Қўлга олинганлар 3 дона олтинга ўхшаш сариқ рангли қуйма металлни $20 мингга сотмоқчи бўлишган. Давлатобод туманида соф қуйма олтин сотаётган шахслар ушланди.
Водий бўйлаб 4 та электропоездлар йўлга қўйилишига $40 млн ажратилиши белгиланди. Водий аҳолисининг узоғини яқин қилиш мақсадида, "Андижон – Фарғона – Қўқон – Наманган – Андижон" темир йўл ҳалқаси бўйлаб 4 та электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилади.
У белгиланган тартибда ваколатли органни хабардор қилмасдан МЧЖда ноқонуний текшириш ўтказган. Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига Тошкент вилояти Оққўрғон туманида фаолият юритаётган “Хayrli savdo” МЧЖ вакили мурожаат қилиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги ходими томонидан белгиланган тартибда ваколатли органни хабардор қилмасдан жамият фаолиятида ноқонуний текшириш ўтказгани учун назоратчига нисбатан чора кўришни сўраган.
Ёнғинни ўчиришга 5 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари жалб этилган. Жиззах вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 14 июнь куни соат 05:00 да Жиззах шаҳар “Халқобод” МФЙ Р.Исаев кўчасида жойлашган 7 қаватли бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига хабар тушган.
У узоқ йиллар Nuz.uz ("Ўзбекистон янгиликлари") интернет нашрида ишлаган. Nuz.uz ("Ўзбекистон янгиликлари") ахборот сайти молиявий директори журналист Хайрулла Қосимов 43 ёшида тўсатдан вафот этди.
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига доир сайлов бюллетенини тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида тайёрланадиган трафарет намунаси тасдиқланди ҳамда ушбу трафаретлар билан ҳар бир сайлов участкасини таъминлаш чоралари белгиланди.14 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловига бағишланган мажлисида ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш, сайловга тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар, президент сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар ва ОАВ вакилларини аккредитация қилиш кўриб чиқилди.
Душанбе Гран-присидан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган Париж-2024 Олимпиада рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси учун бир қатор эътиборли фактларни учратиш мумкин.
Дўконлар қурилиши битгунга қадар бозор олдидаги кўча вақтинча савдо қилиш учун ажратилади. Қўқондаги савдо мажмуасида содир бўлган ёнғинда ёниб кетган дўконлар қайта қуриб берилади.
Қоидабузар ҳайдовчига МЖтКнинг тегишли моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ижтимоий тармоқларда электробус ҳайдовчиси йўналиш вақтида қувиб ўтиш қоидасини бузиб Спарк автомобили ҳаракатига хавф солганлиги акс этган видео тарқалган эди.
Олий Мажлис Сенатида Сурхондарё вилоятидан бўшаб қолган ўринга вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов сайланди.Олий Мажлис Сенатида Сурхондарё вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди.
ФВВ республика бўйлаб бозорларда ёнғинни олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни бошлади. Кеча, 12 июнь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги савдо мажмуасида содир бўлган ёнғиндан сўнг республика бўйлаб бозорларда ёнғинни олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» мультимодал транспорт йўлаги бўйлаб Хитойнинг Ланджоу стансиясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат илк блок поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Қиймати 2,5 млн долларни ташкил этувчи юк поезди 15 кунда келиши белгиланган.
Сайловолди ташвиқотини Нукусдан бошлаган ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Урганчга келди.Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) президентликка номзод, амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев сайловолди ташвиқоти доирасида Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрига келди.
Аттракцион ҳаракатланаётган вақтда улар хавфсизлик камарларидан фойдаланишмаган. Жорий йилнинг 12 июнь куни тунги соат 22:10 атрофида Шайхонтоҳур туманида жойлашган "Анҳор – Локомотив" кўнгилочар боғида 24 ёшли Б.Э.
“Иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган йўналишларида амалий тадқиқотларни кучайтириб, “корхона – олийгоҳ – илмий ташкилот” кластер тизимини фаол қўллаб-қувватлаймиз. Келгуси етти йилда амалий тадқиқотларга давлат томонидан 4 триллион сўм, тармоқлар ва хусусий сектор томонидан ҳам яна шунча маблағ йўналтирилади.
