Ўзбекистон энергетика вазирига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон ҳукумати департаментини бошқарган Акмал Жуманазаров энергетика вазири ўринбосари бўлди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Акмал Жуманазаров энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Россия автосалонларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Chevrolet бренди остидаги машиналар нархлари маълум қилинди!

Chevrolet Spark, Nexia va Cobalt 2020-йил 15-июндан General Motors билан тузилган келишув доирасида Россияда Чевролет русумли оммавий автомобил сегменти сотувини бошлади. Бу ҳақда компания томонидан маълум қилинди.

Ислом Maxачев кейинги жангини БААда ўтказиши мумкин

UFC енгил вазн тоифаси бўйича чемпион Ислом Maxачев (24-1) кейинги жангини 2023 йил кузида БААда ўтказиши мумкин. Бу ҳақида Исломнинг вакили ТАССга маълум қилди.

Сурхондарёда 7 килограмм келадиган шолғом етиштирилди

Шолғомнинг катталиги бир қучоқ келади. Деҳқон буни қандай етиштирганини айтиб берди.

Ўзбекистон нефть ва газ конларига тегишли эксклюзив ҳуқуқни Россияга берганми?

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов блогер ва жамоатчилик вакилларига ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан тушунтириш берди. Аввалроқ, Озодлик радиосининг Ўзбекистоннинг энергетика соҳаси бўйича суриштируви эълон қилинганди.

Бухородаги дўконларнинг биридан сотиб олинган "буханка" нондан сичқон ахлати чиқди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги яроқсиз нонлар юзасидан расмий изоҳ берди. Жорий йилнинг 4 февраль куни Бухоро вилоятидаги «Мега маркет» супермаркетидан фуқаро маҳсулотлар 3 та буханка нон сотиб олади.

Сурхондарёда наркотик модда савдоси билан шуғулланган фуқаро 14 йилга қамалди

У 2 кг "опий"ни 40 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган. Аввалроқ ДХХ томонидан Сурхондарёда фуқаро 2 кг «опий» билан қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент вилоятида қиз бола "профил" очиб, товламачилик қилган йигит ушланди

22 ёшли йигит интернет орқали ўзини қиз бола кўрсатиб, АҚШда яшовчи ўзбек билан танишади ҳамда уни шантаж қилиш билан қўрқитиб, $28 минг талаб қилади. Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятининг Узун туманида туғилган ҳозирда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи, 22 ёшли фуқаро ғаразли ниятда интернет орқали аёл кишининг расми ва исмини қўйиб, саҳифа очган.

Андижонда ноқонуний қурилган бинонинг охирги қаватидаги бетон плиталар қулаб тушди

Шунингдек, деворлари бузилиб кетган. Қурилиш вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

"Ўзбекистонда тезликни 10 км/соат.га камайтириш орқали 614 кишининг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин" — экспертлар

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари ўрнатилган максимал тезликнинг пасайиши ўлим даражасига қандай таъсир қилишини таҳлил қилди. Ўзбекистонда тезликни соатига 10 кмга камайтириш орқали 614 нафар инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин дея, прогноз қилди Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари.

Тошкентда қурилиши тугалланмаган уйлардан батареялар ва қозонларни ўғирлаган жиноятчилар фаолиятига чек қўйилди

ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда қурилиши тугалланмаган уйлардан батареялар ва қозонларни ўғирлаган жиноятчилар фаолиятига чек қўйилган. 3 январь куни Сергели тумани ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига қурилиши тугалланмаган уйлардан батареялар ва газ қозонларининг йўқолгани тўғрисида шикоят келиб тушган.

Тошкентнинг икки тумани аҳолиси вақтинча сув таъминотидан узилади

Сергели ва Янгиҳаёт туманидаги айрим ҳудудларда метро қурилиши сабабли ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади. Тошкентнинг Сергели ва Янгиҳаёт туманидаги айрим ҳудудлар метро қурилиши сабабли 13 февраль куни соат 09:00 дан 20:00 гача вақтинча сув таъминотидан узилади.

Енгил атлетикачиларимиз Осиё чемпионатини тўртта медаль билан якунлашди

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати якунига етди. Бугун мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси кумуш ва бронза медалларига эга чиқди.

"Бизга зилзила керак эмас": Тошкентда янги қурилган уйнинг девори иккига бўлиниб кетди — видео

Қурилиш вазирлиги маълумотига кўра, уй 2020 йилда авария ҳолатида дебайтилган, аммо ҳозирги кунга қадар одамлар у ерда яшашни давом эттирмоқда. 2017 йилда Тошкентда қурилган кўп қаватли уйнинг деворлари ёрилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Бокс. Венгриядаги халқаро турнирда 6 та медаль қўлга киритдик

7-11 февраль кунлари Венгриянинг Дебрецен шаҳрида Иштван Бочкаи хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 6 та медаль қўлга киритди:Олтин: -54 кг: Ойбек ЖўраевКумуш: -51 кг: Зиёвуддин Алижонов-80 кг: Тўрабек ХабибуллаевБронза: -57 кг: Самандар Холмуродов-63,5 кг: Айдос Тагайбаев-80 кг: Раҳматилло Бойматов.

Енгил атлетика. Шарифа Давронова катталар ўртасида ҳам Осиёда тенгсиз!

