Фахрийлар фахримиз –ғурур ва ифтихоримиздир!

Барчамизга маълумки, юртимизда ёши улуғ инсонларни қадрлаш миллий қадрият ҳисобланади. Чунки, кексаларнинг маслаҳат ва ўгитларига амал қилиб яшаш, турмуш фаровонлигимиз ва тинчлик-осойишта ҳаётимиз мазмунига айланган.

Мулк ҳуқуқи даҳлсиздир ва қонун ҳимоясида!

Мулкий муносабатлар тўғрисида сўз юритадиган бўлсак, ибтидоий жамоа тузуми даврларидан бошлаб дастлаб жамоа ва ҳар кимнинг меҳнатига яраша улушидан хусусий мулкчилик шакллана бориши биланоқ уни тасарруф этишга бўлган эҳтиёж ўз ўзидан ҳуқуқий муносабатларни келтириб чиқара бошлаган. Собиқ иттифоқ даврига келиб хусусий мулк тушунчасига деярли эътибор берилмасдан корхона ташкилотлардан тортиб колхоз совхоз ва қишлоқ хўжалик техникаларигача барчаси давлат мулки сифатида эътироф этилиши натижасида охир оқибат талон тарожликка олиб келинди.

Сайёр қабуллар: асосий эътибор оғир ҳудудларга

Давлатимиз раҳбари топшириғига асоан жойларда аҳоли кайфиятига таъсир қилувчи муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида барча ҳудудлар кесимида сектор раҳбарлари, ташкилот ва идора масъуллари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Қабулларга ҳокимлар, аҳолидан энг кўп эътирозлар келиб тушаётган масалалар бўйича мутасадди ташкилот ва идоралар, секторлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳалла раислари жалб этилди.

Оилавий севги—эр-хотин ва фарзандларга бўлган муҳаббат!

У айни чоғда, энг асоси—ҳаётининг маъноси ва мазмуни бўлган фарзандларга нисбатан меҳрлари қўшилиб, юзага келувчи ўта мураккаб ва муқаддас туйғудир.  Бу ошиқ-маъшуқлик меъёридан ортиқ ўлдим-куйдим, осмондаги ойни ато қилишлардан хийла холи ва ойдинроқ бўлиб, ҳаёт нашидаси бошланди демакдир.

Ўзбекистонда халқаро даражадаги энергетик кадрлар тайёрланади

Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланмоқда ва унинг муваффақиятли келажаги кўп жиҳатдан юқори малакали мутахассисларнинг мавжудлигига боғлиқ. Мамлакатимизда технологик тараққиёт ва саноат ишлаб чиқаришининг жадал суръатлар билан ўсаётган шароитда муҳандис кадрларни тайёрлаш масаласи янада долзарб бўлиб бормоқда.

Туркия билан туризм соҳасида эришилган келишувлар ижроси муҳокама қилинди

Туризм қўмитаси раиси У.Шадиев ва Туркия маданият ва туризм вазирлиги вакиллари ўртасида видеоконференсия орқали учрашув ўтказилди. Тадбирда бу давлатда туризм соҳасида илғор тадқиқотларни амалга ошириб келаётган Каппадокия университети ректори ҳам иштирок этди.

Давлатнинг кучли ижтимоий сиёсатини амалда татбиқ этаётган университет

Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) давлатимизнинг кучли ижтимоий сиёсатини амалда татбиқ этиш борасида ибратли ишлар қилинмоқда. Ота-онаси ёки ўзи биринчи ё иккинчи гуруҳ ногирони бўлган талабаларга, ўқишда юқори натижа кўрсатаётганларга университет васийлик кенгаши қарори бўйича грант ажратилмоқда.

ХОЛИСЛИК – ДАВР ТАЛАБИ

Мен санъатдан йироқ соҳа вакилиман. Лекин кейинги пайтда рўй бераётган воқеалар бевосита санъат соҳасига аралашишни тақозо қилаётир.

Экология вазирлиги ва ФAО Ўзбекистонда эскирган пестицидлар миллий реестри бўйича иш бошлади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда, Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида “Хавфли кимёвий моддаларни оқилона бошқариш бўйича техник кўмак” лойиҳасини амалга оширмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида, Экология вазирлиги ҳузуридаги Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази ва ФAО мутахассислари Хоразм вилоятига ташриф буюришди.

“Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали матбуот маркази иш бошлади

26-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади. Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари учун “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали матбуот маркази иш бошлади.

