Москвадаги қурилиш майдонида ўзбек ва тожиклар ўртасида муштлашув содир бўлди

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тарқалган видеога изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда Россиядаги меҳнат мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув юз бергани, унда Ўзбекистон фуқаролари бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Водийда транспорт бошқармаси бошлиғи ва ҳокимлик ходими ҳибсга олинди — видео

Икки мансабдор ҳам коррупцияга оид жиноятда айбланиб, қўлга олинди. Андижон ва Фарғона вилоятида транспорт бошқармаси бошлиғи ва ҳокимлик ходими ДХХ томонидан ушланди.

Тошкент МИБнинг катта инспектори қўлга олинди — видео

У қаздорликни ошириб, ортиқча тўланган пулдан улуш олмоқчи бўлган. Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси катта инспектори Бюронинг марказий аппарати иш юритувидаги паррандачилик корхонаси ҳисобидан акциядорлик тижорат банки фойдасига жами 11 млн 108 минг 629 АҚШ доллари ва 265 минг 187 евро миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро иши юзасидан, корхонага тегишли кўчмас мулкларни баҳолаш ишлари учун белгиланган хизмат ҳақини турли важлар билан баҳолаш фирмаси фойдасига оширилган нархда кўрсатган.

Uzbekistan Airways Тел-Авивга парвозни бекор қилди

15 апрель куни Тошкентдан Тел-Авивга амалга оширилиши керак бўлган парвоз Яқин Шарқдаги айрим давлатлар устидаги ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли бекор қилинди. Авиакомпания Матбуот хизмати хабарига кўра, Яқин Шарқ давлатларининг бир қисми устидаги ҳаво ҳудуди ёпилганлиги муносабати билан, шунингдек, Ўзбекистон авиация маъмуриятининг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан боғлиқ қарорини инобатга олган ҳолда, фақат 15 апрель куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент – ​​Тел-Авив – Тошкент йўналиши бўйича HY301/302 рейсини бекор қилди.

Қашқадарёда “замҳоким” пора билан қўлга тушди

У 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, ундан 15 млн сўмни олаётган вақтда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган. Ҳоким ўринбосари, Транспорт бошқармаси бошлиғи, МИБ ходими ва бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Тошкентдаги бозорда ёнғин содир бўлди

Шаҳар ФВБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентдаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкентдаги бозорда ёнғин содир бўлди

Шаҳар ФВБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентдаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкентда Рамазон Ҳайити намози қандай ўтди. Фоторепортаж

Бугун, 10 апрель куни республика бўйлаб 2070 та масжидда Рамазон Ҳайити муносабати билан байрам дуолари ўқилди. UzNews.uz фотомухбири пойтахтдаги “Минор” масжидига ташриф буюриб, байрамона репортаж тайёрлади

Тошкентда метрода қизга шаҳвоний шилқимлик қилган яна бир эркак 5 суткага қамалди

24 ёшли эркак одам кўплиги сабаб унинг қўли қизнинг белидан пастки қисмига тегиб кетганлигини айтган. Тошкентда метрода ўзига нотаниш бўлган қизга тегажоғлик қилган эркакка суд ҳукми ўқилди.

Жиззах шаҳри ва бир нечта туманлар ўртасида тепловоз қатнови йўлга қўйилади

Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларидан Жиззах шаҳрига тепловозда бориш мумкин бўлади. Сентябрдан бошлаб Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларини Жиззах шаҳри билан боғловчи “Иржар – Дўстлик – Жиззах” йўналишида тепловоз қатнови йўлга қўйилади.

Мудофаа вазирлиги томонидан илк бор Ўзбекистон мудофаа саноати кўргазмаси ўтказилади

"Технофест-2024" кўргазмаси май ойи бошида пойтахтдаги "Ғалаба боғи" мажмуасида бўлиб ўтади. Мудофаа вазирлиги томонидан жорий йилнинг 2-3 ва 4 май кунлари пойтахтда жойлашган "Ғалаба боғи" мажмуасида илк бор мудофаа саноатига оид "Технофест-2024" кўргазмаси ўтказилади.

Тошкентда 125 та масжидда Рамазон ҳайит намози ўқилади

Ҳайит намози ўқиладиган масжид атрофидаги кўчалар ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Рамазон ҳайитининг биринчи куни 10 апрелга тўғри келиши ҳақидаги қарорини инобатга олиб, жорий йилнинг 10 апрель куни пойтахтдаги 125 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.

Пойтахтда юк автомобилларининг ҳаракатланиши 1 кунга тўлиқ чекланади

Рамазон ҳайити ўтказилиши сабаб хавфсизлик чораларини кўриш режалаштирилган. Рамазон ҳайити муносабати билан хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида Тошкент шаҳрига юк автомашиналарининг кириши ва шаҳарда ҳаракатланиши тўлиқ чекланади.

