Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алисе Фахрутдинова учун жорий Олимпиада якунланди. Ярим финалнинг Б гуруҳида қатнашган юртдошимиз 1305 балл билан 15-натижани қайд этди.
Руминиялик спортчи Каталина Аксенте Париждаги Олимпиададаги кураш мусобақасида жиддий жароҳат олди. 76 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги 1/8 финал баҳсида америкалик Кеннеди Блейдсга қарши баҳсда Аксенте америкаликнинг усулидан кейин бўйни билан ерга тушиб, ўрнидан туролмай қолди.
Бироз олдин оғир атлетикачимиз Акбар Жўраев (102 кг) Париж Олимпиадасида кумуш медалга эга чиққан эди. Бу ўзбекистонлик спортчиларнинг Олимпиадалар тарихидаги еттинчи кумуш медалига айланди.
Оғир атлетиканинг 109 кг. вазн тоифасида Токио-2020 олимпиадаси чемпиони Акбар Жўраев Париждаги турнирда янги вазнда (102 кг.) кумуш медаль соҳибига айланди.
Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Осипова дастлабки жангини муваффақиятли ўтказди. Кот д'Ивуарлик Астан Батили билан беллашган ҳамюртимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўлланма олди.
Оғир атлетиканинг 109 кг. вазн тоифасида Токио-2020 олимпиадаси чемпиони Акбар Жўраев Париждаги турнирда янги вазнда (102 кг.) ўз иштирокини бошлади.
Мусобақаларнинг сўнгги кунида бир қатор спорт турларидан финал баҳслари ўтказилаётган бўлса, марафон югуриш бўйича ғолиблар ҳам аниқланди. 1. Тамират Тола (Эфиопия) – 2.06,26 (олимпия рекорди) 2. Башир Абди (Бельгия) – 2.06,47 3. Бенсон Кипруто (Кения) – 2.07,00
Франция мезбонлигида ўтаётган Олимпиада ўйинларида бугун футбол спорт тури бўйича олтин ва кумуш медал эгалари аниқланади. Кеча эркаклар ўртасидаги финалда Испания Францияни мағлуб этган бўлса (5:3), бугун аёллар ўртасидаги финалда Бразилия АҚШга қарши тўқнаш келади.
Имане Хелиф Париж Олимпиадасида 66 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Финалда у хитойлик Янг Лиуни якдил қарор билан мағлуб этди (5:0).
Ёзги Олимпия ўйинларида медаллар учун курашаётган мамлакатлар орасида АҚШ ва Хитой спортчиларининг кураши сўнгги кунгача давом этиши тобора ойдинлашиб бормоқда. Бугунгача ўтган мусобақалар сарҳисобига кўра, давлатлар жадвалини АҚШ спортчилари 33 та олтин, 39 та кумуш, 39 та бронза, жами 111 та медаль билан бошқариб келаётган бўлса, Хитой олимпиячилари 33 та олтин, 27 та кумуш, 23 та бронза, жами 83 та медаль билан океан орти вакилларини таъқиб этмоқда.
Суперлигада 15-тур баҳслари старт олди. «Локомотив» жамоаси бу турда «Олимпик» билан куч синашди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Париж олимпиадаси ўз якунига яқинлашмоқда. Бугун спортнинг етти тури бўйича 9 нафар ҳамюртимиз баҳсларда иштирок этади.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лазизбек Мулложонов Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди. Муросасиз руҳда ўтган финал жангида юртдошимиз озарбайжонлик Альфонсо Домингесни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асадхўжа Мўйдинхўжаев -71 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди. Муросасиз руҳда ўтган финал жангида юртдошимиз мексикалик Марко Алваресни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
Таеквондочимиз Озода Собиржонова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали учун даянга чиқди. -67 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз белгиялик Сара Чарига имкониятни бой берди ва шу нуқтада иштирокини якунлади.
Францияда давом этаётган Олимпиада ўйинларида футбол спорт туридан баҳслар якунланди. Финалда мезбонлар Франция Испанияга қарши майдонга чиқди.
