Тошкентда ноёб йиртқич ҳайвон шаҳар бўйлаб кезиб юрди — видео

Йиртқични Яккасарой тумани аҳолиси пайқаб қолган. Мутахассислар уни ушлаб, пойтахт ҳайвонот боғига топширган.

Хонанда Шаҳриёр наркотик билан қўлга тушгани рад этилди

Аввалроқ, Шаҳриёр гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ мазкур шахс хонанда эмаслигини маълум қилди.

Ўзбекистонда фашизм устидан қозонилган ғалаба учун эсдалик юбилей медали таъсис этилди

Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолади. Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги шарафига “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали таъсис этилди.  Белгиланишича, “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан Ўзбекистон фуқаролари – “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун” ва “Япония устидан қозонилган ғалаба учун” медаллари билан, уруш йилларида жанговар хизматлари учун бошқа орден ва медаллар билан мукофотланган ёки уруш қатнашчиси гувоҳномасига ёхуд Ватан уруши ногирони гувоҳномасига эга бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги фронт орти меҳнат фахрийлари, шу жумладан, “1941-1945 йиллар Улуғ Ватан урушидаги шавкатли меҳнати учун”, “Меҳнатдаги жасорати учун”, “Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун” медалларига ёки 1941-1945 йиллардаги уруш даврида Қуролли Кучларда фуқаро шахсларни эркин ёллаш бўйича штат лавозимида бўлганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган меҳнат фронти қатнашчилари мукофотланади.

12 баллик тизимда айнан қайси қоидабузарликлар учун жарима берилади?

МЖтКга киритилган ўзгартиришларга кўра жарима баллари берилиши мумкин бўлган йўл ҳаракати қоидабузарликлари ҳақида маълумот берилди. Ўзбекистонда 12 баллик жарима баллари янги қабул қилинган қонундаги 12 модда бўйича ҳисобланади.

ДХХ Тожикистон ва Қирғизистондан олиб келинган 48 кг.дан ортиқ наркотик аниқлади — видео

Сурхондарёда икки ўғил ва ота, водийда эса Қирғизистондан олиб келинган наркотикларни олиб кетаётганлар қўлга олинди. Денов туманида истиқомат қилувчи, 1984 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Тожикистондан мамлакатга айланма йўллар орқали наркотик моддаларни олиб келиб, сотиш билан шуғулланаётганлиги ҳолати аниқланиб, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилди.

12 баллик тизим фақат "ГАИ" тўхтатиб, ўзи жарима ёзганда ҳисобланади

Кўчадаги камера ва радарларга тушганда жарима ҳисобланмайди. АОКАда Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Ўзбекистонликларга хизматлар учун ноқонуний ҳисобланган қарийб 50 млрд сўм қайтарилади

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси "Ўзсувтаъминот" ва "Ҳудудий электр тармоқлари" компаниялари томонидан асоссиз даромад олиш ҳолатларини аниқлади. 2024 йилда ўтказилган назорат тадбирлари натижасида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан тадбиркорлик субектларига нисбатан 400 дан ортиқ иш қўзғатилган.

Фарғонада ўз ўғлини ўлдирган отага суд ҳукми ўқилди

Бахтсиз ҳодисага ота ва ўғил ўртасида Lacetti автомобилини ҳайдаш учун бўлган жанжал сабаб бўлган. Маълум қилинишича, Фарғона вилоятида яшовчи судланувчи эркакнинг ўғли ўзга бир шахсдан автомашина ижарага олиб, фойдаланиб юрган.

Ўзбекистонда кўп қаватли уйларни эгаларининг нотариал розилигисиз бузиш тақиқланади

Энди бузиб ташлаш фақат барча мулкдорларнинг нотариал тасдиқланган розилигидан сўнг амалга оширилади ва аҳолига танлаш учун уч турдаги компенсация таклиф этилади. Янги имзоланган президент фармонига кўра, 2025 йил 1 мартдан реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни барпо этишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:  - реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилади.

