Қўйлиқдаги метро бекатларининг бири ёпилади

Бунга қурилиш конструкцияларининг бетон ишлари амалга оширилиши сабаб бўлган. Тошкент метрополитени Матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан “Қўйлиқ” деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен "Ер усти ҳалқа йўли" йўналиши 6- ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қурилиш конструкцияларининг бетон ишлари амалга оширилади.

Тошкент вилоятида ноқонуний қушхонадан салкам 1,3 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт топилди — фото

Текширув хулосасига кўра,инсон ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган гўшт маҳсулотлари ҳужжатлаштириб олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентга сотиш учун олиб келинаётган 260 кг ўлган мол гўштлари тўхтатиб қолинди

Автомобилга юкланиб, олиб келинаётган яроқсиз гўштлар Навоийда ушланди. Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, бухоролик 37 ёшли А.

Давлат хизматчиларига 1,5 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда совға беришга рухсат берилади

Давлат фуқаролик хизматчилари учун совға олиш ва уни тасарруф этиш тартибларига доир ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафари ва расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға, тақиқланган совғалар, совғанинг қиймати ҳамда уни тасарруф этиш тартибига доир ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.  Низом давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартибини белгилайди.

Қўқонда ҳибсхонада сақланаётган маҳкум вафот этди

Тартиб қоидаларни бузиб, белгиланган ҳудудни тарк этган маҳкум Тошкентдан тутиб келинган. Аммо, у орадан икки кун ўтиб, ҳибсхонада вафот этган.

Тошкентда Lexus билан тўқнашган Captiva ёниб кетди

Икки автомобиль машина ҳайдовчилари ва йўловчилари шифохонага олиб кетилган. ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 7 ноябрь куни соат 22:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Алишер Навоий - Зарафшон кўчалари кесишган чорраҳасида 1969 йилда туғилган В.П.

$10 мингача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади

Амалдаги қонунчиликка кўра, нархи $5 минггача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади. Бугун, 7 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллий саноатни янада ривожлантириш борасида мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Uzbekistan Airways катта ёшли йўловчилар учун чегирмалар эълон қилди

25 фоиз чегирма 1 ноябрдан 30 ноябрдан амалга ошириладиган парвозларда амал қилади. Uzbekistan Airways АЖ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ноябрь ойи “Кексалар туризми ойи” ҳисобланади ва шу муносабат билан Uzbekistan Airways эконом-класс (K-класс ва ундан юқори) тарифларига 25 фоиз чегирмаларни тақдим этади.

Москва ва Жиддадан Тошкентга учиб келаётган самолёт ноқулай об-ҳаво сабаб бошқа аэропортга қўнди

Шунингдек, Фарғона халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво сабаб Истанбул – Фарғона ва Фарғона – Тошкент рейслари кечикиб амалга оширилади. Бугун, 7 ноябрь куни Тошкент халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Uzbekistan Airways бир нечта рейсларини захира аэропортларига ўтказилишига мажбур бўлинди.

Тошкентда хотинини мунтазам калтаклаган эр уй қамоғига олинди

Аввалроқ, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди. Аммо, орадан бироз вақт ўтиб эр уй қамоғига олинган.

Тошкентда ўқитувчи баҳо қўймагани сабаб калтакланди

Информатика фани ўқитувчиси ўқувчига яхши ўқимагани сабаб баҳо қўймаган. Натижада, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги келишмовчиликка ўқувчининг акаси келиб аралашган.

Ўзбекистонда 9 ойда 11 та янги масжид фойдаланишга топширилди

Шу билан давлат рўйхати рўйхатидан ўтказилган масжидлар сони 2112 тага етди. ЎзАнинг хабар беришича, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 11 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилди ва уларнинг сони 2112 тага етди.

Қашқадарёда МТТ раҳбари $300 пора билан қўлга тушди

Раҳбар бир фуқарони ишга қабул қилиш эвазига ундан пул олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Қашқадарё вилояти прокуратурасининг хабарига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда фуқаро М.Ф.нинг аризаси юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Деҳқонобод туманидаги 7-сонли МТТ раҳбари Н.О.

Қашқадарёда 59 ёшли шифокор хизмат вазифасини бажараётган вақтида аёвсиз калтакланди

Тиббиёт бирлашмасига келган эркакка оёқ кийимидаги лойни ташқарида ювиб келишини айтган шифокор аёвсиз муштланиб, тепкиланиб ташланди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарига кўра, Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Уйшун оилавий поликлиникасида содир бўлган.

"Сенат сайтини бузган шахснинг 14 ёшли хакер болага алоқаси йўқ" — Киберхавфсизлик маркази (видео)

Киберхавфсизлик маркази аввалроқ Сенат сайтини 14 ёшли болалар бузгани ҳақида тарқалган хабарни рад этмоқда. Таъкидланишича, мазкур киберҳужумни уюштирган шахс аслида умуман бошқа йигит.

