Бугун, 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар қилди.
Наманган шаҳар Шарқтонги МФЙ Бўстонлик кўчасидаги хонадонларни бирида ёнғин содир бўлди. Ёнғин натижада шифт ва том қисмидан 60 кв.м жойи уй рўзғор буюмлари, хонадон эгаларига тегишли ҳужжатлари ҳамда қўшни хонадоннинг том қисмидан 30кв.м жойи ёниб зарарланган.
Мазкур препаратлар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади. «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик кўмаги сифатида ажратилган гепатит С га қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситасининг 2024 йилдаги учинчи партиясини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди. Жами 6720 донадан иборат мазкур препаратлар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади.
Open Data Watch ташкилотининг “Gender Data Compass” рейтингида 2023 йил якунига кўра, Ўзбекистон 37 балл тўплаган ҳолда 185 та мамлакат орасидан 56-ўринни, Марказий Осиё минтақасида 3-ўринни эгаллади. “Gender Data Compass” мамлакатнинг гендер маълумотлари тизимини яхлит баҳолашни таъминлайди.
Жорий йилда 21 300 км автомобиль йўллари ва 315 та кўприклар реконструкция қилинади ва таъмирланади. Шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда А373 “Тошкент – Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган 100 км қисмида интеллектуал транспорт тизимини жорий этиш ишлари олиб борилади.
Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Дониёр Қодиров иштирокида ички ишлар органлари фаолиятига оид тезкор йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Салихов Шерзод Абдуҳакимович Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
20 миллиондан ортиқ мусулмонлар Исломий молиялаштириш воситаларидан фойдаланишлари ва ҳалол пул битимларини амалга оширишлари мумкин. 2023 йилда Россияда Ислом банкиги тўғрисидаги қонун қабул қилинди — келгуси икки йил ичида уни дунёнинг энг йирик давлатларидан бирида ишлатиш бўйича тажриба ўтказилади.
Мутасаддиларга 1 майгача талаб юқори 100 та касбни танлаб, Германия, Швейцария ва Буюк Британия тажрибаси асосида касб стандартларини ишлаб чиқиш топширилди. Бунда касбга талаб иш берувчи эҳтиёжига мослашади.
Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда янги ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқитиш “Академик” ва “Ишчи касб” таълим компонентларининг узвийлигини таъминлайдиган янги тизим асосида йўлга қўйилиши айтилди.
Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда айтилишича, Ўзбекистонда мактабларидаги инспектор-психологлар штати ИИВдан Миллий гвардия тизимига ўтказилади.
Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда тиббиётдаги ҳам камчиликлар санаб ўтилган.
ПромРатинг ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил охирига келиб UzAuto Motors МДҲда автомобиль ишлаб чиқариш бўйича етакчига айланди. Ушбу эътиборга молик ютуқ нафақат мамлакатнинг минтақа автомобиль бозоридаги аҳамиятини, балки UzAuto Motors компаниясининг жадал ривожланишидан ҳам далолат беради.
Ўзбекистон Қирғизистон ҳудудига Бишкек иссиқлик электр станциясидаги авариядан сўнг инсонпарварлик ёрдами кўринишида 1 мингга яқин баллон табиий газ етказиб берди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати ҳузуридаги республика штаби маълум қилди.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади, дея хабар қилмоқда Президент матбуот хизммати. Маълум қилинишича, йиғилишда 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар кўриб чиқилади.
Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилда хориждан қиймати 240,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 3,4 млн дона мобил телефон импорт қилинган. Мобил телефонлар импорти 2022 йил билан солиштирилганда 476 мингтага ошган.
1,5 мингдан зиёд «боғча»да Давлат бюджетидан ноқонуний пул маблағларини ўзлаштириш ҳаракатлари мавжуд. Бу ҳақда Мактабгача таълим агентлиги матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаеванинг маълум қилди.
Айни кунларда Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена”да теннис бўйича Девис кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Кун дастуридаги ўйинлардан сўнг, Денис Истомин билан хайрлашув маросими бўлиб ўтди.
Статистика агентлиги 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари таркибининг дастлабки маълумотларини эълон қилди. Унга кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 11,8 млн киши (32,1 %) меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 20,7 млн киши (56,3 %) меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 4,3 млн киши (11,6 %)
Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 июлгача иссиқхонага ихтисослашган ер майдони 25 сотихдан кўп бўлган тадбиркорлар томонидан ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қуйидаги шартларга бир вақтнинг ўзида риоя қилинганда тадбиркорларга қайтариб бериш тартиби жорий этилган: — ҳар бир 5 сотих ер майдони учун ойига камида 1 нафар ишчининг бандлигини таъминлаш; — ҳар бир ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадни меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган (1 млн 50 минг сўм) миқдорда белгилаш; — иссиқхонага ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари томонидан иссиқхона фаолияти бўйича олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этиши.
Туркманистон ва Ўзбекистон Бишкекдаги иссиқлик электр станциясидаги авариядан кейин Қирғизистонга газ етказиб беришда ёрдам беради. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ раҳбари Жеенбек Кулубоев ҳамда унинг туркманистонлик ва ўзбекистонлик ҳамкасблари Рашид Мередов ва Бахтиёр Саидовнинг телефон орқали мулоқоти чоғида маълум бўлди, деб хабар беради Қирғизистон ТИВ.
Жорий йилнинг 3 февраль куни соат 23:15 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобил йўлининг “Тахтақорача” довони қалин қор ёққанлиги сабабли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Йўл ёпилишига нима сабаб бўлгани аниқ айтилмаган.
Ўзбекистон фуқаролари 4 февралдан эътиборан Эронга 15 кунгача визасиз саёҳат қилишлари мумкин. Бу ҳақда Дунё АА хабар бермоқда.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогининг чорак финал босқичида Қатарга қарши баҳс олиб боради. Ўзбекистон–Қатар учрашуви бугун, 3 февраль куни соат 20:30 да бошланади.
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-902-сон, 01.02.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритилди. Унга кўра, болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларни бажармаганликда, жамоат жойларида тамаки ёки алкоголь маҳсулотини истеъмол қилганликда, шунингдек вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганликда айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларига зарур ваколатлар берилди.
“Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–51-сон, 01.02.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2024 йил 1 мартдан қуйидагилар жорий этилади: — нодавлат таълим ташкилотларига битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашганда БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёш битирувчиси бундай ташкилотга ишга жойлашган ҳолларда эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратиш тизимини назарда тутувчи дастур; — халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача қисмини қоплаб бериш тартиби; — инглиз тилини билиш бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби.
Президент Шавкат Мирзиёев мева-сабзавотчилик ва озиқ-овқат тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.2023 йилда мамлакатда қишлоқ хўжалиги 4,1 фоиз ўсган.
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Хасанов Отабек Абдурашидович Маънавият ва маърифат маркази раҳбари этиб тайинланди. Ҳожиматов Минҳожиддин Мирзажанович бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилди.
1 февралдан бошлаб йилнинг энг кутилган спорт тадбирларидан бири — 21 апрелда бўлиб ўтадиган VI Тошкент халқаро марафонига рўйхатдан ўтиш бошланади. Пойтахт анъанавий баҳор мавсумининг югуриши доирасида югуриш спортининг 5,5 мингдан ортиқ ҳаваскорларини қабул қилади.
Мулоқот давомида 2023 йил декабрь ойида вилоят вакилларининг мазкур университетга ташрифи, эришилган дастлабки келишувларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Сон Же Мун Сирдарёда университет филиалини ташкил этиш таклифини билдирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.