“Мурожаатдан – даромадга” лойиҳаси: юзлаб эҳтиёжманд оилалар даромадли бўляпти

Президент Халқ қабулхоналари томонидан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбайини шакллантириш ва шу асосда турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган “Мурожаатдан — даромадга” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Президент маслаҳатчиси ўринбосари — Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигида Республика ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарё вилоятидан Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига моддий ёрдам масаласида мурожаат қилган эҳтиёжманд, ишсиз аёлларга Президент совғалари – тикув машиналари ҳамда турли ускуна ва анжомлар тантанали равишда топширилди.

Сўмнинг номинал ва реал самарали алмашув курслари ҳисоблаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2019-йилнинг январ ойидан 2024-йилнинг июнь ойигача бўлган давр учун сўмнинг номинал ва реал самарали алмашув курслари ҳисоблаб чиқилди. Ҳисоб-китобларга кўра, 2019-йилдан 2023-йилгача реал самарали алмашув курси 7,6 фоизга мустаҳкамланган, номинал самарали алмашув курси эса деярли 6,6 фоизга пасайган.

Ўзбекистон темир йўллари учун 220 млн еврога 6 та электропоезд харид қилинади

Ўзбекистон темир йўллари учун Корея Эксимбанки иштирокида 6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар харид қилинади. Бу борада 2024 йил 14 июнда Корея Республикасининг «Hyundai Rotem» компанияси билан шартнома имзоланган бўлиб, 12 август куни лойиҳани амалга оширишга тдоир Президент Қарори қабул қилинди.

«Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди

Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида футболчи Mарлен Чобанов Миллий гвардия ходимига жароҳат етказди. Бу ҳақда Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббусини бир овоздан қўллаб-қувватлади

Бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги Бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси бир овоздан «Деградацияга учраган ва қурғоқ ҳудудларда барқарор ўрмонзорларни барпо этиш, дарахт экиш ва уларни тарғиб қилиш – экологик муаммоларга қарши курашнинг самарали ечими» резолюциясини қабул қилди. Бу ҳақда «Дунё» АА  хабар қилмоқда.

Самарқанддаги ЙТҲда 4 ёшли бола ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 9 август куни соат 19:40 атрофида Самарқанд вилояти Жомбой туманида Lacetti автомобили руль бошқарувини йўқотган. Натижада йўл четида турган 4 ёшли болани уриб юборган.

Ўзбекистонда бир гуруҳ тадбиркорлар орден ва медаллар билан мукофотланди

Ўзбекистон президенти тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармонни имзолади. Ҳужжатда қайд этилишича, улар мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш, соҳада янги ва истиқболли лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, Ўзбекистоннинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини юксалтиришга қўшаётган катта ҳиссаси, ўзининг ташаббускорлиги, замонавий билим ва тажрибасини намоён этиб, инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида алоҳида жонбозлик кўрсатиб келаётгани, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун мукофотланди.

Шаҳноза Мирзиёева масъул лавозимга сайланди

Шаҳноза Мирзиёева Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Президент сунъий интеллектни ривожлантиришга доир тақдимот билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 13 август куни сунъий интеллект ва IT соҳасидаги стартап лойиҳаларни ривожлантириш чора-тадбирларига доир тақдимот билан танишди. Мамлакатимизда ахборот технологиялари жадал ривожлантирилиб, барча соҳаларда татбиқ этилмоқда.

2017-2023 йиллар оралиғида экспорт маҳсулотларининг мураккаблик даражаси 23,9 фоизга ўсди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2017-2023 йиллар оралиғида экспорт қилинган маҳсулотларнинг мураккаблик даражаси ўрганилди. Маҳсулотларнинг мураккаблик даражасини ҳисоблашда Гарвард университетининг Кеннеди мактаби илмий лабораторияси (Harvard Kennedy School Growth Lab) томонидан ишлаб чиқилган Маҳсулотнинг мураккаблик индекси (Product Complexity Index — PCI) дан фойдаланилди.

Магистратура мандати качон чиқиши эълон қилинди

2024-2025 йилги қабул жараёнида магистратура мутахассисликлари учун, имтиҳонлар ўтказилмайди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари иштирокидаги брифингда айтилди.

Зоминдаги осма дор йўли 18 августгача ёпилди

Жиззах вилоятининг Зомин туманида жойлашган «Зомин» туристик-рекреацион зонасидаги осма дор йўли 12 августдан 18 августгача ишламайди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар берди.

