Шавкат Мирзиёев Мисрга боради

Шавкат Мирзиёев 20−21 февраль кунлари Миср Араб Республикасида бўлади. Олий даражадаги музокараларда сиёсий, иқтисодий, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорлик масалалари ўрин олган.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари зилзиладан жабр кўрган Хатай вилоятига ташриф буюрди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в. б. Бахтиёр Саидов Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган, этник ўзбеклар истиқомат қиладиган Овакент қишлоғига ташриф буюрди.

Жо Байден Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

АҚШ президенти Ўзбекистон президентига йўллаган мактубида АҚШ учун Ўзбекистон билан иқтисодиёт ва энергетика соҳаларида алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, мамлакат сиёсий тизимини модернизация ва ислоҳ қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифа ҳисобланишини таъкидлади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байдендан мактуб келди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Юнусобод туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилди

Пойтахт ҳокими в.б. Бахтиёр Раҳмонов Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Юнусобод ҳокимларига ҳайфсан берди.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда ҳамкорликни ривожлантириш ва «ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш» масалаларини муҳокама қилдилар.16 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Туркия билан маҳкумларни топшириш бўйича келишувни тасдиқлади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия ўртасида маҳкумларни топшириш бўйича ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади.

Афғонистон Мозори Шарифда вайрон бўлган Навоий ёдгорлигини тиклаш чораларини кўради — Ўзбекистон ТИВ

Ўзбекистон ТИВ Афғонистонда Алишер Навоий ёдгорликлари вайрон қилинганига муносабат билдирди. Афғонистон томони билан боғланган вазирлик бу вандализм «номаълум шахсларнинг ўзбошимчалик ва ўйламасдан қилган ҳаракати» эканини билдириб, ёдгорликларни тиклаш чоралари кўрилишини маълум қилди.

Қозоғистон президенти Ўзбекистон билан маҳкумларни алишиш бўйича келишувни маъқуллади

Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон билан маҳкумларни алишиш битимини ратификация қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳозирда Қозоғистонда 486 нафар ўзбекистонлик қамоқда сақланаётгани айтилди.

Хоразмнинг икки туманига ҳокимлар тайинланди

Зафар Абдримов Ҳазорасп туманига ҳоким этиб тасдиқланди. Шунингдек, аввал Урганч тумани прокурори бўлган Руслан Жуманиязов Янгибозор туманига ҳоким бўлди.

Собиқ АКТ вазири бош вазир котибияти раҳбарига ўринбосар бўлди

Абдурашид Жўрабоев раҳбарлик қилаётган бош вазир котибиятига собиқ ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков ўринбосар бўлди. 2021 йил ноябрда у Telegram ва бошқа интернет тармоқларининг Ўзбекистондаги фаолияти чеклангани ортидан лавозимидан озод этилганди.

Шавкат Мирзиёев БМТ вакили Наталья Германни қабул қилди

Ўзбекистон президенти БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари лавозимидаги миссиясини якунлаётган Наталья Германни қабул қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари лавозимидаги миссиясини якунлаётган Наталья Германни қабул қилди.

Қорақалпоғистон инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига Азамат Отеулиев тайинланди

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига Отеулиев Азамат Абилкасимович тайинланди.Азамат Отеулиев Абилкасимович Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланди.

Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди

Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси, сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди. У 2017−2020 йилларда Ўзбекистон маданият вазири лавозимида фаолият юритган.

Ўзбекистон энергетика вазирига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон ҳукумати департаментини бошқарган Акмал Жуманазаров энергетика вазири ўринбосари бўлди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Акмал Жуманазаров энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Фармацевтика агентлигининг собиқ директори Сардор Кариев қамоққа олинди

«Док-1 Макс» ва «Амбронол» сиропининг ножўя таъсири сабабли болалар вафоти бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги собиқ директори Сардор Кариев қамоққа олинди.Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКда жуда кўп миқдордаги молиявий хато ва камчиликлар ҳамда бюджет маблағларининг сарф қилинишида белгиланган талабларнинг қўпол равишда бузилганлик ҳолатларини аниқлади.

Шавкат Мирзиёев Туркия элчихонасига борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди. Элчи билан суҳбатда у турк халқига ҳамдардлик билдирди ва мамлакат барча зарур ёрдамга тайёрлигини маълум қилди.

