Таэквондочиларимиз Мужу “Grand Prix Challenge” мусобақасига жўнаб кетишди

28-31-август кунлари Корея Республикасининг Мужу шаҳрида таэквондо WТ бўйича “Grand Prix Challenge” турнири бўлиб ўтади. Тунда мазкур мусобақада қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси Кореяга йўл олди.

Спорт вазири Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолияти билан танишди

Спорт вазири Адкҳам Икрамов Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини намунали ташкил этишга доир тақдимот билан танишди. Тақдимот давомида академияда профессор-ўқитувчи ҳамда спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар, спортчиларга таълим ҳамда спорт машғулотлатини олиб боришлари тизимли ташкил этиш ҳақида маълумот берилди.

Дзюдочи ёшларимиз “Amman Cadet Asian Cup 2025”да 4 та медалли бўлди

Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган “Amman Cadet Asian Cup 2025” мусобақасида мамлакатимиз дзюдочилари 4 та медалга эга чиқди. 13 та давлатнинг маҳоратли дзюдчи ёшлари иштирок этган мусобақаларда терма жамоамизнинг 3 нафар аъзоси ғолиблик учун кураш олиб борди.

Спорт курашлари. Айтжан Халмаханов иккинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Болгариянинг Самоков шаҳрида спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етмоқда. Бугунги беллашувлар ҳам терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтиб, юнон-рум курашчимиз Айтжан Халмаханов олтин медалга сазовор бўлди.

Гандболчиларимиз учинчи турни ҳам ғалаба билан якунлашди

Пойтахтимиз мезбонлик қилаётган гандбол бўйича қизлар ўртасидаги У19 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатининг 3-тур ўйинлари якунига етди. Бугун Хитой Таипейи билан баҳс олиб борган жамоамиз 29:27 ҳисобида устун келди.

Шахмат. Нодирбек Ёқуббоев Польшадаги мусобақа ғолибига айланди

Польшада шахмат бўйича "Rubinstein Memorial 2025" мусобақаси ўтказилди. Классик форматда ўтказилган турнирда 10 нафар гроссмесйтер иштирок этди.

Ёш юнон-рум курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

Болгариянинг Самоков шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши баҳслари ўтказилмоқда. Ортда қолган кун терма жамоамиз ҳисобига яна бир медаль қўшиб қўйилди.

Ўзбекистон U16 терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида кумуш медални қўлга киритди

Колумбияда 16 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги Бутуншахмат олимпиадаси якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси битта таркиб билан иштирок этди.

Артур Гулиев — икки карра жаҳон чемпиони!

Артур Гулиев — икки карра жаҳон чемпиони! Милан шаҳри (Италия) мезбонлик қилаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси олтин медални қўлга киритди.

Спорт курашлари. Нигина Собирова жаҳон чемпионатида бронза медалига эга чиқди

Болгариянинг Самоков шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан яна бир хушхабар. Аёллар кураши бўйича кечган беллашувларда ҳамюртимиз Нигина Собирова бронза медалини қўлга киритди.

Тахмина Икромова Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бадиий гимнастика бўйича давом этаётган жаҳон чемпионатида яккалик кўпкураш йўналишининг ҳалқа ва тўпда машқ бажариш бўйича саралаш баҳслари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Тахмина Икромова ҳалқада 28.400, тўпда эса 28.300, жами 56.700 балл жамғарди.

Икки нафар енгил атлетикачимиз Осиё чемпионатида совриндор бўлишди

Корея Республикасининг Мокпо шаҳрида енгил атлетиканинг улоқтириш турлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та кумуш медалга сазовор бўлишди.

Россиялик фигурали учувчилар Олимпиадада иштирок этишлари мумкин

Россиялик фигурали учувчилар Пётр Гуменник ва Аделия Петросян Пекинда 18—21-сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари саралаш турнири иштирокчиларининг расмий рўйхатига киритилди. Рўйхат Халқаро конкида учиш иттифоқи (ISU) сайтида эълон қилинди.

Спорт курашлари. Рустам Ассакалов жамоаси ЖЧга сифатли тайёргарлик кўряпти

“Классик” курашчиларимиз жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўришяпти. Шу кунларда юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Россия Республикасининг Владикавказ шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.

Месси дисквалификация қилинди

Камерунлик сузувчи Леоннель Месси Нгиши ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 50 метрга чалқанча сузиш мусобақасидан дисквалификация қилинди. Турнир Руминияда бўлиб ўтмоқда.

Енгил атлетика. Анвар Анваров Бриллиант лига турнирида ғалаба қозонди

Швейцариянинг Лозанна шаҳрида енгил атлетика оламидаги нуфузли турнирлардан бири Бриллиант лига мусобақасининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Анвар Анваров олтин медални қўлга киритди.

Коста Цзюнинг ўғли икки дақиқа ичида WBO Inter-Continental чемпионлик жангида ғалаба қозонди

Собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Коста Цзюнинг ўғли австралиялик боксчи Никита Цзю ярим ўрта вазн тоифасида (69,85 кг гача) WBO Inter-Continental чемпионлик камари учун кечган жангда шимолий македониялик Лулзим Исмоилийни техник нокаут билан мағлуб этди. Жанг Сиднейда бўлиб ўтди ва биринчи раундда якунланди.

Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медал билан бошлашди

Шу кунларда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўқ отиш спорти турлари бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. 29 мамлакатдан 756 нафар спортчи иштирок этаётган мусобақанинг бугунги беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалига сазовор бўлди.

Ўзбекистонлик мерганлар Осиё чемпионатини кумуш медал билан бошлашди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўқ отиш спорти турлари бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. 29 мамлакатдан 756 нафар спортчи иштирок этаётган мусобақанинг бугунги беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалига сазовор бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қуриб битказилган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 август куни Тошкент шаҳрида қуриб битказилган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди.  Унинг қурилишига 2022 йил 9 ноябрда тамал тоши қўйилган эди. Ўшанда давлатимиз раҳбари Олимпия шаҳарчаси халқимизнинг юксак бунёдкорлик салоҳияти ва ўзбек спортининг оламшумул ютуқлари рамзига айланиши, меъморий жиҳатдан мукаммал, энергия тежамкор ва энг илғор инновацион ечимларни мужассам қилган замонавий мажмуа бўлишини таъкидлаганди.

ММА. Чимаевга қайси вазнда жанг қилишнинг аҳамияти йўқ

Ўрта вазн тоифасида янги чемпион ва мағлубиятга учрамаган 31 ёшли Ҳамзат Чимаев қайси ҳолатда ярим ўрта вазн тоифаси ёки енгил вазн тоифасида иккинчи чемпионлик унвони учун курашишга қарор қилишини тушунтирди. - Сиз нима қилган бўлардингиз - иккинчи камар учун курашда енгил вазн тоифасига ўтасизми ёки ярим ўрта вазнда тушасизми?

Бокс бўйича эркаклар ва аёллар терма жамоаларимиз ЖЧ олдидан Англияда йиғин ўтказади

Бокс бўйича Жаҳон чемпионатидан аввал эркаклар ва аёллар терма жамоамиз Англияда халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғинида қатнашадилар. Эркаклар жамоамиз бугун Шеффилдга жўнаб кетишади, аёлларимиз бўлса, 20 август куни жамоа ихтиёрига бориб қўшилади.

UFC 319. Чимаев Дю Плессисни мағлуб этди

Бугун тонгда Чикагодаги (АҚШ) "United Centre"да UFC 319 турнири бўлиб ўтди. Унинг асосий воқеаси жанубий африкалик Дрикус дю Плессис ва БАА вакили Хамзат Чимаев ўртасидаги ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик жанги бўлди.

UFC 319. Пратес ярим ўрта вазн тоифасидаги жангда ғалаба қозонди

16-августдан 17-августга ўтар кечаси АҚШнинг Чикаго шаҳридаги “Юнайтед центр”да йирик турнир – UFC 319 бўлиб ўтмоқда. Асосий кард доирасида ярим ўрта вазн тоифасидаги бразилиялик Карлос Пратес америкалик Жефф Нилга қарши жанг ўтказди.

Тайсон Фьюри оғир вазнда ким билан аниқ жанг қилмаслигини айтди

Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри Александр Усикдан қабул қилиб олган мағлубиятидан кейин дивизионнинг аниқ бир боксчиси билан жангдан қочишини тан олди. Фьюри ўз ватандоши Мозес Итауми билан ҳар қандай ҳолатда ҳам жанг ўтказмаслигини айтмоқда.

Деонтей Уайлдернинг режалари очиқланди

Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдернинг рингга қайтиш режалари ошкор бўлди. Америкалик 39 ёшли боксчининг менежери Шелли Финкелнинг сўзларига қараганда, унинг мижози йил охиригача рингга қайтади.  "Деонтейнинг режалари — йил сўнгги қадар қизиб олиш учун батта жанг ташкил қиламиз.

ММА. Хамзат Чимаев ва Дрикус дю Плессининг жанг учун гонорарлари маълум

АҚШнинг Чикаго шаҳрида ўтказиладиган UFC 319 турнирининг асосий жанги иштирокчилари қанча гонорар олиши очиқланди. Бизнинг вақт билан тахминан эрталабки соат 9 ларда мағлубият нималигини билмай келаётган Хамзат Чимаев ўрта вазн чемпиони Дрикус дю Плессига қарши октагонга чиқади.  Sportskeeda нашри берган хабарга кўра, Хамзатнинг ушбу жанг учун оладиган кафолатланган гонорари 1,8 млн АҚШ долларини ташкил қилади.

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов Сент-Луисдаги мусобақада 4-ўринни эгаллади ва 20 минг долларни қўлга киритди

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишларини ўзида жамлаган мусобақа бўлиб ўтди. 10 нафар шахматчи иштирок этган турнирга ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам таклиф этилган эди.

Уч нафар дзюдочимиз Европа йиғинига жўнаб кетди

17-24-август кунлари Испаниянинг Валенсия шаҳрида дзюдо бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Европа, Осиё ва Америка қитъасидан 1000 нафарга яқин спортчини жамлайдиган мазкур йиғинда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этади.

Чимаевга пулини тўлашса, Алекс Перейра билан ҳам жангга тайёр

Хамзат Чимаевга Алекс Перейра билан жанг қилиш ҳақида савол беришди. "Чемпионлик камарини олиб, Алекс Перейрага қарши жангда ғалаба қиламанми-йўқ, номаълум.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.