Хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзолари ҳам давлат ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатига киритилди.Президентнинг 13 сентябрда имзолаган фармони билан [ПФ-159] айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Шу вақтгача Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли директори лавозимида ишлаб келган Бегисбай Темирбаев Қорақалпоғистон маданият вазири этиб тайинланди.Бегисбай Жумабаевич Темирбаев Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири этиб тайинланди.
My.gov.uz орқали ариза юборилгач, спорт паспорти 6 иш кунида тегишли спорт ташкилотига етказиб берилади. My.gov.uz порталида "Спортчилар учун спорт паспортини олишга ариза бериш" хизмати ишга туширилди.
Президент Қатар билан олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлаш бўйича қарорни қабул қилди.Шавкат Мирзиёев 13 сентябрь куни «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлийев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази 2023-йилнинг яна бир муҳим воқеаси – Шуша шаҳрининг туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилиниши муносабати билан Ўзбекистонда Шушага бағишланган махсус эсдалик почта маркасини чиқариш лойиҳасини амалга оширди. Ўзбекистоннинг тегишли давлат идоралари томонидан “Озарбайжоннинг қадимий Шуша шаҳри Туркий дунёнинг маданият пойтахти” номли почта маркасини чиқариш лойиҳаси қўллаб-қувватланди ва почта маркасини Ўзбекистон Марказий почта бўлими томонидан ички ва халқаро муомалага чиқариш режалаштирилган.
Ҳолат юзасидан йигитга нисбатан иш қўзғатилган. Аввалроқ, Фарғонада бир йигит кўчада қизни мажбурлаб, машинада олиб кетмоқчи бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Болалар ва уларнинг ота-оналари чақиртирилган ва тегишли чора кўрилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда кўпқаватли уйнинг том қисмида мактаб ўқувчилари юрганлиги ҳақида видео тарқалди.
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисидаги қонун»ни имзолади. Унда Давлат хавфсизлик хизмати давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириши белгилаб қўйилди.
Энди ички кема йўлларида фақат Ўзбекистон Республикаси байроғи остида сузишга йўл қўйилади. Бу ички кема йўлларида сузиш қоидаларида белгилаб қўйилди.
2018−2022 йилларда Зарафшон шаҳри ҳокими бўлган Анвар Ражабов ер ажратиш билан боғлиқ масалада айбдор деб топилиб, 3,5 йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилингани маълум бўлди.Навоий вилояти Зарафшон шаҳри собиқ ҳокими Анвар Ражабов жиноий жавобгарликка тортилган.
Шавкат Мирзиёев 14−15 сентябрь кунлари Марказий Осиё беш мамлакати раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда беш йил деганда ўтказилаётган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида иштирок этиш учун Тожикистонга боради.Бу ҳафта президент Шавкат Мирзиёев 14−15 сентябрь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги, бешинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида иштирок этади.
Ўзбекистон президенти келгуси ҳафтада АҚШга боради. Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нуқт сўзлайди, қолаверса, АҚШ ташаббуси билан ўтказилаётган «C5+1» форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида қатнашади.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz» нашрига жавобан, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясига йилига 500 минг ўқувчи ўрни ташкил этиш банди киритилмаган бўлсада, «топшириқ ҳеч қаерга йўқолмагани»ни айтди. Бу борада чора-тадбирлар ва механизмлар белгилаб берилган, деди у.
АҚШ элчихонаси 10 ойлик ўқитиш, малака ошириш дастурларини бошлаш учун 25 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчиларини мамлакатга олиб келди. АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси шу ҳафтада маҳаллий ўқитувчилар билан биргаликда ўқувчи ва талабаларга бевосита дарс бериш мақсадида Ўзбекистон бўйлаб 10 ойлик ўқитиш, малака ошириш дастурларини бошлаш учун 25 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчиларини мамлакатга олиб келди.
Мўътадил иқлим шароити ва унумдор ерлари билан “маданиятлар водийси” деб аталган Буюк Мендерес ҳавзаси тарихнинг ҳар бир даврида жадал маданий тараққиётга гувоҳ бўлган. Айдиннинг бу маданий жараёнда муҳим ўрни бор.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази ташкил этилди. Марказ Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритади.
Ўтган йили бу кўрсаткич 2 тонна эди. Шаҳар “Махсустранс” ишлаб чиқариш бошқармаси бош инспектори Исмоил Сагдуллаев шаҳарда ахлатга ташланаётган нон маҳсулотларининг ҳажми ҳақида маълумот берди.
