Амалиёт даврида талабалар 680 минг сўмдан даромад олишлари мумкин бўлади. Бунинг учун талабалар танловда қатнашиши керак бўлади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қашқадарё вилояти ИИБ хабарига кўра, 6 январь куни Кўкдала туманида яшовчи М.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, яшаш уйида 7 та халтада, 2 та бачокда, 12 та гугурт қутиларда, 4 та целлофан пакетда, 1 та сигарет қутида, 3 та беламор сигаретида жами 25 кг 108, 4 грамм оғирликдаги “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ҳамда чекиш учун махсус тайёрланган ускуналар борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди.
Улар тадбиркорнинг қарийб 300 млн сўмлик солиқ ва пеня қарздорлигини камайтиришда ёрдам бериш эвазига пора талаб қилишган. Олий суд Матбуот хизмати хабарига кўра, Самарқанд тумани солиқ инспекцияси ходими Булунғур туманида тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқарога солиқлардан асоссиз ҳисобланган қарздорликни камайтиришда ёрдам беришини айтган.
Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир нечта эркаклар ва бир аёл ўртасида жанжал акс этган видео тарқалди.
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли иккита рейс Самарқанд ва Навоийдаги муқобил аэродромларга йўналтирилди. Turkish Airlines авиакомпаниясининг Истанбул-Бухоро йўналишида ТК-266 рейсини амалга ошираётган самолёт чанг бўрони туфайли белгиланган аэропортга қўна олмади.
Статистика агентлиги ўтган йилнинг қайси ойида энг кўп ва энг кам чақалоқ туғилиши бўйича маълумот берди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда 961 962 нафар тирик туғилиш қайд этилган.
Собиқ Azon.uz сайти асосчиси Мубашшир Аҳмад Туркия ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида олиб кетилди. 2023 йилнинг 28 декарь куни Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов Туркия ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида олиб кетилди, дея хабар бермоқда унинг ўзи асос солган Azon Global ахборот таҳлилий портали.
Тўлиқ қувватда 300 километр масофани босиб ўтувчи электромобиль дастлаб Жиззахда синовдан ўтказилади. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистонга чиқинди ташишга мўжалланган электромобиль олиб келинди.
Мазкур ўқув қўлланмаси орқали бемалол Ўзбекистонда таржимонсиз саёҳат қилиш ёки бизнес ташрифларини амалга ошириш мумкин бўлади. Токио хорижий тиллар университети кичик илмий ходими Хидака Шинсуке New Express + Uzbek language номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқди.
Таълим муассасаларида таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолини камайтириш кўзда тутилмоқда. Мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланишни таъминлаш, бунда болалар ва ёшлар ўртасида семизликни 30 фоизга қисқартириш режалаштирилмоқда.
Ҳайдовчи давлат рақами белгисини ўзбошимчалик билан ечиб олиб, йўл қоидаларини бузиб ҳаракатланган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Captiva ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Ҳолат юзасидан судга оид экспертизалар тайинланган ва ИИО томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хоразмлик 13 ёшли бола калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Божхона қўмитаси интернетда пиротехника воситаларига чек қўйишга доир кўплаб чиқишлар қилганди. Аммо, Янги йил байрамида пиротехникадан кенг фойдаланиш кузатилди.
Мукофотланганлар орасида пойтахтнинг Чилонзор тумани прокурори ва Бош прокурор ўринбосари бор. Шавкат Мирзиёев Прокуратура ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини мукофотлади.
Японияда 1 январь куни содир бўлган зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 168 нафарга етди. Январь ойи бошида Япония ғарбидаги префектураларида содир бўлган кучли зилзила оқибатида қурбон бўлган ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, деб хабар бермоқда "Дунё".
Икки фуқаро шифохонага олиб борилган. Аммо, бир нафари вафот этган.
Доктор Д UzNews.uz'га эксклюзив интервью берди. Тиббиёт фанлари доктори, Андролог, Репродуктолог Ўзбекистон Репродуктив тиббиёт ассоссацияси раиси Репродуктив тиббиёт ва генетика институти директори Дилмурод Иргашев жунсий заифлик, педофилия, транссексуализм ва гейлар ҳақида UzNews.uz'га эксклюзив интервью берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқда тарқалган видеога изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бепул кийим-кечак олишга келган фуқаролар томонидан юзага келган тартибсизликлар акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳолат юзасидан иссиқ сув таҳлили ўтказилиб, расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда иссиқ сувда қора заррачалар кўрингани бўйича шикоятли хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамларга сабаб бўлган эди.
Акцияларни сотиб олиш бўйича 5 та инвестор томонидан аризалар келиб тушган. Улардан шиша ва пластик идишларни ишлаб чиқарувчи бир корхона ғолиб бўлди.
Йил давомида таваллуд топган 1 млн нафар ўғил ва қизларга қўйилган исмлар ҳақида маълумот берилди. Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра, 2023 йил давомида ўғил фарзандларга энг кўп Муҳаммадали ва қиз фарзандларга Солиҳа деб исм қўйилган.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида фуқароларни Мексика орқали АҚШга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди. ДХХ хабарига кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ходими хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга гўёки АҚШ элчихонасидаги танишлари орқали виза расмийлаштириб, АҚШга юбориш эвазига 14 минг АҚШ доллари талаб қилган.
ЯИДХП веб-сайтида пенсия олиш учун ариза тўлдириш учун янги бепул хизмат ишга туширилди. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эндиликда ёшга доир пенсия тайинлаш учун ариза топширишингиз мумкин.
Вилоят ИИБ ушуб шахсни қўлга олди. У қилмишидан пушаймонлигини билдирди.
"Афросиёб", "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" поездлари учун чипталар нархи 20 фоизга ошади. Жорий йил 20 январдан "Афросиёб" тезюрар электропоездлари, ҳамда "Шарқ", «Насаф» ва "Ўзбекистон" поездлари учун чипталар нархи 20 фоизга оширилади.
Натижада тадбиркорлар савдо мажмуаларидаги дўконлар учун ижара тўловларидан 3 ойга озод қилинади. Озиқ-овқат, деҳқон ва буюм бозорларидаги сотувчи ва харидорларга қулайлик яратиш, бозорлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг санитария-гигиена ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтириш мақсадида бозорларда қурилиш ва реконструкция ишлари бошланмоқда.
Мазкур видео интернетда кенг тарқалди. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борди.
2025 йилдан бошлаб, далада сув ҳисоблагич ўрнатган фермерлар учун солиқ коэффициенти камайтирилади. Бугун, 4 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.
Газланган ичимликларнинг бир литри учун 500 сўм, энергетик ичимликларга эса тўрт баравар қимматроқ акциз солиғи қўлланилади. 2024 йил 1 апрелдан таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки ҳушбўйлаштирувчи моддалар бўлган, газланган ҳамда истеъмол қадоғига қадоқланган ичимликларга акциз солиғи жорий этилади.
Янгиланган рўйхатга мультимедиа, дизайн, анимация бўйича хизматлар, шунингдек, киберспорт соҳасидаги хизматлар киради. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари томонидан амалга оширилишига рухсат этилган фаолият турлари рўйхатига қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда IТ Park матбуот хизмати.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.