Президент 420 нафардан ортиқ маҳкумни афв этди

Афв этилганларнинг 11 нафари чет эл фуқаролар, 50 нафари аёл, 13 нафари 60 ёшдан ошган эркаклар, 157 нафарини ёшлар. Президент “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намозини ўқиш вақти эълон қилинди — жадвал

10 апрель куни Ўзбекистондаги барча масжидларда Рамазон ҳайити намози ўқилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкентда байрам намози вақти соат 06:10 га тўғри келишини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги “ADM Jizzakh” автомобиль заводи фаолияти билан танишди — видео

Мазкур заводда уч йилда Kia, Chery ҳамда Haval брендлари остида 23 турдаги 36 мингта автомобиль ишлаб чиқарилди. Қайд этилишича, “ADM Jizzakh” масъулияти чекланган жамияти саноат зонасида самарали фаолият юритаётган корхоналардан бири.

Наманганда инсон буйрагини $4 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди — видео

У андижонлик фуқаро билан гаплашиб, унинг буйрагини Тожикистонда сотиб бермоқчи бўлган. Наманган вилояти ИИБ хабарига кўрa, вилоятнинг Косонсой туманида яшовчи шахс Андижоннинг Булоқбоши туманида яшовчи фуқаро билан гаплашиб, унинг бир буйрагини сотиб беришга келишган.  Келишувга кўра, улар Тожикистонга бориши ва жарроҳлик амалиёти ўша ерда ўтказилиши керак бўлган.

"Рамазон Ҳайити" куни Тошкентда автобуслар ҳам соат 04:00 дан иш бошлайди

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобус саройларига бириктирилган автобуслар иш фаолияти вақти маълум қилди. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабарига кўра, байрам кунлари "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилади: 10 апрель, чоршанба – Рамазон ҳайити куни.

Президент Жиззах шаҳрида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” турар-жой массивини бориб кўрди

Лойиҳа уч босқичда 9, 12 ва 16 қаватли бўлган 105 та кўп қаватли уйни қуришни назарда тутади. Шавкат Мирзиёев маҳаллий аҳолига имтиёзли ипотека асосида уй-жой сотиб олиш имкониятини бериш бўйича топшириқлар берди.

Тошкентда "Автомобилсиз ҳовли" концепциясини амалга ошириш таклиф қилинди

Тошкент маҳаллаларини "қизил"дан "яшил тоифа"га киритиш бўйича йўл харитаси тақдим этилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, пойтахтдаги секторлар, ободонлаштириш корхоналари, маиший хизмат кўрсатиш, идора ва бошқармалар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Чилонзор туманидаги "Кўтарма" маҳалласида бўлди.

“Рамазон Ҳайити” куни метро соат 04:00 дан иш бошлайди

Байрам кунлари метро поездларининг ҳаракати вақти маълум қилинди. “Рамазон Ҳайити” айёми кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

Рамазон ҳайити 10 апрель кунига тўғри келиши кутилаётгани маълум қилинди

Мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Рамазон ҳайитини ўтказишга оид бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлисида Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Россиядан шакар импорти чекланиши бу йилги шакар нархига таъсир қиладими?

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда шакар нархи кескин ошиши кутилаётгани ҳақида хабарга изоҳ берди. Ўзбекистон ички бозорида шакар нархининг қимматлашувига олиб келиши ҳақида айтилган хабар юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги изоҳ берди.

Тошкент метроси учун яна янги тўрт вагонли 2 та замонавий метро поездлари олиб келинди

Ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилади. Жорий йил февраль ойида Тошкент метроси учун 3 та янги поезд олиб келингани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент вилоятида 31 ёшли ҳомиладор аёл туғқуқхонда ҳомиласи билан вафот этди — видео

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳодисага изоҳ берди. Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида туғруқхонада ҳомиладор аёл қорнидаги ҳомиласи билан вафот этди.

Автоблогер "Iwash" UzAuto Motors билан ҳақиқатда шартнома имзолаганми?

UzAuto Motors компанияси ижтимоий тармоқларда ушбу автоблогер ва UzAuto Motors компанияси ўртасида шартнома имзолангани ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Кеча ижтимоий тармоқларда “Iwash“ номи остида фаолият юрутувчи автоблогерни UzAuto Motors компанияси билан “ватанпарварлик шартномаси” имзолагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкентда уч ойда мингдан ортиқ фоҳишалар қўлга олинди

Жавобгарликка тортилганларнинг 92,8 фоизи вилоятлардан келиб фоҳишалик билан шуғулланган. 209 та қўшмачилик ҳолатлари аниқланган.

ДХХ Самарқанд ва водийда наркосавдогарларни қўлга олди

Қирғизистон ва Тожикистондан олиб келинган жами 11,2 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди. Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Чортоқ-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган Nexia тўхтатилиб, кўздан кечирилган.

Бугун Тошкент ва Тошкент вилояти кўчаларида ҳарбий зирҳли техникалар ҳаракатланади

Мудофаа вазирлиги Тошкент вилояти ва пойтахт аҳолиси ҳайдовчиларини огоҳлантирди. Бугун, 6 апрель куни Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари бўлинмалари иштирокида махсус-тактик ўқувлар бошланди.

Тошкентда “буханка” нон нархи 200 сўмга кўтарилди

Пойтахтдаги дўконларда “буханка” нон 3 минг сўмдан сотилмоқда. Икки йил аввал, расмийлар буғдой нархи ошмаса, нарх 2800 сўмдан ошмаслигини айтганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.