Америкалик сузувчи жаҳон рекордини ўрнатди

Америкалик сузувчи Бобби Финк Олимпиадада 1500 метрга эркин усулда сузишда жаҳон рекордини ўрнатиб, олтин медални қўлга киритди. Финкнинг натижаси 14 дақиқа 30,67 сонияни ташкил қилди.

Россиялик теннисчилар терма жамоа ҳисобига илк медални тақдим этди

Россиялик теннисчилар Мирра Андреева ва Диана Шнайдер жуфтлик баҳсларида Олимпия ғолиби бўла олмади. Финалда россияликлар италиялик Сара Эррани ва Ясмин Паолинига 6:2, 1:6, 7:10 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Тошкентнинг учта тумани бир кунга газдан узилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Бектемир, Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг қуйидаги ҳудудларига 6 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар қилди.

Кадастр соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган 17 минг 259 нафар шахс жаримага тортилди

Кадастр агентлиги органлари томонидан жорий йил биринчи ярмида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 31 минг 134 ҳолатда ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Владивостокда илк бор Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган “Road show” сайёҳлик тадбири ўтказилди

Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистон Туризм қўмитаси билан  ҳамкорликда юртимизнинг сайёҳлик имкониятларига бағишланган “Замонавий Ўзбекистон – қадимий Шарқ дурдонаси” мавзусида “Road show” ташкил этилди. Унда Ўзбекистон туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов, бизнес вакиллари ва мамлакатимиз дипломатлари иштирок этди.

Антимонопол қўмита Термиздаги институт томонидан ўтказилган 2 млрд сўмлик тендерни бекор қилди

Термиз давлат педагогика институтида бошланғич қиймати 2 млрд сўм бўлган тендер ўтказилаётганда қонун талаблари бузилган. Монополияга қарши кураш қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасига жорий йилнинг 11 июль куни Термиз давлат педагогика институти томонидан ўтказилган дастлабки қиймати 2 миллиард сўмлик тендер бўйича мурожаат келиб тушди.

«Ўзбекистон обидаларидаги дурдона битиклар» китоб альбомининг 20 та жилди Саудия миллий кутубхонасига туҳфа этилди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва қатор муассасалар масъулларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Ар-Риёд шаҳрида жойлашган Қирол Фадҳ номидаги миллий кутубхонада бўлишди. Ўзбекистон делегациясини халқаро бўлим бошлиғи Абдулазиз Алзеер ва қўлёзмалар департаменти раҳбари Талал Алшамирс кутиб олди.

Қарши тумани ҳокимлигида ўринбосар $5 минг пора билан ушланди — видео

Ҳокимиятнинг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари ер олиб бериш масаласида пора талаб қилди. ДХХ хабарига кўра, Қашқадарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Қарши тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари чорвачилик йўналишида фойдаланиш мақсадида фуқарога туман ҳокимлиги захирасидаги 25 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Олимпиада-2024. Футбол. Финал ва 3-ўрин учун ўйинлар қачон бўлиб ўтади?

Испания ва Франция терма жамоалари 2024 йилги Олимпиада финалида ўйнайди. Испания терма жамоаси Олимпиада ўйинларининг ярим финалида марокашликлар устидан иродали ғалабага эришди (2:1).

Париж-2024. 6 август куни 4 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларда иштирок этади

Париж олимпиадасида бугун ўзбекистонлик атлетлар икки йўналиш — спорт курашлари ва боксда иштирок этишади. Манба: stadion.uz

Олимпиада-2024. Франция иродали тарзда Мисрни мағлубиятга учратди ва финалнинг иккинчи йўлланмасига эга чиқди

Франция терма жамоаси Олимпиада ўйинларида футбол спорт тури бўйича ярим финал ўйинида Мисрга қарши майдонга чиқиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Франция U-23 – Миср U-23 3:1 (0:0, 1:1)6 август, 00:00, «Групама Стэдиум»Голлар: 0:1 – 62 Сабер, 1:1 – 83 Матета, 2:1 – 99 Матета, 3:1 – 108 Олисе.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар қанчалик самара бермоқда?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда 2024-йилнинг июль ойида мамлакатимиз ҳудудларида турли соҳаларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар иштирокида онлайн сўров ўтказди. Бундан кўзланган асосий мақсад тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларнинг қанчалик самара бераётганлигини баҳолаш, имтиёзлардан фойдаланишда юзага келаётган муаммоларни аниқлаш эди.

Футбол бўйича Испания Марокаш ўйинини бошқарган ўзбекистонлик ҳакам жароҳат олди — видео

Илгиз Танташев испаниялик футболчи билан тўқнашиб кетиб жаррҳат олганлиги сабабли ўйиннинг қолган қисмини захирадаги ҳакам давом эттирди. Илгиз Танташев испаниялик футболчи билан тўқнашиб кетиб жаррҳат олганлиги сабабли ўйиннинг қолган қисмини захирадаги ҳакам давом эттирди.

Тошкентнинг учта туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди

Бектемир, Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг айрим жойларида газ етказиб бериш вақтинча тўхтади. "Ҳудудгаз Пойтахт" хабарига кўра, таъмирлаш ишлари туфайли Бектемир, Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг қуйидаги ҳудудларига 6 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Давлат иштирокидаги корхоналар 42 фоизга камайди

Президент Шавкат Мирзиёев 5 август куни рақобатни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Иқтисодиётга давлат аралашувини камайтириш, йирик монополияларни тийиб туриш бўйича қилинаётган ишлар рақобат муҳитига ижобий таъсир қилмоқда.

