Жаҳон банки Ўзбекистонга ирригация соҳаси учун 200 млн долларлик имтиёзли кредит ажратди

Жаҳон банки ирригация ва дренаж инфратузилмасини модернизация қилиш, шунингдек, фермерларга ирригация хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистонга 200 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда банк сайтида маълум қилинди.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Сенат қўмитаси раиси бўлди

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси этиб тайинланди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Сирдарё вилоятида туғилган 67 ёшли сенатор 2017−2025 йилларда Ўзбекистоннинг Туркиядаги, 2018 йилдан буён эса бир вақтнинг ўзида Болгариядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимларида ишлаб келаётганди.

Ўзбекистон ва Венгрия кенгайтирилган стратегик ҳамкорликни йўлга қўйди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан сешанба куни Будапештда кенгайтирилган стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Бокс. Тўрт карра Россия чемпиони вафот этди

Бокс бўйича тўрт карра Россия чемпиони Александр Шкаликов вафот этди. Бокс бўйича тўрт карра Россия чемпиони Александр Шкаликов узоқ давом этган касалликдан сўнг 54 ёшида вафот этди.

Парижда ўзбек кураши байрами

2025 йилнинг 21-23 июль кунлари жаҳон маданияти маркази – Париж шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун очиқ халқаро турнир бўлиб ўтади. Мусобақа Европа кураш конфедерацияси, Франция кураш федерацияси ва Ўзбекистон кураш федерациялари билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Австралиялик спортчи деярли тўрт минг километр масофани босиб ўтди

35 кунлик машаққатли саёҳати билан британиялик спортчи Австралия бўйлаб югуриш бўйича жаҳон рекордини янгилади, деб ёзди BBC. Бир йўла жами 3800 км масофани босиб ўтган 31 ёшли Уильям Гуж бундай марафонлар туркумини онаси Аманда 2018 йил саратондан вафот этгач бошлаган.

Ўзбекистон Венгрия билан ижтимоий ҳимоя, солиқ ва ҳудудларни ривожлантириш соҳаларида қонун ижодкорлиги бўйича тажриба алмашади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Будапештга расмий ташрифи доирасида Венгрия Миллий мажлиси спикери Ласло Кёвер билан учрашди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Ўзбекистон-Венгрия стратегик шериклик муносабатларини, жумладан, парламентлар орқали ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Спорт ва тиббий-профилактик тадбирлар давом этмоқда

Сирдарё вилояти Боёвут туманида “Соғломлаштириш ойлиги” доирасида кенг кўламли спорт ва тиббий-профилактик тадбирлар ўтказилди. Асосий мақсад, аҳолининг соғлом турмуш тарзига эътиборини кучайтириш, юрак-қон томир касалликлари ва сурункали хасталикларнинг олдини олишдан иборат бўлган тадбирлар «5 минг қадам» марафони билан бошланди.

Бутунжаҳон камондан отиш федерацияси билан ҳамкорлик муҳокама қилинди

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига Бутунжаҳон камондан отиш федерацияси Бош котиби, Бутунжаҳон спорт ўйинлари халқаро ассоциацияси вице-президенти Том Дилен, Россия камондан отиш федерацияси раҳбари Зоригто Манханов, Корея Республикаси камондан отиш ассоциацияси вице-президенти Ёнсул Чан ташриф буюришди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси қўмондони, мамлакат камондан отиш федерацияси раҳбари, генерал-майор Рустам Джураев ва МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов қарши олишди.

Навоийда “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” мусобақаларининг минтақавий босқичига старт берилди

Президентимиз ташаббуси билан бутун республика бўйлаб ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари Навоийда ҳам бошланди. Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги спорт мажмуасида мазкур нуфузли мусобақанинг 1-минтақа босқичи тантанали тарзда очиб берилди.

Шавкат Мирзиёев Венгрияга етиб борди

19 май куни Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Будапешт шаҳрига келди. Бу ҳақда меҳмон давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Шашка мусобақасининг Республика босқичига старт берилмоқда!

Беш ташаббус олимпиадаси доирасида спортнинг шашка тури бўйича Республика мусобақасининг якуний босқичи жорий йилнинг 20–22 май кунлари бўлиб ўтади. Ушбу мусобақанинг “А” лигаси Хоразм вилоятида, “Б” ва “C” лигалари эса Навоий вилоятида ташкил этилади.

Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси — ўтиш даври, мамлакатдаги ҳолат ва Қўштепа канали ҳақида

Прогрессив ислоҳотлар маркази Афғонистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдул Ғаффор Теравий билан бўлиб ўтган интервьюни эълон қилди. Унда элчи Афғонистондаги ҳозирги вазият, Ўзбекистон билан ҳамкорлик ва минтақавий сув ресурсларидан фойдаланиш ҳақидаги фикрларини билдириб ўтган.

Қозоғистонлик енгил атлетикачилар Ўзбекистондаги турнирдан нега четлатилди?