21 июнь куни Дубай шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Tech Mahindra" турнири бошланади. Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов оиласида мерос бўйича низо бошланди. Унинг беваси Татьяна Каримовани ўгай ўғли Пётр Каримов судга берди.
Қашқар шаҳрида “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” мультимодал транспорт йўлагининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Циан шаҳрида бўлиб ўтган “Хитой-Марказий Осиё” саммити доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида “Zhejiang Union of Railway Logistics“ компанияси, ”Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ ва ГП ”НК “Қирғиз темир йўли” ҳамкорлигида Ланчжоу станциясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат блок поезди ҳаракати йўлга қўйилди.
Шавкат Мирзиёев Нукусда бўлиб ўтган сайловолди учрашувида Ўзбекистон аҳолисининг 500 млрд сўм мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича пенядан кечиб юборилишини айтиб, «Очиқ бюджет» лойиҳасига ажратиладиган маблағни оширишга ваъда берди. Лойиҳалар ғалаба қозониши учун 1500 та овоз олиши керак.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2022 йилларда Тошкент шаҳри иқтисодиётининг ривожланиш суръатини ўрганди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар учун асос яратган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси кейинги 6 йилда ҳудудларни узлуксиз ривожлантиришнинг муҳим механизми бўлди.
Бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш Қорақалпоғистондан бошланган эди. Олис овуллардаги болалар учун мактаб автобуслари қатновини йўлга қўйиш ҳам шу заминдан бошланади, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев.
Автомобиль ичида бўлган 19 ёшли ҳайдовчи шифохонага олиб кетилган. Андижон вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 12 июнь куни Андижон тумани “Ойжамол” МФЙ Олийгоҳ кўчасида ҳаракатланиб кетаётган Matiz автомобилининг устига кучли шамол сабабли бақатерак қулаб тушган.
Шавкат Мирзиёев президентликка номзод сифатида сайловчилар билан илк учрашувини Нукусда ўтказди. У ҳар кунини халққа хизмат қилишга бағишлашга ваъда берди.
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев “Очиқ бюджет” лойиҳалари учун йил якунига қадар яна 1,2 триллион сўм ажратишни таклиф қилди. “Очиқ бюджет”да ғолиб бўлиш учун 1,5 минг овоз етарли бўлади.
Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича парвоз вақтида огоҳлантиришларга қарамай сигарет чеккан аёл жаримага тортилди. Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабарига кўра, 12 июнь куни Тошкент — Самарқанд йўналиши бўйича парвоз вақтида 70 ёшли аёл самолёт ҳожатхонасида сигарет чекишни бошлаган.
Марҳума поезд йўлига яқинлашган болани қутқариб қолиб, ўзи қочишга улгурмай қолган. Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 6 ёшли болани қутқариб, ўзи қочишга улгурмаган аёлни поезд босиб кетди.
28 нафар судланувчига оид жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиш тугалланган. Бугун, 12 июнь куни Олий судда Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга оид ЖИБ Қорақалпоғистон Республикаси судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳукми устидан 28 нафар судланувчи ва уларнинг ҳимоячилари томонидан берилган апелляция шикоятларига асосан мазкур жиноят ишининг ушбу шахсларга оид қисмини апелляция тартибида кўриб чиқиш тугалланиб, Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими эълон қилинди.
У шифохона ҳовлисида оғир тан жароҳатлари билан қаровсиз қолиб кетгани акс этган видео тарқалганди. Аввалроқ, Зомин туманидаги шифохоналардан бирининг ҳовлисида бемор эркак оғир аҳволда қаровсиз қолиб кетгани видеоси тарқалганидан сўнг шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар бергандик.
Миробод тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Шухрат Пулатов «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳри филиали бош директори этиб тайинланди. Агзам Избосаров эса «ҲЭТ» бошқарув раиси биринчи ўринбосари бўлди.
«Адолат» партиясидан президентликка номзод Робахон Маҳмудова суд қарорларини ижро қилиш ваколатини прокуратура ва ички ишлар органларидан адлия идораларига бериш, ягона Тергов қўмитасини тузиш, болаларга бепул стамотология хизмати кўрсатилиш каби масалаларни ўз сайловолди дастурига киритди.«Газета.uz» Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан Ўзбекистон президентлигига номзод Робахон Маҳмудованинг сайловолди дастурини тақдим этади (биография).
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.