Хоккей. «Ҳумо» сериядаги бешинчи ўйинда ютқазди ва фарқ қисқарди (видео)

Қозоғистоннинг Ўскемен шаҳрида «Торпедо» ва «Ҳумо» хоккей клублари ўртасидаги ярим финал сериясининг бешинчи баҳси бўлиб ўтди.Меҳмон жамоа учрашувни фаол бошлаган бўлса-да, «Торпедо» футболчилари биринчи бўлимда устунликка эришишди.

Янгиланган WBO рейтингидан 4 боксчимиз жой олди

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) янгиланган рейтингни эълон қилди. Ундан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди: Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) 3-ўриндан жой олди; Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) 7-ўринни эгаллаб турибди; Исроил Мадримов (суперўрта вазн тоифаси -69,9 кг) 9-ўринга жойлаштирилди; Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн - 76,2 кг) 10-ўринга жойлашди.

Ёш дзюдочилар Бобоновга «чақирув» ташлашди

Дзюдо бўйича сўнгги икки “Катта дубулға” турнирларининг якунига кўра ўзбек спорти учун муҳим бир фактга эътиборингизни қаратмоқчимиз. Тошкент ва Тбилиси шаҳарларида ўтган мусобақаларнинг -90 кг вазн тоифасида кечган баҳсларида ўзбекистонлик спортчилар Шаҳзодхўжа Шарипов ва Умар Бозоров олтин медални қўлга киритишди.

Мессининг тансоқчиси Логан Полни жангга чақирди

"Интер Майами" форварди Лионель Мессининг қўриқчиси Яссин Чуеко ютубер Логан Полга чақирув ташлади. "Менга қара, Логан.

“Эҳтиёт бўлинг, мен йўлга чиқдим” — Баҳодир Жалолов Александр Усик билан жанг қилмоқчи

Ўзбекистонлик икки карра Олимпия чемпиони Баҳодир Жалолов супер оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони украиналик Александр Усикга қарши рингга чиқишни хоҳлаётганини маълум қилди. Бу ҳақида The Ring нашрига таяниб sports24.kz хабар берди.

Ҳамюртларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади!

Бугун АҚШнинг Бостон шаҳрида фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Ушбу мусобақа Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи муҳим турнирлардан бири ҳисобланади.

Спорт курашлари. Ўзбекистон Осиё чемпионатининг илк кунини учта олтин медаль билан бошлади

Иорданияда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бошлангани ҳақида маълум қилган эдик. Қувонарлиси, мусобақанинг дастлабки кунидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди.

Амманда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бошланмоқда

Бугун Иорданияда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати старт олади. Мусобақани юнон-рум кураши усталари бошлаб беришади.

Спорт гимнастикаси. Расулжон Абдураҳимов янги мавсумдаги дастлабки совринини қўлга киритди

Ҳафта якунида Туркиянинг Анталия шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич баҳслари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Расулжон Абдураҳимов кумуш медалга сазовор бўлди.

Тахмина Икромова Марбеля Гран-присида иккита медалга сазовор бўлди

21-23 март кунлари Испаниянинг Марбеля шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқди.

Икки камар соҳиби Себастьян Фундора рақибини нокаутга учратди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Кечанинг асосий жангида биринчи ўрта вазн тоифасида WBC ва WBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Себастьян Фундора Чордейл Букерга қарши рингга кўтарилди.

Баҳодир Жалолов Остонадаги жанг олдидан ўз фикрларини билдирди

Ўзбекистонлик икки карра Олимпия чемпиони, оғир вазн тоифасида (+90 кг) рингга чиқаётган Баҳодир Жалолов 5 апрель куни Остонада бўлиб ўтадиган бокс кечасидаги жанги ҳақида фикр билдирди.Ушбу жангда Жалоловга украиналик Игор Шевадзуцкий рақиблик қилади.

«Ҳумо»: финалга бир қадам қолди

Тошкентда «Ҳумо» ва «Торпедо» хоккей жамоалари ўртасидаги сериянинг тўртинчи ўйини бўлиб ўтди.  Майдон эгалари ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб, ҳар бир бўлимда гол урди ва ҳимояда мустаҳкам ўйнашди.

ХОҚнинг янги раҳбари Россиянинг Олимпиадага қайтиши бўйича музокараларга тайёрлигини айтди

Халқаро Олимпия Қўмитасининг (ХОК) янги раҳбари Кирсти Ковентри Sky News'га берган интервюсида мамлакатларни урушлар сабабли Олимпиада ўйинларидан четлатишга қарши эканини билдирди. "Мен тегишли ишчи гуруҳ тузишни истайман, шу орқали турли можаролар юзага келган тақдирда қандай қарорлар қабул қилишни аниқлашимиз осон бўлади", — дея фикр билдирди Ковентри.

