«Бош вазирга март ойигача Тошкентга 1000 та автобус олиб келиш бўйича топшириқ бердим» — президент

Ўзбекистон президенти бош вазирга март ойигача Тошкентга 1000 та автобус олиб келиш бўйича топшириқ берди. Аввалроқ бунча миқдордаги автобусларни 2025 йил охиригача сотиб олиш режалаштирилган эди.

«Йиқилса, кимни айблайди? Президентни». Мирзиёев — музлаган йўлаклар ҳақида

Шавкат Мирзиёев Учтепа туманига ташрифи давомида кутилмаганда маҳаллага ташриф буюриб, кириш эшиклари ҳолатига назар ташлади, аҳоли хонадонларида бўлди. У мутасаддиларнинг иссиқлик масаласини ҳал қилаётганига ишонтирди, совуқ тез орада ўтиб кетишини айтиб, йўлаклар музлаганини танқид қилди.

Туркманистон Ўзбекистонга 1,5 млрд куб метр газ беради

Икки мамлакат ўртасида Ўзбекистонга қўшимча равишда кунига 20 млн куб метр газ бериш бўйича шартнома имзоланди. Кеча, 12 декабрь куни Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов Ашхободга ташриф буюриб, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов билан учрашди.

"Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш тўхтамаган" — Ўзбекистон Энергетика вазирлиги

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Ўзбекистондаги вазият сабаб Афғонистонда электр энергияси узилишлари бўлаётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. Аввалроқ, Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси вакили Ҳикматулла Майванд видеомурожаат қилиб, Афғонистондаги электр энергияси узилишларида Ўзбекистонни айблаганди.  Шундан сўнг, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.  Қай этилишича, ҳозирда битта "Наибобот 1" электр узатиш тармоғи орқали электр энергияси етказиб берилмоқда, иккинчи "Наибобот 2" тармоғида техник носозликлар туфайли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳрида жамоат транспортига қўшимча автобуслар қўйилади

Президент “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти тизимидаги 18-автобус саройида бўлди. Шавкат Мирзиёев 13 декабрь куни “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти тизимидаги 18-автобус саройида бўлди.

Шавкат Мирзиёев уйларда ҳароратни асраш зарурлигини айтди

Тошкент шаҳри туманларига электрда ишлайдиган 2 мегаваттли станциялар олиб келинади. Давлат раҳбари бугун, 13 декабрь куни «Тошкент иссиқлик маркази» корхонасининг Чилонзор иссиқлик марказини бориб кўрди.

Тошкентда электр энергиясини тежаш учун жорий қилинган чекловлар бекор қилинади

Тошкент шаҳридаги мавжуд кўча чироқлари, иллюминация чироқлари 100 фоиз ёқилади. Аввалроқ, Тошкентда беҳуда ёнаётган кўча чироқлари ва реклама иллюминациялари тўлиқ ўчирилиши режалаштирилгани, бу орқали электр энергияси тежалиши ҳақида хабар бергандик.  “Тошкентшаҳар”ДУК Матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг топшириғига асосан, 2022 йил 13 декабрь соат 17:00 дан Тошкент шаҳрининг марказий, туман аҳамиятидаги ва маҳаллалар, мавзелар ҳамда даҳаларининг ички кўчаларда электр энергиясини тежаш мақсадида жорий қилинган чекловлар олинади.

Бир гуруҳ олимлар янги метро бекатларидан бирига академик Турсунбой Рашидовнинг номини бериб, унинг хотирасини абадийлаштиришни таклиф қилишди

Марҳум академик Турсунбой Рашидов Тошкент метросининг асосчиси ҳисобланади. 11 декабрга қадар Тошкент аҳолиси geonom.tashkent.uz платформасида метронинг янги бекатларига бир қанча номлар таклиф қилишди.

Мексикада босқинчилар қўлидан қутқарилган 7 нафар ўзбекистонликларнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ — ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Мексикада бир гуруҳ босқинчилар қўлидан қутқарилган 7 нафар ўзбекистонлик шахслар бўйича муносабат билдирди. Мексикада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бир гуруҳ босқинчилар томонидан ўғирлаб кетилган 7 нафар ўзбекистонликни қутқаргани ҳақида хабар берган эдик.

