Саудия Арабистонида VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг яна бир куни ортда қолди.Кун давомида спортчиларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғаришди.
FIDE Жаҳон кубоги чорак финалида Жавоҳир Синдаров Хосе Мартинесни тай-брейкда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. У ўйиндан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:“Биринчи партия мен учун жуда оғир бўлди.
Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси Ўзбекистон вакиллари учун ажойиб ўтмоқда. Ҳа, Нодирбек Абдусатторов ва Шамсиддин Воҳидов мусобақани эрта тарк этишди.
Ўзбекистон делегацияси VI Ислом бирдамлиги ўйинларида яна бир кунни муваффақиятли ўтказди. Унда атлетларимиз 4 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларига эга чиқишди.
Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида бугун чорак финал босқичи доирасида жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.Жавоҳир Синдаров бугун мексикалик Хосе Мартинесга қарши қора доналарда ўйнади.
Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ёрқинбек Одилов Ислом бирдамлиги ўйинларида совриндорлар қаторидан жой олди. F57 классида диск улоқтириш баҳсларида қатнашган ҳамюртимиз 46.26 метр билан кумуш медалга эга чиқди.
Ўзбекистон делегацияси учун Риёд-2025 Ислом бирдамлиги ўйинларининг кеча куни анча муваффақиятли ўтди. Атлетларимиз кун давомида 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эга чиқишди.
Нодирбек Ёқуббоев ФИДE Жаҳон Кубогида Александр Донченко билан мураккаб ўйиндан сўнг интервью берди.Ёқуббоевнинг айтишича, ўйинда бир неча қизиқарли бурилишлар бўлган ва у айнан мураккаб ўйин бўлишини хоҳлаган:“Бугунги ўйин жуда мураккаб бўлди.
Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида бугун чорак финал босқичи доирасида илк учрашувлар бўлиб ўтди. Жавоҳир Синдаров ушбу босқичда мексикалик Хосе Мартинесга қарши оқ доналарда ўйнади.
Asian Boxing ташкилоти 2026 йилги Осиё чемпионатларига расмий мезбонларни эълон қилди. Унга кўра, дастлаб катталар иштирокидаги Осиё чемпионати 28 мартдан 11 апрелгача Мўғилистоннинг Улан-Батор шаҳрида ўтказиладиган бўлди.
Бугун Спорт вазирлигида АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жонатан Хеник иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Вазирлик, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти қатнашиб, томонлар икки давлат ўртасидаги спорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Туринда ATP якуний турнири бўлиб ўтди. Финалда жаҳоннинг биринчи ва иккинчи рақамли ракеткалари тўқнаш келишди.
Риёд-2025 VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг 16 ноябрь кунги дастурида Ўзбекистон делегацияси 1 та олтин медалга сазовор бўлди. Олтин:- Озода Собиржонова (таэквондо WT, -70 кг) Манба: olympic.uz
Озода Собиржонова Ўзбекистон делегациясига навбатдаги олтин медални келтирди. -70 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган таэквондочимиз финалда эронлик рақибидан устун келиб, мусобақа ғолибига айланди.
Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида теннис бўйича M25 таснифига кирувчи турнирда ҳамюртимиз Сергей Фомин финал босқичига йўл олди. Мамлакатимизнинг иккинчи рақамли теннисчиси Сергей Фомин мусобақанинг чорак финалида германиялик Нино Эхреншнейдерни 7:6, 1:6, 6:0 ҳисобида таслим этган бўлса, ярим финалда яна бир германиялик теннисчи Максимилян Хомберг устидан 6:4, 6:1 ҳисобида зафар қучди.
Бангладешда камондан отиш бўйича Осиё чемпионати ўтказилди. Аҳамиятлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари илк бор қитъа биринчилигида совриндор бўлишди.
Россиялик Ислом Махачев UFC 322 мусобақасининг марказий жангида австралиялик Жек Делла Маддалена устидан ғалаба қозонди. Махачев ҳакамлар қарори билан ғалаба қозониб, ярим ўрта вазн тоифасида камар соҳибига айланди.
Саудия Арабистони пойтахтида ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинларининг 15 нояюрь беллашувларида Ўзбекистон делегацияси 1 тадан кумуш ва бронза медалига сазовор бўлди. Кумуш: - Нажмиддин Қосимҳожиев (таэквондо, -74 кг) Бронза:- Жаҳонгир Худойбердиев (таэквондо, -54 кг) Манба: Olympic.uz
Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида бугун 5-босқич доирасида жавоб ўйинлари ўтказилди.Жавоҳир Синдаров илк ўйинда германиялик Фредерик Свенени мағлубиятга учратгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида бугун 5-босқич доирасида жавоб ўйинлари ўтказилмоқда.Нодирбек Ёқуббоев бугун Габриел Саргисян (Арманистон)га қарши оқ доналарда ўйнаб, ғалабани қўлга киритди.
