Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюрди

Ташриф дастурида кўзда тутилган манзиллар ва режалар кўп. Биринчиси “Асака текстиль” кластерининг тўқимачилик корхонаси бўлди.

Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳарда жойлашган “Sh.S.” МЧЖга қарашли савдо дўконида кирим ҳужжати мавжуд бўлмаган жами 82 хил турдаги жами 3 583 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Марказий Осиёда ягона саломатлик» лойиҳаси ишга туширилди

Айни кунларда Самарқанд мезбонлигида ўтаётган CMS CОР14 (Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши) тадбири доирасида «Марказий Осиёда ягона саломатлик» лойиҳаси ишга туширилди, дея хабар қилмоқда «darakchi.uz» нашри. Маълум қилинишича, Германия халқаро иқлим ташаббуси (IKI) томонидан қўллаб-қувватланган 11 миллион евро миқдоридаги Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (IUSN) қўшма ташаббуси олти йил давомида амал қилади.

Жаҳон банки билан олий ва профессионал таълим соҳасига доир икки янги лойиҳа ишга туширилади

13 февраль куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Жаҳон банкининг Минтақавий директори Михал Рутковски бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда, шунингдек, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари К.

АҚШдаги “Ziyo Art” ўзбек тили марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Нью-Йорк шаҳридаги “Mahalla USA” ватандошлар жамоат уюшмаси томонидан Ўзбекистон Бош консулхонаси билан биргаликда жамият ҳузуридаги “Ziyo Art” ўзбек тили марказининг янги биносининг очилиш маросими ташкил этилди. Давлатимиз раҳбари томонидан 2024 йил Ўзбекистонда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилингани мамлакатимизда қолаверса, хориждаги ёшларга бўлган эътиборнинг яна бир ифодасидир.

Президент ижтимоий ҳимоя тизими бўйича таклифларни кўриб чиқди

Президент Шавкат Мирзиёевга ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди. Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилиб, ижтимоий хизмат турлари ва кўлами кенгайтириб келинмоқда.

Мактабда ўлик топилган бола ҳақида қўшимча маълумотлар берилди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги мактаб ҳудудида 3-синф ўқувчиси ўлик ҳолда топилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси баёнот берди.  Унга кўра, 2024 йил 10 февраль куни тахминан кечки соат 20 ларда Юнусобод тумани 259-сонли умумтаълим мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Й.М.

«Замин» фонди Васийлар кенгаши раиси Зироат Мирзиёеванинг ФАО Бош директори ўринбосари ҳамда Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Виорел Гуцу билан учрашуви бўлиб ўтди

Учрашувда биологик хилма-хилликни асраш, озиқ-овқат хавфсизлиги, экологик таълимни илгари суриш билан боғлиқ қўшма лойиҳа ва ташаббусларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, онгли истеъмол қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлиги ҳамда барқарор экологик масъулиятли хулқ-атворни шакллантириш муҳимлигини таъкидладилар.

Тошкентликлар учун иссиқлик тарифларини ошириш таклиф қилинди

Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифи 2023-2024 йилги иситиш мавсуми тугагандан сўнг оширилади. Бу ҳақда Veolia Energy Таshkent компанияси хабар берди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида яна бир ўтказиш пункти очиляпти

Наманган вилоятида Ўзбекистонни қўшни Қирғизистон билан боғловчи «Учқўрғон — Маданият» йўлининг 10-километрида жойлашган Учқўрғон чегара божхона пости қурилмоқда. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Пахта майдонларининг ҳар гектарига 1 млн сўмдан субсидия берилади

“Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш, тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-71-сон, 13.02.2024 й.) қабул қилинди Қарорга мувофиқ 2024–2025 йилларда тажриба тариқасида пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни, шу жумладан тупроқнинг гумус миқдорини ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун ердан фойдаланувчиларга (жумладан, кластерларга) ҳар бир гектар майдонга бир миллион сўмдан субсидия ажратилади. Бунда: субсидия ажратиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Агросубсидия ахборот тизими” орқали амалга оширилади; пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича тадбирларни бажариш учун дастлаб ҳисобланган субсидиянинг 70 фоизи 2024 йилда ажратилади; субсидиянинг қолган 30 фоизи Пахтачилик кенгашининг ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 10 фоизга ошганлиги тўғрисидаги хулосасига асосан 2025 йилда ажратилади.

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма мажлиси ўтказилди

Жорий йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис палаталари Кенгашлари аъзолари, депутатлар, сенаторлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Жорий йилга мўлжалланган стратегик ислоҳотлар тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни жорий йилда амалга ошириш мўлжалланган асосий стратегик ислоҳотлар бўйича тақдимот билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 2030 йилга бориб, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига даромадни 4 минг долларга етказиб, бу борада ўртачадан юқори давлатлар қаторига кириш мақсади белгиланган.

Ҳавонинг ифлосланишида мазутнинг “айби” йўқ

Ижтимоий тармоқларда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг “Тошкент иссиқлик электр станциясида мазутдан фойдаланилаётгани аниқланди” сарлавҳали мақоласи эълон қилинганди. Мақолада “Текширув давомида корхонада (“Тошкент ИЭС” назарда тутилмоқда) газ асосий ёқилғи ҳисоблангани, шунингдек, қўшимча ёқилғи сифатда мазутдан фойдаланилаётганлиги аниқлангани, шу сабабли Тошкент шаҳри ҳавосини тутун қоплагани айтилган.  Энергетика вазирлиги Экология вазирлигининг айбловини рад этди.