Фото: Туркияга Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдамининг янги партияси етиб борди

Ўзбекистондан Туркиянинг Газиантеп шаҳрига учинчи самолётда гуманитар ёрдам, қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари ҳамда кинологлар (хизмат итлари билан) етиб борди.Ўзбекистондан гуманитар ёрдам олиб кетган учинчи самолёт Туркияга етиб борди, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Олмалиқ КМКда 3-мисни бойитиш фабрикаси ишга тушиши мумкин

2023 йилги давлат дастури лойиҳасида Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг «Ёшлик» мис конини ўзлаштириб, 3-мисни бойитиш фабрикасини ишга тушириш режаси муҳокамага қўйилди. Шунингдек, Навоийдаги Пистали конида 4 млн тонна олтин рудасини қайта ишлаш мажмуаси қурилишини якунлаш режа қилиняпти.

Марказий ва Шарқий ҳарбий округ қўшинларига янги қўмондонлар тайинланди

Президент фармойиши билан генерал-майор Айбек Саидов Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Фаррух Зиябаев Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ва полковник Лутфулло Бузруков Қуролли кучлар бош штаби бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.Ўзбекистон президентининг тегишли фармойиши билан Марказий ва Шарқий ҳарбий округ қўшинларига янги қўмондонлар тайинланди.

БМТ Термиздан Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлиги ва Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги Термиз шаҳридаги транспорт-логистика хаби орқали Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Совуқда ҳимояга муҳтож афғон халқи учун 12 та юк машинасида 48 мингдан ортиқ кўрпа жўнатилди.

Ўзбекистон Туркманистонга 20 та «Тез ёрдам» машинаси топширди

Ўзбекистон Туркманистонга 20 та Volkswagen Caddy «Тез ёрдам» машинаси совға қилди. Ўз навбатида, Туркманистондан суюлтирилган газ партияси етиб келди ва уни эҳтиёжманд оилалар ўртасида тақсимлаш режалаштирилган.

Ўзбекистонда ҳар ойда камида бир маротаба «Ҳукумат куни»ни ўтказиш таклиф қилинмоқда

2023 йилги давлат дастури лойиҳасида ҳар ойда камида бир марта барча вилоят ва ҳудудларда ҳукумат аъзолари иштирокида «Ҳукумат куни»ни ўтказиб бориш таклиф қилинмоқда. Бунда ҳудудларда аҳоли кўтараётган долзарб муаммоларнинг ҳукумат вакилларига етиб боришини таъминлаш мақсад қилинган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарани демаркация бўйича музокараларни бошлади

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарани делимитация қилиш жараёнини якунлаб, тезда унинг демаркациясига киришди. Бу борадаги икки давлат ишчи гуруҳларининг биринчи йиғилиши аллақачон бўлиб ўтган, кейингиси яқин кунларда ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон президенти мамлакатдаги миссиясини якунлаётган Хитой элчисини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Хитой элчиси Цзян Янни қабул қилди. Президент дипломатга икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун «Дўстлик» орденини топширди.

Газ ва электр энергия соҳасида ўғирлик жуда катта — Ўзбекистон президенти

Президент иштирокидаги йиғилишда Ўзбекистонда газ ва электр соҳасида ўғирлик даражаси жуда юқори экани айтилди. Шавкат Мирзиёев энергетика назорати бўйича икки йил «фавқулодда тартибда» ишлаш вазифасини қўйди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат йўллади

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркиянинг жанубий вилоятларида бўлиб турган фуқароларга мурожаат қилди. Кўчада қолинг, лекин бинолар ёнида турманг, очиқ жойга ўтинг, — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Туркияга гуманитар ёрдам ва қутқарувчиларни жўнатади

Ўзбекистон Туркияга зилзиладан жабр кўрганлар учун гуманитар ёрдам ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчиларини жўнатади.Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Туркияда зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш учун Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари жўнатилади.

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик йўллади

Туркияда 7 балли зилзила рўй бериб, оқибатда кўплаб одамлар ҳалок бўлди. Шавкат Мирзиёев президент Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади.

Парламент комиссияси Полат Шамшетовнинг тергов ҳибсхонасидаги ўлими билан боғлиқ ҳолатни ўрганади

Нукус воқеалари бўйича текширув ўтказувчи парламент комиссияси Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи Полат Шамшетовнинг Бухородаги тергов изоляторида вафот этган ҳолатини ўрганишини маълум қилди.Июль бошида Қорақалпоғистонда юз берган воқеаларни ўрганиш ва мустақил текширув ўтказиш бўйича тузилган парламент комиссияси Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи Полат Шамшетов вафоти бўйича ўрганиш олиб боришини маълум қилди.

Ўзбекистон Туркманистондан суюлтирилган газ партиясини бепул олади

Туркманистон Ўзбекистонга «биродарлик ёрдами» сифатида суюлтирилган газни «тегишли ҳажмда» бепул етказиб беради.Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга суюлтирилган газни ёрдам сифатида бериш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.