Ўзбекистон аҳолиси 37 миллион кишидан ошди

22 апрель ҳолатига мамлакат аҳолиси 37 млн 390 кишини ташкил қилмоқда. Статистика қўмитаси сайтидаги маълумотга кўра, 22 апрель ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 37 млн 390 кишини ташкил қилмоқда.

Қашқадарёда Damas “пешеходдан” ўтаётган 1-синф болани уриб юборди

Автомобиль юқори тезликда келаётган бўлган. Бола шифохонада вафот этган.

Қашқадарёда Damas “пешеходдан” ўтаётган 1-синф болани уриб юборди

Автомобиль юқори тезликда келаётган бўлган. Бола шифохонада вафот этган.

1 майгача ҳисоб рақам тўлдириб қўйилса, 2 ой мобайнида эски тариф амал қилади — Энергетика вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, 2 ойга олдиндан пул тўлаганлар учун тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. 1 майгача ҳисоб рақам тўлдириб қўйилса, электр энергияси ва табиий газ бўйича 2 ой мобайнида эски тариф амал қилади.

Қашқадарёда фуқароларни $35 минг эвазига Никарагуа ва Исроилга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

У 4 нафар фуқарони Туркия орқали Никарагуага юборишни ваъда қилган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Қашқадарёда беморнинг отаси 47 ёшли шифокорни урди

Фуқаро 2 ёшли ўғли вафот этганлиги сабаб жаҳлидан шифокорга мушт туширган. Маълум қилинишича, аёл 2 ёшли боласини дивандан йиқитиб қўйиб, Шаҳрисабз шаҳар болалар шифохонасига мурожаат қилган.

Қашқадарёда Сенат раиси хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича танқидий йиғилиш ўтказди

Йиғилишда ишсиз, ишлаш истагидаги хотин-қизларни уларнинг имконият ва эҳтиёжларини аниқлаш ишлари суст олиб борилаётганлиги қайд этилган. Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қашқадарё вилоятига амалий ташрифи доирасида Косон Туманнинг Қамаши қишлоғида вилоятнинг туман ва шаҳарлари ҳокимлари ўринбосарлари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари ҳамда тижорат банклари вакиллари билан мулоқот ўтказди.

Ўзбекистон Қозоғистонга 15 та катта юк машинада инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Ўзбекистонда маҳкумларга масофали видеоучрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда

ИИВ Жиноят кодексга озодликдан маҳрум этилган шахсларга уларнинг яқинлари билан суҳбатлашишга доир ўзгартиришлар киритилиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ички ишлар вазирлигининг “Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг видеоучрашув орқали онлайн учрашиш имкониятлари такомиллаштирилаётгани муносабати билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.  Қонун билан қуйидагилар белгиланмоқда: — Жазони ижро этиш муассасалари хусусиятини инобатга олган ҳолда озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг масофали видеоучрашувга бўлган ҳуқуқини таъминлаш; — Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг оила ва жамиятдан узилиб қолиши олдини олиш, уларнинг қонунга итоаткор хулқ-атворини рағбатлантириш орқали келгусида қайта жиноят содир этилишини кескин камайтириш; — Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг ҳуқуқларини халқаро нормаларга мувофиқлаштириш.

Хонанда Лола концертда кийган кийими юзасидан “Ўзбекконцерт”га чақиртирилди — видео

Хонанданинг либоси кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. У “Ўзбекконцерт"га уни аёл ва санъаткор сифатида ҳимоя қилиниши кераклигини айтди.

Мижоз билан тортишиб, унинг сочини калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди

Ҳолатни видеога олган шахс ҳам жазога тортилди. Тошкент вилоятида сартарош мижоз билан тортишиб қолганлиги боис сочини олиб ташлагани ҳолати юхасидан тегишли қонуний жазо тайинланди.

Наманганда 55 дона iPhone ва Samsung телефонларини олиб киришга уринган фуқаро қўлга олинди

Қўлга олинган шахсда божхона тартиб-таомиллари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган. 292 миллион сўмлик 55 дона iPhone ва Samsung қўл телефонларининг четдан ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.

Ўзбекистон спортчилари байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида 5 та медални қўлга киритди

Японияда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Токиода байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 3 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Тошкент халқаро аэропортида СИП залидан шаҳарга чиқиш вақтинча ўзгартирилди

Ушбу чора-тадбирлар аэропортни реконструкция қилиш муносабати билан амалга оширилди. Унинг ҳудудига келиш учун махсус белгилар ўрнатилган.

Тошкентда Кичик ҳалқа йўлининг бир қисми бир ҳафтага транспорт ҳаракати учун ёпилади

Йўлнинг бир қисмининг ёпилиши сув тармоғидаги таъмирлаш ишлари билан боғлиқ. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Юнусобод туманининг Кичик ҳалқа автомобиль йўлидан ўтган 260 метр узунликдаги эскирган иссиқ сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

21 апрель куни Тошкентда марафон ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар ёпилади

Якшанба куни икки марафон ташкил этилаётгани муносабати билан транспорт ҳаракати бир неча соатга чекланади. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг 21 апрель куни Тошкент шаҳрида Халқаро "BYD-Tashkent International Marathon" ҳамда "Янги нафас" югуриш марафонлари ўтказилади.