Президент Венгриянинг энг йирик “OTP” банки бошқаруви раисини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Венгриянинг энг йирик “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди.  Учрашувда банк-молия соҳасидаги, шу жумладан “OTP” гуруҳига давлатнинг “Ипотека-банк”даги улушини сотиш бўйича битим доирасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.

Аэропортлар бошқарувини хусусий секторга бериш жадаллаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни жорий йилда амалга ошириш мўлжалланган асосий стратегик ислоҳотлар бўйича тақдимот билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 2030 йилга бориб, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига даромадни 4 минг долларга етказиб, бу борада ўртачадан юқори давлатлар қаторига кириш мақсади белгиланган.

Тошкент ҳавоси ифлосланиш бўйича дунёда кучли учликда

13 февраль ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича жаҳонда учинчи ўринни эгаллади. Бу бўйича маълумотлар реал вақт режимида фаолият юритувчи IQAir порталида маълум қилинди.

Энди аёллар ҳам катта сиғимли автобус бошқаришлари мумкин

Энди аёллар ҳам катта сиғимли автобус ва электробусларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Навоийлик 4-синф ўқувчиси инглиз тилидан B2 сертификатини қўлга киритди

Навоийда 4-синф ўқувчиси инглиз тилидан B2 сертификатини қўлга киритди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Ўзбекистон ҳудудлари учун истиқболли экспорт бозорлари аниқланди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан Ўзбекистон ҳудудлари учун истиқболли экспорт бозорлари аниқланди. Тадқиқот натижаларига кўра қуйидагилар маълум бўлди: Мева-сабзавотлар ҳамда улардан тайёрланган турли хил қиём ва шарбатлар.

Оксана Чусовитина тўққизинчи Олимпиадаси сари ҳаракатни бошлади

15-18-феврал кунлари Миср пойтахти cпорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичига мезбонлик қилади. Бугун ушбу мусобақада қатнашадиган терма жамоамиз Қоҳирага йўл олди.  Қайд этиш жоиз, 20 апрелга қадар давом этадиган 4 босқич якунига кўра, ўз йўналишларида тенгсиз бўлган 2 нафардан атлет Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритади.

Ўзбекистонда 20 кунда 19 мингдан ортиқ одам ҳужжатсиз экани аниқланди

Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди”ҳуқуқий акцияси  юзасидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди. Қайд этилишича, ўтказилаётган сайёр қабуллар ҳамда келиб тушаётган мурожаатлар таҳлил қилинганда айрим фуқароларнинг туғилиши қайд этилмаганлиги натижасида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга эга эмаслиги кўплаб муаммоларга сабаб бўлаётганлиги аниқланди.

Энди ўзбекистонликлар Озарбайжонга визасиз бориши мумкин

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида фуқароларнинг визасиз сафар қилишларига оид баённома кучга кирди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкентдаги мактабда 3-синф бола жонсиз ҳолда топилди

Тошкентдаги мактабда ўқувчи ҳушсиз ҳолатда топилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Энди Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида халқаро автомобиль ташувлари рухсатномасиз амалга оширилади

Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида икки томонлама халқаро автомобиль ташувларини рухсатномасиз амалга оширишга келишиб олинди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар қилди.

Қорақалпоғистондаги Жилтирбас кўли халқаро аҳамиятга эга бўлган сувли-ботқоқли ерлар рўйхатига киритилди

Қорақалпоғистондаги Жилтирбас кўли халқаро аҳамиятга эга бўлган сувли-ботқоқли ерлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов CMS COP14 матбуот анжуманида маълум қилди.

Энг кўп картошка Самарқанд вилоятида етиштирилади

2023 йилда республика бўйича жами 3 миллион 574 минг тонна картошка етиштирилган. Картошка етиштиришда умумий ҳажмда энг юқори улуш Самарқанд вилояти (20,3 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.

«Странжа» турнирида ўзбекистонлик боксчилар ғолиб

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича анъанавий «Странжа» турнири ўз якунига етди. Бу галги баҳсларда дунёнинг 28 мамлакатидан 261 нафар чарм қўлқоп усталари ўз маҳоратларини намойиш қилишди.

Ихчам иссиқхоналар қуриш учун 100 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган қишлоқ хўжалиги соҳасига бағишланган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари Ўзбекистонда ихчам иссиқхоналар қуриш учун 100 млн сўмгача гаровсиз кредит берилишини айтди.  Шавкат Мирзиёев раислигида аграр соҳадаги устувор вазифа ва режаларга бағишланган йиғилишда ихчам иссиқхоналарни барпо қилиш тажрибасини қўллаб-қувватлади.

ШИМОЛГА ЯНГИ ЙЎЛ: 21-АСРДА СУВАЙШ КАНАЛИГА АЛТЕРНАТИВАНИМА БЎЛАДИ?

«Шимол-Жануб» халқаро транспорт йўлаги (ИНСТC) ва Шимолий денгиз йўли Евросиёда юк ташишни кўпайтириши ва тезлаштириши ва аввалги денгиз йўналишларига фойдали алтернатива бўлиши мумкин. 2024 йилда «Шимол — Жануб» кенг кўламли логистика лойиҳаси «Россия – Ислом дунёси: КазанФорум» 2023 халқаро иқтисодий форумида муҳокама қилинган янги ривожланишга эга бўлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.