Реал сектор фаоллиги бизнес муҳитга ижобий таъсир кўрсатмоқда

Апрель ойида бизнеснинг жорий ҳолати бўйича индекс сезиларли ошди. Бу тадбиркорларнинг кутилмалари ва амалдаги ҳолат ўртасидаги фарқ камайганини кўрсатади.

Уй-жой қурилиши учун кимошди савдосида сотилган ер майдонлари камаймоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ва «Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish» AЖ томонидан “E-auksion” электрон савдо платформасида уй-жой қуриш учун ер участкалари савдолари таҳлил қилинди. 2026-йилнинг I чорагида уй-жой қурилиши учун кимошди савдосида сотилган жами ер майдонлари камайган.

Ўзбекистонда корхоналарни қўллаб-қувватлаш кучайтирилади ва бизнес учун тўсиқлар бартараф этилади

Президент Шавкат Мирзиёев корхоналар фаолияти барқарорлигини ошириш ва тадбиркорлар муаммоларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Муҳокама давомида қайд этилдики, бизнес фаол ривожланаётгани ва янги ишлаб чиқаришлар йўлга қўйилаётганига қарамай, айрим корхоналар тўлиқ қувватда ишламаяпти ёки тушум камайишига дуч келмоқда.

Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли юк етказиб бериш муддатини 10 кунгача қисқартиради

Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини амалга ошириш минтақанинг транзит салоҳиятини сезиларли даражада ошириб, халқаро юк ташиш жараёнларини тезлаштиради. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки йиғилишидаги нутқи давомида маълум қилди.

Президент ACWA Power билан йирик инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди

3 май куни Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши йиғилиши доирасида Президент Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси делегацияси билан учрашув ўтказди. Делегацияга компания раиси Муҳаммад Абунайян бошчилик қилди.

Президент Жанубий Корея билан инвестициявий шерикликни кенгайтиришни муҳокама қилди

3 май куни Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси делегацияси билан учрашув ўтказди. Делегацияга Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Ку Юн Чхол бошчилик қилди.

Самарқанд вилоятида 11 та газ қуйиш шохобчаси нархларни келишилган ҳолда оширгани учун жаримага тортилди

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида 11 та автомобил газ қуйиш шохобчаси сиқилган газ нархини бир вақтнинг ўзида оширгани учун рақобатга қарши келишилган ҳаракатлар содир этганликда айбланиб, жаримага тортилди. Текширувга маҳаллий аҳолининг қўшни туманларга нисбатан нархларнинг асоссиз оширилгани ҳақидаги мурожаатлари сабаб бўлди.

Банкларда “сунъий интеллект маслаҳатчи” ишга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида биринчи чорак кўрсаткичларини тармоқ ва ҳудудлар кесимида танқидий таҳлил қилиш ва йилнинг қолган даврида қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Биринчи чорак якуни билан ялпи ички маҳсулотимиз 8,7 фоизга, саноат 8 фоизга, хизматлар 16,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги 5,1 фоизга ўсди.

Ўзбекистонда уй-жой бозори март ойида фаоллашди

Янги ҳисоб-китоб тартиблари жорий этилиши арафасида уй-жой олди-сотдиси сезиларли кўпайди. Республика бўйлаб деярли барча ҳудудларда бозор фаоллиги ошди.

Иқлимий чақириқлардан иқтисодий ечимларгача: декарбонизация стратегияси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан“Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳаларида (AFOLU)декарбонизация имкониятлари ва истиқболлари”мавзусида халқаро экспертлар иштирокида илмий анжуман ташкил этилди. Анжуман иқтисодиётнингасосий тармоқларидан бири ҳисобланган Қишлоқхўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланишсоҳаларини (AFOLU) чуқур декарбонизация қилишбўйича сценарийларни ишлаб чиқиш мақсадидаўтказилди. Ўзбекистонда илк бор Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳалари(AFOLU) секторини паст углеродли трансформация қилиш имкониятлари комплекс тарзда кўрибчиқилмоқда. Мазкур йўналиш иқтисодийбарқарорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда табиийресурслардан оқилона фойдаланиш нуқтаиназаридан стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади.

Урбанизация ва ҳаво ҳарорати: тунги иқтисодиёт янги драйверга айлана оладими?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан OpenStreetMap va SDGSAT-1 сунъий йўлдоши маълумотлари асосида фазовий-эконометрик таҳлил усуллари ёрдамида Тошкент шаҳридаги тадбиркорлик объектларининг тунги фаоллиги ўрганилди. Тадқиқот доирасида умумий овқатланиш, савдо ва кўнгилочар йўналишдаги 5,6 мингдан ортиқ объектлар ўрганилиб, иш вақти аниқ кўрсатилган 1,6 мингта объект асосида тунги фаоллик динамикаси таҳлил қилинди.

Ўзбекистонда ер ресурсларидан фойдаланиш бўйича янги ёндашувлар таклиф этилди

21 апрел куни Президент Шавкат Мирзиёев ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга қаратилган таклифлар билан танишди. Сўнгги 5 йилда мамлакатда ер муносабатлари соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Эскроу тизими нима ва у қандай ишлайди?

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда уй-жой қурилиши ҳажми сезиларли даражада ошди. Бу эса қурилиш бозори иштирокчилари — девелоперлар ва харидорлар ўртасидаги муносабатларни янада шаффоф ва ишончли тартибга солиш заруратини кун тартибига чиқармоқда.

Қурилиш чиқиндилари тўпланиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ўрганиш ишлари бошланди

Табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, атроф-муҳитни ифлослантирмаслик, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликни таъминлашда муҳим ҳисобланади. Хусусан, экологияни ифлослантирмаслик учун чиқиндиларни тўғри бошқариш, белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик лозим.