Бокс. Мадримовнинг вазнидаги Фундора қайтмоқда, у эртанги жанги олдидан тарозига чиқди

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги профессионал бокс турнири ўтказилади. Оқшомнинг асосий жангида биринчи ўрта вазн тоифасида WBC ва WBO йўналишлари чемпиони Себастьян Фундора даъвогар Чордейл Букерга қарши рингга кўтарилади.

Бокс афсонаси Жорж Форман 76 ёшида вафот этди

Бокс тарихидаги энг катта номлардан бири, Олимпиада-1968 чемпиони, проф бокс рекордчиси Жорж Форман ҳаётдан кўз юмди. Афсонанинг ўлими сабаблари маълум эмас.

Конор Макгрегор Ирландия президентлигига номзодини қўйишни режалаштирмоқда

Ирландиялик UFC жангчиси Конор Макгрегор Ирландия президентлигига номзодини қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Хоккей. «Ҳумо» «Торпедо»га қарши серияда олдинга ўтиб олди

Хоккей бўйича Қозоғистон чемпионати плей-офф босқичининг ярим финал босқичидан ўрин олган «Ҳумо» ва «Торпедо» жамоалари ўртасидаги учинчи ўйин Тошкентда бўлиб ўтди.Учрашувнинг асосий воқеалари биринчи танаффус арафасида содир бўлди.

Бугун Халқаро Олимпия қўмитасига янги президент сайланади

Сайлов Тошкент вақти билан тахминан 19:00да бошланади. Янги раҳбар 8 йилга сайланади.

Расман. Бокс Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилди

Бокс Лос-Анджелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин оладиган бўлди. Бу ҳақида Грецияда ўтаётган Халқаро Олимпия қўмитасининг 144-Сессиясида расман эълон қилинди.

Чирчиқ шаҳри оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади

Чирчиқ шаҳри юртимизнинг энг кучли оғир атлетикачиларини чорлайди. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 6-13-апрель кунлари катталар ва U-20 ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Тбилиси “Катта дубулға” турнирида қатнашувчи дзюдочиларимиз аниқ

21-23 март кунлари Грузия пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” таснифига кирувчи мусобақа бўлиб ўтади. 54 мамлакатдан 400 нафардан ортиқ спортчи қатнашадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этади.

Расман. Отабек Холматовнинг Қозоғистонда жанг қилиши тасдиқланди

Ярименгил вазн тоифасида WBA камари учун собиқ даъвогар, ўзбекистонлик профессионал боксчи Отабек Холматовнинг навбатдаги жанги тасдиқланди. Аввал маълум қилганимиздек, Холматов 5 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида филиппинлик боксчи Жейсон Канойга қарши рингга кўтарилади.

Оксана Чусовитинага BYD автомобили совға қилинди

Ўзбекистон спорт афсонаси, Олимпия ўйинлари чемпиони Оксана Чусовитина BYD Song Plus DM-i CHAMPION автомобилига эга бўлди, деб BYD Astana Motors хабар берди.BYD компанияси спортчига ҳурмат бажо келтириб, ушбу гибрид автомобилни совға қилди.

Сауль Альварес - Уильям Скалл оқшомининг тўлиқ карди тасдиқланди

3 май куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Riyadh Season промоушени томонидан навбатдаги катта проф бокс оқшоми ўтказилади. Ташкилотчилар ушбу турнирнинг тўлиқ кардини тасдиқлашди.

Спорт гимнастикаси бўйича олти карра Олимпия чемпиони вафот этди

Спорт гимнастикаси бўйича олти карра Олимпиада чемпиони, япониялик Акинори Накаяма 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Япония гимнастика ассоциацияси сайтида хабар берилди.

Дзюдочиларимиз Тбилисидаги йирик турнирда медаллар учун кураш олиб боради

21-23 март кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида Дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтади. Дунёнинг 54 давлатидан 400 нафардан зиёд полвонлар қатнашадиган нуфузли мусобақада юртимиз шарафини 19 нафар дзюдочи ҳимоя қилади.

Бокс 2028 йилги Олимпия ўйинлари дастуридан жой оладими?

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах ХОҚнинг Ижроия кенгаши боксни 2028 йилги Олимпия ўйинлари дастурига киритишни тавсия қилганини айтди. “Бугун Ижроия кенгаши анча хотиржам эди.

Баҳодир Жалоловнинг рақиби ким экани маълум бўлди

Аввалроқ ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов 5 апрель куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида рингга кўтарилиши ҳақида хабар берилган эди. Аммо икки карра Олимпия чемпионининг рақиби ким экани ошкор қилинмади.

Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг конференцияси ўтказилди

Бугун Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди. Унда Мудофаа ва Спорт вазирликлари, Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти ва федерация раёсати аъзолари иштирок этишди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.