Ўзбекистон элчиси Латвия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Латвиядаги янги элчиси Тимур Раҳмонов кеча Латвия Президенти Эдгарс Ринкевичсга ишонч ёрлиқларини топширди. Расмий маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда энерготежамкор қурилмаларни ўрнатган истеъмолчиларга чегирма берилади

Ўзбекистонда истеъмолчиларга энергия тежамкор қурилмалар ўрнатганликлари учун 3 йил давомида амалдаги тарифга нисбатан 15 фоиз чегирма берилади. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида бу ҳақда белгилаб қўйилган.

Самарқандда ЮНЕСКОнинг Бош конференцияси ўтказилади

Франция пойтахти Парижда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси раиси Гаяне Умерова Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган агентлиги – ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле билан учрашди. Томонлар 2025 йил ноябрда сўнгги қирқ йил ичида илк маротаба Париждаги қароргоҳ сарҳадларидан ташқарида — Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО (1945-йил 16 ноябрда ташкил этилган) Бош конференциясининг бўлажак юбилей сессиясига пухта тараддуд кўришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар.

Ҳасанбой Дўсматов 17 йил олдинги архив сурати билан бўлишди (фото)

Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби, жаҳон ва Осиё чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига янги сурат жойлади. Чарм қўлқоп устамиз мураббийи Зиятдинбек Тойғонбоев билан тушган суратини намойиш қилди.

Файзли байрам барчамиз учун ибрат мактаби, куч-ғайрат манбаидир

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан муборак Қурбон ҳайити кунларида маҳалла ва хонадонларимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш, кексалар, ёшлар ва хотин-қизлар, кам таъминланган оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошқчилигидаги Республика ишчи гуруҳи аъзолари Тошкент вилоятида аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказди. Хусусан, “оғир ҳудуд” рўйхатида турган Бекобод шаҳри ва Бекобод тумани маҳаллаларида ўтказилган суҳбатлар давомида юртбошимиз ташаббуси билан Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида муборак Қурбон ҳайити айёмида қарор топган эзгулик, меҳр-мурувват, саховат ва олижаноблик ғоялари билан уйғун ва ҳамоҳанглиги билан янада аҳамиятли эканлиги таъкидланди.

Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 4 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилмоқдапойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси. Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 17 июнь куни соат 03:00 ларда Чилонзор тумани Муқимий кўчасида қуйидаги 4 та автомашина 1998 йилда туғилган У.Б.

Хоразмдаги бозорда ёнғин содир бўлди

Ҳазорасп туманидаги бозорда ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

БМТ Туризм Ижроия кенгаши Ўзбекистон ташаббусини бир овоздан маъқуллади

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Фаррух Турсунов бошчилигидаги делегация БМТ Туризм Ижроия кенгашининг 121-сессиясидаги иштироки доирасида Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқиш бўйича ҳукуматлараро комиссия тузиш ташаббуси бир овоздан маъқулланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Андижонда зилзила содир бўлди

Андижон вилоятида 18 июнь куни ерости силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Олимпиадага яна бир йўлланмани қўлга киритдик

Туркияда ўтаётган камондан ўқ отиш бўйича жаҳон лицензион турнири ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Амирхон Содиқов яккалик дастурида Олимпиада йўлланмасига сазовор бўлди.

Visa Markaziy Osiyo, Kavkaz va Moldova hududlarida xalqaro pul o‘tkazmalarini rivojlantirish uchun TransferGo bilan hamkorlik qiladi.

London, Buyuk Britaniya, 2024-yil 10-iyun – Raqamli to‘lovlar bo‘yicha jahon yetakchisi Visa va jahon mamlakatlair uchun tobora yangi imkoniyatlarni taqdim etayotgan fintech kompaniya – TransferGo uzluksiz transchegaraviy to‘lovlarni soddalashtirish hamda moliyaviy inklyuzivlikni rag‘batlantirish maqsadida Markaziy Osiyo, Kavkaz mamlakatlari va Moldovada.hamkorlikni kengaytirdi.  Ushbu hamkorlik Yevropa va Buyuk Britaniyadagi odamlarga  quyidagi to‘qqizta davlatlarga pul o‘tkazmalarini amalga oshirish imkoniyatini taqdim etadi: Armaniston, Ozarbayjon, Gruziya, Qozog‘iston, O‘zbekiston, Tojikiston, Qirg‘iziston, Turkmaniston va Moldovada. Ushbu hamkorlik tufayli mijozlar endi ushbu hududlardagi o‘z oilasi va do‘stlariga tez va oson tarzda pul yuborishlari mumkin.

Ўзбекистонда аномал иссиқ қачон кузатилиши мумкинлиги айтилди

Ўзбекистонда жорий йилнинг июл ва август ойи бошларида ғайритабиий (аномал) иссиқлик даврлари кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти прогнозида маълумот берилди.

