Футзал бўйича Олий лигада 1-тур учрашувлари давом этмоқда. Бешинчи кунги баҳсларда “СҚБ” яна ғалаба қозонди.
Самарқанд шаҳрида FIDE Grand Swiss ва FIDE Women’s Grand Swiss мусобақаси доирасида 3-тур баҳслари бўлиб ўтди.Эркаклар ўртасидаги баҳсларда 9 нафар ҳамюртимизлар орасида Нодирбек Абдусатторов ва Ортиқ Ниғматов ғалаба қозонишди.
Ливерпулда давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида навбатдаги ҳамюртимиз ўз жангида ғалаба қозонди. Шавкатжон Болтаев ўз жангини муваффақиятли якунлаб, кейинги босқичга чиқди.
Ливерпулда бокс бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун беллашувлари бошланди. Феруза Казакова бугунни ғолиблик билан бошлади.
Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни ислоҳотларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда раҳбарларнинг ташаббускорлиги, масъулияти ва ваколатларини янада ошириш зарурлигини таъкидлади.Ўзбекистон адлия вазири Акбар Тошқулов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида бугунги кунда Вазирлар Маҳкамасида кўплаб меъёрий ҳужжатлар қабул қилинаётгани, уларни ишлаб чиқиш ва ижро этишда вазирлик ва идораларнинг роли пастлигини билдирди.
Қирғиз Республикасининг Чўлпон-ота шаҳрида III Туркий давлатлар Универсиадаси давом этмоқда. Ушбу комплекс мусобақа доирасида дзюдо баҳслари якунига етди.
Миллий Олимпия қўмитаси ва Спорт вазирлиги ҳамкорлигида Олимпия шаҳарчасига пресс-тур ўтказилди. Тадбир давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари спортчиларимиз учун бунёд этилган замонавий иншоотлар билан яқиндан танишдилар.
Нью-Йорк (АҚШ) шаҳрида хард қопламасида ўтаётган теннис бўйича «Катта шлем» турнири — US Open 2025 мусобақасида эркаклар ўртасидаги якка разряд финалчилари маълум бўлди. Турнир ғолиблиги учун ҳал қилувчи беллашувда жаҳоннинг биринчи ракеткаси, италиялик Янник Синнер ҳамда ATP рейтингида иккинчи ўринда турган испаниялик Карлос Алькарас ўзаро кураш олиб боради.
Самарқанд шаҳрида FIDE Grand Swiss ва FIDE Women’s Grand Swiss мусобақаси доирасида 2-тур баҳслари бўлиб ўтди. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда 9 нафар ҳамюртимизлар орасида фақат Нодирбек Ёқуббоев ғалаба қозонди.
Ливерпуль мезбонлигида кечаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун 3-кун баҳслари ўтказилади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси рингга кўтарилади.
Ливерпуль мезбонлигида кечаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун 2-кун баҳслари ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси рингга кўтарилди ва уларнинг барчаси ғалабага эришди.
1-сентабр куни жорий йилда Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган биринчи босқич курсантларининг тантанали “Ватанга қасамёд” тадбирлари бўлиб ўтди. Хусусан, ерта тонгдан Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетида мазкур олий ҳарбий таʼлим муассасасига янги қабул қилинган курсантлар Ватанга қасамёд қабул қилди.
Сентябрь ойи бошида Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 25-саммити ва «ШҲТ плюс» саммити мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг 25 дан ортиқ жаҳон етакчиси, жумладан, Марказий Осиёнинг барча давлатлари президентларини бирлаштирди. Учрашув якунлари саммит иштирокчиларининг қўшма декларациясида қисқача баён этилди.
Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугунги кун дастуридан ўрин олган жангларни ҳамюртимиз ғалаба билан бошлади.
Бизнинг кўз ўнгимизда дунё тезда қайта қурилиб, ўйиннинг янги қоидаларини шакллантирмоқда. Бундай шароитда муваффақият технология ёки капитал билан емас, балки ўзаро боғлиқ учта вектор билан белгиланади: одамлар, стратегик иттифоқлар ва умумий қадриятлар. Улар нотинч даврда қўллаб-қувватлашга интилаётган компаниялар ва давлатлар учун ривожланиш траекториясини ўрнатганлардир.
