Самарқандда синглисининг синфдошини "самосуд" қилган эркак қамалди

Жабрланувчи бола қиз синфдошига севги изҳор қилгани учун унинг акаси томонидан дўппосланган эди. Самарқандда мактаб ўқувчиси қиз синфдошининг акаси томонидан "самосуд" қилингани учун Пастдарғом тумани ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Бу йилги ОТМга кириш имтиҳонларида ўртача балл маълум қилинди

Маълумотга кўра, ўртача балл кўрсаткичи беш йилда 69,8 баллдан 78 баллга ошди. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумотларига кўра, мактаб битирувчиларининг олий ўқув юртларига кириш ўртача баллари сўнгги беш йилда 69,8 балдан 78 баллга ошган.

Тошкентда Англияга 850 доллар эвазига виза олишни ваъда қилган хорижлик қўлга олинди

Кўздан кечириш чоғида қўлга олинган шахсда қалбаки 8400 АҚШ доллари борлиги аниқланган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “L.” номли Hostel олдида ўтказилган тезкор тадбирда хорижий давлат фуқароси М.С.

Шоҳимардонга киришда жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтди

Шоҳимардонга дам олгани бораётган фуқаролар ушбу божхона объектлари орқали исталган вақтда ҳаракатланиш имкониятига эга бўлди. 2024 йилнинг 26 июлидан бошлаб Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Фарғона” чегара божхона пости ҳамда Шоҳимардонга кириш қисмида жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтказилди.

Тошкентда тез тиббий ёрдам машинасида пиёз ташилди

Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Самарқандда тез ёрдам машинаси қоплар тўла пиёз олиб кетаётгани акс этган фотосурат тарқалди.

Ўзбекистонда хорижий интернет-компаниялар ярим йилда 48,4 млрд сўм солиқ тўлади

Meta, Google ва Apple энг кўп солиқ тўловчилар рўйхатида кучли учликни эгаллашган. Солиқ қўмитасининг хабар беришича, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 60 та хорижий компания томонидан 2024 йил январ-июнь ойларида 44,8 млрд сўм солиқ тўланган.

ОТМларга янги ўқув йили учун тўлов-контракт нархлари тасдиқланди

2024/2025 ўқув йили учун давлат ОТМлардаги талабалар учун тўлов-контракт нархлари оширилди. Ўзбекистон таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси мажлисининг тегишли баёнига асосан 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб республика давлат олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича битта талабани базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг миқдорлари тасдиқланди.

Депутатликка номзодларнинг 40 фоизини хотин-қизлар ташкил этди

Хотин-қизларнинг вакиллик органлари сайловларига кенг жалб қилиш борасидаги нормалар такомиллаштирилиб, парламентда ва маҳаллий кенгашларда хотин-қизлар улушини оширишга қаратилган ислоҳот амалга оширилди. Куни кеча Марказий сайлов комиссияси Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови юзасидан сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилди.

Бу йили учун ОТМлара минимал ўтиш балли ўзгаришсиз қолди

2024/2025-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига грант ва тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш балли тасдиқланди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан республика олий таълим муассасаларига давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали – 68,0 балл (максимал 189 баллнинг 36 фоиз) этиб белгиланди.

Қашқадарёда 48 ёшли эркак 12 ёшли болани калтаклади — видео

Бола ичида ҳеч ким бўлмаган дўконга киргани учун сотувчиси уни калтаклади. Иш судга оширилди.

«Анҳор» паркида ўтказилиши режалаштирилган «лента-шоу» бекор қилинди — видео

Экология вазирлиги осмондан ленталар ёғилишини экология учун зарарли эканлигини таъкидлади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда «Анҳор» паркида "лента шоу" ўтказилиши ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Самарқандда Давлат кадастрлар палатаси ходими $5 минг пора билан ушланди

У Ургут тумани ҳудудида жойлашган 25 сотих ерни 36 минг АҚШ долларига сотишга келишган. Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар беришича, Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд шаҳар филиали ходими пора билан ушланди.

Тошкентда 1 ёшли бола эҳтиётсизлик ва назоратсизлик сабаб ҳожатхонага тушиб кетди

ФВВ ҳолат тафсилотларини маълум қилди. Жорий йилнинг 25 июль куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани «Чортоқ» маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида, ушбу уй эгасининг 2023 йилда туғилган фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Урганчда катта миқдорда гиёҳванд моддаларни сотган фуқароларга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Тўрт нафар фуқарога 2 йиллик ахлоқ тузатиш ишларидан 16 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида гиёҳвандлик воситаси савдоси билан шуғулланган 29 ёшли Р.Р.

“Зангиота-2” шифохонаси ўрнига Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади

Шифохона 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, давлат бюджетидан молиялаштирилади. Вазирлар Маҳкамаси “Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонасини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Фарғонадаги кийим бозорда бозорқўм ва тадбиркорлар ўртасида жанжал содир бўлди — видео

Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда тарқалган "Фарғона шаҳар савдо мажмуаси"да (халқ тилида кийим бозорида) бозорком билан тадбиркорлар ўртасида низо келиб чиққани акс этган видео тарқалди.

Тошкент – Чорвоқ мавсумий автобус қатнови сони кўпайтирилди

“Машинасозлар” метро бекатидан Чорвоққа кунига тўртта автобус рейси амалга оширилади. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ("Чорвоқ" эркин туристик зонасига) график асосида ҳаракатланувчи мавсумий автобуслар қатнови кўпайтирилди.

