Сирдарёдаги АЁҚШнинг сифатсиз бензини автомобилларга 100 млн сўмдан кўп зарар етказди

АЁҚШда 10 730 литр сифатсиз бензин сотилгани сабаб 12 нафар фуқаронинг автотранспорт воситасига зарар етказилганлиги аниқланган. Мирзаобод туманидаги АЁҚШда сифатсиз автобензин ёқилғиси сотилганлиги аниқланди.

Ўзбекистонда ҳаво, сув ва атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражаси бўйича ҳудудлар рейтинги жорий этилади

Президент ҳар бир туман ва шаҳарнинг экологик ҳолатини яхшилаш бўйича бош режа ишлаб чиқиш, ҳар бир ҳудуднинг экологик рейтингини эълон қилиш бўйича топшириқ берди. 1 апрелдан бошлаб ҳар бир ҳудуднинг ҳаво, сув ва атроф муҳитни ифлосланиш даражасига қараб тузиладиган рейтинги жорий қилинади.

Жамоат транспортига ҳар томонлама устунлик берилиши, автомобиллар эса ҳашаматга айланиши керак — президент

Шавкат Мирзиёев раҳбарлар "Шаҳар – пиёдалар учун” деган шиорни ўзининг асосий тамойили қилиб олиши шартлигини билдирди. Шавкат Мирзиёев айни вақтда ўтказаётган йиғилишда Тошкент шаҳрида тирбандлик катта муаммога айланиб бораётгани қайд этди.  Айрим кўчаларда иш кунлари ўртача 7-9 баллик, баъзан 10 баллик тирбандликлар кузатилмоқда, баъзиларига 2 карра кўп юклама тушмоқда.

Ўзбекистонда 250 миллиондан ортиқ дарахтларнинг координаталари аниқланиб, рақамли харитаси яратилди

Мамлакатда ҳар битта дарахт хатловдан ўтказилиб, маълумотлар электрон платформага киритилмоқда. Веб-сайт орқали хатлови натижаларини кузатиб бориш имконияти яратилган.

Шавкат Мирзиёев транспорт вазири ва ИИВ ЙҲХХ бошлиғига якуний огоҳлантириш берди

Президент Тошкентда тирбандлик камайтирилмаётгани ва жамоат транспортидаги қониқарсиз вазиятни танқид қилди. Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга тирбандлик ва жамоат транспортидаги қониқарсиз вазият туфайли танбеҳ берди.

Ўзбекистонда инсонлар ўлимига энг кўп нима сабаб бўлаётгани маълум қилинди

Статистикага кўрa, 2023 йил давомида 172 минг нафардан ортиқ одам вафот этган. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь декабрь ойларида вафот этганлар сони 172,8 минг кишини ташкил этди, шундан эркаклар сони 95 минг кишини, аёллар сони 77,8 минг киши, вафот этганлар сони шаҳар жойларида 93,6 минг кишини, қишлоқ жойларида 79,2 минг кишини ташкил этди.

Туркияда 8 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик фирибгар аёл қўлга олинди

У Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабарига кўра, 2016 йилдан буён қидирувда бўлган 1957 йилда туғилган Рита Халилова Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида қўлга олинган.  У фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда айбланиб, қидирувга берилган.

Фарғонада ака ва ука ичимлик суви назоратчиларига пичоқ билан ҳужум қилишди — видео

Назоратчилар фуқаронинг уйига қарздорликни ундириш учун боришган. Аммо, у укаси билан бирга пичоқ кўтариб ташланган.

Оилада аёлни уриб, яна унинг ўзини айбдор бўлгани ҳақида видео ишлаган блогерлар қамалди — видео

Икки Insta-блогер оилада аёл калтак еса ҳам чидаб, яшаши кераклигини кўрсатиб, видео ишлашди. Суд мазкур видео сабаб уларга жазо тайинлади.

Тошкентда 13 йил аввал бирга яшаб келган аёлини ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди

Чилонзордаги хонадонда 2010 йилда бир аёлнинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган. Жиноятчи ўша вақтда Россияга қочиб кетган эди.

“Ташаббусли бюджет”нинг бу йилги мавсумига қачондан старт берилиши маълум бўлди

Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 3 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълум қилишича, ташаббусли бюджет жараёнининг 2024 йилги илк мавсуми 1 февраль кунидан старт берилади.

Оҳангаронда Хитой билан ҳамкорликда аэродром қурилади

Хусусий аэродром қурилишини жорий йилнинг иккинчи ярмида бошлаш режалаштирилган. Хитойда Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми доирасида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани "Янги ҳаёт" маҳалласида Марказий Осиёдаги ягона хусусий аэродром қуриш бўйича шартнома имзоланди.

KazTransOil 2024 йилда Россия нефтининг Ўзбекистонга транзитини бир неча баробар оширади

2023 йилда транзит 154 минг тонна бўлган бўлса, бу йил 550 минг тоннагача оширилиши режалаштирилмоқда. 2024 йилда Россия нефтини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзит қилиш ҳажми режалаштирилган 500 минг тоннадан 550 минг тоннагача оширилади.

Тошкентда канатли жамоат транспорти ташкил этилади

Лойиҳа ер усти транспортини канатли таксилар билан дублёр такрорлашга қаратилган бўлади. Жорий йил 23 январ куни Хитойнинг Шенчжен шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокими в.б.

