Бугун, 24 март куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Олмазор, Чилонзор ва Юнусобод туманларида иссиқ сув ўчирилди. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар қилди.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари кичик сержант Абдуллаев Алишох ва ИИИ-даражали сержант Жовкашев Шохрух жорий йилнинг 17–20-март кунлари АҚШнинг Миссисипи штати “Cамп Шелбй” ҳарбий-ўқув базасида бўлиб ўтган “Энг илғор жангчи–2025” мусобақасида иштирок этишди. Халқаро ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва махсус бўлинмаларда хизмат қилиш нуфузини ошириш каби мақсадларда ташкил этилган мусобақада ҳарбий хизматчиларимиз АҚШ Миллий гвардиясининг Махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан куч синашишди.
Туркияда оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Истанбул ҳокими Акром Имомўғли ҳибсга олинган эди ва 23 мартдан лавозимидан четлаштирилди.
Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи “Tbilisi Grand Slam – 2025” халқаро турнири Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли бошланди. Дунёнинг 52 давлатидан келган 385 нафар полвонлар баҳс олиб бораётган мазкур мусобақанинг илк кунида Азизбек Ортиқов ҳамда Абдураҳим Нутфуллоев -66 кг.
Самарқанд халқаро технология университетида Франциянинг етакчи муҳандислик университетлари билан ҳамкорликда Француз олий муҳандислик мактабини ташкил бўйича келишувга эришилди. Институт мақомидаги бу олий мактаб 2025 йил сентябр ойида ўз фаолиятини бошлайди.
Йилига 120 минг тонна юк ташиш қувватига эга янги юк комплекси 5,2 гектар майдонда жойлашган бўлиб, уч қаватли маъмурий бино, турли товарларни сақлашга мўлжалланган омборхона, шунингдек, енгил ва юк машиналари учун тўхташ жойини ўз ичига олади. Омборхона 8500 кв.м майдонни эгаллайди ва унинг ичида маълум бир ҳарорат режимини сақлашни талаб қиладиган товарлар учун 500 кв.м майдондаги совутиш ва музлатиш камералари.
Кеча, 18 март куни Тошкент шаҳрида 14 ёшли қиз 9-қаватдан ўзини ташлади. Бу ҳақда darakchi.uz’га сўровига биноан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Тарихий манбаларга таянадиган бўлсак, момоларимиз, хотин-қизларимиз халқимиз томонидан ниҳоятда эъзозланган. Пайғамбаримиз ҳадиси шарифида «Жаннат оналарнинг оёғи остидадир» деб бежизга айтилмаган.
2025 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳсулотлар экспорти тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-47-сон Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар қилди.
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилмоқда. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тошкент, Ўзбекистон, 12 Март 2025:Марказий Осиёдаги биринчи венчур студияси Стартуп Гараге ўзбекистонлик тадбиркорларни муваффақиятли стартапларни яратиш ва кенгайтириш учун зарур бўлган кўникмалар, мураббийлик ва молиялаштириш билан та’минлашга қаратилган 8 ҳафталик интенсив дастур — Founders School’ни ишга туширди. 7-апрелдан бошлаб дастур ўз ғояларини синаб кўриш, минимал ҳаётий маҳсулот (МВП) ишлаб чиқиш, бозорга кириш ва дастлабки босқичда сармоя киритишни истаган янги ва тажрибали тадбиркорлар учун очиқ.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025-йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди. Пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархлари 2024-йилнинг ноябрь ойидан бери арзонлаб келаётган бўлса, тўлиқ таъмирланган 3 ва 4 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархларида кўтарилиш кузатилди.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида “Иссиқликтаъминоти” АЖ ташкил этилади ҳамда вазирликка иссиқлик таъминоти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш юкланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида “Иссиқликтаъминоти” АЖ ташкил этилади ҳамда вазирликка иссиқлик таъминоти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишни юкланади.
Полковник Абдумажид Шермуҳаммедов Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хусусий мактабгача таълим ташкилотлари хизмат нархлари бўйича ўтказилган халқаро тадқиқот натижаларига кўра Ўзбекистон 127 мамлакат ичида 62-ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Ranking» хабар қилди.
Сунъий интеллект (СИ) моделлари турли хил мураккаб вазифаларни бажара олишига қарамай, оддий кўникмаларда ҳали ҳам қийинчиликларга дуч келмоқда. Эдинбург университети олимлари томонидан ўтказилган сўнгги тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳатто илғор алгоритмлар ҳам аналог соатлардан вақтни аниқ ўқиш ва календарь бўйича ҳисоб-китоб қилишда кўплаб хатоларга йўл қўймоқда.