"Евро 2024" футбол ўйинларини рухсатсиз ўзининг Telegram каналида намойиш этган шахс суд қилинди

Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаси билан жазо тайинланди. Жорий йил 17 июль куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида МЖтКнинг 177-1-моддаси 1-қисми билан судланаётган 2002 йилда туғилган Ж.А.га оид суд иши кўриб чиқилди. Ж.А.

1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Давлат рақамларини тасодифий тартибда бериш, электр энергиясини ҳисоблашнинг янги ҳисоб-китоб тизими, талабалар турар жойига жойлаштириш учун онлайн аризаларни қабул қилишни бошлаш – шу ва бошқа қонунчиликдаги ўзгаришлар 1 августдан кучга киради. Norma.uz портали хабарига кўра, 1 августдан бошлаб қонун ҳужжатларига қуйидаги ўзгартириш ва янгиликлар кучга киради: 1. Инвестиция мажбуриятлари натижаларини қабул қилиш муддатлари белгиланади Кичик саноат зоналари иштирокчилари ва ёшлар тадбиркорлик субъектларининг инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини бажариш натижаларини қабул қилиш кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар томонидан мажбуриятларни бажариш муддати тугаган кундан бошлаб 3 ой муддатда амалга оширилади.

ФВВ қуёшдан сақланиш учун нималар қилиш кераклиги бўйича кўрсатмалар берди

Ўзгидромет жорий йил 25-29 июль кунлари ҳаво ҳарорати +45 даражагача кўтарилиши ҳақида маълумот берди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Об-ҳавонинг кескин исиб кетиши ҳолатида қандай чоралар кўриш кераклиги ҳақида тавсиялар берди.

Исроилнинг Ўзбекистондаги элчисига нисбатан тажовузкорона изоҳ ёзган фуқаро қамалди

У мазкур изоҳи юзасидан ИИО биносига чақиртирилганда ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан ҳар хил уятсиз сўзлар билан сўкинган. 2024 йил 24 июль ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судида Telegram-каналаридан бирида эълон қилинган Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунлагани ҳақидаги постга элчига нисбатан тажовузкорона изоҳ ёзган фуқарога жазо тайинланди.

Ўзбекистонлик альпинистлар илк марта Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтасига кўтарилди — фото

Алпинистлар Сурхондарё вилоятида жойлашган 4668 метр баландликдаги чўққига кўтарилиб, мамлакат байроғини ўрнатишди. Тарихда биринчи бор ўзбек альпинистлари Ўзбекистоннинг энг юқори нуқтаси – Сурхондарё вилоятида жойлашган 4668 метр баландликдаги чўққига кўтарилди.

Тошкентда юзини тўсган ҳолда аёллар кийимини кийиб юрган эркак 7 суткага қамалди

Унга маъмурий қамоқ жазосидан ташқари БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Куни кеча Тошкентда юзини тўсиб аёллар кийимини кийиб юрган эркак ушлангани ҳақида хабар берган эдик.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади

Шунингдек, Шавкат Мирзиёевга қўшни давлатлар раҳбарлари ва Хитой Халқ Республикаси Раисидан табриклар келди. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни таваллуд айёми билан муборакбод этди.

Маънавият ва маърифат маркази 1,4 млрд сўмлик иккита веб-сайт яратиш учун тендер ўтказди

Ижтимоий тармоқлардаги танқидлардан сўнг тендер тўхтатилди. “Маънавият ва маърифат” марказига нисбатан қонунни бузганлик учун иш очилди.

Ижтимоий тармоқ орқали вилоятликларни ҳақорат қилган қиз қамалди

Судланувчи жонли мулоқот вақтида ахлоқ қоидаларини менсимасдан беҳаё сўзлар билан вилоятда яшовчи аҳолининг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситган. Куни кеча 2004 йилда туғилган қиз вилоятликларни ҳақорат қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Тошкентда юзини тўсиб аёллар кийимини кийиб юрган эркак ушланди — видео

Ҳозирда ушбу шахснинг бундай ҳаракатларини асл сабаби ўрганилмоқда. Бугун, 23 июль куни Тошкентда эркак киши юзини беркитиб, аёллар кийимини кийиб олгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Туризм соҳаси тадбиркорлари импорт қиладиган автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади

Шунингдек, айрим автомобиллар учун божхона божи ва утилизация йиғимини амалдаги ставканинг 25 фоизи миқдорида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади. “Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.  Фармонга кўра, 2025 йил 1 августгача Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олиниб, лицензияга эга бўлган туроператорларга, истисно тариқасида, экстремал турларни ташкил қилиш учун двигатель ҳажми 2,4 литрдан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга транспорт воситалари импорт қилинаётганда божхона божи ва утилизация йиғимини амалдаги ставканинг 25 фоизи миқдорида 3 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.

Давлат активлари агентлиги “Humo” тўлов тизимини хусусийлаштириш бошланганини маълум қилди

“Humo” компаниясининг устав капиталидаги давлат улушининг 100 фоизи музокараларга оммавий таклиф этиш орқали уч босқичда сотилади. “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ (100 фоиз давлат улуши) – банк тўлов карталарига асосланган “Humo” тўлов тизими сотувга қўйилди.

Сирдарёда 12 ёшли болани урган дўкон сотувчисига маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилди — видео

У харидор бола чек сўрганлиги сабаб унга тарсаки туширган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда сотувчи харидор болани урганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.