15 май куни Тошкентда енгил атлетика бўйича UNG Meeting халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Sportnews.kz нашрининг хабарига кўра, мусобақанинг диск улоқтириш йўналишида иштирок этиши керак бўлган икки қозоқ спортчиси — Евгений Лабутов ва Евгений Миловацкий беллашувда қатнаша олишмади.

Ўзбекистон Қонунчилик палатаси спикери Рим папаси Лео XIV инаугурациясида қатнашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов 18 май куни Ватиканда Рим папаси Лео XIV инаугурация маросимида Ўзбекистоннинг расмий вакили сифатида иштирок этди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

UFC. Нурсултон Рўзибоев навбатдаги ғалабасини қўлга киритди (видео)

Американинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги UFC Fight Night турнири доирасида ўзбекистонлик аралаш жанг санъати устаси Нурсултон Рўзибоев навбатдаги жангини ўтказди. У мазкур кечада америкалик тажрибали спортчи Дастин Штолцфусга қарши октагонга кўтарилди.

Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Норвегиядаги элчиси бўлди

15 май куни Ўзбекистоннинг Норвегияга янги тайинланган элчиси Раҳматулла Нуримбетов мамлакат қироли Харальд V-га ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, технологик ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон — Норвегия муносабатларининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда таэквондо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади

Бу мусобақада Дакар-2026 ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмалар ўйналади. Мазкур қарорни Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда эълон қилди.

Боксчиларимиз Польшада 6 та олтин қўлга киритди

Хабар берганимиздек, 10-17 май кунлари Польшанинг Варшава шаҳри World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг иккинчи босқичига мезбонлик қилди. Бугун мусобақанинг финал баҳслари бўлиб ўтди.

Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий марказига директор тайинланди

Мухиддин Холмуродов Кадастр агентлиги ҳузуридаги Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директори этиб тайинланди, деб хабар қилди агентлик матбуот хизмати.Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида ишлаган.

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Венгрия ва Словенияга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19−22 май кунлари расмий ташриф билан Венгрия ва Словенияга боради, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Ўзбекистон раҳбари Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан 19 май куни Будапештга келади.

Индонезияда америкалик баскетболчи ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

Индонезия лигасининг америкалик баскетболчиси мамлакатга ноқонуний гиёҳванд моддаларни олиб киришга урингани учун ҳибсга олинди. Унга ўлим жазоси тайинланиши мумкин.

Етти нафар боксчимиз Жаҳон кубогининг финалида жанг қилади

Бугун Польша мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон кубоги босқичида ғолиблар аниқланди. Ортда қолган кун ярим финалда рингга кўтарилган 6 нафар боксчимизнинг 4 таси ғалаба қозонди.

Оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатини 12 та медаль билан якунлашди

Хитойнинг Жиангшан шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ўз якунида етди. Мусобақанинг сўнгги кунида энг оғир вазн тоифаларидаги беллашувлар ташкил этилди.

World Boxing. Бугун 6 нафар ўзбекистонлик боксчи финал йўлланмаси учун жанг қилади

Польшанинг Варшава шаҳрида ташкил қилинган World Boxing ташкилоти кубогида бугун ярим финал жанглари ўтказилмоқда.Ушбу босқичда кун давомида 6 нафар боксчимиз финал учун рингга кўтариладилар.

Авлоний малака ошириш институти трансформация қилинади

Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти трансформация қилинади, бу ҳақда президент мактаб таълимига бағишланган йиғилишда маълум қилди.«Таълимда сифат бўлиши учун, энг аввало, педагогларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими бунга тайёр бўлиши керак», — деди давлат раҳбари.

Оиғир атлетика. Акбар Жўраев янги мавсумни олтин медаль билан бошлади!

Хитойнинг Жиангшан шаҳрида давом этаётган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатидан хушхабарлар келиши давом этмоқда.Бундан бироз аввал эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасида супачага кўтарилган ҳамюртларимиз - Акбар Жўраев ҳамда Шарофиддин Амриддинов қитъа биринчилигининг олтин ва кумуш медалларига сазовор бўлишди.

World Boxing. Мусобақанинг иккинчи куни 6 нафар ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонди

Польшанинг Варшава шаҳрида ташкил қилинган World Boxing ташкилоти кубоги иккинчи босқичининг навбатдаги кунида ўзбекистонлик 6 нафар боксчи рингга чиқиб, уларнинг барчаси ғалаба қозонди.  Ўзбекистон таркибидаги ягона аёл боксчи Хуморабону Мамажонова -57 кг вазн тоифасида баҳсларга киришди ва ўзининг илк жангида мўғилистонлик Мичидма Эрденедалаини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Макгрегор Дана Уайтни мақтади

UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор ташкилотда эълон қилинган жангларга ўз муносабатини билдирди. Аввалроқ, Илия Топурия Чарльз Оливейра билан, Ислам Махачев эса Жек Делла Маддалена билан жанг қилиши эълон қилинганди. "Вау!

Жаҳон чемпионатининг олтин ва кумуш медаллари бизники бўлди!

Қозоғистон пойтахтидан навбатдаги хушхабар! Бироз олдин эркаклар ўртасида Ж2 классида (заиф кўрувчи) финал баҳси якунланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.