Олег Малгинов ўз табригида 2024 йилда ҳам мамлакатлар ўртасида жадал ва ишончли сиёсий мулоқот давом этишига, иқтисодий алоқалар, савдо ва сармоя фаол ривожланишига ишонч билдирди, дея ёзмоқда Zamon.uz. Малгинов, шунингдек, ўтган йилдаги самарали ҳамкорлик учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирди, дейилади хабарда.
Наманган вилояти ҳокими ташаббусига асосан, Янги йил байрамида аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида 31 декабрь куни шаҳар ичи йўналишидаги автобуслар бепул xизмат кўрсатади. Хусусан, Наманган шаҳар йўналишида 1-сонли «3-кичик туман – Тахтакўприк», 7-сонли «Оромгоҳ – Эшобод“, 10-сонли «Хамза – Гўзал», 12-сонли «Сув хўжалиги – Чорсу», 13-сонли «Чорсу – 1-кичик туман», 18-сонли «Ирвадон – Чорсу», 21-сонли «1-кичик туман – Жаҳон бозори», 23-сонли «Ахсикент – 36-мактаб», 29-сонли «Шербулоқ – Чорсу» йўналишида ҳаракатланувчи автобуслар хизматидан йўловчилар бепул фойдаланиши мумкин.
Келаётган 2024 йил кабиса йили бўлади. Кабиса йили — қуёш тақвими бӯйича қўшимча 29 февраль кунини ўз ичига олган йилдир.
Самарқанд вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектлари томонидан ҳаракат таркибини янгилаган ҳолда йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда, деб xaбар берди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати. Хусусан, “Дилшодтранссервис” МЧЖ томонидан Хитойнинг CРРC компаниясида ишлаб чиқарилган 10 та янги автобус олиб келинган.
Наманган вилояти ҳокимининг 2023 йил 29 декабрдаги қарорига кўра, Илҳомжон Саттаров Чортоқ туманига ҳоким этиб тайинланди. Тайинловга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги билим ва инновациялар маркази директори ўринбосари — республика тижоратлаштириш ва маслаҳат хизматлари мажмуаси раҳбари вазифасида ишлаб келаётганди. Илҳомжон Саттаров — 1985 йилда Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Наманган муҳандислик педагогика институти, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Бу гал Янги йил байрамида юртдошларимиз 30 декабрдан 2 январгача кетма-кет 4 кун дам олади. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши қарори билан чиқинди тўплаш ва олиб чиқиб кетишнинг янги нархлари тасдиқланди. Унга кўра, тўлов тарифлари қуйидаги миқдорда бўлади: — қаттиқ маиший чиқинди аҳоли учун бир кишига — 4500 сўм; — юридик шахслар учун бир метр квадратга 70 минг сўм; — суюқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш бир метр квадрат учун 70 минг сўм этиб белгиланди. Сурхондарёнинг барча 15 ҳудудида бир хил нархлар амал қилади. Вилоятда чиқинди олиб кетиш нархлари сўнгги бор 2021 йилда ошганди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда аҳоли ва ташкилотлар учун чиқинди тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати нархи 1,5−1,6 бараварга — уйда яшовчи ҳар бир киши учун ойига 4500 сўмдан 7500 сўмга, бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун 53 986 сўмдан 89 966 сўмгача ошганди.
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахслар республика ташқарисидан ўз номига бир йилда фақат бир дона автомобил олиб келиши мумкин бўлади. Жисмоний шахсларга тижорий мақсадларда автомобил импорт қилиш тўлиқ тақиқланади.
Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги тегишли қарорларига мувофиқ: ташқи ишлар вазири ўринбосари Аълоев Бахромжон Жўрабоевич Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди; Мадраҳимов Музаффарбек Анварбекович ва Нуримбетов Раҳматулла Ибрагимович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.
Паркинсон касаллиги ҳозирги замон нейрохирургия ва неврологиясининг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб, дунёда ҳар 1000 та одамдан 1-3 тасида (0,1-0,3%) кузатилади. Ўзбекистонда ҳам ушбу касаллик билан касалланганлар сони сўнги вақтларда ортиб бормоқда.