“Мурожаатдан — даромадга” лойиҳаси доирасида 500 юздан зиёд эҳтиёжманд оилаларга Президент совғалари топширилди

Президент Халқ қабулхоналари томонидан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбайини шакллантириш ва шу асосда турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган “Мурожаатдан — даромадга” лойиҳаси амалга оширилмоқда. “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида  Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида ташкил этилган лойиҳанинг навбатдаги босқичи ҳам ушбу эзгу ниятларга қаратилди.

Ўзбекистонда барча давлат ва нодавлат телеканаллар реклама юзасидан огоҳлантирилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси реклама қонунчилиги юзасидан барча давлат ва нодавлат телеканалларга кўрсатма хати юборганини эълон қилди. Қайд этилишича, сўнгги вақтларда оммавий ахборот воситалари (хусусан, телеканаллар) орқали рекламаларни тарқатишда (жойлаштиришда) қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари кўзга ташланмоқда.

Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади

Ўзбекистонда бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланади. Кузда мазкур миқдор оширилиши ҳисобига тўлов нархи ҳам ошади.

1 октябрдан йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун жарима ошади

1 октябрдан бошлаб давлат хизматлари учун солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва тўловлар миқдорини аниқлашда ишлатиладиган БҲМ 340 минг сўмдан 375 минг сўмга ошади. Унга кўра, 1 октябрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар қуйидагича белгиланади: • Техник кўрик, «аптечка» — 187,5 минг сўм (айни вақтда 170 минг сўм); • Хавфсизлик камарини тақмаслик — 187,5 минг сўм (айни вақтда 170 минг сўм); • Ҳужжатсиз юриш — 375 минг сўм (айни вақтда 340 минг сўм); • Суғуртасиз ҳайдаш — 750 минг сўм (айни вақтда 680 минг сўм); • «Қизил» дан ўтиш — 750 минг сўм (айни вақтда 680 минг сўм); • Нотўғри «парковка» — 750 минг сўм (айни вақтда 680 минг сўм); • Телефонда гаплашиш — 1 млн 225 минг сўм (айни вақтда 1,2 млн сўм); • Рақамсиз ҳайдаш — 1 млн 875 минг сўм (айни вақтда 1 млн 700 минг сўм); • Тезликни ошириш (20 км/с) — 375 минг сўм (айни вақтда 340 минг сўм); • Тезликни ошириш (20-40 км/с) — 1 млн 875 минг сўм (айни вақтда 1 млн 700 минг сўм); • Тезликни ошириш (+40 км/с) — 3 млн 375 минг сўм (айни вақтда 3 млн 60 минг сўм); • Қарама-қарши ҳаракатланиш — 3 млн 750 минг сўм (айни вақтда 3 млн 400 сўм); • Маст ҳолда ҳайдаш — 9 млн 375 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 8 млн 500 минг сўм); • Мастлик текширувидан бош тортиш — 5 млн 625 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 5 млн 100 минг сўм); • Рухсатсиз «тонировка» — 9 млн 375 минг сўм (айни вақтда 8 млн 500 минг сўм); • «Тонировка»дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш — 15 млн сўм (айни вақтда 13 млн 600 минг сўм).

“Тошкент – Марказий” темир йўл вокзали ўз ишини тиклади

2024 йилнинг 15 июлидан 15 август санасигача Тўқимачи бекатида модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланадиган йўловчи поездлар Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланиши ҳақида хабар берилган эди. “Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабарига кўра, 16 август санасидан «Тошкент-Марказий» вокзали ўз фаолиятини бошлайди.

Катта миқдордаги ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотувдан олинди

Ҳудудларда ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

«Ўзбекистонда битирувчиларнинг деярли 60 фоизи ҳали иш тополгани йўқ»

6 август куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев 2024 йилда олий ўқув юртлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича ахборот берди. Вазирнинг сўзларига кўра, ўтган ўқув йилини тугатган 214 минг нафар битирувчининг тўлиқ рўйхати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан олинган ва бандликка оид маълумотлар базаси билан солиштирилган.

“Барча спортчиларимиз, уларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийлари Янги Ўзбекистоннинг чинакам қаҳрамонларидир”

Бухоро вилоятига қилинган ташриф натижадорлигини ошириш, муқобил энергия манбаларини жорий этиш ҳамда саноат корхоналари учун жозибадор шароитларни яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.