Ўзлаштириши юқори бўлган ижтимоий тоифадаги талабаларга фоизсиз таълим кредити берилади. Ҳукумат қарорига кўра, белгиланган тоифадаги талабалар учун 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (ГПА) 3,5 ва ундан юқори бўлган талабаларга кейинги ўқув йили учун фоизсиз таълим кредити ажратилади. Бундай имтиёз бериладиган тоифалар рўйхати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Кеча, 14 март куни соат 22:50 да Самарқанд шаҳри Шоҳруҳ Мирзо кўчасида жойлашган кутубхонада ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берилган.
Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) талаба ёшларни ҳар томонлама баркамол, юксак фикрлаш қобилияти соҳиблари қилиб тарбиялаш йўлида яна бир муҳим қадам ташлади. Университет таркибидаги Корея технологияси ва маданияти институти (KITC)нинг “Дизайн” йўналиши талабалари учун таниқли сингапурлик кинорежиссёр, ёзувчи, муваффақиятли тадбиркор ва бизнес-тренер Ng Chenghan Josiah томонидан эксклюзив семинарлар ва маҳорат дарслари ташкил этилди.
Наманган вилоятида ноқонуний равишда олиб кетилаётган катта миқдордаги пиротехника маҳсулотлари ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2025-йил 1-феврал ҳолатига Ўзбекистон банк тизимидаги рақобат даражасини ўрганди. Маълумот учун: бозор HHI (Херфиндал Хиршман Индекси) бўйича рақобат даражасига кўра 3 гуруҳга бўлинади, рақобат даражаси паст (HHI 2500-10000 гача), ўртача (ҲҲИ 1500- 2500) ва юқори (HHI 1500 дан паст) Активлар.
Бугун, 10 март куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2026 йилда Ўзбекистонда маҳаллий янги парранда зоти пайдо бўлишини маълум қилди. Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Самарқанд вилоятига ишчи ташрифи давомида Самарқанд туманидаги “Навобод наслли парранда” фермер хўжалигида бўлиб, агропарранда кластери лойиҳаси тақдимоти билан танишган.
Тошкент, 5-март 2025-йил – Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиё (ЕМО) минтақасидаги миграциянинг замонавий тенденсиялари, муаммолари ва имкониятлари таҳлилини ўз ичига олган янги тадқиқотни тақдим этди. Ҳисобот тақдимотида ташқи миграцияни тартибга солиш учун мас’ул давлат органлари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан экспертлар иштирок этишди.
Фарғона, Ўзбекистон, 2025-йил 6-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Фарғонада “Келажакни барпо қиламиз: Халқаро хотин-қизлар кунида аёл тадбиркорларни қадрлаймиз” номли давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу тадбир БМТ Тараққиёт Дастури томонидан «Ҳамроҳ” хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда ўтказилди.
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) бойиб кетганлигининг асосий омилини нефть ташкил этишини аксарият билади. Аммо нефть ва бошқа қазилма бойлликлари кўпгина давлатларда бор-ку!
Бугун, 6 март куни хорижий давлатларнинг мамлакатимизга янги тайинланган элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 5 март куни соат 10:15 ларда «Ангрен» кўмир конида «БелАЗ» русумли автоағдаргич тоғ жинсларини тўкиш вақтида орқага сирпаниб, ағдарилиб кетган ва ёнғин рўй берган. Бу ҳақда «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти хабар қилди.
2025-йил январ ойида саноат ишлаб чиқаришининг ўсиш суръати 4,3% ни ташкил этди — бу йил бошидаги даврда корхоналар фаолияти учун яхши кўрсаткич бўлиб, келгуси даврларда муваффақиятли иқтисодий фаолиятни англатади. Албатта, агар ўтган йилнинг январ ойида 16,6% га рекорд даражадаги ўсиш билан солиштирилса, ҳозирги ўсиш сур’ати унчалик ҳайратланарли эмас.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк бор У-18 Жаҳон чемпионатининг ИИИ Б дивизионида қатнашмоқда ва Таиландда ўтаётган ушбу мусобақада жуда муваффақиятли иштирок этмоқда. Ўсмирларимиз Жанубий Африка Республикасини (12:0), Люксембургни (12:1), Туркманистонни (8:2) ва Босния ва Герцеговинани (11:3) йирик ҳисобларда мағлубиятга учратди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.