Россияда Ўзбекистонга олиб кетилаётган бананлар орасидан 50 кг кокаин топилди

Санкт-Петербург портида Африкадан Европа орқали Ўзбекистонга кетаётган юк ичидан гиёҳванд моддалар топилди. Санкт-Петербург порти божхоначилари ‘’Гавань’’ божхона постига келган ўнта совутгичли контейнерлардан биридаги бананлар орасидан 50 кг кокаин топди, деб хабар бермоқда Россия Федерацияси Федерал божхона хизмати Матбуот хизмати.

''Титаник''ка саёҳат қилган сув ости кемаси ва экспедиция аъзоларининг жасади қолдиқлари топилди — видео

Атлантика океани тубида Titan Батискафи билан бирга унда бўлган саёҳатчиларнинг жасадлари қолдиқлари топилгани маълум қилинди. Атлантика океани тубида Titan батискафининг қолдиқлари билан бирга одам қолдиқлари ҳам топилди.

29 июнь – Халқаро саноат дизайни куни

Эгнимиздаги либосимиздан тортиб фойдаланётган буюмларимиз, миниб юрган машиналаримизгача – барча-барчасининг ортида дизайнерлар меҳнати ётади. Дизайнерлар меҳнатини қадрлаш мақсадида Халқаро саноат дизайнерлари ассоциацияси 29 июнни Саноат дизайни куни деб эълон қилган.

Дзюдо. Диёра Келдиёрова яна “тахт”да

Мўғулистонда ўтган “Катта дубулға” турниридан кейин Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган Олимпиада рейтингини эълон қилди. Аҳамиятлиси, мусобақада -52 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган Диёра Келдиёрова ушбу вазнда яна пешқадамликни қайтариб олди.

Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон президенти ва халқига хорижий етакчилардан табриклар келди

Қурбон ҳайити муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар етакчилари, нуфузли сиёсат, жамоат ва дин арбоблари, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан табриклар келди.Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар етакчилари, нуфузли сиёсат, жамоат ва дин арбоблари, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан табриклар келмоқда.

Қозоғистонлик машҳур спортчи ўз уйидан ўлик холда топилди

Оғир атлетика бўйича 35 ёшли атлет Владимир Седов вафот этди. Қариндошларига кўра, у ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон орден билан мукофотланди

Президент Шавкат Мирзиёев марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳамда марҳум шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохонни «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонларни имзолади.Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат халқини Қурбон ҳайити байрами билан табриклади. Шу билан бирга, давлат раҳбари дунёнинг бошқа ҳудудларидаги мусулмонларга ҳам ўз табрикларини йўллаб, уларнинг мамлакатлари ва халқларига тинчлик ва тараққиёт тилади.

Наманган шаҳрида бир эркак музқаймоқ учун 10 ёшли болани ғайритабиий тарзда шахвоний алоқада бўлишга ундаган

Наманган шаҳрида бир эркак музқаймоқ учун 10 ёшли болани ғайритабиий тарзда шахвоний алоқада бўлишга ундаган. Тасодифий гувоҳ томонидан яширинча суратга олинган ушбу воқеа ҳақидаги видео бугун ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

1 июлдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

"Жамоатчилик экология назоратчиси" тизими, янги стипендия жорий этилиши ва ҳунармандчилик маҳсулотларини экспорт қилишда харажатларнинг 50 фоизи қоплаб берилиши кўзда тутилмоқда. 2023 йилнинг 1 июль кунидан бошлаб қонунчиликда қуйидаги ўзгаришлар бўлади: Нодавлат футбол муассасалари учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси аъзоси бўлиши талаби ўрнатилади.

Бухорода 259 млн сўмлик дарахтларни кесган фуқаро 1 млн 350 минг сўм жаримага тортилди — видео

Ҳуқуқбузар 16 туп дарахт ва буталарни кесганлиги аниқланган. Жорий йилнинг 4 февраль куни Бухоро шаҳар Придастгир кўчаси 3/7-уй ва Алпомиш кўчаси 14-уй орасида кўп қаватли уй-жой қурилиши белгиланган ҳудудда фуқаро Қ.Қ.

Бош прокуратура академияси биноси яна сотувга қўйилди

Бошланғич нарх ўзгаришсиз қолдирилиб, 171,5 млрд сўмни ташкил қилмоқда. Аввалроқ, Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Ўзбекистон Бош прокуратураси академияси бино ва иншоотлари аукционга чиқарилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Жиззахдаги каналдан ўғил бола чақалоқнинг жасади топилди

Жиззах вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди. Жиззахдан оқиб ўтувчи каналдан чақалоқнинг жасади топилди.

Тошкентда Қурбон Ҳайити намози ўқилиши туфайли бир қатор кўчалар ёпилади — рўйхат

Эртага соат 00:00 дан 7:30 гача пойтахтнинг бир қатор кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 28 июнь соат 00:00 дан 7:30 гача пойтахтнинг қуйидаги кўчалари ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади: Мирзо Улуғбек тумани: — “Тўра бува” масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси; — Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли — Султония кўчасигача.

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа ходимлари мукофотланди — рўйхат

Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолади. Бугун, 27 июнь "Матбуот ва ОАВ ходимлари" куни муносабати билан Шавкат Мирзиёевнинг "Соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони эълон қилинди.