Ўзбекистонда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда январь-май ойларида қайд этилган никоҳлар сони эълон қилинди.  Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати  маълум қилди.

Ўзбекистонда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ўзгидрометнинг хабар беришича, жорий йилнинг 17-19 июнь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан: Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида; Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида; Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида; Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида; Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида; Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида; Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида; Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида; Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. “Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.

Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи Намангандаги божхона пости сентябрда очилади

Наманган вилоятидаги “Учқўрғон”чегара божхона пости 2024 йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

Бокс. Чемпион Жервонта Дэвис енгилмас рақибига илк мағлубиятни тақдим этди

Бироз аввал АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги профессионал бокс турнири якунланди. Premier Boxing Champions промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган оқшомнинг марказий жанги енгил вазнда WBA чемпиони Жервонта Дэвис (30-0, 28 КO) иштирокида ўтказилди.

Бокс. Шоҳжаҳонни мағлуб этган чемпион Матиас ватандошлари кўз ўнгида камарини бой берди

Пуэрто-Рикода профессионал бокс оқшоми якунланди. Марказий жанг биринчи яримўрта вазнда IBF чемпиони, пуэрторикалик Сабриэль Матиас ҳамда австралиялик Лиам Паро ўртасида бўлиб ўтди.

Президент Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

Президент Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади.  Муҳтарам ватандошлар! Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

БРИКС ўйинларининг иккинчи кунида қандай натижалар қайд этдик?

Россиянинг Қозон шаҳрида VI БРИКС ўйинларининг иккинчи куни ортда қолди. Унда иштирок этган Ўзбекистон делегацияси спортчилари 1 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 12 та медални қўлга киритди.

Бокс. Наоя Иноуэ WBA камарини вакант қолдириши мумкин

Аввалроқ WBA Наоя Иноуэ ҳамда Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жангга буйруқ берганди. Лекин Иноуэ Аҳмадалиев билан жангдан қочиб, ўз камарини вакант қолдириши мумкин.

Жиззахда ҳам машина ёниб кетди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида «Cobalt» русумли машина ёниб кетди. Вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Ўзбекистонда жамоат жойларида юзини беркитиб юрган фуқаролар жаримага тортила бошланди

Андижонда жамоат жойида шахсини аниқлашга имкон бермайдиган Бурка кийган қиз жавобгарликка тортилди. Жорий йилнинг 14 июнь куни Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Марҳамат тумани судида С.А.

Ўзбекистон ва Корея биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди

Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон-Корея саммити доирасида Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева Корея Республикаси биринчи хоними Ким Кон Хи билан учрашув ўтказди. Самимий ва дўстона муҳитда ўтган суҳбат давомида халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни янада мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар алмашинувларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон Hyundai Rotem компаниясидан қарийб $200 млнга олтита тезюрар поезд сотиб олади

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компанияси билан тегишли шартнома имзолади. "Ўзбекистон темир йўллари" Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компанияси билан олтита тезюрар поезд харид қилиш бўйича 195,7 миллион долларлик шартнома имзолади.

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўл қурилиши қачон бошланиши маълум бўлди

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўли қурилиши яқин ойларда бошланиши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон бош вазири Оқилбек Жапаровга хабар берди.

Ўзбекистонда шакар нархи ошадими?

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ички бозорда ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар, хусусан, шакар маҳсулоти реализацияси доимий таҳлил қилиб борилади. Бу ҳақда қўмита раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов маълум қилди.

Ҳиндистон авиакомпанияси Тошкентга парвозлар сонини кўпайтиради

17 августдан бошлаб Ҳиндистоннинг «IndiGo» авиакомпанияси Деҳли-Тошкент-Деҳли йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновлари сонини ҳафтасига тўрт мартадан етти мартагача оширмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳри, Сирдарё, Жиззах, Хоразм, Андижон, Тошкент вилоятлари изчил ривожланаётган ҳудудлар гуруҳидан жой олди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари ҳудудларнинг 2017-2023 йиллардаги иқтисодий фаоллик барометрини (ИФБ) баҳолади. Мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланиши ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) нинг барқарор ўсиши (2017-2023 йилларда 1,4 баробарга ошди) билан тавсифланади.

“Uzchess Cup”. Чемпионликни қўлга киритган ўзбек шахматчилари қанча пул ишлаб топди?

Ўзбекистонда илк бор мукофот жамғармаси 166 минг АҚШ доллари бўлган “Uzchess Cup” турнири ўз якунига етди.Мусобақа ўзбек шахматчилари учун омадли бўлди.

Бокс. Муроджон Аҳмадалиев тўртта камар учун жанг қилади

Жаҳон бокс ассоциацияси (WBА) иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуе (27-0, 24 КО) камарини мажбурий даъвогар Муроджон Аҳмадалиевдан (12-1, 9 КО) ҳимоя қилишга буйруқ берди. Ташкилот томонларга расмиий мактуб юбориб, ҳар икки жамоага жанг ҳақида хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.