26 февраль куни Нью-Йорк шаҳридаги БМТ бош қароргоҳида Ташкилот Бош Ассамблеяси томонидан «2027 йил — Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили» резолюцияси бир овоздан маъқулланди. Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган ушбу резолюцияга 80 дан ортиқ аъзо мамлакат ҳаммуаллифлик қилди.
Президент Шавкат Мирзиёевга 27 февраль куни Тошкент шаҳрида саноат ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳамда инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан ахборот берилди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, сув ва бошқа табиий ресурслардан унумли фойдаланиш, ҳудудларнинг туризм салоҳиятини рўёбга чиқариш, аҳолининг уй-жой шароитлари ва шаҳарлар инфратузилмасини яхшилаш бўйича қатор мақсад ва вазифалар белгиланган.
“Мамлакатимизда рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-87-сон, 26.02.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Болалар омбудсмани котибиятига Бухоро вилоятида яшовчи 15 ёшли боладан мурожаат келди, деб хабар бермоқда болалар ҳуқуқлари бўйича вакил матбуот хизмати. Айтилишича, М.М.
“Солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини мақбуллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-39-сон, 26.02.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Бойсун туманининг Дуоба қишлоғида 6 кишидан иборат оила аъзолари қўлбола ясалган печдан чиққан ис газидан заҳарланган. Ота ва унинг вояга етмаган 4 фарзанди вафот этган, она эса жонлантириш бўлимида қолмоқда.
Оила ва жамият, жамият ва оила. Иккаласини бир-биридан айро тасаввур қилиб бўлмайди.
COP29 халқаро конференсиясига мезбонлик қилиш ҳуқуқининг Озарбайжонга берилиши мамлакатимиз ташаббусларининг халқаро майдонда қўллаб-қувватланиши ҳақидаги тасдиғидир. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича доиравий Конвенсиясининг иштирокчилари конференсиясининг 29-сессияси (COP29) бутун мамлакатларнинг якдил қарори билан 2024-йилда Озарбайжонда ўтказилиши ушбу мамлакатга бўлган халқаро майдон ишончининг яна бир намунасидир.
Таниқли миллиардер, Space Х компанияси асосчиси Илон Маскнинг онаси Мэй Маск Ўзбекистонга келган. У Тошкентда жойлашган Central Asian Expo кўргазма марказида чиқиш қилиши режалаштирилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Х.М. (муқаддам судланган) Норин дарё минтақа ўрмончилик бўлимига қарашли 2 гектар ер майдонида узоқ муддатли шартнома шартларига асосан теракзор ташкил этмасдан, ушбу ҳудуддан ўзбошимчалик билан 4,7 минг куб ҳажмдаги қум шағал аралашмасини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.
Бугун, 27 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда консептуал жиҳатдан кўриб чиқилди. Мажлисда қонун лойиҳаси юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров маъруза қилди.
Қатарда технологиялар бўйича жаҳондаги энг йирик веб-саммит – “Web Summit Qatar 2024” бўлиб ўтди. Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева саммитда иштирок этди.
Ўзбекистон 2024 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 44,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1 594 дона электромобиль импорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Сурхондарёда бир оиланинг 4 аъзоси вафот этди. Бу ҳақда “darakchi.uz” нашри хабар қилди.
26 февраль куни Женевада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 55-сессияси бошланди. Сессиянинг Олий даражадаги сегментида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов сўзга чиқди.
Ўзбекистон инвестицион салоҳиятини ўрганиш доирасида “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонасида британиялик “Colchester Global“, ”BlueCrest Capital Management“ компаниялари билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар давомида хорижий ҳамкорларга Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон — 2030“ стратегиясининг бандида қайд этилган Маҳаллий хомашё базасидан самарали фойдаланиш ва илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш бўйича пировард мақсадлар етказилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Бекобод туманида қонунбузилиши ҳолати аниқланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати darakchi.uz’га хабар берди.
Ҳарорат кечалари −1…−4 даража совуқ, кундуз кунлари +3…+6 даража илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Президент Қарори (ПҚ-85-сон, 24.02.2024 й.) билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Ҳолат бўйича “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 26 февраль куни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг “7-автобус саройи” филиалига бириктирилган “Мерcедес-Бенз” русумли 33-сонли автобусда содир бўлган.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига таълим, тарбия ва болалар хавфсизлиги масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Ушбу тузатишлар, жумладан, мактаб ўқувчиларининг дарс вақтида уяли телефонлардан фойдаланишини чеклайди, деб ёзди Orda.kz.
Бекзод Қурбонов от спорти бўйича БААдаги турнирда 2 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар қилди.
Ҳукумат қарори (95-сон, 17.02.2024 й.) билан “Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди. Унга кўра, ариза берувчи халқаро IT-сертификат берилган санадан 180 календарь кун мобайнида мазкур сертификатни олиш харажатларини қоплаб беришни сўраб, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши лозим.
АҚШнинг Массачусетс штатидаги Тафтс университети неврологлари миянинг травматик жароҳатларга муносабати ҳақидаги янги маълумотларни ўрганишди. Улар бош травмасининг таъсири дастлабки таъсир жойидан анча узоқроқ эканлигини аниқладилар.
Мисрдан гепатит C га қарши дори воситаларининг 2024 йилдаги олтинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Тошкент шаҳрига тўрт вагонли янги 3 та замонавий метро ҳаракат таркиблари олиб келинди. Бу ҳақда «Тошкент Метрополитен» ДУК хабар берди.
Тошкент шаҳрида йўловчи қизга шилқимлик қилган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар бермоқда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Австралия элчиси этиб тайинланган Жон Гирингни (қароргоҳи Москва шаҳрида) қабул қилди. “Австралиянинг Ўзбекистондаги Элчиси Жон Гиринг жаноблари билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида.
Сенат Раиси Танзила Норбоева Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг 29 йиллиги муносабати билан ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Венгрия, Италия, Қирғизистон, Марокаш, Мўғулистон, Туркия омбудсманлари билан учрашув ўтказди. Инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, халқаро мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш бўйича ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 мартдан бошлаб “Ҳар бир маҳалладан икки нафар дастурчи” дастури жорий этилади. Ушбу дастур доирасида маҳаллаларда ёшлар етакчилари томонидан маҳалла фаоллари иштирокида ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасига қизиқувчи ёшлар аниқланиб, уларни инглиз ва бошқа хорижий тилларга ўқитиш ҳамда сертификатлар олишини ташкил этиш, сертификат олган ёшлар тўғрисида маълумотларни Рақамли технологиялар вазирлигининг махсус ахборот тизимига киритиб бориш амалиёти жорий қилинади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.