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги қитъа биринчилигининг иккинчи кун дастури якунланди. Қувонарлиси, бугун ҳам Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалга сазовор бўлди.

ФВВ Тошкентда 9 балли зилзила бўлиши мумкин бўлган ҳудудлар ҳақидаги хабарни рад этди

Интернетда 9 баллгача ер силкиниши мумкин бўлган энг хавфли ҳудудлар, дея Тошкентнинг бир нечта туманлари кўрсатилиб, хабарлар тарқатилганди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда Рихтер шкаласи бўйича 9 магнитудалик зилзилалар бўлиши мумкин бўлган ҳудудлар харитаси акс этган фотосурат тарқалди.

Тошкент шаҳри ва вилоятида 4 та Paynet аппаратидан пуллар ўғирлаб кетилди

Маълум бўлишича, 4 нафар шахс автобус бекатларида жойлашган аппаратларни бузиб, ичидаги қарийб 65 млн сўм пулларни ўмарган. Юнусобод туманида 4 нафар шахс олдиндан тил бириктириб, Paynet аппаратини тунашди.

Аждодларимиз меросига бефарқ бўлмайлик

Инсоният тарихида жамият тараққиёти бир текис кечмаган. Жамиятда юз бераётган ижтимоий-тарихий ҳодисаларга турлича муносабатда ёндашиш натижасида инсонларнинг дунёқараши, турмуш тарзи, менталитети шаклланиши баробарида, миллий қадриятлар ҳам такомиллаша борган.

Енгил атлетика. Екатерина Воронина Осиё чемпионатида терма жамоамизнинг илк олтин медалини қўлга киритди

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Екатерина Воронина Қозоғистонда ўтаётган ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида терма жамоамизнинг биринчи олтин медалига муаллифлик қилди. Бешкураш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз 4386 очко тўплашга эришди ва рақибларини анча ортда қолдирди.

3 нафар боксчимиз Венгрияда финалга йўл олди, 3 боксчимизда эса бронза

Венгриянинг Дебрецен шаҳрида Иштван Бочкаи халқаро хотира турнири ўз якунига етиб бормоқда.Бугун мусобақада ярим финал жанглари ўтказилди.

12 яшар қизни ўлдирган қотилнинг акаси: мен бундай укадан воз кечдим

12 ёшли қизни зўрлаган ва ўлдирган қотилнинг акаси биринчи интервью берган.

2022 йилда табиатга етказилган зарар 40 млрд сўмни ташкил этди

Ўтган йили Экологик назорат инспекцияси томонидан экология соҳасида 45 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар, жумладан, 4,6 мингтаси дарахтларни ноқонуний кесиш, 116 таси браконьерлик ҳолатлари аниқланган. Экологик назорат инспекцияси томонидан 2022 йилда 45 300 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, ҳуқуқбузарларга жами 40,0 млрд.сўм маъмурий жарима ва табиатга етказилган зарар суммалари ҳисобланди.

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари алоҳида тоифаларга ажратилди

Жорий йил 1 майдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларида онлайн видео камералар ўрнатилади. Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Самарқандда фуқароларга интим хизмат кўрсатган 11 нафар қиз ушланди — видео

Улар массаж ниқоби остида мижозларга интим хизмат кўрсатган. Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, ИИО ходимлари томонидан тунда фаолият кўрсатаётган масканларда тезкор тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Афғонистон билан юк ташишни қайта тиклади

Томонлар 10 февралдан бошлаб Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлининг ишини қайта тиклашга келишиб олишди. Жорий йилнинг 8-10 февраль кунлари Термиз шаҳрида Афғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари Байтуррахмон Шарофат бошчилигидаги афғон делегацияси билан учрашув ўтказилди, дея хабар бермоқда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати.

"Бундай табиий офатни биринчи марта кўришимиз" — Туркияга борган ўзбекистонлик қутқарувчи

Зилзиладан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистондан Туркияга борган қутқарувчилар бажарилаётган қидирув-қутқарув ишлари ҳақида гапириб беришди. Туркиядаги содир бўлган кучли зилзила оқибатида бинолар қулаб, минглар одамлар вафот этмоқда.

Бокс бўйича АҚШ терма жамоаси Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилиши мумкин

2023 йилда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатларида АҚШ терма жамоаси иштирок этмаслиги мумкин. Эслатиб ўтамиз, эркаклар ўртасида мусобақа Тошкентда ўтказилса, аёллар ўртасидаги турнирга Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳри мезбонлик қилади.

Ўзбекистонда 2023 йилги ташаббусли бюджет учун жами 2 трлн сўм маблағ ажратилади

Бу маблағнинг ярмини ташаббусли бюджетнинг 1-мавсумига ажратиш кўзда тутилмоқда. 2023 йилги туман ва шаҳар бюджетларида ташаббусли бюджет учун жами 2 трлн сўм маблағ ажратилади.

Фармацевтика агентлигининг собиқ директори Сардор Кариев қамоққа олинди

«Док-1 Макс» ва «Амбронол» сиропининг ножўя таъсири сабабли болалар вафоти бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги собиқ директори Сардор Кариев қамоққа олинди.Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКда жуда кўп миқдордаги молиявий хато ва камчиликлар ҳамда бюджет маблағларининг сарф қилинишида белгиланган талабларнинг қўпол равишда бузилганлик ҳолатларини аниқлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.