Ўзбекистон ва Афғонистон 520 млн долларлик келишувлар имзолади

Кобул шаҳрида ўтказилган бизнес-конференция якунларига кўра, Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари умумий қиймати 520 миллион долларга тенг бўлган 38 та савдо келишувини имзолади. Тадбир икки мамлакат хусусий секторлари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришга бағишланди ва иқтисодий мулоқотни фаоллаштиришнинг мантиқий давоми бўлди.

Ўзбекистонда қурилиш соҳасида асосий эътибор ўсиш ва ислоҳотларга қаратилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш соҳасини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакат ҳудудларидан 500 дан ортиқ мутахассис — девелоперлар, қурувчилар, лойиҳачилар, архитекторлар ва урбанистлар иштирок этди.

Ўзбекистонда бонд омборлари фаолиятини ривожлантириш режалаштирилмоқда

Президенти электрон тижоратни ривожлантириш ва бонд омборлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Бонд омборлари — бу импорт қилинган товарларни божхона назорати остида вақтинча сақлаш учун мўлжалланган махсус омборлардир.

Ўзбекистон Лондон акциялар бозорига чиқмоқда

Ўзбекистон илк бор жаҳон акциялар бозорига чиқмоқда. Миллий инвестиция фонди маҳаллий компаниялар акцияларини бир вақтнинг ўзида Лондон ва Тошкент биржаларда савдога қўяди.

Президент солиқ тизимни текширувлардан сервисга йўналтирилган ёндашувга ўтказишни топширди

2026 йил 6 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев солиқ органлари фаолиятини ислоҳ қилиш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди. Сўнгги икки йилда солиқ базасининг кенгайиши ҳисобига тушумлар иқтисодиёт ўсиш суръатларидан илгарилаб бормоқда, деб қайд этмоқда Халқаро валюта жамғармаси.

Ўзбекистонда қарийб 200 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торожлиги аниқланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки уч ойи якунларига кўра, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари қарийб 196 миллиард сўм миқдорида аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” маълум қилди.

469 мингдан ортиқ ижара шартномаси рўйхатга олинди

Ўзбекистонда солиқ органлари томонидан 469 мингдан ортиқ ижара шартномалари ҳисобга қўйилди. Мазкур шартномалар асосида жами 193,9 миллиард сўм солиқ ҳисобланган.

China Eastern Airlines Тошкент — Шанхай тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйилди

Хитойнинг China Eastern Airlines авиакомпанияси Ўзбекистон бозоридаги фаолиятини кенгайтириб, Шанхай — Тошкент — Шанхай йўналиши бўйича мунтазам парвозларни йўлга қўйди. 30 март куни маҳаллий вақт билан соат 18:00 да Тошкент халқаро аэропортида авиакомпаниянинг Шанхайдан учиб келган MU6037 рейси илк бор қўнди.

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлиги инфографикада

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) Ўзбекистоннинг Тожикистон билан 9 йил давомидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик кўрсаткичлари бўйича инфографика тайёрлади. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик изчил равишда кенгайиб бормоқда.

Марказий депозитарий томонидан мижозлар билан ишлашнинг янги формати — комплекс хизмат кўрсатиш шартномаси жорий этилди. Ушбу ҳужжат капитал бозори иштирокчилари учун янада қулайлик ва самарадорликни таъминлашга хизмат қилади.

Ўзбекистонда Жиззах вилоятидаги илк АЭС майдонида биринчи бетон ишлари бошланди

2026 йил 24 март куни «Ўзатом» ва «Росатом» узоқ муддатли ҳамкорлик ва лойиҳани ривожлантириш бўйича муҳим ҳужжатларни имзолади. Қурилиш кичик қувватли энергоблок реактори — РИТМ-200Н учун пойдевор тайёрлаш ишларидан бошланди.

Рақобат қўмитаси электрон тижорат бозоридаги иштирокчилар фаолиятини таҳлил қилиб, оммавий оферта шартномаларида жами 45 та ҳолатда камчиликларни аниқлади. Жумладан, Uzum Tezkor ва BeeMarket платформаларида шартнома бандлари бўйича қонун талабларига мос келмаслик ҳолатлари кузатилган.

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори юқори фаолликни сақлаб қолмоқда

Февраль ойи натижаларига кўра, битимлар сони ошгани, иккиламчи уй-жой бозорида нархлар мўътадил ўзгаргани ҳамда пойтахтда уй-жойга бўлган талаб барқарор сақланаётгани кузатилмоқда. Тошкент, 2026 йил 17 март.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди

12 март куни Тошкентда “Ўзбекистон–Тожикистон: иттифоқчилик ва минтақавий ҳамкорликнинг янги истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Икки мамлакатнинг етакчи экспертлари, мутахассислари, олимлари ва таҳлилий, илмий-тадқиқот ҳамда таълим муассасалари вакиллари иштирок этган ушбу тадбир Марказий Осиё халқаро институти томонидан ташкил этилди ва икки томонлама ҳамкорликнинг асосий масалалари бўйича мазмунли фикр алмашиш учун муҳим эксперт майдонига айланди.

Ўзбекистон ва Афғонистон иқтисодий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни тасдиқлаш ҳақидаги қарорни имзолади. Ҳужжат икки мамлакат ўртасида ўзаро савдони соддалаштириш ва иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини 30–40 фоизга ошириш имконияти мавжуд

12 март 2026 йил, Тошкент. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик барқарор ижобий ўсишни намоён этмоқда, аммо икки томонлама муносабатлар салоҳияти ҳали тўлиқ рўёбга чиқарилмаган.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 ... 20 Вперёд

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.