Урганч аэропортини модернизация қилиш бўйича танлов эълон қилинди

Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш бўйича давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаси бўйича тендернинг биринчи босқичи эълон қилинди. Бу ҳақида «Uzbekistan Airports» матбуот хизмати хабар берди.

Париж-2024. Франция - Миср. Асосий таркиблар билан танишинг

Парижда олимпия ўйинларининг футбол мусобақалари ярим финал баҳслари бўлиб ўтяпти. Эътиборингизга иккинчи ярим финал ўйинида куч синашадиган жамоалар асосий таркиблаини ҳавола қиламиз.

Олимпиада-2024. Испания Марокашни енгиб финалга чиқди

Испания олимпия терма жамоаси Олимпиада ўйинлари ярим финалида Марокашни мағлуб этди - 2:1. Марокаш U-23 – Испания U-23 1:2 5 август, 21:00, «Стадион Велодром» Голлар: 1:0 – 37, пенальти Раими, 1:1 – 65 Лопес, 1:2 – 85 Хуанлу Санчес. Марокаш U-23 – Мохамеди, Эль-Уахди, Букамир (Маухуб, 88), Хакими, Эль-Аззузи, Таргаллин, Ричардсон, Бен-Сегир, Эззальзули, Ахомаш, Раими.

Ильгиз Танташев Марокаш - Испания ўйини вақтида жароҳат олди

Францияда бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг эркаклар ўртасидаги футбол турнирининг ярим финал босқичида Марокаш ва Испания терма жамоалари ўртасида нохуш ҳодиса рўй берди. Учрашувнинг бош ҳаками, ўзбекистонлик ҳакам Ильгиз Танташев жароҳат олиб, ўйинни бошқаришни давом эттира олмади.

Париж-2024. Испания - Марокаш. Асосий таркиблар билан танишинг

Парижда футбол бўйича Олимпия ўйинларининг плей-офф баҳслари давом этмоқда. Испания терма жамоаси 1/2 финалда Марокаш билан, Франция Миср билан баҳс олиб боради.

Париж-2024. Ислом Баҳромов чорак финал баҳсини ўтказди

Курашчимиз Ислом Баҳромов (-60 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги чорак финал беллашувида гиламга чиқди. КХДР вакили Се Унг Ри билан баҳс олиб борган юртдошимиз мағлубиятга учради.

Париж-2024. Ислом Баҳромов ғалаба билан бошлади

Юнон-рим курашчимиз Ислом Баҳромов (-60 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги дастлабки беллашувини ўтказди. Қочоқлар жамоаси вакили Жамол Вализода билан беллашган ҳамюртимиз ишончли тарзда ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.

Париж-2024. Филиппинлик Олимпиада чемпиони даҳшатли туҳфаларга эга бўлди

Филиппинлик гимнастикачи Карлос Юло Париж Олимпиадасида спорт гимнастикаси бўйича ўз мамлакатининг биринчи медалини қўлга киритди. Эртаси куни Юло ўзининг иккинчи олтин медалини таяниб сакрашда қўлга киритди ва Филиппиннинг биринчи бор икки карра Олимпиада чемпионига айланди.

Бокс. Теренс Кроуфорд Исроил Мадримов уни қандай ҳайратда қолдирганини айтди

WBА йўналиши бўйича ўрта вазн тоифаси чемпиони Теренс Кроуфорд Ўзбекистон вакили Исроил Мадримов уни қандай ҳайратда қолдира олгани ҳақида сўзлади, деб ёзди “Fightnews.info”. “Мен тиним билмай унга яқинлашдим.

Ўзбекистон аҳолиси 37,2 миллион кишидан ошди

2024 йил 5 август ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллион 201 минг 077 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда статистика агентлиги хабар берди.

Самарқандда Isuzu юк машинаси ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани марказий шифохонасида ёнғин чиққани айтилган видеолавҳалар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ маълумот берди.

“Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Сайдалиевга суд ҳукми ўқилди

Суд уни Жиноят кодексининг олти моддаси билан айбдор деб топди. Бугун, 5 август куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди “Саидазиз Медгородок” номи билан танилган Саидазиз Сайдалиевга нисбатан ҳукм чиқарди, деб хабар беради UzNews.uz мухбири.

Париж-2024. Медаллар жамғариш бўйича ким етакчи?

Парижда ўтаётган Олиипиада ўйинлари ўзининг қизғин палласига етиб келди. 4-августдан сўнг меддалар жамғармасидаги ҳолат қуйидагича:

Тошкентда онлайн қимор ўйинларини ташкил қилган хорижликлар қўлга олинди — видео

Улар ўзбекистонликлар билан бирга бир хонадонни ижарага олиб, онлайн қиморхона ташкил қилишган. Улар 3 ойда $900 минг айлантиришган.

Тошкентда ЙПХ инспекторларидан қочган Damas ҳайдовчисининг пайпоғидан психотроп модда топилди

Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисалари ва йўлларда турли қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида тунги рейд тадбирлари ўтказилган. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар беради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.