Тошкентдаги Бўрижар каналининг қирғоқ бўйида сайилгоҳ ташкил этилади

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Яккасарой ва Чилонзор туманларидан ўтувчи Бўрижар канали бўйлаб ободонлаштириш ва соҳил бўйида сайилгоҳ ташкил этиш лойиҳаси билан танишди. Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков 17 апрель куни пойтахтимизнинг Яккасарой ва Чилонзор туманларидан ўтувчи Бўрижар каналининг қирғоқ бўйи ҳудудига ташриф буюриб, канал бўйлаб ободонлаштириш ва соҳил бўйида сайилгоҳ ташкил этиш лойиҳаси билан танишди.

Антикоррупция агентлиги порахўрлик ҳақида хабар берганларга бир қатор кафолатлар ваъда қилмоқда

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берувчиларни ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қонун лойиҳаси эълон қилинди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ўзбекистонда янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги оширилади

Минтақавий акселерограммалар рақамлаштирилади ҳамда уларнинг онлайн базалари шакллантирилади. Шунга қараб лойиҳалаш ва қуриш тартиби жорий этилади.

Пойтахтнинг 4 та туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Табиий газнинг вақтинча тўхтатилиш сабаби, ҳудудларда таъмирлаш ишлари олиб борилади. Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳар Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг қуйидаги ҳудудларига 18-апрель куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Қирғиз-ўзбек чегарасида яна бир махфий туннел топилди

Маълумотга кўра, туннел орқали одамлар ва товарлар Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилган. Бир Ўзбекистон фуқароси ҳам қўлга олинди.

АҚШ Ўзбекистон Божхонасига СТ-40 кўрик мажмуасини топширди

АҚШ элчиси билан бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда СТ-40 кўрик мажмуасидан фойдаланиш бўйича ўқув курси ўтказилиши режалаштирилиб олинди.

Санэпидқўмита томонидан Rinotin сироп маҳсулотларига берилган рухсатномалар бекор қилинди

Аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида "Rinotin kids" номли сироп маҳсулотлари дорихоналардан қайтариб олинмоқда. "Rinotin kids" номли сиропнинг ичида нимадир борлиги ва дорининг қопқоғи моғорлаганлиги сабабли харидорлар томонидан қайтариб олиб келинганлиги айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Ўзбекистонда ота-оналар фарзанди билан чет элга чиқишлари ҳақида мактаб директорини огоҳлантиришади

Ота-оналар фарзандини чет элда қолиш сабаблари ва қолиш муддати тўғрисида мактаб директорини хабардор қилишлари керак, акс ҳолда ўқувчилар ўқишдан четлатилиши мумкин. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни синфдан-синфга ва умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар лойиҳасини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида 1,5 млрд долларга иссиқлик тизими модернизация қилинмоқда

Ёпиладиган модернизация қилинган иситиш тизими иссиқлик йўқотилишини 40 фоиздан кўпроққа, энергия сарфини эса 15 фоиздан кўпроққа қисқартиради. Ҳисоб-фактуралар ҳудудни ўлчаш эмас, балки ҳақиқий иссиқлик истеъмоли асосида берилади.

Тошкент халқаро аэропортида янги карго терминали қурилади

Янги карго терминали қурилганидан кейин юкларга сифатли хизмат кўрсатиш қуввати 300 тоннага етади. Кеча, 16 апрел куни президент Шавкат Мирзиёев транспорт ва қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора билан қўлга тушди

Терговчи қўзғатилган жиноят иши бўйича айбдорга қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига $5 минг пора талаб қилган вақтда ушланди. ДХХ хабарига кўра, Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро наслли чорвани ривожлантириш мақсадида Қарши туманида истиқомат қилувчи қариндоши раҳбарлик қилаётган МЧЖ номига 2021 йилнинг март ойида акциядорлик тижорат банкидан 450 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олади.

Газ ва электр тарифлари ошиши сабабли муҳтож оилаларга қандай ёрдам берилади?

Кам таъминланган оилаларга бир марталик ёрдам пули ҳамда ижтимоий меъёрдан ортиқ фойдаланилган газ-свет бўйича харажатларининг бир қисми қоплаб берилади. 2024 йилнинг май ойидан бошлаб электр энергияси ва табиий газга тарифлар ўзгариши муносабати билан кам таъминланган оилаларга ва айрим тоифадаги истеъмолчиларга қуйидаги ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади.

2025 йилдан электр энергияси ва табиий газ нархи яна ошади

2025 йилнинг 1 апрелидан эътиборан босқичма-босқич ўзгарадиган нархлар ҳам белгилаб берилди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2025 йил апрелдан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I гуруҳига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1 000 сўм этиб белгиланяпти.

Ўзбекистон аҳолиси 37 млн кишига яқинлашди

Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги йил бошидан буён аҳоли сонининг ўсишига оид маълумотларни эълон қилди. Президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2024 йил 16 апрель кунги ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 36 миллион 990 минг 58 нафарни ташкил қилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.