Эндиликда тиббиётни битирган 200 нафар битирувчи четда ўқитилади

Бу ҳақда президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. “Ҳуқуқий ахборот” Telegram каналининг хабар беришича, тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси етакчи хорижий ОТМларда ўқитилади.

Хоразмда наркотикни цемент солинган қоплар ичида яшириб олиб кетаётганлар ушланди

Самарқанддан Урганчга кетаётган юк машина текширилганда цемент солинган қоплар ичидан опий моддаси топилди. Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона органлари ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳридан Урганч шаҳрига цемент маҳсулотлари олиб келган юк автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилган.  Натижада, автомашинада цемент маҳсулотлари солинган қоплар ичига яшириб қўйилган 10 дона ўрамда 9 кг 754 гр “опий” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Қашқадарёда ўқувчини дўппослаган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди — видео

Ўқувчининг айтишича, ўқитувчи дарс вақтида уятли сўзлар билан сўкинган. Ўқувчи сўкинмасликни талаб қилганида, ўқитувчи уни калтаклаган.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 15 та битим ва баённомалар имзоланди — рўйхат

Имзоланган ҳужжатлар орасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хитой тилини ўқитиш, Хитой – Марказий Осиё – Европа темир йўл каби битим ва бошқалар бор. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Қўшма баёнот имзоладилар, дея хабар бермоқда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати.

Самарқандда ноқонуний олтин қазиш билан шуғулланган фуқаро қўлга олинди

У бу иш учун электр тармоғига уланиб, 800 млн сўмга яқин электр энергиясини талон-торож қилган. Бош прокуратура хабарига кўра, фуқаро Х.Б.

"Шарқ" нашриёти биноси ташқи кўринишининг тарихий архитектура қиёфаси сақлаб қолинади — Давактив агентлиги

Давактив агентлиги "Шарқ" нашриёти биносининг маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилиши ортидан тарқалган турли хабарларга муносабат берди. Аввалроқ, “Шарқ” нашриёти бинолари маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилгани сабаб ўз қиёфасини сақлаб қолмаслиги тармоқларда кенг муҳокама қилинди.

Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли кўчаси вақтинчалик ёпилади — харита

Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари Мингбулоқ, Ғазалкент кўчаларига Темур Малик кўчаси орқали ҳаракатланишлари мумкин. Жорий йилнинг 23 январь соат 13:00 дан 26 январь соат 24:00 га қадар Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли кўчаси бўйлаб замонавий йўл ётиқ чизиқларини чизиш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади.

Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли кўчаси вақтинчалик ёпилади

Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари Мингбулоқ, Ғазалкент кўчаларига Темур Малик кўчаси орқали ҳаракатланишлари мумкин. Жорий йилнинг 23 январь соат 13:00 дан 26 январь соат 24:00 га қадар Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли кўчаси бўйлаб замонавий йўл ётиқ чизиқларини чизиш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади.

Тошкент вилоятида аёл ичидан жинни чиқараман деб, уни ўлдириб қўйган божалар қамалди

Божалар гўёки аёлга жин кириб олган дея, ундан жинни чиқармоқчи бўлиб, турли хил темирлар билан аёлни уришган. Тошкент вилояти Оққўрғон туманида бир аёлнинг ичига жин кириб олган дея, уни чиқармоқчи бўлиб, аёлни ўлдириб қўйган икки эркакка суд ҳукми ўқилди.

АҚШда Беруний сиймоси акс этган ёдгорлик очилди

Бюст Ўзбекистон элчихонаси олдида ўрнатилиб, икки давлат ўртасидаги илмий кўприк эканлиги қайд этилди. Жорий йилнинг 22 январь куни АҚШ пойтахтида буюк олим Абу Райҳон Беруний сиймоси акс этган ёдгорлик очилди.

Бугун пойтахтнинг 3 та туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади

Бунга газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлган. Бугун, 23 январь куни Янгиҳаёт, Олмазор, Миробод туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.

Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов вафот этди

Актёр ва режиссёр 90 ёшида оламдан кўз юмди. Ўзбекистон халқ артисти, актёр ва режиссёр Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди.

Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармасига бошлиқ тайинланди

Янги ташкил этилган уюшманинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармасига Фурқат Маҳмудхўжаев раҳбарлик қилади. Маҳмудхўжаев Фурқат Сидиқхўжаевич Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Автобусларнинг ҳаракат хавфсизлигини назорат қилувчи ходимларга махсус автомашиналар топширилди

Улар махсус автомашинада фақатгина автобуслар ҳаракатини назорат қилиши кўзда тутилган. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича, йўловчиларга кўрсатилётган жамоат транспорти хизмати сифатини ошириш ҳамда автобус ҳайдовчиларининг белгиланган тартиб асосида фаолият юритишини назорат қилиш мақсадида, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг 8 та автобус саройи филиалида "Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими" ташкил этилди.

Тошкентда Тиббиёт академиясининг қадимий биноси реконструкция қилинади

Маданий мерос агентлигининг Илмий эксперт кенгаши томонидан Тошкент тиббиёт академияси биноларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаси маъқулланди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси биноси бузилиши ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилган эди.

Самарқандда фирибгарлар банк ходими картасидан ярим млрд сўмни "ухлатишди"

Фирибгарлар ходимга зарарланган ҳавола юбориш орқали пулни ўтказиб олишган. Пул электрон қимор ўйинларига тикиб юборилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.