Таэквондо. Нажмиддин Қосимхўжаев — Рим гран-присининг броза медали соҳиби!

Италия пойтахти Рим мезбонлик қилаётган халқаро Гран-при турнирининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалига эга чиқди. Жамоамизнинг -68 кг вазн тоифасидаги вакили Нажмиддин Қосимхўжаев мусобақанинг ярим финал босқичига қадар етиб келди.

Рим Гран-приси. Бугун 5 нафар таэквондочимиз жанг қилади

Бугун таэквондо WT бўйича Рим Гран-присининг иккинчи кунида беш нафар ҳамюртимиз баҳсларга киришади. Спортчиларимиз ва уларнинг илк рақиблари билан танишинг:+67 кг: Светлана Осипова — Руби Маккей (Буюк Британия) / Да Бин Сонг (Корея Республикаси)-68 кг: Диёрбек Тўхлибоев — Людовико Юрларо (Италия)-68 кг: Нажмиддин Қосимхўжаев — Матеуш Крановски (Польша)+80 кг: Марат Мавлонов — Элтаж Гафаров (Озарбайжон)+80 кг: Ёдгорбек Жўрабоев — Жонатан Хили (АҚШ) Манба: olympic.uz

Малайзия Ўзбекистонга эътибор қаратмоқда: Тошкентда илк бор бизнес-туризм имкониятлари тақдим этилди

Тошкент шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари билан бизнес-туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган Meet in Malaysia махсус семинари илк бор ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг туризм индустрияси ва бизнес соҳаси вакиллари Малайзиянинг халқаро форумлар, кўргазмалар, корпоратив тадбирлар ва инсентив-турлар ўтказиш имкониятлари билан танишди.

2027-йилда Тошкент кимё-технология институти ҳамда Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент филиали кўчирилади

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 60 гектар майдонда кимё саноатига ихтисослашган инновацион илмий-ишлаб чиқариш ва таълим кластери ташкил этилади. Лойиҳа доирасида 2027 йил якунига қадар Тошкент кимё-технология институти ҳамда Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент филиалини янги кластер ҳудудига кўчириш режалаштирилган.

Андижон вилоятида ўтказилаётган “Медиа ҳафталик” доирасидаги тадбирлар очилиш маросимидан сўнг амалий машғулотлар ва тажриба алмашув сессиялари билан давом этмоқда. Дастур доирасида медиа соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар иштирокида реал иш тажрибаси, амалда синовдан ўтган ёндашувлар ҳамда замонавий ечимлар муҳокама қилинмоқда.

Меҳмонхона ва ресторанларга алкогол ҳамда тамаки маҳсулотлари учун нақд пул қабул қилишга рухсат берилди

2026 йил 1 июндан бошлаб меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд пул тўловларини қабул қилиш ҳуқуқи берилади. Мазкур тартиб Президентнинг кичик бизнес субъектлари учун янада қулай иқтисодий ва маъмурий шарт-шароитлар яратишга қаратилган фармони асосида жорий этилмоқда.

Самарқандда 4 та олий таълим муассасаси қайта ташкил этилади

Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, Самарқанд вилоятидаги бир қатор олий таълим муассасаларини қайта ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш чоралари белгиланди. Қарорга кўра, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети негизида Самарқанд давлат техника университети ташкил этилади.

Ўзбекистон ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

Вена шаҳрида БМТ Бош котиби ўринбосари ҳамда БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ ГЖБ)нинг янги тайинланган ижрочи директори Моника Жума билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг БМТ ГЖБ билан ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, гиёҳвандлик таҳдидларига қарши курашиш соҳасидаги қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Австрия парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Австрия парламентида Федерал кенгаш раиси Маркус Штоттер ҳамда Миллий кенгаш раиси Вальтер Розенкранц билан учрашувлар ўтказилди. Мулоқотлар чоғида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Венадаги БМТ комиссиясининг сессиясида Ўзбекистон ўз ҳисоботини тақдим этди

Вена шаҳрида хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги муҳим халқаро майдонлардан бири ҳисобланган БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссиясининг 35-сессияси бўлиб ўтди. Тадбирда 175 давлатдан 1,5 мингдан ортиқ юқори лавозимли вакиллар, вазирлар ва экспертлар иштирок этди.

Ўзбекистон солиқ тизими тўлиқ рақамлаштирилади

Ўзбекистонда солиқ тизимини кенг кўламли рақамлаштириш ишлари давом эттирилади. Бу борадаги чора-тадбирлар Президентнинг солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тадбиркорлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган фармонида белгиланган.

Наманган вилоятида Чодаксой дарёсида 23 ёшли йигит чўкиб кетди

Наманган вилоятининг Поп туманида фожиали ҳодиса юз берди. Чодаксой дарёсида 23 ёшли йигит чўкиб кетган.

«Ўзбекистон темир йўллари» локомотивлари «БОРТ» хавфсизлик тизими билан жиҳозланди

ТМХ таркибига кирувчи «Транстелесофт» компанияси Ўзбекистон темир йўлларининг Ўзбекистон сериясидаги икки юк-йўловчи электровозини «БОРТ» локомотив ҳаракати хавфсизлиги тизими билан жиҳозлади. Ушбу тизим локомотивлар, электр ва дизель поездлар ҳаракатини назорат қилиш ҳамда авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қўлланилади.

