Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон муштарак тарихий мерос, маънавий қадрият ва анъаналаримизни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш бўйича самарали фаолияти, шунингдек, биродар халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун икки мамлакат маданият ва санъат арбобларининг бир гуруҳига фахрий унвон бердилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон олий даражадаги музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқдилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берувчиларни ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қонун лойиҳаси эълон қилинди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Минтақавий акселерограммалар рақамлаштирилади ҳамда уларнинг онлайн базалари шакллантирилади. Шунга қараб лойиҳалаш ва қуриш тартиби жорий этилади.
Табиий газнинг вақтинча тўхтатилиш сабаби, ҳудудларда таъмирлаш ишлари олиб борилади. Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳар Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг қуйидаги ҳудудларига 18-апрель куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Россиянинг Сочи шаҳрида Жаҳон ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Унда 20 мингдан ортиқ киши иштирок этди. У бошланишидан олдин ҳам 147 мамлакатдан икки минг ёш тематик йўналишлар бўйлаб саёҳат қилишган, рус маданияти ва тарихи билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишган. Шундай қилиб, 15 март куни делегация аъзолари Калининградга ташриф буюришди, у ерда Олимпия чемпионлари билан танишдилар ва ГТО стандартларидан хабардор бўлишди.
Ижтимоий тармоқларда «Rinotin kids» маҳсулоти тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда. Санэпидқўмита Ахборот хизмати хабарига кўра, маҳсулотнинг рухсатномаси бекор қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида 2024 йилда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг бой салоҳиятидан фойдаланиш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида улар ўз имкониятларини рўёбга чиқаришида тажриба алмашиш мақсадида Осиё хотин-қизлари форумини ўтказишни таклиф қилган эди. Шунга кўра, 2024 йилнинг 13-14 май кунлари Самарқанд шаҳрида “Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув” мавзусида биринчи Осиё хотин-қизлари форуми ўтказилади.
Президент Шавкат Мирзиёевга 2024 йилги хусусийлаштириш дастури ва унинг ижросини самарали ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Февраль ойида кўчмас мулк бозорида фаоллик бироз ўсишидан сўнг, март ойида сезиларли пасайиш қайд этилди. Пойтахтда кўчмас мулк бозори 20,7%га пасайди.
Маълумотга кўра, туннел орқали одамлар ва товарлар Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилган. Бир Ўзбекистон фуқароси ҳам қўлга олинди.
Olympic.uz Сиз азиз ўқувчиларга янги лойиҳани тақдим этмоқда. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари бошланишига 100 кун қолиши муносабати билан бўлажак мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимизни яқиндан таништириш, улар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни обуначиларимиз билан бўлишишни лозим топдик.
АҚШ элчиси билан бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда СТ-40 кўрик мажмуасидан фойдаланиш бўйича ўқув курси ўтказилиши режалаштирилиб олинди.
Аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида "Rinotin kids" номли сироп маҳсулотлари дорихоналардан қайтариб олинмоқда. "Rinotin kids" номли сиропнинг ичида нимадир борлиги ва дорининг қопқоғи моғорлаганлиги сабабли харидорлар томонидан қайтариб олиб келинганлиги айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Буюк Британиянинг икки машҳур промоутерлик компанияси Matchroom ва Queensberry биргаликда собиқ жаҳон чемпиони иштирокидаги ушбу жангни эълон қилди. Унга кўра, 1 июнь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказиладиган проф бокс оқшомида супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони, америкалик Деонтей Уайлдер (43-3-1, 42 KO) хитойлик Чжан Чжилэй (26-2-1, 21 KO)га қарши рингга кўтарилади.
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) апрель ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Рейтингдан 7 нафар боксчимиз жой олди: Ҳасанбой Дўсматов (биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): 6-ўрин; Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) ўтган ойдаги каби 5-ўринда қолди; Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) 6-ўрин; Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) 7-ўрин; Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) ўтган ойдаги каби 2-ўринга жойлашди; Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн - 76,2 кг) ўтган ойдагидан 3 поғона пастлаб 10-ўринга жойлаштирилди; Баҳодир Жалолов (супероғир вазн - 90,7 кг) ўтган ойдаги сингари 15-ўринда қолди.
Ота-оналар фарзандини чет элда қолиш сабаблари ва қолиш муддати тўғрисида мактаб директорини хабардор қилишлари керак, акс ҳолда ўқувчилар ўқишдан четлатилиши мумкин. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни синфдан-синфга ва умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар лойиҳасини эълон қилди.
Ёпиладиган модернизация қилинган иситиш тизими иссиқлик йўқотилишини 40 фоиздан кўпроққа, энергия сарфини эса 15 фоиздан кўпроққа қисқартиради. Ҳисоб-фактуралар ҳудудни ўлчаш эмас, балки ҳақиқий иссиқлик истеъмоли асосида берилади.
Янги карго терминали қурилганидан кейин юкларга сифатли хизмат кўрсатиш қуввати 300 тоннага етади. Кеча, 16 апрел куни президент Шавкат Мирзиёев транспорт ва қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Президент Шавкат Мирзиёев 16 апрель куни транспорт ва қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
2024 йилнинг май ойидан бошлаб электр энергияси ва табиий газга тарифлар ўзгариши муносабати билан кам таъминланган оилаларга ва айрим тоифадаги истеъмолчиларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда цемент саноатининг ривожланиш динамикаси ўрганилди. 2017-йилда мамлакатимизнинг 5 та ҳудудида жойлашган 12 та корхонада 8,9 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилганди.
Терговчи қўзғатилган жиноят иши бўйича айбдорга қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига $5 минг пора талаб қилган вақтда ушланди. ДХХ хабарига кўра, Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро наслли чорвани ривожлантириш мақсадида Қарши туманида истиқомат қилувчи қариндоши раҳбарлик қилаётган МЧЖ номига 2021 йилнинг март ойида акциядорлик тижорат банкидан 450 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олади.
Кам таъминланган оилаларга бир марталик ёрдам пули ҳамда ижтимоий меъёрдан ортиқ фойдаланилган газ-свет бўйича харажатларининг бир қисми қоплаб берилади. 2024 йилнинг май ойидан бошлаб электр энергияси ва табиий газга тарифлар ўзгариши муносабати билан кам таъминланган оилаларга ва айрим тоифадаги истеъмолчиларга қуйидаги ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади.
Айни пайтда бўлиб ўтаётган йиғилишда давлат раҳбари тармоқда фаолият юритаётган корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
2025 йилнинг 1 апрелидан эътиборан босқичма-босқич ўзгарадиган нархлар ҳам белгилаб берилди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2025 йил апрелдан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I гуруҳига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1 000 сўм этиб белгиланяпти.
19-21 апрель кунлари Жанубий Кореянинг Чхунджу шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Осиё қитъаси учун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи турнир бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам Олимпиада йўлланмалари учун кураш олиб боради.
16 апрель куни Россия ҳудудида қонуний вакиллари (ота-оналари) бўлмаган ва ёрдамга муҳтож болалар Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Элдиёр Тошматов БМТ Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) ижрочи котиби Татяна Молчан билан учрашди. Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котибига республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида автобус ариққа тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.