Эртадан Президент сайловига муддатидан олдин овоз бериш бошланади

Эртага, 28 июндан республика бўйлаб сайлов участкалари соат 11:00 дан муддатидан олдин овоз бериш учун очилади. Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар амалга оширилади.  Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Андижон ҳокими уйи ёниб кетган журналистга янги уй топширди

Шуҳрат Абдураҳмонов турар жой муаммосига дуч келган журналистга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилишини таъкидлаган. Аввалроқ, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кеча, 26 июнь куни ўтказилган "Ҳокимлик соати"да уйи ёниб кетган журналистга янги уй совға қилишини маълум қилган эди.

Париж-2024да ўзига хос чеклов жорий этилади

2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада стадионларида пиво сотиш тақиқланади. Le Parisien газетасининг ёзишича, спиртли ичимликларни фақат махсус ВИП ҳудудларда захиралаш мумкин бўлади. Хабар қилинишича, Олимпиада ўйинлари ташкилий қўмитаси Франция қонунчилигига мувофиқ стадионларда спиртли ичимликлар сотишни чеклаган ҳолда, барча ўйин майдончалари ва мусобақаларда алкоголли ичимликлар истеъмол қилишга рухсат бермасликка қарор қилган.

Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Ўзбекистон U-17 Осиё кубоги чорак финал учрашувида Саудия Арабистони U-17 терма жамоасини мағлуб этиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Таиландда ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида чорак финал баҳслари якунига етиб, ярим финалчилар номи маълум бўлди.

Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Ўзбекистон U-17 Осиё кубоги чорак финал учрашувида Саудия Арабистони U-17 терма жамоасини мағлуб этиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Таиландда ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида чорак финал баҳслари якунига етиб, ярим финалчилар номи маълум бўлди.

Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган юк машинанинг яримтиркамаси узилиб кетди — видео

Яримтиркама йўлнинг довон қисмидан пастга қараб, 400-500 метр масофагача ҳаракатланди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда юк машинанинг яримтиркамаси йўлда ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалди.

Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари Россияга кетмоқчи бўлиб шай тургани ҳақидаги хабарлар рад этилди — видео

Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари ҳарбий техникаларда Россияга ёрдам бериш учун юборилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари ҳарбий техникаларда Россияга ёрдам бериш учун полигон ҳудудида шай бўлиб тургани, аммо вазият ўзгаргани учун боришдан қолдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Боксчиларимиз «Елорда кубоги»да иштирок этиш учун Қозоғистонга жўнаб кетишди

27 июнь - 2 июль кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида халқаро "Елорда кубоги" мусобақаси ўтказилади. Мусобақада 10 дан ортиқ мамлакатдан 200 нафарга яқин боксчи иштирок этади.

Тошкентда 2 тонна гиёҳванд моддалар ёқиб юборилди — фото

Сергели туманидаги заводда мусодара қилинган гиёҳванд моддаларнинг навбатдаги партияси йўқ қилинди. Бугун пойтахтнинг Сергели туманидаги заводлардан бирида республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган гиёҳванд моддаларнинг навбатдаги партияси йўқ қилинди.

Тошкент вилоятида ариқда оққан икки ёшли қизчани қутқарган 18 ёшли йигитга ноутбук совға қилинди

Қибрай туманида яшовчи 18 ёшли йигитнинг хонадонига ФВБ ва Ёшлар ишлари агентлиги ходимлари миннатдорчилик сўзлари билан келишди. Аввалроқ, Қибрай туманида икки ёшли қиз катта ариққа тушиб кетгани, уни 18 ёшли Юсуфбек Тожибоев қутқариб қолгани ҳақида хабар бергандик.

Хоразмда Damas ҳайдовчиси маст ҳолда Хива шаҳар ИИБ бошлиғини уриб юборди

ИИБ бошлиғи бир қатор оғир тан жароҳатлари билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Хоразм вилояти ИИБ Матбуот хизматининг UzNews.uz'га хабар беришича, 2023 йилнинг 25 июндан 26 июнга ўтар кечаси соат 00:10 ларда 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Damas'ни Хива шаҳри А.Темур кўчаси бўйлаб Элобод кўчаси кесишмаси томон бошқариб келаётганида Хива шаҳар ИИБ маъмурий биноси олдида кучани ИИБ биноси томон пиёда кесиб утаётган Хоразм вилояти Хива шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник Ботир Отажоновни уриб юборган.

Мексикада 14 нафар ўзбек муҳожирларидан иборат гуруҳ ҳалокатга учраган. Улар ноқонуний равишда АҚШ чегарасини кесиб ўтмоқчи эдилар. Видео

Мексикада 14 нафар ўзбек муҳожирларидан иборат гуруҳ ҳалокатга учраган. Улар ноқонуний равишда АҚШ чегарасини кесиб ўтмоқчи эдилар.

Тошкентда 17 минг эвазига АҚШга ишга жўнатмоқчи бўлган шахслар ушланди

Икки шахс тил бириктириб, фуқарони АҚШга юборишини айтишган ва ундан пул талаб қилишган. Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.

Ислом Каримовнинг ўғли ва Татьяна Каримова ўртасидаги суд иши номаълум муддатга қолдирилди

Татьяна Каримова суд мажлисини ёпиқ тарзда кўрилишини сўраб ариза киритди. Ўзбекистон биринчи президентининг ўғли Пётр Каримов Татьяна Каримовани мерос ҳуқуқи учун судга бергани ҳақида хабар берган эдик.

Осиё бокс конфедерацияси IBA’ни тарк этмоқчи

Осиё бокс конфедерацияси Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) аъзолигидан чиқиш истагида.Reuters хабарига кўра, зарур бошқарув, молиявий ва ахлоқий ислоҳотлар амалга оширилмагани учун IBA ХОҚ таркибидан чиққани сабабли, Осиё бокс конфедерацияси аъзоликдан чиқиш ҳақида ўйламоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.