Эркин курашчимиз Жавраил Шапиев -86 кг вазн тоифасининг бронза медали учун кураш олиб борди. Америкалик номдор Арон Брукс билан беллашган ҳамюртимиз муросасиз баҳсда имкониятни бой берди ва Олимпия ўйинларини кучли бешликда тугатди.
Эркин курашчимиз Жавраил Шапиев -86 кг вазн тоифасининг бронза медали учун кураш олиб борди. Америкалик номдор Арон Брукс билан беллашган ҳамюртимиз муросасиз баҳсда имкониятни бой берди ва Олимпия ўйинларини кучли бешликда тугатди.
Таеквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медал қўлга киритишга яқин. -67 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз Озода Собиржонова ўтиш босқичида таиландлик Сасикам Тонгханни мағлубиятга учратиб, бир оздан сўнг бронза медали учун даянга кўтариладиган бўлди.
Ўзбекистон делегацияси ҳисобида яна бир медаль. Унга эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаев муаллифлик қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасида ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритган ҳамда икки карра олимпия чемпионига айланган таэквондочимиз Улуғбек Рашитов ва боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари спортчиларни қизғин табриклаб, терма жамоамиз томонидан бир кун ичида Олимпиаданинг иккита олтин медали қўлга киритилгани Ўзбекистон спорти учун тарихий воқеа бўлганини катта мамнуният билан қайд этди.
Таэквондочиларимиз Жасур Жайсунов ва Озода Собиржонова бронза медали учун курашишадиган бўлди. Ҳамюртларимизни биринчи даврада мағлуб этган рақиблари финалгача етиб боришгани боис, атлетларимиз учинчи ўрин учун баҳс олиб боришади.
Узоқ йиллик танаффусдан кейин ўзбекистонлик эркин курашчилар яна Олимпия ўйинларида финалида. -74 кг вазн тоифасида иштирок этаётган терма жамоамиз аъзоси Разамбек Жамалов ярим финалда тожикистонлик Виктор Рассадинни мағлубиятга учратиб, эртага бўлиб ўтадиган финал йўлланмасига эга чиқди.
Бадиий гимнастика бўйича гуруҳ машқи йўналишининг саралаш босқичи ортда қолди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Мумтоза Исъҳоқзода, Шаҳзода Ибрагимова, Ирода Содиқова, Эвелина Аталянс ҳамда Амалия Мамедова 64.000 балл билан 7-ўринни эгаллашди.
Эркин курашчимиз Разамбек Жамаловдан (-74 кг) яна бир ғалаба. Чорак финални албаниялик Чермен Валиевга қарши ўтказган спортчимиз ишончли ҳаракатлари билан баҳсни ўз фойдасига ҳал қила олди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Хабар бериб ўтганимиздек, ўзбекистонлик спортчилар Олимпия ўйинларида сувга сакраш дастурида ҳам дебют қилишди. 10 метрли платформадан сакраш бўйича иштирок этган Игорь Мялин саралашда 357.10 балл жамғарди ва 21-натижани қайд этди.
Янги зеландиялик спортчи Эллесс Эндрюс велоспорт бўйича трекда Олимпиада олтин медалини қўлга киритди. Нидерландиялик Хэтти ван де Воу маррага иккинчи бўлиб етиб келди.
Немис пляж волейболчилари Нильс Элерс ва Клеменс Виклер Олимпия ўйинларининг сўнгги босқичига йўл олди. Ярим финал учрашувида Элерс ва Виклер норвегиялик Андерс Мол/Кристиан Сёрум тандемини (Токио-2020 Олимпия ўйинлари ғолиби) мағлуб этишди.
Швециялик сузувчи Виктор Йоханссон Париж Олимпиадасида очиқ сувда 10 км масофага сузишдан бош тортди. “Тиббиёт штаби менга бундай қилмасликни маслаҳат берди.
2023-йилги жаҳон чемпиони, хитойлик Шифанг Ло Олимпиадада оғир атлетика бўйича 59 килограммгача вазн тоифасида олтин медални қўлга киритиб, бир вақтнинг ўзида бир нечта Олимпия рекордларини ўрнатди. Шифан Луо даст кўтаришда 107 кг, силтаб кўтаришда 134 кг (ҳар иккала натижа ҳам аввалроқ Олимпия ўйинларида қайд этилмаган эди).
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.