Тахиатош тумани ҳокими фирибгарлик билан айбланиб, қамоққа олинди

У фермер хўжалиги раҳбаридан 100 млн сўм пул олганликда гумонланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 1 ноябрь куни Тахиатош тумани ҳокими Илҳом Маткаримов фермер хўжалиги раҳбаридан фирибгарлик йўли билан 100 млн сўм пул олгани ҳолати бўйича ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми ва 25,211-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.

8 та туманга давлат солиқ инспекцияси раҳбари тайинланди

Пойтахт ва вилоятлар туманларига давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари тайинланди. Мамлакатнинг қатор туманлари давлат солиқ инспекциясига бошлиқ лавозимига тайинловлар амалга оширилди, дея хабар бермоқда УзА.

Ўзбекистонда энди иш ҳақи кечиктирилган ҳар бир кун учун пулли компенсация тўланади

Компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақи тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади. Бу янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида белгиланди.

Тошкент метрополитени кунига қанча йўловчи ташиши маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси пойтахт метросининг ўртача кунлик йўловчи ташиш ҳажми бўйича маълумотларни эълон қилди. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари якунига кўра, Тошкент метрополитенида жами 94,4 млн йўловчи ташилган, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Ўзбек хирургияси тарихида илк бор бир пайтнинг ўзида юрак ва буйракда ноёб операция ўтказилди

Бундай амалиёт дунё бўйича йилига 5-10 марта амалга оширилади. Ўзбекистонда юқори технологик ноёб муолажа муваффақиятли якунланди.

Сурхондарё вилояти ҳокими дзюдо бўйича жаҳон чемпионига от совға қилди

Тўра Боболов дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоевга қорабайир зотли от совға қилди. Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов дзюдо бўйича Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 82 та давлат спортчилари ўртасида ўзининг жаҳон чемпиони бўлган Музаффарбек Тўрабоевга қорабайир зотли от совға қилди.

Ўзбекистонда маст ҳолда бўлганларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил қилинади

Мастлик ҳолатидаги шахслар ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланади ва тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб борилади. Ҳукумат қарори билан алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Олий мажлис сенати сайтини бузганлар 14 ёшли болалар бўлиб чиқди

Хакерлар 6 кишидан иборат жамоа бўлган. 2 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг расмий сайтига бузиб кирилгани хабар берилганди.

Самарқанд давлат чет тиллари институтида "замдекан" пора билан ушланди

У Жанубий Кореянинг Ёджу техника институти Самарқанд филиалига $6000 эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Маълум қилинишича, Самарқанд давлат чет тиллари институти инглиз филологияси ва таржимашунослик факультети декани ўринбосари Самарқанд туманида яшовчи И.О.

Ўзбекистондаги автомобиль йўлларида ЙТҲ "ўчоқлари" қаерлиги маълум қилинди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази бошлиғи Машраб Раззоқов давлат аҳамиятидаги йўлларда ЙТҲ “ўчоқлари”ни номма-ном санади. Машраб Раззоқовнинг айтишича, агар йўлнинг 1 км масофасида 2 ва ундан ортиқ ЙТҲлар содир бўлса, бу йўл хавфли йўл ҳисобланади.

15 ёшга тўлмаганларга ҳам қонуний ишлашга рухсат берилди

Янги таҳрирдаги "Меҳнат кодекси”га мувофиқ 15 ёшга тўлмаган шахслар билан ҳам қонуний меҳнат шартномасини тузишга йўл қўйилиши белгиланди. Янги таҳрирдаги “Меҳнат кодекси”га мувофиқ, ўн беш ёшга тўлмаган шахслар билан ҳам қонуний меҳнат шартномасини тузишга йўл қўйилиши белгиланди.

Тошкентда танишининг уйига бостириб кириб, уй эгасини дўппослаган шахслар ушланди — видео

Босқинчилар олдиндан таниши бўлган уй эгаси билан ўзаро оғзаки жанжаллашиб қолишганлиги бунга сабаб бўлган. Икки нафар шахс бегона инсоннинг уйига кириб, уриб тан жароҳати етказганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Чилонзорда трансформаторнинг авариявий ўчиши сабаб Тошкент шаҳар "электросет" бўлим бошлиғи ишдан олинди

Кеча Чилонзор туманидаги 16 МВА қувватли трансформаторида авариявий ўчиш юзага келган. Натижада, 1,2,4 ва 5-мавзеларида электр таъминотида узилишлар кузатилган.

Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити сабаб бир қатор кўчалар ёпилади

10-11 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилотининг I-саммити ўтказилиши муносабати билан тадбир кунлари Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланади. 10-11 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилотининг I-саммити ўтказилиши муносабати билан тадбир кунлари Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бир қатор халқаро компаниялар раҳбарлари билан музокаралар ўтказди

Томонлар нефт ва газ соҳасида инвестицион лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича келишувга эришди. Халқаро даражадаги етакчи иқтисодчилар ва халқаро экспертларни жамлаган II Ўзбекистон иқтисодий форумида Ўзбекистоннинг келгуси беш йиллик тараққиёт стратегияси, иқтисодий имкониятлари, халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.