Ўзбекистон Орхус конвенциясига қўшилмоқда

Конвенцияга қўшилиши экология ва атроф-муҳит соҳасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муносиб таъминлашга ва мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имижи ва нуфузини янада оширишга хизмат қилади. Бугун, 22 февраль куни давом этаётган Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида "Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги Конвенцияга (Орхус, 1998 йил 25 июнь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида"ги Қонун кўриб чиқилди.

Ҳайдовчилар қайси қоидабузарликлар учун жиноий жавобгарликка тортилади?

Янги қабул қилинган қонун билан жиноий жавобгарликка сабаб бўлувчи йўл ҳаракати қоидазурликлари белгилаб қўйилди. “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда МЖтКга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун қабул қилинди Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун жиноий жавобгарлик белгиланди: — Автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини ёки идентификация рақамларини қонунга хилоф равишда тайёрлаганлик, ўтказганлик ёки улардан фойдаланганлик, шунингдек уларни қалбакилаштирганлик учун; — Автомототранспорт воситалари, шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини ва тракторчи-машинистларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳонлар ўтказиш ва гувоҳномалар бериш тартибини бузганлик учун; — Транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқарганлик ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун; — Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун; — Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун.

Олий суд Комил Алламжоновнинг атрофидаги 7 нафар фуқарони ҳибсга олиш ҳақидаги қарорни бекор қилди

Фуқароларга нисбатан илгари чиқарилган маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги суд қарорлари ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисида етарли далиллар мавжуд эмаслиги сабабли бекор қилинди. Ўзбекистон Олий суди Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжонов атрофидаги 7 кишининг шикоятини тафтиш тартибида кўриб чиқди.

Президентга Ўзбекистон ҳарбий маҳсулотларининг энг янги намуналари намойиш этилди — фото

Давлат раҳбари янги русумдаги ҳарбий техникалар билан танишиб, шартнома асосида хусусий секторни фаол жалб қилиш бўйича кўрсатмалар берди. Шавкат Мирзиёев бугун, 21 февраль куни Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюриб, у ердаги ишлаб чиқариш қувватлари, илғор ишланмалар, ҳарбий ва икки хил мақсаддаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун яратилган шароитлар билан танишди.

Тошкент вилоятида 32 гектар ерни $2,5 млнга сотмоқчи бўлган шахс ушланди — видео

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳудудларда ер сотиш ҳолатлари бўйича тезкор тадбирлар ўтказилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳудудларда ер сотиш ҳолатлари бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Жиноий гуруҳлар ўзбекларга катта пул мукофоти ваъда қилиб, Грецияга ноқонуний муҳожирларни денгиз орқали ўтказишда уларни воситачи сифатида ишлатишга ҳаракат қилмоқда. Истанбул Бош консулхонасининг маълум қилишича, сўнгги пайтларда айрим жиноий гуруҳлар Ўзбекистон фуқароларига катта пул мукофоти ваъда қилиб, уларни Европа Иттифоқига, асосан Грецияга ноқонуний муҳожирларни денгиз орқали ўтказишда воситачи сифатида ишлатишга ҳаракат қилмоқда.

Расман: жарима баллари 12 баллдан ошса, ҳайдовчи "права"дан маҳрум бўлади

Йил давомида 12 дан ортиқ жарима балл тўплаган ҳайдовчилар литсензиясидан камида 6 ойга маҳрум бўлиши мумкин. Қонун билан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Банклардаги омонатларни ҳимоя қилишга доир Қонун қабул қилинди

Банк тугатилаётганда кафолатланган омонатлар бўйича компенсацияларни тўлаш муддати 20 иш кунидан 7 иш кунигача қисқартирилмоқда. Қонун жисмоний шахсларнинг, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Ўзбекистонда қурилиш майдончаларида чангни ҳавога кўтарилишига йўл қўйганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Бундай қоидабузарлик учун мансабдор шахслар 19 миллион сўмгача жаримага тортилиши мумкин. Тегишли қонун Сенат томонидан маъқулланди.

Қашқадарёдаги мактабда дарс вақтида ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида жанжал юзага келди — видео

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарёдаги мактаблардан бирида ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида жанжал акс этган видео тарқалди.

