Қаршидаги мактабда 15 ёшли йигит ўртоқлари томонидан калтакланди — боланинг умуртқаси синди (видео)

Жабрланувчи йигитнинг онаси ҳолатга бефарқ қаралётганини айтиб, мурожаат билан чиқди. Масъул ташкилот ҳодисага изоҳ берди.

"Ташаббусли бюджет"нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди — рўйхат

Open Budget портали орқали 2 254 та маҳалла учун 11,7 миллион нафар фуқаро овоз берди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2024 йил 1-мавсуми якунланди.

Тошкентда мозаикали бинолардан реклама баннерлари олиб ташланмоқда

Уларни олиб ташлаш мозаика ва паннолар моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхатига киритилганидан кейин бошланди. Тошкентда мозаикали композицияли бинолардан реклама баннерларини демонтаж қилиш ишлари бошланди.

"Ҳамма ишни йиғиштириб, Open Budget'га овоз берасиз" — "замҳоким"дан Open Budget'га мажбурлов (аудио)

Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ҳокими ўринбосари йиғилиш ўтказиб, ташкилот раҳбарларини Open Budget'га овоз беришга мажбурлади. Сўконғич "замҳоким" жаримага тортилди.

Уч ой ичида давлат ташкилотларининг веб-ресурсларида 70 та заифлик ва камчиликлар аниқланди

Интернет тармоғининг миллий сегментида 3,2 миллиондан дан ортиқ киберҳужумлар кузатилган. 2024 йил 1-чорак ҳолатига кўра мониторинг жараёнида давлат органлари ва ташкилотларнинг 19 та веб-ресурсларида 70 та заифлик ва камчиликлар аниқланиб, бартараф этилди, дея хабар бермоқда “Киберхавфсизлик маркази” хабар бермоқда.  Қайд этилишича, ушбу вақт мобайнида Интернет тармоғининг миллий сегментида 3,290,860 дан ортиқ киберҳужумлар кузатилди.

Тошкентда Artdocfest Asia кинофестивалида Украинадаги уруш ҳақидаги "Шарқий фронт" фильми намойиши тўхтатилди

Маданият вазирлиги ҳолат сабабини очиқлади.  Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Artdocfest Asia доирасида Украинадаги уруш ҳақидаги «Шарқий фронт» фильми намойиши тўхтатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Байрам муносабати билан Самарқанд ва Тошкент ўртасида қўшимча Afrosiyob ҳаракати йўлга қўйилди

“Рамазон Ҳайити” сабаб 10-13 апрель кунлари "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида электропоезднинг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. “Рамазон Ҳайити” байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 10, 11, 12, 13 апрель кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида Afrosiyob электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

Қозоғистонда содир бўлган зилзила Тошкентда ҳам сезилди

Ер қимирлаши Зангиота тумани ва пойтахтнинг иккита туманида 2 баллгача бўлди. Бугун, 5 апрель куни Тошкент вақти билан 04:36да (Гринвич бўйича 23:36 да) Қозоғистонда зилзила содир бўлди.

Қaсим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев Хивада норасмий музокаралар ўтказади

Эртага, 5 апрель куни Қозоғистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюради. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи тадбиркорларга субсидиялар берилади

Бундай тадбиркорлик субъектларига 1,5 триллион сўмгача кредитлар ажратилиб, кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш харажатлари қопланади. Дипломатик миссиялар ўз фаолиятини хорижда ташкил қилади.

Туркияда террорчиликда гумон қилинганларни оммавий ҳибсга олиш ишлари давом этмоқда

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консуллиги Туркияга боришни режалаштирган ватандошлар учун тавсияномаларни эълон қилди. Ижтимоий тармоқларда ИШИД халқаро террорчилик гуруҳига мансубликда гумон қилинган 70 киши Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар тарқалди.