5 сентябрь куни Ўзбекистон ва АҚШ президентлари Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24 октябрь куни Брюсселга ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда Европа Иттифоқи президенти Антониу Кошта Ўзбекистон Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан йўллаган табригида айтиб ўтди.
Россия президенти Владимир Путин 5 сентябрдаги фармони билан Ўзбекистонга янги элчини тайинлади. Россия элчихонасига энди 2017 йилдан бери Россиянинг Туркиядаги элчиси бўлиб ишлаган Алексей Владимирович Ерхов раҳбарлик қилади.
Президент тақдимномаси ва Сенатнинг тегишли қарорига асосан Алишер Атаханович Усманов беш йил муддатга Олий суди раисининг биринчи ўринбосарлигига сайланди, дея хабар бермоқда юқори палата матбуот хизмати.Алишер Усманов бир вақтнинг ўзида Судлов ҳайъати раиси лавозимини ҳам эгаллайди.
Ливерпуль мезбонлигида кечаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун 2-кун баҳслари ўтказилади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси рингга кўтарилади.
Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Қутбидин Бурхонов 4 сентябрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда уяли алоқа операторлари томонидан абонентларнинг розилигисиз уларни пулли SMS ва хизматларга автоматик равишда улаш ҳолатлари кўпайганини маълум қилди. Бунинг оқибатида фуқароларнинг рухсатисиз улардан маблағ ечиб олинмоқда.
4 сентябрь куни давлат раҳбари қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
Самарқанд шаҳрида FIDE Grand Swiss ва FIDE Women’s Grand Swiss мусобақалари бошланди. Спортчилар бугун 1-тур баҳсларини ўтказишди.
Англиянинг Ливерпул шаҳрида старт олган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан биринчи бўлиб Нигина Ўктамова рингга кўтарилди. -54 вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз илк босқичда қозоғистонлик Элина Базаровани мағлубиятга учратиб, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди.
XXI асрда халқаро савдо ва молиявий муносабатлар мавжуд чегараларўза тўлов механизмларини қайтадан қарашни талаб қиладиган янги муаммоларга дуч келмокда. Ҳозирги вақтда жаҳон молия тизими геосиёсий ўзгаришлар ва технологик тараққиёт натижасида юз бераётган трансформация босқичини бощдан кечирмокда. Санкция чекловлари, шунингдек, банк соҳасининг ўз-ўзини чеклашлари халқаро ҳисоб-китобларнинг ананавий усуллари учун жиддий тўсиқлар яраатмокда.
Самарқанд шаҳри 4–16 сентябрь кунлари яна шахмат марказига айланади: 11 турлик швейцар тизимидаги FIDE Grand Swiss ва FIDE Women’s Grand Swiss бўлиб ўтади. Турнирда жами 172 нафар шахматчи қатнашади (Open: 116, Women: 56).
Бугун Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича дунё биринчилигига старт берилади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг иштирокини Нигина Ўктамова бошлаб беради.
Хабарингиз бор, 3–15-сентябрь кунлари кўҳна ва бетакрор Самарқанд дунёнинг энг нуфузли шахмат мусобақаларидан бири “Grans Swiss 2025”га мезбонлик қилади. Бугун ушбу нуфузли мусобақа олдидан Самарқандда матбуот анжумани ташкил этилди.
Ўзбекистон дзюдо федерациясида жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб қайтган ўсмирлар терма жамоамиз аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Федерация бош котиби Азиз Собиров мураббийлар штаби ва дзюдочиларимизни тарихий иштирок билан табриклаб, бу муваффақиятлар давомийлигини сақлаб қолиш, кейинги халқаро мусобақаларда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш асосий вазифа бўлиб қолишини таъкидлади.
Вилоятнинг яшаш учун жозибаси бешта асосий омил билан белгиланади: хавфсизлик, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имконияти, иқтисодий имкониятлар, ривожланган инфратузилма ва маданий динамика. Сўнгги йилларда технологиялар ривожи тафовути билан бу соҳаларнинг барчасида жудай мухим ўзгаришлар юз берди. Халқаро рейтинкларга кўра, юкори даражада рақамлаштирилган ҳудудлар аҳолининг қониқиш даражаси юкори эканлигини кўрсатади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.