Москвада давом этаётган фигурали учиш бўйича Россия Гран-присининг тўртинчи босқичида қисқа дастурдан сўнг Аделия Петросян пешқадамлик қилмоқда. Этери Тутберидзенинг 18 ёшли шогирди ўз чиқиши учун 78,83 балл тўплади.
Тошкент шаҳрида ўтган қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги мусобақасида 89 нафар кучли қиличбоз қизлар яккалик баҳсида куч синашди. Қувонарлиси, Миллий терма жамоамиз аъзоси Аякоз Жумамуратова мусобақанинг бошидан охиригача ўзининг қатъияти, маҳорати ва ажойиб техникаси билан барча жангларда рақибларини очколар фарқи билан ортда қолдириб, финалга муносиб тарзда йўл олди!
Кеча Тошкентда "Lift Promotions" ҳамда "Matchroom Boxing" ташкилотлари ҳамкорлигида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди. Тўлиқ кард натижалари билан танишинг: Марказий жанг.Ярим ўрта вазн тоифасида 8 раундлик жанг: Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон, 18-0-0) - Марк Урванов (Россия, 25-5-2), (4-раундда КО-ТКО); Супероғир вазнда 8 раундлик жанг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 17-0-0) - Соломон Адебайо (Нигерия, 14-1-0), (4-раундда КО-ТКО); Супероғир вазнда WBC CISBB камари учун 10 раундлик жанг: Лазизбек Мулложонов (Ўзбекистон, 7-0-0) - Моньясаҳу Муритадор (Нигерия, 6-4-2), (Рақиб 3-раундда жангни давом эттирмади); Оғир вазнда 6 раундлик жанг: Шоҳжаҳон Абдуллаев (Ўзбекистон, 6-0-0) - Гутрам Нгоя (Танзания, 13-3-0), (1-раундда КО-ТКО); Супероғир вазнда 6 раундлик жанг: Озодбек Алиев (Ўзбекистон, 4-0-0) - Александр Зубков (Россия, 11-13-0), (2-раундда КО-ТКО); Иккинчи ўрта вазнда WBC CISBB камари учун 10 раундлик жанг: Нурислом Исмоилов (Ўзбекистон, 8-0-0) - Жозеф Маигвисья (Танзания, 15-6-0), (4-раундда КО-ТКО); Иккинчи ўрта вазнда 6 раундлик жанг: Аълохон Абдуллаев (Ўзбекистон, 4-0-2) - Суҳроб Қаюмов (Ўзбекистон, 4-0-2), (Жанг дуранг билан якунланди); Супер ярим ўрта вазнда 8 раундлик жанг: Ражаб Бутаев (Россия, 16-1-0) - Артём Пугач (Россия, 3-13-4), (Очколар ҳисобига кўра); Ярим енгил вазнда 6 раундлик жанг: Бахтиёр Илёсов (Ўзбекистон, 1-5-0) - Хурсанд Иманкулиев (Туркманистон, 5-0-0), (2-раундда КО-ТКО); Ярим ўрта вазнда 6 раундлик жанг: Шерзод Хабибов (Ўзбекистон, 4-1-0) - Асадбек Бекмирзаев (Ўзбекистон, 2-1-0), (Очколар ҳисобига кўра).
VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг сўнгги икки кунида спортчиларимиз муай-тай ва дуатлон баҳсларида 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.Кумуш:- Алина Ҳакимова (дуатлон, аёлларБронза:- Азиза Маъмурова (муай-тай, -55 кг)- Севара Дилмуродова (муай-тай, -65 кг) Манба: olympic.uz
Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида бугун 5-босқич доирасида илк ўйинлар ўтказилди.Жавоҳир Синдаров (2721) ва германиялик Фредерик Свене ўртасидаги ўйин нақ 5 соатдан ошиқроқ давом этди.
Бугун старт берилган дуатлон баҳсларида делегациямиз навбатдаги медалга сазовор бўлди. Аёллар ўртасида кечган югуриш ва велоспорт беллашувларида ҳамюртимиз Алина Ҳакимова маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медаль билан тақдирланди.
14-21 ноябрь кунлари Нью-Дели шаҳри World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг финал қисмига мезбонлик қилади. Унда икки терма жамоамиз ҳам иштирок этадилар.
Муай-тай баҳсларида яна бир медаль. -65 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз Севара Дилмуродова бронза медалига эга чиқди.
Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида бугун 4-босқич доирасида бугун тай-брек баҳслари ўтказилди. Жавоҳир Синдаров (2721) ва хитойлик Ю Янгйи (2720) ўртасида классик форматда ўтказилган икки ўйинда дуранг қайд этилган эди.
Муай-тайчимиз Азиза Маъмурова бронза медалига эга чиқди. -55 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз ярим финалда БАА вакилига имкониятни бой берди ва мусобақани учинчи ўринда якунлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.