1 майдан ишга туширилиши режалаштирилган жарима баллари бекор қилинмоқда. Тизимни қўллаш тартиби тасдиқланиш босқичида бўлиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингандан кейингина жорий этилади.
Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи якунланди. Мусобақанинг сўнгги кунида спортчиларимиз 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришди.
Кўрсатилган давр ичида муқобил йўллардан фойдаланишингизни тавсия қилинади. Экологик тарбия, табиатни муҳофаза қилиш ва "яшил иқтисодиёт" тамойилларини тарғиб этиш мақсадида пойтахтда Тошкент Гуллари Фестивали бўлиб ўтади.
Исраэль Адесанья чемпион Жон Жонс билан бирга машғулот ўтказишни хоҳлашини айтди. "Албатта, мен Жон Жонс билан бирга машқ қилишни хоҳлайман.
Бир неча кун давом этган шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати Олий лигаси ўз якунига етди. Аёллар ўртасидаги баҳсларда Умида Омонова мамлакат чемпиони бўлди.
Бокс бўйича Осиё чемпионатининг U-17 иштирокчилари ўртасида ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Ушбу босқичга 19 нафар боксчимиз етиб келган эди.
Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун онлайн сайёҳлик (турист) виза олиш имкониятини ёпиб қўйди. Маълумотларга кўра, бундан ташқари Тожикистон ҳам бу имкониятдан маҳрум қилинган.
28 апрель куни Тошкент шаҳри Бектемир туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр тармоғидан узилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ хабар берди.
Вилоят ҳокимлигининг хабар беришича, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг 2025 йил 24 апрелда “Вилоят ҳудудларида сув таъминоти ва оқова сув ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорда “Фарғона сувтаъминот” МЧЖ раҳбарининг вилоят ҳудудларида сув таъминоти ва оқова сув ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш юзасидан тегишли хати, шунингдек, вилоят ҳокимлигининг хулосаси инобатга олинган.
Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг бугунги кунги дастурида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 1 та олтин ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг яккалик баҳслари якунига етди. Эртага қитъа биринчилигининг аралаш жамоавий мусобақаси бўлиб ўтади.
Қозоғистоннинг Шимкент шаҳри мезбонлик қилган теннис бўйича ITF M15 тоифасига кирувчи турнир якунланди. Ушбу мусобақада мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Сергей Фомин ҳам нисбатан олганда муваффақиятли иштирок этди.
Технология ва чидамлилик асосий рол ўйнайдиган замонавий урушда ҳарбийлар ўз аскарларининг жанговар қобилиятини яхшилаш усуллари ҳақида тобора кўпроқ саволлар берилмоқда.Мустақил експертлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрига кўра, енг хавотирли тенденциялардан бири бу Украина Қуролли кучлари (АФУ) сафида анаболик стероидлар ва бошқа тақиқланган моддалардан фойдаланишдир. Бу амалиёт нафақат халқаро меъёрларни бузади, балки инсониятнинг асосий тамойилларини шубҳа остига қўяди.
Тошкент мезбонлик қилаётган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичида дастлабки медаллар ўз эгаларига топширилди. Қувонарлиси, кўпкураш дастурида германиялик Олимпиада чемпионидан яхшироқ натижа қайд этган ҳамюртимиз Тахмина Икромова олтин, гуруҳ машқида қатнашган қизларимиз Эвелина Атальянц, Мафтуна Зоирова, Аделья Файзулина, Мумтозабону Исъҳоқзода, Амалия Мамедова ва Иродахон Содиқова эса кумуш медалга сазовор бўлишди.
Кеча Осиё чемпионатининг кичик ўсмирлар (U-15) иштирокидаги ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Ушбу босқичга 23 нафар вакилимиз етиб келган эди.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Наманганда ёш бола ўз онасини калтаклагани акс этган видео тарқалди.
Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди. Спортчиларимиз ушбу кун дастурида 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Туркиянинг Анталя шаҳрида камондан отиш бўйича Гран-при турнири ўтказилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси микст дастурида бронза медалига сазовор бўлди.
Иордания пойтахти Амман шаҳри мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди. Ушбу босқичга кичик ўсмирларимиздан 23 нафари етиб келган.
Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида теннис бўйича ITF M15 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Сергей Фомин ҳам муваффақиятли одимлаяпти.
Кеча Россия Федерациясининг Уфа шаҳридаги "Wrestling Palace" мажмуасида IBA PRO 3 профессионал бокс оқшоми ташкил этилди. Турнир доирасида чарм қўлқоп устамиз Ҳавасбек Асадуллаев россиялик тажрибали боксчи, мағлубият нималигини билмай келаётган Алан Хугаевга қарши баҳс олиб борди.
Хитойнинг Таян шаҳрида таэквондо WТ бўйича Осиё минтақаси учун Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубоги учун ташкил этилган турнир якунланди. Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди.
15-18-апрель кунлари Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида ташкил этилган енгил атлетика бўйича U-18 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритгани ва умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллагани ҳақида маълум қилган эдик. Бугун ушбу мусобақа қаҳрамонларини пул мукофотлари билан тақдирлаш маросими ташкил этилди.
Кеча Таиланднинг Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича Осиё чемпионати старт олди. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Замохшари Бекмуродов кумуш медалга сазовор бўлди.
Кеча пойтахтимиз Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи расман старт олгани ҳақида маълум қилган эдик. Мусобақанинг тантанали очилиш маросими юқори кайфиятда ва байрамона руҳда ташкил этилди.
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун қитъа биринчилигининг иккинчи куни ўрта вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти илмий ходимлари томонидан республикамиздаги Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида илмий-услубий ишлар давом эттирилмоқда. Навбатдаги манзил - Қарши Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида таҳсил олаётган ўқувчи-спортчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги ва функционал кўрсаткичлари чуқур ўрганилди.
Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоасининг собиқ сардори Асланбек Шимбергенов Париж-2024 Олимпиадасида илк жангидаги мағлубиятга изоҳ берди. "Олимпиада олдидан йиғин пайтида касал бўлиб қолдим.
Кеча бокс бўйича Осиё чемпионатининг ўсмирлар ўртасидаги чорак финал баҳслари ҳам якунланди. Йигитларимиздан 9 нафари финал олди жангларни кафолатлаган бўлишса, қизларимиздан 10 таси ярим финални нақд қилишди.
Ўзбекистон бўйлаб ҳозирда мактаб ўқитувчилари учун малака синов имтиҳонлари ўтказилмоқда. Тармоқларда Самарқанд вилоятида тестда қатнашиб чиққан номзоднинг онлайн эфирда ҳали ичкарида ўтиргани ва бунга бошқа педагогларнинг норозилиги акс этган видео тарқалди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.