Тошкентда ташландиқ котлован фуқароларни хавотирга солмоқда

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги нега объект 6 ойдан бери қаровсиз тургани ҳақида маълумот берди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Чилонзор туманида ташландиқ котлован ва эскирган девор маҳаллий аҳоли хавфсизлигига таҳдид солаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Тошкентда эркак ҳалок бўлган қурилиш ноқонуний бўлиб чиқди: ишлар қоидабузарликлар билан олиб борилган

Қурилиш вазирлиги 2020 йилда объект қурилиши тўхтатилиши керак бўлгани, бироқ ишлар давом этаётганини маълум қилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Олий Мажлис Сенати мажлисининг жонли эфирида "ухлаб қолган" депутатни пайқаб қолишди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашида иштирокчи йиғилиш давомида ўзини ёмон ҳис қилгани, бироқ томошабинларга у ухлаб қолгандек туюлгани ҳақида хабар берилди. Бугун, 20 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида Сурхондарё вилояти студиясида сенатор Дилбар Сувонова савол бераётган вақтда орқа томонда мажлис иштирокчиларидан бири ухлаб қолгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Фарғонада ўқитувчи ўқувчини аёвсиз калтаклади — видео

8-синф ўқувчиси бир нечта дарсларга кирмаганлиги ва назорат ишини бажармай кўчада юрганлиги учун устози унга танбеҳ бермоқчи бўлган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ўқитувчи синфхонада ўқувчини калтаклагани акс этган видеолар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Собиқ Azon.uz нашри раҳбари Мубашшир Аҳмад қидирувга берилди

У диний экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузишда айбланоқда. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг UzNews.uz'гамаълум қилишича, Алишер Аҳмадович Турсунов Жиноят кодексининг 244 прим 2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми бўйича қидирувга берилган.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ногиронларига $10 мингдан пул берилади

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида президент фармони қабул қилинди. Ўзбекистонда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодлар хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафда туриб, Ватаннинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини, уларга тенглаштирилган шахсларни ҳамда, 1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларини моддий рағбатлантириш мақсадида:  Бир марталик пул мукофоти белгиланди: — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000 (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида;— Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўм миқдорида; 1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорида.

Сирдарёдаги боғчада 6 ёшли болага игна билан таҳдид қилинди

Амалиёт ўташ учун келган талаба қизга бу иши учун 375 минг сўм жарима тайинланди. Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 10 февраль куни Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги болалар боғчаларидан бирида содир бўлган.  "Ўша куни кечқурун келди ўлим.

Олмалиқдаги қамоқхонада 21 ёшли маҳкум вафот этди — видео

Унинг онаси ўғлининг соғлиги яхши бўлганлиги, тўсатдан вафот этгани шубҳали ҳолат эканлигини даъво қилди. Омбудсман ҳолатни назоратга олиб, прокуратурага мурожаат юборди.

Водий ва Хоразмда “Ҳаж” ва "Умра" жўнатаман деб, одамларнинг пулларини ўзлаштирган шахслар ушланди

ДХХ ва ИИВ томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирларда “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига ноқонуний юбориш ҳолатлари фош этилди Маълум қилинишича, Наманган вилоятида қайд этилган ҳолатда, Андижон вилоятининг Балиқчи туманида яшовчи, 1969 й.т. шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, унинг ота-онасини Наманган шаҳридаги сайёҳлик фирмаларидан бири орқали жорий йилги мавсумда Саудия Арабистонига “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Канадада йўловчи самолёт қўниш вақтида ағдарилиб кетди — видео

Воқеа содир бўлганда самолёт бортида 76 йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган, уларнинг аксарияти жароҳатларсиз эвакуатсия қилинган. Delta Airlines Bombardier CRJ900LR самолёти Торонто халқаро аэропортига қўнаётганда ағдарилди.

Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлиси 20 февраль куни чақирилади

Мажлисда тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, кредит ахбороти алмашинувини янада такомиллаштириш, солиқ маъмуриятчилиги, ер участкаларидан фойдаланиш ва бошқа қонунларни кўриб чиқиш режалаштирмоқда. 17 февраль куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисини 2025 йил 20 февраль куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.