Қозоғистонда ЙТҲда вафот этган ўзбекистонликларни ватанга олиб келиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди

Ўзбекистон ФВВ ва ТИВ марҳумларни ватанга қайтариш бўйича барча зарур чора-тадбирлар кўрилаётганини маълум қилди. Қозоғистоннинг Актобе вилоятида содир бўлган ЙТҲда вафот этган ўзбекистонликларни ватанга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

Янги Тошкент қандай бўлиши акс этган айрим кадрлар намойиш қилинди

Президент иштирокида Янги Тошкентда илк иншоотлар қурилишини бошлаш маросими бўлди. Президент рамзий тугмани босиб, бинолар қурилишини бошлаб берди.

Ички ишлар вазирлиги фуқароларни терактларга чақирувчи хабарлар тарқатилишидан огоҳлантирди

Бундай хабарларни олувчилар шахсий маълумотларни тарқатиш билан қўрқитиб, пул мукофоти учун жамоат жойларига ҳужум қилишга даъват этилади. Ўзбекистон ИИВ хабарига кўра, охирги вақтларда дунёнинг турли мамлакатларида содир этилган террорчилик ҳаракатларидан сўнг, республика ҳамда қўшни давлатлар фуқароларига интернет ижтимоий тармоқлари орқали пул мукофоти эвазига савдо ва кўнгилочар марказлар, мактаблар ва бошқа жамоат жойларини миналаштириш таклиф қилинган хабарлар келиб тушмоқда.  Бу каби провокацион хабарлар асосан Telegram мессенжери орқали юборилиб, унда номаълум шахслар турли миқдорда пул тўлаш, қурол-яроғ билан таъминлаш ва ҳаракатлар режасини юборишга ваъда берилмоқда.

Юзлаб пенсионерларнинг нафақаси картага тушганидан сўнг яна қайта "бекор қилинди"

Халк Банк содир бўлган воқеанинг сабабини тушунтирди ва ҳар бир кишининг пенсияси 5 апрелгача ҳисобланишини билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Facebook'да юзга яқин фуқаро пенсия ҳисобига тушганидан сўнг бир неча дақиқа ўтиб бекор қилингани ҳақида ёзишган.

Президент Юнусобод туманидаги реконструкция қилинган 5-мактабга борди — фото

Давлат раҳбари айни пайтда 2 минг 600 афарга яқин ўқувчи таҳсил олаётган мактабда яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 5-умумтаълим мактабида бўлди.

Ўзбекистонда зилзилалар ҳақида олдиндан хабар берувчи миллий дастур қачон ишга тушади?

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур мобил дастурнинг қачон ишга тушиши ва у қандай ишлаши ҳақида маълумотлар берди. Ўтган йилнинг май ойида президентнинг тегишли қарори қабул қилиниб, унда янги мобил илова орқали кучли зилзилалар ҳақида тезкор хабар бериб турилиши маълум қилинганди.

Ўзбекистонда энг намунали маҳаллага электромобиль совға қилинади — президент

Дарахт экиш бўйича маҳаллар ўртасида танлов ўтказиб, йил якуни бўйича президент совғаси берилади. Шавкат Мирзиёев мамлакатда дарахт экиш бўйича энг намунали маҳаллага электромобиль совға қилиш ташаббусини билдирди.

“UNIVERSAL SUG‘URTA” АЖнинг лицензияси бекор қилинди

АЖ илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини белгиланган тартибда бажариши шарт бўлади. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг тегишли қарорига асосан “UNIVERSAL SUG‘URTA” АЖ умумий суғурта соҳасининг 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16 ва 17 класслари бўйича ихтиёрий суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2022 йил 7 июлдаги 031932-сонли лицензияси 2 апрелдан бекор қилинди.

Тадбиркорлар учун Амир Темур шоҳ кўчасидаги давлат ташкилотларининг эски биноларини реконструция қилиш таклиф этилади

Ушбу лойиҳа тадбиркорлар сонини кўпайтиради ва янги иш ўринлари яратади. Амир Темур шоҳ кўчасининг олти километр қисмида тадбиркорларнинг учун давлат ташкилотларига тегишли бўлган эски биноларни реконструкция қилиш таклиф этилади.

