Олимпия ўйинлари ғолиби, Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов эртага навбатдаги профессионал рингда навбатдаги жангини ўтказади. Унга бельгиялик Жек Муловайи рақиблик қилади.
Устозлар ҳақида ёзиб тураман, биласиз. Бугун эътиборимиз марказида Рихситилла Умаров.
Енгил атлетикачиларимизнинг Европа майдонларидаги муваффақиятли иштироки давом этади. Токио-2020 иштирокчиси Даря Резниченко бу гал Финляндиянинг Эспоо шаҳрида ўтган турнирда ғалаба қозонди.
Жорий йилнинг 4-8 июнь кунлари Норвегиянинг Ставангер шаҳрида шахмат бўйича “Norway Chess Open” халқаро турнири ўтказилди.Турнирда дунёнинг 10 дан ортиқ давлатидан жами 101 нафар шахматчи икки гуруҳда ғолиблик учун дона суришди.
Рафаэль Надаль Ролан Гаррос мусобақасидаги ғалабаси учун 2,4 миллион доллар мукофот олди.Унинг бутун мавсумдаги умумий мукофот жамғармаси ҳозирда 5,7 миллионни ташкил этади ва бу кўрсаткич бўйича Надал АТP етакчисига айланди.
Ҳафта якунида енгил атлетикачи қизларимиз Европа майдонларида ўтказилган турли халқаро мусобақаларда иштирок этиб, юқори натижаларни кўрсатишди. Жумладан, Сафина Саъдуллаева Германияда ўтган мусобақада ғалаба қозонган бўлса, Екатерина Воронина ҳамда Даря Резниченко Испаниядаги турнирда қатнашди.
Италия пойтахти Рим шаҳрида таэквондо бўйича йилнинг биринчи Гран-при турнири ўз якунига етди. Аҳамиятлиси, ушбу мусобақада терма жамоамиз вакили Шуҳрат Салаев совриндор бўлди.
Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақаси ўз якунига етди. Бугун мусобақанинг сўнгги кунида қатнашган 3 нафар оғир вазнли полвонимиз шоҳсупага кўтарилди.
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надал Ролан Гаррос финалида норвегиялик Каспер Рудни мағлуб этди. 2 соат 18 дақиқа давом этган баҳс 6:3, 6:3, 6:0 ҳисобида якунланди.
Бокс бўйича енгил вазн тоифасида WBA, WBO ва IBF камарлари соҳиби Жорж Камбосос Тошкент вақти билан 5 июнь тонгида WBC чемпиони Девин Ҳейнига қарши жанг қилди.12 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда Ҳейни ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалабага эришди — 116:112, 116:112, 118:110.Шу тариқа 23 ёшли Ҳейни бокс тарихидаги энг ёш мутлақ чемпионга айланди.
Бугун Италияда таэквондо бўйича Гран-при, Грузияда эса дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақаси ўз якунига етади. Регламент бўйича, ушбу кун дастурида оғир вазн тоифасидаги спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида 4 июндан 5 июнга ўтар кечаси UFC Вегас 56 мусобақаси доирасида Заррух Адашев октагонга кўтарилди.Унга бу жангда Заррухга ямайкалик Оде Осборн рақиблик қилди.
АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида 4 июндан 5 июнга ўтар кечаси UFC Vegas 56 мусобақаси бўлиб ўтади.Мазкур кечада ўзбекистонлик UFC жангчиси Заррух Адашев ҳам ўз жангини ўтказади.
Гандбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 30 июлдан 10 августга қадар Шимолий Македония давлатининг Скопе шаҳрида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида қатнашади.Шу йилнинг март ойида Қозоғистонда U-18 қизлар ўртасида гандбол бўйича ташкил этилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор бронза медалига сазовор бўлган эди.
Норвегиялик теннисчи Каспер Рууд Ролан Гарроснинг ярим финалида хорватиялик Марин Чилични мағлуб этди. 2 соат 57 дақиқа давом этган баҳс 3:6, 6:4, 6:2, 6:2 ҳисоблари билан якунланди.