Товуқ гўштларини ортиб, олиб кетаётган ҳайдовчи тўхтатиб қолинди. Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган "Юқори нуқта" постида Isuzu юк машинаси тўхтатилиб, текширилган.
Президент қарори билан Фаррух Шарипов, Фарходжон Ташпулатов ва Олим Омонов соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.Президентнинг тегишли қарори билан соғлиқни сақлаш вазирига 3 нафар янги ўринбосар тайинланди.
Тўйдан сўнг йигит ИИБга чақирилган ва бу иши ноқонуний экани тушунтирилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда куёв араб миллатига мос бўлган либосда келин эса бурқада кийинган холда тўй ўтказишгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ушбу тартиб қонун ҳужжатларини биринчи марта бузган тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўлланилади. 2024 йил 1 январдан бошлаб биринчи марта жиноят содир этган шахс давлатга солиқ ва йиғимлар, шу жумладан пеня ва бошқа молиявий санкциялар шаклида етказилган зарарни тўлиқ қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Бугун Россия Федерацияси Доғистон Республикаси Каспийск шаҳрида "М.Умаханов хотирасига бағишланган XXII анъанавий турнир" старт олади. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишади.
Ушбу тартиб янги йилдан кучга киради. 2024 йил 1 январдан бошлаб аҳоли пунктларида барча янги қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали автомобиль йўлларида пиёдалар ўтиш йўлакларини светофорлар билан тўлиқ жиҳозлаш мажбурий этиб белгиланди.
Ўзбекистонда банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш ва соҳада рақобатни ривожлантириш бўйича Президентнинг қарори имзоланди. Қарор билан қуйидагилар белгиланди: Банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш ҳажмини 40 миллиард долларга етказиш, банк омонатлари ҳажмини 4 баробарга ошириш; Банкларни хусусийлаштириш ва давлат ихтиёрида 3-4 та банкни сақлаб қолиш, банк бозорига камида 4 та йирик нуфузли чет эл банкларини жалб қилиш; Судга киритилган даъволар бўйича кредитларга оширилган фоиз ва жарима ҳисоблашни тўхтатиб туриш механизмларини жорий қилиш; Банкларга халқаро тан олинган минимал стандарт ва талабларни жорий қилиш орқали меъёрлар ва назорат базаларини такомиллаштириш.
Президент «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлади. Унинг мақсадлари қаторига барча фуқароларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имкониятлар яратиш, соғлом ва билимли авлодни тарбиялаш, кучли иқтисодиётни шакллантириш ҳамда адолат, қонун устуворлиги ва хавфсизликни кафолатлаш киради.
2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида дунёдаги Топ-10 та энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи компаниялар рўйхати эълон қилинди. Канаданинг Kitco халқаро таҳлилий маркази 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида дунёдаги Топ-10 та энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи компаниялар рўйхатини эълон қилди.
Келтирилишича, мазкур қуш Ўзбекистон ҳамда халқаро Қизил китобга киритилган. Қорақалпоғистон Республикаси Экология вазирлиги ва “Falcon hunting solutions” компанияси томонидан 1002 та йўрға тувалоқ қуши Қўнғирот туманидаги "Борса-келмас" ва "Жаслиқ" ҳудудларига қўйиб юборилган.
2024 йил 1 январдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга қўшилган қиймат солиғини тўлиқ қайтариб бериш тизими кенгайтирилади; хорижий туристларга – Ўзбекистон халқаро аэропортларида Ўзбекистон ҳудудида сотиб олинган ва “Tax free” тизими бўйича расмийлаштирилган маҳсулотлар учун; тур-операторларга – хорижий контрагентлар билан шартномалар доирасида кўрсатилган экспорт хизматлари учун қўшилган қиймат солиғини тўлиқ қайтариб бериш йўлга қўйилади.
Турк ошхонаси ўзининг бой хилма-хиллиги, тенгсиз лаззатлари ва турли минтақаларда ишлаб чиқарилган турли хилдаги пишлоқлари билан ажралиб туради. Ҳар бир минтақада ўзгарувчан иқлим шароити туфайли сут ва пишлоқлар турли хил таъм ва ҳидга эга.
Ўзбек миллий рақс санъатининг юксак намунаси бўлмиш “Лазги — Муҳаббат ва қалб рақси” балет спектакли дунё саҳналарини забт этишда давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм даги каналига ёзиб қолдирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.