Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа хавфлар бўйича синов ишларини ўтказиш учун Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига чегарадош ҳудудида полигон барпо этилади. Мақсадли дастурлар доирасида жами 1,5 мингта ижтимоий соҳа ва инфратузилма обектлари ҳамда 80 минг хонадонли кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилади.
Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Яккабоғ туман бўлими инспекторлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири олиб борилди. Рейд давомида Яккабоғ тумани «Тўқбой» МФЙ ҳудудида ҳоким ёрдамчиси П.Р.
Мезонлар ўтган йилги қабулдек қолдирилди. Максимал балл – 189 баллни ташкил этади.
Бугун Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти томонидан Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2023 йил натижалари эълон қилинди. 180 та давлат орасида Ўзбекистон 33 балл билан 121-ўринни эгаллади.
Аҳоли турар жойларини оптимал ташкил этиш шаҳарда яшаш қулайлигини таъминлашнинг муҳим омили саналади. Фуқароларнинг иш жойига етиб олиши ва уйга қайтиши учун қулайликлар, бўш вақтларида дам олиш ва ҳордиқ чиқариш имкониятлари шаҳарларнинг жозибадорлигини оширади.
Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Тарихий хотирасиз келажак йўқ.
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси Ишчи гуруҳ мажлисида айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди. Сенаторлар мамлакатда кексаларни ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги, жумладан, пенсия тайинлаш тартиб-таомиллари соддалаштирилаётганлигига алоҳида эътибор қаратдилар.
Самарқанд вилояти судлари таҳлилига қараганда, 2023 йилда вилоятда жиноятчиликнинг фирибгарлик ва бошқа бир қатор турлари олдинги йилга нисбатан кўпайган. Жиноятчилар орасида аёллар ва ёшлар, жумладан вояга етмаганлар борлиги ўта ачинарли ҳолдир.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ўтган йили қайд этилган ўлим ҳолатларининг 61,1 фоизи қон айланиш тизими касалликлари туфайли содир бўлган. Хусусан, ўлимларнинг 10,8 фоиз — ўсимталар, 5,5 фоиз — нафас олиш аъзолари, 4,8 фоиз — қон айланиш тизими, 4,1 фоиз — юқумли ва паразитар, 1,3 фоиз — овқат ҳазм қилиш аъзолари, 12,4 фоиз — бошқа касалликлар, 4,8 фоиз — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлар сабаб бўлган.
“Ўзгидромет” хизмати Ўзбекистон бўйича 2024 йил 29 январь — 2 февраль кунларига об-ҳаво прогнозини тақдим этди. Унга кўра, бугун 29 январь куни Ўзбекистон ҳудуди нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари таъсири остида бўлади, республика бўйича асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 29 январь куни уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш, транспорт ва экология соҳаларидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Аҳолига муносиб шароитлар яратиш, ҳаёт сифатини таминлаш мақсадида бу соҳаларда улкан ишлар амалга оширилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “S.M.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Ф.М. харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 150 дона “Тебантин” ва “Флебодиа” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Тошкент вилоятидан фуқаро А.Б. хонадони электр таъминотидан узиб қўйилгани бўйича Янгийўл тумани электр таъминоти корхонаси устидан шикоят қилди.
Ҳукумат қарори (52-сон, 26.01.2024 й.) билан “Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Низомга кўра, чорвачилик хўжаликларига 2025 йил 31 декабргача давлат томонидан хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 млн сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорда субсидия ажратилади.
Давлатимиз раҳбари асос солган халқ билан мулоқот тизими бугун минглаб одамларнинг йилларки ҳал этилмай келган масаласига ечим топмоқда. Энди давлат идоралари қуйига, маҳаллага тушиб, фуқаро дарду ташвишларини ўрганаётгани, ҳар бир муаммога комплекс ечим топаётгани, айниқса, аҳоли кайфиятида, яшаш шароининг яхшиланиб боришида ўзининг ифодасини топмоқда.
Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда “Тез орада Тошкент мактабларида оммавий қирғин содир этилиши” ҳақидаги таҳдиднамо хабарлар тарқатилмоқда. Ички ишлар вазирлиги мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмаслигини маълум қилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — ФАОнинг Европа ва Марказий Осиёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш билан боғлиқ ҳолат ҳақидаги ҳисоботини таҳлил қилди. 2020-2022 йилларда Марказий Осиёда тўйиб овқатланмаслик билан боғлиқ ҳолатлар 3,0 фоизгача камайган (жаҳон миқёсидаги ўртача кўрсаткич — 9,2 фоиз).
Кўп қаватли уйларни бошқариш, иссиқлик ва сув таъминоти соҳаларида кескин ўзгариш бўлмаётгани танқид қилинди. Жумладан, аксарият кўп қаватли уйларда энергия сарфи хорижга нисбатан 3-4 баробар юқори, иссиқлик таъминоти тизимида энергия йўқотишлари кўп, тизимда бугунги кунга қадар бирор марта энергия аудити ўтказилмаган, дебитор қарздорлиги оқибатида иссиқлик корхоналари тизимни яхшилашга инвестиция киритмаяпти Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Энергетика вазирлигига кўп қаватли уйларда энергия тежаш бўйича алоҳида дастур амалга оширишни бошлаш топширилди.
Йиғилишда аҳоли учун қулай инфратузилма, сифатли таълим ва тиббий хизматлар, юқори даромадли иш ўринлари ҳамма шаҳарларда ҳам бирдек ривожланмаётгани кўрсатиб ўтилди. Мутасаддилар аҳоли пунктларининг бош режалари ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни ўз ҳолига ташлаб қўйгани танқид қилинди.
Президент раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Президентимиз комплексга кирувчи вазирлик ва идоралар олдида турган уй-жой ва қурилиш соҳасидаги энг долзарб вазифаларни белгилаб берди.
Президент раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди. Ушбу тизимда 3 та вазирлик ва идора, 3 та инспекция, 5 та компания, ҳудудларда қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги соҳаларига масъул ҳоким ўринбосарлари борлиги, пойтахт ва Тошкент вилояти ҳокимларига қурилиш ва коммунал соҳага алоҳида ўринбосар берилганига қарамай, бу комплекс халқимиз энг кўп норози бўлиб мурожаат қиладиган соҳалардан бири экани қайд этилди.
Тахтақорача довони кучли қор ёғаётгани сабабли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Президент раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди. Йиғилишда қурилишда лойиҳалаштиришни тартибга солиш мақсадида Қурилиш вазирлигида Лойиҳа офиси тузилиши белгиланди.
Айни пайтда Президент раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда ўзбошимчалик билан ва ноқонуний қурилган объектларни тартибга олиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши белгиланди.
Ижтимоий тармоқларда «Toshkent city» ҳудудидаги бинонинг 15 қаватидан бир инсон қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВВ матбуот хизмати хабар юзасидан расмий муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда «Мерседес-Бенз» русумли юк автотранспорт воситаси Афғонистон ва Ўзбекистон давлатларига тегишли алоҳида-алоҳида давлат рақамларида ҳаракатланаётганлиги акс этган суратлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси изоҳ берди.
Қатар компанияси Ўзбекистонда таълим ва кўнгилочар боғ барпо этиш лойиҳасида иштирок этиши мумкин, деб хабар бермоқда “Дунё” АА. Маълум қилинишича, элчихона кўмагида Ўзбекистоннинг SilkRoadInvest Group масъулияти чекланган жамияти ва Қатарнинг Power International Holding (PIH) компанияси раҳбарияти ўртасида музокаралар ташкил этилди.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Лондон шаҳрида Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари лорд Тарик Аҳмад билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА. Музокаралар давомида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, савдо-иқтисодий, инвестициявий, банк-молия, маданий-гуманитар йўналишларда алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
“Тата Стеел Чесс 2024” нуфузли турнирининг 12-турида Нодирбек Абдусатторов Видит Сантошдан мағлуб бўлди. Натижада турнирда 5 нафар шахматчи бир хил — 7,5 очко тўплаган. Энди охирги турда чемпионлик жанги катта эҳтимол билан бир неча шахматчи иштирокида тай-брек ўртказилади.
2024 йилнинг 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Нидерландия Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нико Схемерс билан учрашди. Суҳбат давомида Омбудсман институтининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, қийноқларнинг олдини олиш бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ҳақида маълумот берилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.