Бугун таэквондочиларимиз Гран-при, дзюдочиларимиз “Катта дубулға” турнирида иштирок этишади. Ушбу кун доирасида медаллар учун курашадиган ҳамюртларимиз ва уларнинг илк рақиблари билан танишинг: Таэквондо, Гран-приИталия -68 кг: Улуғбек Рашитов – Аарон Кобенан (Кот-д'Ивуар)-68 кг: Нияз Пулатов – Дилан Челламото (Франция)-57 кг: Чарос Қаюмова – Лука Патакфалви (Венгрия) Дзюдо, Катта дубулғаГрузия -60 кг: Дилшодбек Баратов – Айбек Омиров (Туркманистон) -66 кг: Бобур Важдиев – Реда Седдуки (Франция)-66 кг: Муҳриддин Тиловов – Нурали Эмомали (Тожикистон) Манба: Olympic.uz
Олимпия ўйинлари ғолиби, Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов навбатдаги профессионал бокс турнирида иштирок этиш учун мураббийи Тўлқин Қиличев билан АҚШга йўл олди.Ҳамюртимиз иштирокидаги профессионал бокс баҳси жорий йилнинг 10 июнь куни АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги Верона шаҳарчасида бўлиб ўтади.
Юртимизда старт олган U-23 Осиё кубогида терма жамоамиз биринчи учрашувни муваффақиятли ўтказди. Туркманистонга қарши баҳсда вакилларимиз кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.
Ролан Гарроснинг 13 карра чемпиони Рафаэль Надаль мусобақанинг чорак финалида Новак Жокович устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди."Новак билан иккимиз бой тарихга эгамиз.
Франциянинг Париж шаҳрида «Улкан тож» туркумига кирувчи Ролан Гаррос мусобақаси давом этмоқда. 31 май куни чорак финал доирасидаги иккита ўйин бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 3-5 июнь кунлари Италиянинг Рим шаҳрида таэквондо бўйича Гран-при, Грузиянинг Тбилиси шаҳрида эса дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи йирик турнир бўлиб ўтади. Бугун тонгда ҳар икки мусобақада иштирок этадиган терма жамоаларимиз Европа сафарига йўл олишди.
Рапид йўналиши бўйича энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов Шаржа шаҳрида ўтказилган “5th Sharjah Masters 2022” халқаро турнирида ғолиб бўлди. Шу тариқа, ўзбекистонлик шахматчи мусобақа соврин жамғармаси 60 минг долларга эга бўлди.
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Собиқ Иттифоқ қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз ниҳоясига етди. Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Хитойдан 130 нафардан ортиқ боксчи иштирок этди.
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтиши керак бўлган XIX Осиё ўйинлари Париж-2024 Олимпиадасидан олдин эътиборда бўлган энг муҳим старт эди. Бироқ мусобақа Хитойда авж олган коронавирус пандемиясининг яна бир тўлқини сабаб номаълум муддатга кечиктирилди.
Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс фахрийси Константин Коротков хотирасига бағишланган анъанавий хотира турнири ўз ниҳоясига етди. 23 май куни старт олган мусобақада Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Сурия ва Мўғулистондан 100 нафардан ортиқ боксчи иштирок этди.
Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов (25-7) UFC’даги бешинчи жангини 2022 йилнинг 3 сентябрида ўтказади.Ўзбекистонлик яккакурашчи Франциянинг Париж шаҳрида ўтказиладиган UFC Fight Night мусобақасида асли доғистонлик бўлган Германия вакили Абусуфён «Абус» Магомедовга қарши жанг қилади.
2-5 июнь кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири бўлиб ўтади. Дунё кураши юлдузлари иштирок этадиган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ҳар уч йўналишда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифаси (-63,5 кг) вакили Шоҳжаҳон Эргашев (22-0, 19 КО) ўзининг навбатдаги жангини 26 май оқшомида АҚШда ўтказди.Ўзбекистон вакилига аргентиналик Луис Альберто Верон (19-4-2, 9 КО) рақиб бўлди.
Финляндияда ўтаётган хоккей бўйича Жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳслари 26 май, пайшанба куни бўлиб ўтди.Канада ва Швеция ўртасидаги ўйиннинг дастлабки икки бўлимида шведлар учта тўп фарқи билан олдинда бораётганди.
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Ролан Гаррос мусобақасининг иккинчи даврасида Корентен Муте устидан 6:3, 6:1 ва 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.Бу 21 карра чемпион учун «Улкан тож» мусобақаларидаги 300-ғалаба ҳисобланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.