Бугун Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бокс бўйича Собиқ Иттифоқ қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнир старт олади. Аввалроқ терма жамоамиз йигитлари ушбу турнирда қатнашишлари ҳақида хабар бергандик.
24-29 май кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Собиқ Иттифоқ қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнир ташкил этилади. Мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишади.
Сербиянинг Белград шаҳрида баскетбол бўйича Евролига 2021/22 йилги мавсумининг ҳал қилувчи ўйинлари 21 май, шанба куни бўлиб ўтди.Финалда Испаниянинг «Реал Мадрид» жамоаси Туркиянинг «Анaдолу Эфес»га қарши баҳс олиб борди.
Ҳасанбой Дўсматов ва Иқболжон Холдоров профессионал боксдаги навбатдаги ғалабаларига эришишди. Дўсматов Мексикадаги бокс оқшомида рақиби мексикалик Мойзес Гутерресни учинчи раундда техник нокаутга учратди.
Яхши биласиз, 9-20 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада қизларимиз илк бор катталар ўртасидаги ЖЧда медаль қўлга киритишди.
23-29 май кунлари Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс фахрийси Константин Коротков хотирасига бағишланган анъанавий хотира турнири бўлиб ўтади. Мусобақада ўзбекистонлик боксчилар, Бухоро терма жамоаси аъзолари иштирок этишади.
Туркияда бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди. Мезбонлар мусобақада 5та олтин ва 2та бронза билан умумжамоа ҳисобида мутлақ етакчи бўлишди.
Туркиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 21 майдан 22 майга ўтар кечаси соат 01:05 да юртимизга қайтиб келади. Эслатиб ўтамиз, аёллар ўртасидаги ЖЧда боксчиларимиз ўзбек бокси тарихида илк бор медаль қўлга киритишди.
Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун финал жанглари ўтказилади. Ҳал қилувчи баҳсларга мезбонларнинг 5 нафар боксчиси етиб келди.
Туркияда бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионатига йўл олган энг оғир вазндаги (81+ кг.) спортчимиз Моҳира Абдуллаева бугун ярим финал жангини бугун ўтказди. Унга марокашлик Хайжа Марди рақиблик қилди.
Бугун Туркияда давом этаётган дунё биринчилигида ярим финал беллашувлари ўтказилмоқда.50 кг вазнли боксчимиз ярим финалда колумбиялик Лорена Валенсияга қарши жанг қилди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Польшада стол тенниси бўйича ўсмирлар ўртасида "WTT Youth Series" мусобақасининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган терма жамоамиз вакиллари олтин ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Элшод Расулов жаҳон чемпионатида ортда қолган чорак финал баҳслари ва бугунги ярим финаллар ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Жаҳон чемпионатидан қайсидир маънода кўнглим тўлди.
Бугун Туркияда давом этаётган дунё биринчилигида ярим финал беллашувлари ўтказилади. Аллақачон мусобақада биз учун қаҳрамонга айланиб улгурган Азиза Ёқубова ҳамда Моҳира Абдуллаевадан яна бир ғалаба кутамиз.
Тез орада таэквондо оламида Гран-при сериясига кирувчи нуфузли мусобақалар старт олади. Ушбу турнирларда Олимпиада рейтингида юқори ўринда жойлашган спортчиларгина иштирок этишлари мумкин.
Туркияда бўлиб ўтаётган бкос бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чорак финал босқичи якунига етди. Ўзбекистонлик икки нафар спортчи ярим финалга чиқишга муваффақ бўлди.
Туркияда бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионатига йўл олган энг оғир вазндаги (81+ кг.) спортчимиз Моҳира Абдуллаева мусобақадаги илк жангини бугун ўтказди. Қуръага кўра, ҳамюртимизга Конго Демократик Республикаси вакили К'ест Ла Вие Лиза Канжинга рақиблик қилди.
Туркияда бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати чорак финал жанглари ўтказилмоқда. -66 кг вазнли боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова мезбон боксчиси Бусеназ Сурменелига қарши рингга кўтарилиб, афсуски, имкониятни бой бериб қўйди.
Туркияда бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати чорак финал жангглари ўтказилмоқда. Мусобақада 50 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Азиза Ёқубова чорак финалда италиялик Жиордана Соррентинони мағлубиятга учратди ва ярим финалга чиқди.
Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида чорак финал босқичи жанглари доирасида яна бир вакилимиз рингга кўтарилди. -57 кг вазнли боксчимиз Ситора Турдибекова италиялик Ирма Тестага қарши жангда, афсуски, 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун чорак финал жанглари бошланди. Вакилларимиз орасида рингга биринчи бўлиб терма жамоамиз сардори Турсуной Раҳимова (52 кг.) кўтарилди.
Кеча Қозоғистонда хизмат кўрсатган мураббий, Қозоғистон Миллий олимпия қўмитасининг собиқ раҳбари Бекет Маҳмутов хотирасига бағишлаб ўтказилган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги-2022 мусобақаси ўз якунига етди.Алмати шаҳридаги Балуан Шолак номли спорт саройи мезбонлик қилган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.
Латвия пойтахти Рига шаҳрида нуфузли марафон мусобақаларидан бири бўлиб ўтди. 76 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар орасида ҳамюртимиз Марина Хмелевская кумуш медалга сазовор бўлди.
Истанбулда давом этаётган жаҳон чемпионатининг чорак финалида 40 та мамлакат боксчилари рингга кўтарилади. Эътиборлиси, 10 нафар боксчи билан мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси чорак финалга етиб келди.
Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун чорак финал жанглари ўтказилади. Ушбу босқичга етиб келган ўзбекистонлик 5 нафар боксчи ярим финал йўлланмаси учун рингга кўтарилишади.
Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугунги дастур доирасида ўзбекистонлик бешинчи спортчи ўз жангини ўтказди. 66 кг. вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Анна Хамори (Венгрия) билан жанг олиб борди.
Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугунги дастурдан ўрин олган кечки жанглар бошланди. 60 кг. вазн тоифасида мусобақага йўл олган Моҳинабону Абдуллаева Хитой Тайпейи вакили Сих Йи Вуга қарши рингга кўтарилди.
Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугунги дастурдан ўрин олган кечки жанглар бошланди. 50 кг. вазн тоифасида мусобақага йўл олган Азиза Ёқубова арманистонлик Ануш Григорянга қарши рингга кўтарилди.
Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугунги жанглар бошланди. Ўзбекистонликлар орасида Нозимахон Бултурова (54 кг.) иккинчи бўлиб ўз жангини ўтказди.
Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугунги жанглар бошланди. Ўзбекистонликлар орасида Турсуной Раҳимова (52 кг.) биринчи бўлиб ўз жангини ўтказди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.