ТИВ Мексикада ҳибсга олинган 7 нафар ўзбекистонлик ҳақида маълумот берди

Ўзбекистон ТИВ Мексикада 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олингани айтилган хабар юзасидан баёнот берди. Ҳозирга қадар барча фуқаролар қўйиб юборилган ва Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.

Тошкентдаги АЁҚШларда сотилаётган бензин нархлари эълон қилинди

АЁҚШларда АИ-80 маркали бензин 5700 сўмдан 7000 сўмгача бўлган нархда сотилмоқда. Тошкентдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида автомобиль бензинининг кунлик нархлари эълон қилинди.

Мактаб ўқувчилари учун 28 декабрдан қишки таътил бошланади

Таътил 2023 йилнинг 10 январь кунига қадар давом этади. "Мактаб ўқувчилари учун иккинчи чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

«Нурафшон сиҳатгоҳи» МЧЖдаги давлат улуши 22 млрд. сўмга сотилди

Кеча, 12 декабрь куни «E-аукцион» платформасида қизғин савдолар бўлиб ўтди.Жумладан, Фарғона вилояти, Фарғона туманида жойлашган бошланғич нархи 15,5 млрд.

Қўшма Штатлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара ҳақидаги келишувни олқишлади

АҚШ Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича келишувга эришганини олқишлайди, деди АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов билан учрашувда. Бу ерда икки давлат ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг 2-йиғилиши бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳрининг иккита туманида режалаштирилган электр таъминотидаги узилишлар жадвали эълон қилинди

Режалаштирилган электр узилишлари 2 соатдан ортиқ давом этмайди. Миробод ва Мирзо Улуғбек туманлари ҳокимликлари электр энергиясидаги узилишлар жадвалини эълон қилди.

Учта вилоятда 5,3 млрд сўмлик табиий газ ўғирлангани аниқланди

Андижон, Навоий ва Жиззахда МЧжлар табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, газдан ноқонуний фойдаланишган. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Давлат ташкилотларига бюджет маблағлари ҳисобидан янги йил корпоратив кечаларини ўтказиш тақиқланди

Бу ҳақда Бош вазир Абдулла Арипов тегишли топшириқ берди. Бош вазир Абдулла Арипов топшириғига кўра, давлат ташкилотларига Янги йил байрамини нишонлаш муносабати билан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан корпоратив зиёфатлар ва байрамлар ўтказиш тақиқланганлиги тўғрисидаги ҳужжат қабул қилинди.

Ўзбекистонда McDonald'sнинг русча аналоги бўлган "Вкусно - и точка" очилиши мумкин

Ўзбекистон бозорига франшиза савдоси орқали кириш режалаштирилган. "Вкусно - и Точка" тез овқатланиш тармоғи бош директори Олег Пароев франшизани сотиш ва брендни МДҲ мамлакатлари, шунингдек McDonald's мавжуд бўлмаган бошқа хорижий давлатлар бозорларига киритиш имкониятини эълон қилди.

Марказий Осиё давлатлари аёлларга нисбатан зўравонликка қарши ҳамкорликни ривожлантиради

Сенат раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқотининг йиллик йиғилишида қатнашди. Мажлисда қўшни давлатлар аёлларга нисбатан зўравонликка қарши ҳамкорликни ривожлантириш борасида қатор ҳужжатлар қабул қилди.

Деҳқонга тасанно, деҳқонга таъзим

Куни кеча пойтахтимизда “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Йиғилишни Президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов очиб берди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Тоштемиров 7-ўринни эгаллади

Колумбияда ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг яна икки нафар вакили иштирокини тугатди. -81 кг вазн тоифасида кечган беллашувларда Оғабек Тўхтаев ҳамда Муҳаммадқодир Тоштемиров иштирок этишди.

