Эртага ўтказиладиган саммит сабаб, Тошкент кўчаларида транспорт ҳаракати чекланмоқда. Аввалроқ, Тошкентнинг бир қатор кўчалари 3 кунга ёпилиши ҳақида хабар берган эдик.
Машина бетон симёғочга урилиб, ёниб кетган. Аммо, ҳайдовчи машинадан чиқолмаган.
Чиқинди ташлагани келган 2-босқич талабаси бўлган қизни “мусоровоз” босиб кетди. Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида чиқинди ташувчи юк машинаси талаба қизни босиб кетди.
Компания дилерлик маркази ходимлари эшикларни ёпиб олиб, шартномани “таниш-билиш” қилаётгани акс этган видеони эски видео эканини маълум қилди. Куни кеча UzAuto Motors оммабоп автомобиллар учун шартнома очганидан кейин ижтимоий тармоқларда шартнома олишда адолатсизлик бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Кимёвий моддалар фақат фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва саноат хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган омборларда сақланишига рухсат берилади. "Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.
Мигрантлар 2 ой давомида йирик товуқ етиштириш хўжалигида ойлик олмасдан ишлаганлиги аниқланди. Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консуллиги ходимлари Ташқи меҳнат миграция агентлиги билан ҳамкорликда Россиянинг Урал федерал округида мажбурий меҳнатга жалб этилган ўзбекистонликларнинг Ватанга қайтишларига кўмак кўрсатишган.
Сергели, Яккасарой ва Шайхонтоҳур туманларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Сергели, Яккасарой ва Шайхонтоҳур туманларининг қуйидаги ҳудудларига 7 ноябрь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Тошкентдаги Бобур кўчаси ва "Тошкент" халқаро аэропортини боғловчи йўл ўтказгичда синов ўтказилди. Пойтахтдаги Бобур кўчаси ва "Тошкент" халқаро аэропортини боғловчи йўл ўтказгичнинг биринчи босқич қурилиш-монтаж ишлари якуни бўйича синов ўтказилди.
Солиқ ходимлари томонидан 52,5 минг дона алкоголь ва 46,9 минг қутидан ортиқ тамаки маҳсулотлари аниқланган. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йилнинг январь-октябрь ойларида ўтказилган текширувлар натижасида 1 млрд 403 млн сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ноқонуний савдосининг олди олинди.
Боланинг олган тан жароҳати юзасидан тиббий экспертиза тайинланган. Ҳолатни омбудсман назоратга олди.
Валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритиш бўйича МБ қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Лойиҳага кўра, норезидентлар Ўзбекистон банкларида очилган миллий валютадаги ҳисобварақларига қонуний йўл билан топилган маблағлари тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар асосида киритилади ва улардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил равишда фойдаланадилар. Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиб олишда хизмат кўрсатувчи банкларга тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар аниқ белгилаб қўйилмоқда.
Аниқланган сифатсиз нефть маҳсулотларининг сотувга чиқарилиши олди олинди. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция"нинг назорат-кимё лабораториялари томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида 91 ҳолатда 6 млн 105 минг литр нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилишининг олди олинди, дея хабар бермоқда Ўзэнeргоинспeкция Матбуот хизмати.
Ҳолат акс этган видео тарқалди. Ҳодисани прокуратура ўрганмоқда.
8 ноябрдан 10 ноябргача саммит сабаб пойтахтнинг айрим кўчаларида автомобиль ҳаракати чекланади. Жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Ўзбекистон “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти”нинг 16-саммитига мезбонлик қилади.
Бош прокуратура меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқа қилган хоразмлик амалдорлар нима учун 3 йил қамоқ жазоси олганини тушунтирди. Хоразмда меҳрибонлик уйида тарбияланувчи қизлар билан жинсий алоқада бўлиб келган Адлия ва ФВБ бошлиқларига 3 йилдан қамоқ жазоси тайинлангани ҳақида хабар бергандик.