2023 йил 29 декабрда Air Samarkand авиакомпаниясининг илк парвози Airbus А330 самолётида йўловчиларни Истанбулга етказиш орқали амалга оширилди. Борти 305 йўловчидан иборат биринчи тижорат рейси Самарқанд халқаро аеропортидан соат 10:50 да Истанбулга йўл олган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни энг қуйи тизимгача тушириш ҳамда маҳаллардан бошлаб иқтидорли ёшларни селекция қилиш тизимини яратиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи раиснинг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими негизида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи маҳалла футбол етакчиси лавозими жорий этилади.
Жорий йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Агостино Пинна билан учрашди. Томонлар жорий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳамда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий муносабатларни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистонда юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори транспорт воситалари ва тиркамаларга йиғим жорий этилади. Бу ҳақда 2024 йил учун Ўзбекистон давлат бюджети тўғрисидаги қонунда белгиланди.
Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб ўтган маросимда Турк Дунёси Киночлар Уюшмаси (TURKFILM)ни ташкил этиш бўйича яхши ният декларацияси имзоланди. Тошкентда Халқаро Туркий маданият ташкилоти (TURKSOY) билан учрашув бўлиб ўтди.
Ижтимоий тармоқда Самарқандда “Афросиёб” электропоезди бир кишини босиб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълумот берди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан 2023 йилнинг июл ва декабр ойларида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг ахборот жиҳатдан очиқлиги юзасидан мониторинг ўтказилди. Унга кўра, 2023 йил январидан декабрига қадар бўлган даврда Ўзбекистонда фаолият юритиб келган 21 та республика ижро этувчи ҳокимият органининг 50 та энг кўп ўқиладиган электрон миллий ОАВдаги чиқишлари мониторинг қилинди ва якуний рейтинги тузилди.
Тошкент вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида ИИББ ва унинг қуйи тизимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши назорат тадбирлари ҳам ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизматининг хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчисининг ҳаракат вақтида тамаки чекаётганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар беришича, Янгиҳаёт туманида 28 декабр куни соат 04:55 ларда юк машинаси Spark билан тўқнашиб кетган. Spark бошқарувида 23 ёшли Д.М.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ноябрь ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 7,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 11,4 минг тонна апельсин импорт қилинган. Апельсин импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 3 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Каримжон Мусашайховнинг маълум қилишича, сўнгги икки йилда (2021-2022 йилларда) 486 нафар шахс пора олиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун жавобгарликка тортилган. Уларнинг 15 нафарини нодавлат ташкилотлар мансабдор шахси, 88 нафарини давлат органлари хизматчиси ва 382 нафарини давлат органлари мансабдор шахси ташкил қилган.
АҚШнинг машҳур «Forbes» журналида 2024 йилда албатта бориб кўриш керак бўлган дунёдаги ажойиб сайёҳлик йўналишларга бағишланган мақола босилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. Унда Ўзбекистон 2024 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши йўналишлар рўйхатига киритилган.
Омбудсманда Илмий-маслаҳат кенгаши тузилди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) хабар берди.
Наманган вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Янгиқўрғон туманидаги хонадонлардан бири кўздан кечирилган.
Тошкент шаҳар Сергели туманида Spark ва Газель автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди. Мазкур масала юзасидан қўмита раиси Нодир Жумаев маъруза қилиб, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш мақсадида амалга оширилган чоралар натижасида республикада ишбилармонлик муҳити яхшилангани, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилганини қайд этди: — Соҳадаги ишлар билан бирга, қонунчиликни халқаро нормаларга, шу жумладан Божхона тартиботларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенция (Киото, 1973 йил 18 май, 1999 йил 26 июндаги ўзгартиришлар билан), Жаҳон савдо ташкилотининг Божхона тартиботларини соддалаштириш тўғрисидаги битими ва Жаҳон божхона ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштириш орқали ташқи савдони янада либераллаштириш зарурати мавжуд.
Яқинлашиб келаётган Янги йилни ҳар ким айрича бир сарҳисоб, ўзига хос орзу-интилишлар билан қаршилаш арафасида. Бу йил ҳам мамлакатимизда муваффақиятлар кўп бўлди.
31 декабрь санасида Тошкент метроси барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади. “Тошкент метрополитени” ДУК хабарига кўра, Янги йил байрами муносабати билан метро йўловчиларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, ҳукумат ташаббуси билан 2023 йил 31 декабрь санасида Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади.
28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Суҳбат аввалида Ўзбекистон Президенти ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси бир-бирини яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан дилдан қутлаб, қардош халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини билдирдилар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.