Ўзбекистон — “Жаҳон антидопинг кодекси–2027” талабларига қонунчилигини мослаштирган дунёдаги биринчи давлат бўлди

Хитойнинг Пекин шаҳрида Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA) томонидан Осиё ва Океания минтақасида спортда допингга қарши курашиш бўйича ХХI Ҳукуматлараро Вазирлар йиғилиши ҳамда Осиё минтақавий симпозиуми ўтказилмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати: янги авлод дипломатияси қандай бўлиши мумкин?

Ўзбекистон мамлакатнинг ташқи дунё билан муносабатларини белгилаб берувчи Ташқи сиёсат фаолияти концепциясини янгилашга ҳозирлик кўрмоқда. Бир қарашда бу фақат тор доирадаги дипломатлар учун қизиқ мавзудек туйилиши мумкин.

«Ходимни пора олмагани учун рағбатлантириш ҳуқуқий жиҳатдан нотўғри» — Антикоррупция агентлиги

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини пора олишдан воз кечгани учун рағбатлантириш ҳақидаги тартиб ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупциявий хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик ушбу ходимларнинг асосий хизмат вазифаси эканини таъкидлаб, бундай рағбатлантиришни мақсадга мувофиқ эмас деб баҳоламоқда.

Футбол: Ўзбекистон Канадага қарши эртага (2 июнь) тонг соат 06:00 майдонга тушади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдиданги тайёргарлик доирасида эртага тонг соат 06:00 да мусобақа мезбонларидан бири бўлган Канадага қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан тайёргарликнинг муҳим босқичини бошламоқда.

Республика кинематография комиссияси, Миллий ва Бадиий кенгашлар фаолияти тугатилади

Ўзбекистонда кино саноатини қўллаб-қувватлаш ва соҳада замонавий бошқарув тизимини шакллантиришга қаратилган янги чора-тадбирлар жорий этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувида маълум қилинди.

Президент — «Баъзан бизда миллий руҳ етишмаётгандек бўляпти»

Президент маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувида шундай деди «Жамиятимиз тараққиётида жуда муҳим бўлган бир масалага эътиборингизни қаратмоқчиман. Баъзан бизда миллий руҳ етишмаётгандек бўляпти.

Ижодкорлар учун ипотека ва ижара харажатларини қоплаш тизими жорий этилади

Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳаси вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашувида маълум қилинди.

Мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари маоши оширилади, иқтидорли ўқувчилар учун янги имкониятлар яратилади

Ўзбекистонда янги ўқув йилидан бошлаб мусиқа ва санъат таълими тизимини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор янги чоралар жорий этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувида маълум қилинди.

Республика танловлари ғолибларига 100 миллион сўм рағбатлантириш тизими жорий этилади

Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасидаги ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги чора-тадбирлар амалга оширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувида маълум қилинди.

Президент маданият ва санъат соҳаси вакилларига давлат мукофотларини топширди

1 июнь куни Халқаро конгресс марказида маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларига давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Улар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 майдаги фармонига мувофиқ давлат томонидан юксак эътирофга сазовор бўлган.

Шавкат Мирзиёев Туркиядаги ЙТҲ қурбонлари муносабати билан Эрдоғанга таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга Денизли вилоятида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан таъзия йўллади. Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Навоийда 1000 доллар порадан воз кечган ЙПХ инспектори 12,3 миллион сўм билан тақдирланди

Навоий вилоятида хизмат вазифасини ҳалол бажариб, пора олишдан бош тортган Йўл-патруль хизмати ходими пул мукофоти билан рағбатлантирилди. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 апрель куни Кармана тумани ҳудудида Самарқанд–Навоий йўналишида ҳаракатланаётган “Lacetti” автомобили тўхтатилган.

Метан заправкаларида 1 июндан нархлар ошиши кутилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга кўра, айрим автомобиль газ тўлдириш компрессор станциялари (АГНКС) 1 июндан бошлаб метан гази нархини бир кубометр учун 5750 сўмгача оширишни режалаштирмоқда. Ҳозирча мазкур маълумот расмий идоралар томонидан тасдиқлангани йўқ.

Самарқандда Глобал экологик жамғарманинг Саккизинчи Ассамблеяси расман бошланди

Самарқанд шаҳридаги Silk Road Samarkand халқаро туристик мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ҳамда Глобал экологик жамғарманинг Саккизинчи Ассамблеяси байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди. Шу тариқа экология ва барқарор ривожланиш соҳасидаги энг йирик халқаро форумлардан бирига расман старт берилди.

Эрон президенти Масъуд Пезешкиённинг эҳтимолий истеъфоси ҳақида тарқалган хабарлар мамлакат сиёсий доираларида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Хорижий оммавий ахборот воситаларида тарқалган маълумотларга кўра, давлат раҳбари Олий раҳбар девонига истеъфо аризасини тақдим этган.

Чемпионлар лигаси финали олдидан Парижда тартибсизликлар юз берди

Париж шаҳрида Чемпионлар лигаси финали олдидан ва ўйин давомида мухлислар ҳамда полиция ўртасида тўқнашувлар содир бўлди. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан бир қатор шахслар қўлга олинган.

Байрам статистикаси: Ўзбекистонда болалар сони қанча?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига юртимизда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 11 630 879 нафарни ташкил этган. Шундан:Ўғил болалар – 6 030 736 нафарҚиз болалар – 5 600 143 нафар

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.