Фарғонада 20 ёшли сохта Миллий гвардия ходими ушланди

У Қўриқлаш бошқармасининг дала кийимида банк биноси ичида юриб, ўзини ходим сифатида таништирган. Жорий йилнинг 2 апрель куни соат 09:30 атрофида Марғилон шаҳрида жойлашган Бизнесни ривожлантириш банкида Қўриқлаш бошқармасининг дала кийимида банк биноси ичида юрган нотаниш шахс аниқланган.

Ўзбекистон ТИВ Эрон консуллиги биносига уюштирилган ҳаво ҳужумини кескин қоралади

Буни халқаро дипломатик ҳуқуқ асослари ва тамойилларини энг қўпол равишда бузилиши деб ҳисоблади. Аввалроқ, Сурия пойтахти ғарбидаги Эрон элчихонаси ва консуллиги жойлашган Меззе маҳалласига Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ракета зарба берган эди.  Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, камида 13 киши, жумладан, етти нафар эронлик ҳарбий маслаҳатчи, жумладан Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг икки юқори мартабали генерали ва олти нафар суриялик ҳалок бўлган.

Солиқ кодексига айрим тадбиркорларга имтиёзлар бериш бўйича ўзгартиришлар киритилмоқда

"20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассислар" дастурида иштирок етадиган тадбиркорлар солиқларни тўлаш учун тўловлар билан таъминланади ва баъзи солиқлар бўйича ставкаларни камайтиради. Солиқ кодексига айрим тадбиркорлик субъектларига қўшимча имтиёзлар беришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Тошкентда боғча тарбиячиси ёш қизчани уриб, қўлини кўкартирди — видео

Болалар омбудсмани ҳолат тафсилотларини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда боғчада тарбиячи кичик ёшдаги болага нисбатан қўпол муомала қилаётганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Энди мигрантларнинг ишчи виза, йўл чиптаси қисман қоплаб берилади

Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга олган ҳар бир ходим учун корхонага субсидия берилади. Бу учун бу йил 100 млрд сўм ажратилади.

Россия Ўзбекистонга эпидемиологик хавф-хатарларга қарши курашиш учун мобил лаборатория топширди

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Асилбек Худаяров ва Россия Федерацияси бош санитария врачи Анна Попова ўртасида учрашув бўлиб ўтди. “Роспотребнадзор” томонидан Ўзбекистон ССВга III авлод индикатор ва мониторинг мобил лабораторияси тақдим этилди.

Тошкентда апрель-май ойларида ичимлик сувининг ўчирилиши вақтларини маълум қилинди

"Тошкент шаҳар сув таъминоти" АЖ ичимлик сув босимининг пасайиши ва вақтинча тўхтатиладиган сана ва манзилларни маълум қилди. 2024 йил баҳорги – ёзги мавсумга тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика – таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан "Тошкент шаҳар сув таъминоти" АЖ истеъмолчиларга ичимлик сув босимининг пасайиши ва вақтинча тўхтатиладиган сана ва манзилларни маълум қилди.

Ўзбекистонда электромобиллар импорти 4 баробарга ошди

2 ойда $85,7 млнга 3мингтадан ортиқ электромобил импорт қилинган. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 85,7 млн АҚШ долларига 3 502 та электромобил импорт қилган.

Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархлари оширилади

Ҳайвонларни парваришлаш ва даволаш харажатлари ошиши муносабати билан чипта нархлари оширилади. Бугун, 2 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархлари оширилади, дея хабар бермоқда Тошкент ҳайвонот боғи Матбуот хизмати.

Наманганда 4 эгизак дунёга келди

Эгизакларнинг 2 нафари ўғил ва 2 нафари қиз бўлиб, туғуруқ жараёни жарроҳлик амалиёти орқали, асоратсиз бажарилган. Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи Нафиса Юнусова ва Абдукамол Аҳмаджонов бирйўла тўрт эгизакнинг ота-онасига айланди, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.