Президент билан учрашган боёвутлик отахонга уй совға қилинди — видео

Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган 101 ёшли отахон Ўскан ота Ҳожиманов билан учрашиб, унга уй берилишини айтганди. 8 май куни давлат раҳбари Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олганди.

Қозоғистонга кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия ва Қозоғистонга бораётган ёки у ердан қайтаётган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани муносабати билан мамлакатга кириш ва чиқишда Ўзбекистон фуқароларига барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб юришларини тавсия қилмоқда.  Шу билан бирга, Ўзбекистон-Қозоғистон ёки Россия-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда нафақат Қозоғистонга, балки Россия Федерациясига ҳам киришда ҳеч қандай тўсиқлар йўқлигига олдиндан ишонч ҳосил қилиш лозим, чунки Россия ва Қозоғистон ўртасидаги маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги келишувларга мувофиқ, Қозоғистоннинг ваколатли органлари Россия Федерациясининг миграция ва бошқа қонун ҳужжатларининг бузилиши ёки тўланмаган жарималар мавжудлиги бўйича текширув ўтказади.

Президентга "Ғалаба боғи"да ҳалок ватанпарварлар хотирасига бағишланган янги ёдгорлик лойиҳаси тақдим этилди

Шавкат Мирзиёев янги ёдгорлик лойиҳаси билан танишиб, барча юртдошларни Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади. Президентга “Ғалаба боғи”га ташрифи чоғида унинг ҳудудида янги ёдгорлик барпо этиш лойиҳаси тақдим этилди.

Расман: Магистратура ва докторантура учун тил сертификат талаблари ўзгаради

Таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади. Магистратура ва докторантурага қабул қилишда хорижий тилни билиш тўғрисидаги сертификат талаби қуйидагича ўзгартирилади, дея хабар бермоқда ЎзА.

Университетга киришда минимал ўтиш баллари ўзгарди ва грантлар 3 йил ишлаб бериши бекор бўлди

Олий таълим тизимида бир қатор ўзгаришлар жорий қилинмоқда. Бу йилдан университетга кириш имтиҳонларидан минимал ўтиш баллари ўзгарди.

Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашди — фото

Давлат раҳбарининг фармонига мувофиқ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик пул мукофоти топширилмоқда. Ўзбекистонда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Президент фармонига мувофиқ, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик пул мукофоти топширилмоқда.

Бухорода аёл ҳаракатланиб кетаётган Lacetti ойнасидан танасини чиқариб, рақс тушди — видео

Ҳолат ИИБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ҳайдовчи ва йўловчи жаримага тортилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир аёл ҳаракатланиб кетаётган Lacetti ойнасидан танасини чиқариб олгани акс этган видео тарқалди.

Туркияда юртдошларини алдаб, пулларини ўзлаштириб юборган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

У бир нечта фуқаролардан АҚШга юбориш учун $15 минггача олиб, алдаб кетган. Эркак бундан ташқари одам савдоси жиноятида ҳам айбланмоқда.

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди — фото

Президент "Матонат мадҳияси" ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди. 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бугун, 8 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, "Матонат мадҳияси" ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди.

Деҳли аэропортида икки ўзбекистонлик 5 кг олтин билан қўлга тушди — видео

Дубайдан Деҳлига учган Ўзбекистон фуқаролари олтинни ноқонуний олиб киришда айбланиб, қўлга олинди. Ҳиндистондаги Индира Ганди халқаро аэропортида икки нафар Ўзбекистон фуқароси 5000 грамм олтинни мусодара қилинди.

Наманганда МИБ кредитни тўламаган шахснинг 777 рақамли KIA Stinger’ни тортиб қўйди

Унинг АТБ "Капиталбанк"дан кредит ва фоизларидан 306 млн сўм қарздорлиги борлиги сабабли унга тегишли бўлган автомашина жарима майдончасига қўйилди. МИБ Наманган вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда суд қарорига кўра АТБ "Капиталбанк"дан кредит ва унинг фоизларидан 306 млн сўм қарздорлиги борлиги сабабли қарздор фуқарога ихтиёрий муддатда суд қарорида кўрсатилган маблағни тўлаб қўйиш юзасидан огоҳлантирилган.

UzAuto Motors Gentra учун шартномани қайта очмоқда

Chevrolet Lacetti, Damas ва Labo учун шартнома тузиш эртага бошланади. Автомобилларни шу заҳоти олиб кетиш имконияти мавжуд бўлади.

Қорақалпоғистон билан Хоразмни боғловчи янги кўприк вақтинча ёпилади

Қипчоқ – Блок пост станциялари оралиғидаги темир йўлда қўшимча ишлар олиб борилиши сабаб кўприк 2 кунга ёпилмоқда. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хабарига кўра, Амударё вилоятининг Қипчоқ – Блок пост станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасини жиҳозлаш бўйича қўшимча ишлар олиб борилиши муносабати билан 2024 йил 7 май куни соат 14:00 дан 9 май соат 14:00 гача автотранспорт воситалари ҳаракати қўшма кўприкда вақтинча тўхтатилади.  Ушбу давр мобайнида автотранспорт воситалари ҳаракати "Қипчоқ понтон кўприги" орқали амалга оширилади.

Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча "Афросиёб" поездлари қатнови йўлга қўйилди

Қўшимча поездлар 8 майдан 12 майга қадар ҳаракатланади. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 8 ва 9 май кунлари Тошкент – ​​Қарши – Тошкент йўналишида, 10, 11, 12 май кунлари Самарқанд – Тошкент – Самарқанд йўналишида қўшимча тезюрар "Афросиёб" поездлари қатнови йўлга қўйилди.