Мамлакат Европа стандартларига жавоб берадиган авиация тиббий хизматини ташкил этиш ниятида. Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Самарқандда Франциянинг Airbus Helicopters компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув бўлмайди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ филиали 4 ноябрь куни 4-IM қозонхонаси ҳудудида электр таъминотини ўчиради.
Veolia Energy Tashkent бундан буён носозликларни бартараф этиш ишлари тезкорлик билан бажарилишини маълум қилди. Veolia Energy Tashkent компанияси октябрь ойи охирида Тошкент шаҳридаги иссиқлик тармоқларини ўтказиш бўйича режалаштирилган ишларни якунлади шу билан бирга, иссиқлик тармоқларида фавқулодда вазиятлар юзага келганда уларни бартараф этиш бўйича ишлар режадан ташқари ва жойларда олиб борилишига аниқлик киритди.
Ҳужжатлар орасида 2023-2027 йилларга мўлжалланган Транспорт коммуникациялари дастурини амалга ошириш бўйича йўл харитаси, Туркий ҳамкорлик ташкилотларининг янги байроқларини қабул қилиш тўғрисидаги қарор ва бошқалар бор. 3 ноябрь куни Остона шаҳрида Қосим-Жомарт Токаев раислигида Туркий давлатлар ташкилотининг Х саммити бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Қозоғистон президенти Матбуот хизмати. Саммитда ташкилотнинг амалдаги раиси – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон, Туркманистон Халқ Маслаҳатияси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Венгрия бош вазир Виктор Орбан ва ТДТ Бош котиби Кубаничбек Омуралиев сўзга чиқдилар.
Қассобчилик билан шуғулланган эр келишмовчилик сабаб одамлар кўз ўнгида аёлни пичоқлаган. Жорий йилнинг май ойида Наманган давлат университети биноси олдида 26 ёшли эркак оилавий келишмовчилик сабабли ўзининг 23 ёшли турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, уни пичоқлаб ўлдирганди. UzNews.uz'га маълум бўлишича, Наманган шаҳар судида мазкур иш кўриб чиқилган ва эркакка жазо тайинланган.
Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo автомобиллари учун контрактация очилди. Шартномани онлайн тузиш имконияти ҳам мавжуд.
Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Прокуратура органлари томонидан Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида ўтказилган тадбирда 4 та археология ёдгорлигига 7 млрд.
Туркиялик эркак рашк сабаб ўзининг Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлини ўта шафқатсизларча ўлдирганди. Суд ҳукм чиқарди.
Янги очилган павильонда яқин кунларда кафе ва гул дўкони очилади. Жорий йилнинг февраль ойида бошланган Тошкент аэропортининг учиб келиш ҳудудида кутиб олувчилар учун павильон қурилиши якунланди.
Рейтингга республиканинг 30 та шаҳри киритилган бўлиб, уларнинг ҳар бирида 40 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Макроиқтисодиёт ва минтақавий тадқиқотлар институти Ўзбекистондаги яшаш қулайлиги бўйича шаҳарлар рейтингини тузди.
Ўзбекистон ва Франция етакчилари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар. Эммануэль Макроннинг Ўзбекистонга расмий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Самарқанд шаҳрида қўшма бизнес форуми бўлиб ўтди.
Пойтахтда келаси душанбадан бошлаб хонадонлар ва ижтимоий соҳа объектларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 3 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.
Самарқандда Ўзбекистон ва Франция президентлари қўшма баёнот қабул қилдилар. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэль Макрон қўшма баёнот қабул қилдилар.
Turkish Airlines'нинг бир қатор рейслари бекор қилинди. TK-4331 рейси бошқа вақтга кўчирилди.
У ҳаётдан тўйганлиги сабаб дераза ташқи томонига чиққанида, сирпаниб пастга тушиб кетган. Ижтимоий тармоқда Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида аёл киши уйнинг 3-қаватидан ўзини ташлаб юборганлиги акс этган видео тарқалганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.