Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши , айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Германиялик тадбиркор Вадим Розенштейн томонидан ташкиллаштирилаётган, мукофот жамғармаси 4 миллионни ташкил этган WR Chess Masters High Roller мусобақаси ўтказилмайдиган бўлди.Маълумот учун, ушбу турнирда Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этиш ниятини билдирган.
Яримоғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Иржи Прохазка кечаги мағлубияти ҳақида илк бор изоҳ қолдирди. Чехиялик аралаш яккакураш устаси кеча АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтган UFC 303 турнирининг марказий жангида дивизионнинг амалдаги чемпиони Алекс Перейрага қарши октагонга чиққанди.
Хитойлик бадминтончи Чжан Чжицзе Индонезияда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўйин вақтида юраги хуруж қилиб, 17 ёшида вафот этди, деб ёзади AP. Якшанба куни япониялик рақибига қарши ўйинда спортчи ҳушини йўқотиб, талвасага туша бошлаган.
Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси ҳафталик янги рейтингни эълон қилди. Майса қопламали турнирлар натижасида рейтингда айрим ўзгаришлар содир бўлди.
Дунёнинг учинчи ракеткаси, беларуслик теннисчи Арина Соболенко елкасидан олган жароҳати туфайли “Уимблдон-2024” мусобақасини тарк этгани ҳақида фикр билдирди. "Уимблдон"да ўйнай олмаслигимни барчага маълум қилишим керак, чуқур афсусдаман.
Дунёнинг собиқ 10-ракеткаси Эмма Радукану "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Уимблдон" турнири олдидан сўнгги машғулотини ўтказди. Британиялик теннис маликаси машғулотга футбол бўйича Англия терма жамоаси либосида келди.
Россия Федерал солиқ хизмати (ФНС) 297 миллион рубль қарзи сабаб собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедовнинг ҳисоб рақамларини музлатди. Бу ҳақда “Маш” Telegram-канали хабар берди.
Дунё рейтингида 22-ўринни эгаллаб турган россиялик теннисчи Екатерина Александрова душанба куни Лондондаги майсали кортларда бошланган “Уимблдон” турнирида қатнашмайди. Турнир бошида Александрова 2021 йилги US Open чемпиони ва дунёнинг 135-ракеткаси британиялик Эмма Радукану билан ўйнаши керак эди.
Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича U-23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида эркин кураш усталари ўртасида баҳс кечди.
Олий даражадаги музокаралар якунида Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтириш борасидаги қатъий интилишлар ифодаси сифатида Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экдилар.
Мамлакатимиздаги мавжуд анъанавий таълим тизими кўпроқ назарий билимларга эътибор қаратилади. Талабаларнинг амалиёт ўташи учун ажратилган соатлар етарли эмас.
Уммонда икки ҳафтадан ортиқ қолишни хоҳловчи Ўзбекистон фуқаролари кириш визасини олиш учун аэропортга мурожаат қилишлари мумкин. Уммон Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга 14 кун давомида визасиз бўлиб туриш тартибини жорий қилди.
Ўмон Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга 14 кун давомида визасиз бўлиб туриш тартибини жорий қилди. Бу ҳақда Ўмоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 июль куни Кўксарой қароргоҳида расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
29-июн куни иккита аҳамиятли сана – Ўзбекистон Ёшлар куни ва Халқаро Олимпия куни муносабати билан республиканинг 16 шаҳрида бир вақтнинг ўзида BYD Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Қарийб 60 минг югуриш ишқибозлари ёшлар олимпия ҳаракатини бирлаштириш учун шаҳарларнинг марказий кўчаларига чиқдилар.
Бош прокуратура туман прокуратураси қарори ўрганилаётгани ҳақида хабар берди. Комиссия суд-тиббиёт экспертизаси хулосаси ўлимга тиббий хатолик сабаб бўлганини кўрсатди.
Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га хабар қилишича, 29 июнь куни Сурхондарё вилояти прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилган.
Видеода автобус зарба кучидан ағдарилиб кетганини кўриш мумкин. Вилоят ИИБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Навоий шаҳри атрофидаги ҳудудда 1 млрд 200 млн сўмлик сохта пуллар ёндириб ташлаш йўли билан йўқ қилинди. Бу ҳақда Навоий вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
FIVE Petroleum Malaysia асосчиси Ўзбекистонда қатор корхоналар, жумладан, пойтахтда, кейин эса бошқа ҳудудларда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратишга тайёрлигини билдирди. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "FIVE Petroleum Malaysia" компанияси асосчиси ва бош директори Кинг Лим Чин Фуи билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА. Мулоқот чоғида Малайзия компанияси раҳбари билан Ўзбекистонга инвестиция киритиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги Наврўз боғида 5000 та шар учирилиши ҳақида эълон тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Миллий гвардия ходимларидан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойида бўлиб, ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган.
Табиатни ифлослантиришга сабаб бўладиган шарлар ёрилиб, яроқсиз ҳолга келтирилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги Наврўз боғида 5000 та шар учирилиши ҳақида хабар тарқалди.
Ўзбекистонда 122 минг 862 та ташкилот 2024 йилнинг январь май ойларида 10,6 трлн сўм миқдорда солиқ имтиёзларидан фойдаланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фуқароларга тўппонча ўқталиб, буни видеога олган шахс қамалди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Навоий вилояти фермерлари республикада биринчилар қаторида давлатга дон сотиш бўйича 83 300 тонна улкан хирмон яратиб, шартномавий режани 100 фоизга бажаришга эришди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов Мадримов—Кроуфорд кардида жанг қилади.Профессионал боксда мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 3 август куни ўтказади.
29-30 июнь кунлари Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида жойлашган “Янгиобод” спорт базасида пара пауэрлифтинг бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ташкил этилди. Мусобақаларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан жами 300 нафарга яқин пара спортчи иштирок этди.
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги “Наврўз“ боғида 5 мингта шар учирилиши ҳақида эълон тарқалди. Унда бепул музқаймоқ, 10 мингга яқин совғалар берилиши ҳам айтилган.
Ўзбекистоннинг катта қисмида 1–2 июль кунлари, водий вилоятларида эса 2–3 июль кунлари салқин ҳарорат бўлиши кутилмоқда. Прогнозларга кўра, 1–2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро-Навоий вилоятларида, 2 июлда Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида, 2–3 июль кунлар эса водийда кундуз кунлари ҳаво ҳарорати максимумлари 30–35 даража илиқ бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.