Нукус воқеалари бўйича комиссия Бош прокуратурани очиқроқ бўлишга чақирди

Комиссия Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар бўйича судда воқеалар юзасидан хавотирга солаётган ҳолатларни ўрганиб чиқиш ва уларга ойдинлик киритилишини сўраб Бош прокуратурага мурожаат қилинди. Қорақалпоғистонда юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Мексикада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бир гуруҳ босқинчилар томонидан ўғирлаб кетилган 7 нафар ўзбекистонликни қутқаришди

Босқинчилар йўлда Мексикада бўлган ўзбекистонликлардан 1200 доллар талаб қилган. Мексика ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг айтишича, 911 хизматига Гомес Паласио шаҳрида бир гуруҳ осиёлик муҳожирлар мажбуран қўлга олингани ҳақидаги хабар келиб тушганидан кейин қутқарув операцияси ўтказилган.

Баҳодир Жалолов БААда ўтказилган бокс оқшомида Баҳрайн вакилини мағлубиятга учратди (видео)

БААнинг Абу-Даби шаҳрида 11 декабрь куни бокс бўйича IBA Champions Night мусобақаси бўлиб ўтди.Бокс кечасининг марказий жанги супер оғир вазн тоифаси вакиллари ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов ва келиб чиқиши Россиядан бўлган, Баҳрайн шарафини ҳимоя қилаётган Данис Латипов ўртасида кечди.

Владимир Норов бошчилигидаги делегация АҚШга боради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 12−14 декабрь кунлари АҚШга ташриф буюради. Стратегик шериклик мулоқотининг иккинчи йиғилишида иштирок этади, Давлат котиби Энтони Блинкен билан музокара ўтказилади.

Москвада автобуслардан Россия армиясида хизмат қилишга жалб қилувчи ўзбек тилида ёзилган эълонлар олиб ташланди

Аввалроқ, Москвадаги жамоат транспортларида ўзбек, қирғиз ва тожик тилларида Россия армиясига ёлланишга жалб қилувчи эълонлар жойлаштирилганди. Москва автобусларида Россия Федерацияси Қуролли Кучларида хизматга чақирувчи ўзбек тилида эълонлар пайдо бўлгани ҳақида хабар бергандик.  Эълонда “Россия Қуролли кучларида шартнома бўйича ҳарбий хизматга кирганингизда, Россия президенти фармонига мувофиқ соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олишингиз мумкин”, дейилган.  Маълум қилинишича, “Мосгортранс”дагилар ТАСС агентлигига эълонлар “Сахарово” миграция маркази раҳбарияти мурожаати асосида икки ой муддатга МЦ1, МЦ2 ва МЦ3 йўналишларидаги автобусларга жойлаштирилган бўлганини хабар қилган.

Ангрен нефтбазасида авария сабаб 11,5 минг литр бензин сизиб чиқди

Сизиб чиққан бензинни аҳоли таламон қилди. Ҳолат юзасидан маълумот берилди.

Икки қаватли ҳовлида яшовчи оила ҳар ойда 800 кВт/соат электр энергияси истеъмол қилади

Агар уйга 5 кВт/соат қувватдаги фотоэлектр станцияси ўрнатилса, ўртача 50 миллион сўмга тушади. Станция 20 йил хизмат қилади.

"Ҳудудгазтаъминот"нинг Тошкент вилояти филиали директори қамоққа олинди

Энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида қонунбузилишига йўл қўйилгани учун Музаффар Алиевга нисбатан жиноят иши очилган ҳамда қамоққа олинган. Сардор Умурзоқов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Бош прокурор Ниғматилла Йўлдашев айрим маълумотларни очиқлади.

“Ҳеч бўлмаса шифохонага свет беринглар” — Қашқадарёда чақалоқлар совуқ туғруқхонада қолди

Туғуруқхонадаги аёллар 24 соатдан бери “свет” йўқлиги сабаб шифохона совиб кетганини айтиб, мурожаат йўллашди. Аввалроқ, ижтмоий тармоқда Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Чияли туғуруқхонасида оналар электр энергияси йўқлиги сабаб чақалоқлари совуқда қийналаётганини ҳақида хабар тарқалди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.