Тошкентда мактаб боласининг қўлидан тутиб, шубҳали ҳаракат қилган эркак қамалди

Бир неча кун олдин номаълум эркак мактаб боласини сабабсиз сўроқ қилиб, қўлидан тутиб тургани акс этган видео тарқалганди. Эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Тошкент метросида 26 ёшли шахс ўзини поезд остида ташлашга уринди

Бекатда турган хавфсизлик ходими фуқарони тўхтатиб қолган. Тошкент метрополитенининг "Пахтакор" бекатида ўзини поезд остига ташлашга уринган шахс тўхтатиб қолинди, дея хабар бермоқда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Матбуот хизмати.

Uzbekistan Airways Тошкентдан Токиога парвозларни тиклайди — нархлар

Парвозлар ҳар ҳафта пайшанба кунлари амалга оширилади. 2023 йилнинг 13 апрелидан бошлаб Uzbekistan Airways Ўзбекистон ва Япония ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди.

Ўзбекистон Сурияга қарийб 50 тонналик инсонпарварлик ёрдами юборди

Юборилаётган инсонпарварлик юкига ҳаётий зарур восита ва маҳсулотлар киритилган. Бугун, 21 февраль куни президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Суриянинг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Jazeera Airways Ал-Қувайтдан Самарқандга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

Ал-Қувайт – Самарқанд – Ал-Қувайт йўналиши бўйича илк парвоз шу йилнинг 1 март куни амалга оширилади. Қувайтнинг Jazeera Airways авиакомпанияси Қувайт ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди, дея хабар бермоқда Uzbеkistan airports матбуот хизмати.

Тошкентда 7 та вилоят ҳокимликларига меҳмонхона қуриш учун ер ажратилади

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов 7 та вилоят ҳокимликларига меҳмонхона қуриш учун ер ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди. Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов 21 февраль куни пойтахт ҳудудидан 7 та вилоят ҳокимлигига меҳмонхона қуриш ер ажратиш тўғрисида қарор чиқарди.

"Почка" ёки жигарини сотиш учун ҳар ой 2-3 нафар инсон бизга мурожаат қилади — трансплантолог

Ўзбекистонда ички орган сотса ёки сотиб олса бўладими? Кимлар донор бўлиши мумкин?

Uzbekistan Airways баҳор-ёз парвозлар жадвалига ўтмоқда

Авиакомпания жорий йилнинг баҳор ва ёз ойлари учун парвозлар жадвалини тасдиқлади. Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2023 йил 26 мартдан жорий йилнинг 28 октябрига қадар амал қиладиган баҳор-ёз парвозлар жадвалига ўтмоқда.

Туркманистон томонидан Ўзбекистонга берилган суюлтирилган газ етиб келди

Туркманистон томонидан бепул берилган 2 минг тонна суюлтирилган газ Қорақалпоғистон аҳолисига тарқатилади. Аввалроқ, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга суюлтирилган газни ёрдам сифатида бепул бериш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Тошкентдаги "Сазанчик" ресторани ва "Океан" жойлашган мажмуа аукционда 35 млрд сўмга сотилди

87 хонали мазкур мажмуа дастлаб 26 млрд сўм этиб белгиланган эди. “E-auksion” порталидаги хабарга кўра, жорий йилнинг 20 февраль куни бўлиб ўтган кимошди савдосида Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасидаги савдо мажмуаси сотилган.  Мазкур мажмуа 87 та хонадан иборат бўлиб, сотилган бинода "Сазанчик" ресторани, "Океан" савдо мажмуалари мавжуд.

Фарғона гарнизонида жанговар-тактик ўқув машғулотлари бошланди — фото

Ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигига баҳо берилиб, жанговар техникаларнинг шаҳар атрофида ҳаракатлари кузатилади. Мудофаа вазирлиги ахбоорт хизматининг маълум қилишича, машғулотлар давомида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигига ҳар томонлама баҳо берилади.

Тошкентда кўп қаватли автотураргоҳлар қурилади

Давлат бюджети ҳисобидан ёки давлат-хусусий шериклик асосида кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш учун давлат муассасаси ташкил қилинади. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маъқулланган таклифига кўра, Тошкентда кўп қаватли автотураргоҳлар махсус давлат муассасаси ташкил қилинади.

Сурхондарёда чет эл фуқаросининг $6 мингини ўзлаштирмоқчи бўлган МЧЖ раҳбари ушланди

У чет эл фуқаросидан Ўзбекистонда доимий яшаш гувоҳномасини расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилади. Термизда чет эл фуқаросидан пора талаб қилган МЧЖ раҳбари ушланди.

Тошкентда 30 ёшли "закладчик" қўлга олинди — видео

Эркак Сергели туманидаги кўчалардан бирида наркотик солинган пакетларни яширмоқчи бўлган вақтида қўлга олинган. Унга 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Тошкентда ички кийимлар дўконидаги реклама баннерини танқид қилган фуқаро жаримага тортилди

Аввалроқ, у видеомурожаат йўллаб, унда мутасаддилардан ушбу баннерни олиб ташлашини сўраган эди. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги ички кийимлар савдо дўконидаги  реклама баннерини танқид қилган фуқаро жаримага тортилди.

Тошкент вилоятида бир оиланинг 4 нафар аъзоси заҳарланишдан вафот этди

Шунингдек, яна 3 киши шифохонага ётқизилган. Улар орасида вояга етмаганлар ҳам бор.