Сурхондарёда сел келиши натижасида 400 га яқин қўйлар нобуд бўлди

Нобуд бўлган қўйлардан ҳар хил касалликлар тарқамаслиги учун дезинфекция қилиниб кўмилди. Сурхондарё вилоятида бир гала қўйлар жасадини юк машинасидан чуқурликка тўкилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Ўзбекистонда Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилмоқда

Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони имзоланиб, миллий марказга қатор вазифалар белгиланди. "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг назоратини амалга ошириш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва генофондга салбий таъсирини бартараф этишга қаратилган" Президент фармони имзоланди.

Ўзбекистонда автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун йиғим яна пасайтирилди

Апрель ойидаги кескин ўсишдан сўнг автомототранспорт воситалари, электромобиллар, автомототранспорт воситалари ва тиркамаларни қайта рўйхатдан ўтказиш ставкаси аввалги ҳажмига — 34 минг сўмга қайтди. Ички ишлар вазирининг автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалар)ни рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун ундириладиган тўлов ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи буйруғи қабул қилинди.

Тошкентда туман кадастр бошлиғи $25 минг пора билан ушланди — видео

ДХХ Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали бошлиғини пора олаётганда қўлга олди. Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, тумандаги 20 сотих ер майдонида қурилган уй-жой учун кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига, ўзининг хизмат хонасида 25 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ушланди.  Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн сўмдан пул мукофоти берилади

Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш тўғрисида президент фармони қабул қилинди. Ўзбекистонда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларини мукофотлаш белгиланди.

Наманганда банкнинг офис бошлиғи 1,5 млрд сўм пулларни ўзлаштириб юборди

У кассадан ушбу пулни олиб, 3-хонали квартира ҳамда Malibu харид қилган аниқланган. Бош прокуратура департаменти хабарига кўра, ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банкининг Янгиқўрғон банк хизматлари офиси бошлиғи Д.Ш.

Босмачилик билан айбланиб, ўлим ва қамоқ жазоларига ҳукм қилинган 205 нафар шахс Олий судда оқланди

Улар 1930 йилларда босмачилик ҳаракатида иштирок этиш ва партия аксилшўро фаолиятини амалга оширганликда айбланган. Олий Суд хабарига кўра, ҳозирги Фарғона вилояти ҳудудида босмачилик ҳаракатида иштирок этиш ҳамда ЎзССР Олий судининг 1938 йилдаги ҳукмига кўра партия ташкилотларида аксилшўро фаолиятини амалга оширганликда айбланган 205 нафар шахсга оид 12 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.

Сирдарёда мактаб ўқувчилари синфда видеоклип томоша қилгани сабаб "замдиректорлар" ишдан олинди — видео

Вилоят Маткабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятидаги мактаб ўқувчилари дарс пайтида беҳаё видео кўргани ҳақида хабарлар тарқалди.

Энди давлат гранти ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади

Президент тизимда адолат бўлишини айтиб, тизимда янгиликлар қилишга кўрсатма берди. Энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.

Хоразмдаги боғчада тарбияланувчи калтакланиб, қўлига игна тиқилгани юзасидан қўшимча маълумот берилди

Боғча тарбиячиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Оҳангарондаги полигонда чиқинди газидан муқобил электр энергия ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Жанубий Корея корхонаси билан икки томонлама шартнома имзоланди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш Республика марказида соҳа масъуллари ва Жанубий Кореянинг SEJIN UZ МЧЖ корхонаси вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Қашқадарёда икки туманни боғловчи дарё кўпригини сел ювиб кетди — видео

Шаҳрисабз туманида жойлашган кўприк сув тошқини натижасида яроқсиз аҳволга келиб қолди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Болсувар қишлоғи Қизилдарё дарёси устидаги аҳамиятга молик автомобиль кўприги сойда юз берган сел ҳодисаси туфайли бутунлай вайрон бўлгани ҳақида видеолар тарқалди.  Чироқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, Чироқчи ва Шаҳрисабз туманларини боғловчи Қашқадарё дарёси узан устидан ўтган кўприкнинг асос пойдеворини сел сувлари ювиши натижасида ушбу ҳолат юзага келган.

Тошкентда ИИВ кузатув камералари билан жиҳозланган роботларни ишга чиқарди — видео

Роботлар аҳоли яшаш ҳудудларида профилактика инспектори учун ёрдамчи бўлиб ишлайди. Тошкент шаҳрида ИИВ томонидан кузатув камералари билан жиҳозланган роботлар ишга чиқарилди.

Тошкентдаги Халқаро инвестиция форумида 26,6 млрд долларлик келишувлар имзоланди

Форум доирасида “Янги Тошкент”да шаҳар инфратузилмасини қуриш, шамол электр станциялари ва яна қатор вилоятларда маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ҳужжатлар имзоланди. Тошкентдаги III Халқаро инвестиция форуми якунлари бўйича умумий қиймати 26,6 миллиард доллар бўлган келишувлар имзоланди.

Ўзбекистонга четдан вақтинча кирган автомобилларга ортиқча кун учун йиғим миқдори ўзгарди

Чет элдан олиб ўтилган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг қўшма қарори билан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.  Ҳужжатга кўра, божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддат ўтгандан сўнг хорижий автотранспорт воситасини бир йил ичида 90 кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади.

Пойтахтда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан отлар паради ўтказилди - фоторепортаж

Миллий гвардия отлар қўшинлари ва ички ишлар органлари иштирокидаги отлар паради “Мардлик – миллат фахри ва ифтихори” шиори остида ўтказилди. Отлиқ қўшинлари тўлиқ ўқ-дорилар билан Амир Темур майдонини айланиб ўтди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.