Ўзбекистонда кўп квартирали уйларда давлат боғчалари ташкил этилади

Бу орқали мактабгача таълим муассасаларини ташкил этишда бино ва иншоотлар танқислигини бартараф этиш имкони яратилади. 2023 йил 1 апрелдан бошлаб, Ўзбекистонда давлат боғчалари кўп қаватли уйларда ташкил этилиши мумкин.

2022 йилда 280 минг нафардан ортиқ аёл биринчи фарзандини дунёга келтирди

Ўтган йили 40 ва ундан катта ёшдаги 647 нафар аёл илк бор фарзандли бўлган. 2022 йилда Ўзбекистонда биринчи фарзандини дунёга келтирган оналар сони 280 432 нафарни ташкил этган.

Тошкентдаги "Чорсу" бозорида сотувчилик қиладиган аёл ҳамкасбини қулоғини тишлаб, узиб олди

28 ва 29 ёшли аёлларнинг бу иши судда судда кўриб чиқилиб, уларнинг иккиси ҳам жазога тортилган. Тошкентдаги “Эски Жува” — "Чорсу" бозорида сотувчилик қиладиган икки аёл ўртасидаги жанжал келиб чиқиб, бири иккинчисининг қулоғининг бир қисмини узиб олган.

Ўзбекистон 2022 йилда 1,2 минг тонна музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари импорт қилди

Музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 398 тоннага ошган. Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон 11 та хорижий давлатлардан қиймати 5,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,2 минг тонна музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган.

Диний блогер Аброр Мухтор Алий жаримага тортилди

Журналист Никита Макаренко Аброр Мухтор Алийни ҳақорат қилганликда айблаб, судга берган. Диний блогер журналистни нега ҳақорат қилганини тушунтириб берди.

Эртага Тошкентда ўтказиладиган марафон туфайли қатор кўчалар вақтинча ёпилади — харита

Тошкентда 19 февраль куни "Мен ғолиб" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 19 февраль куни "Мен ғолиб" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан бир қанча кўчалар вақтинча ёпилади.  Хусусан, соат 07:00 дан соат 09:30 гача: • Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонидан Фурқат кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси кесишган жойигача; • Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача; • Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишган жойигача; • Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўли бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача, • Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонигача бўлган кўчаларда автомобилларнинг ҳаракатланишига вақтинчалик чекловлар ўрнатилади.

Тошкентда хотинини рашк сабаб 19 марта пичоқлаб ўлдирган эркак 10 йилга қамалди

"Хотинимга ишонгандим, унинг хиёнати менга ёмон таъсир қилди", - дея изоҳ берди судланувчи. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Бектемир туман судида мазку туманида хотинини рашк сабаб пичоқлаб, ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди.

Тошкент ер усти метросининг вақтинчалик ёпилиши cабаб йўналишли автобус ҳаракати йўлга қўйилди

Эслатиб ўтамиз, ер усти метроси фаолияти техник ишлар сабаб бир кунга тўхтатилган. Аввалроқ, жорий йилнинг 18 февраль санасида метро темир йўлларида бажарилиши лозим бўлган техник ишларнинг сўнгги босқичини амалга ошириш мақсадида метрополитеннинг ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати бир кун давомида тўхтатилиши ҳақида хабар берган эдик.

Тошкентга 200 та 18 метрли автобус ва 300 та 12 метрли электробуслар олиб келинади

Қарорга мувофиқ, жамоат транспортларида ҳисоб-китоблар "босиб ўтилган йўл" ва "сифат" мезонлари асосида белгиланади. "Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.

Жиззахда бировнинг аёли билан ушланган "участковый" ишдан бўшатилди

Жиззах вилояти ИИБ профилактика инспектори билан содир бўлган воқеа тафсилотларини маълум қилди. Аввалроқ, Жиззахда профилактика инспекторини маҳаллий фуқаролар бировнинг хотини билан ушлаб олишгани акс этган видео тарқалганди.

Ўзбекистонда айрим болалар боғчалари, мактаблар ва шифохоналар кўмир билан иситишга ўтказилади

Вазирлик ва идораларга ижтимоий соҳа объектлари, иссиқхоналар ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг иситиш тизимларини кўмир ёқилғисига ўтказиш режаларини тасдиқлаш топширилди. Президент қарорига кўра, 5 407 та ижтимоий соҳа объектларининг локал иситиш тизимларини кўмир ёқилғисига ўтказиш режаси ўтказиш режасини тасдиқлаш топширилди.  Шунингдек, умумий майдони 2466 гектар бўлган 1147 та иссиқхонани кўмир ёқилғисига ўтказиш бўйича режалаштирилган кўрсаткичлар ва манзилли рўйхатларни тасдиқлаш топширилди.

Тошкентда судья пора билан қўлга тушди

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси пора олаётганда қўлга олинган. Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси пора билан қўлга тушди.

Бухорога одамларнинг бирини икки қилиш учун келдик — Шавкат Мирзиёев

Президент Бухорога ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига келиб, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.

1 кунда 2,6 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди — “Ўзэнергоинспекция”

Ҳисобланишича, мазкур электр энергияси 30 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг. Жорий йилнинг 15 февраль куни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан ўтказилган назорат тадбирларида 119 та ҳолатда 6,3 млн кВт/соат миқдоридаги (жами 2,6 млрд сўм) электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.