Сирдарё вилояти ҳокими президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ғофуржон Мирзаев президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.Ўзбекистон президентининг тегишли фармонлари билан Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Конституцияни ўзгартиришга оид қонун лойиҳаси қайта ишлашга юборилди

Депутатлар Конституцияга ўзгартишлар киритишни давом эттиришга қарор қилди. Фақат биргина депутат (эҳтимол, Алишер Қодиров) қарши овоз берди.

“Uzbekistan GTL” заводи фавқулодда вазиятларни бартараф этишга ҳамда объектни мудофаа қилишга “Тайёр” деб баҳоланди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводларида 15 ноябридан 15 декабригача объектларида “Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” деб эълон қилинди. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг топшириғига асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводларида 2022 йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача объектларида “Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” деб эълон қилинди.

Ўзбекистонда “Онлайн маҳалла” платформасини яратиш учун 8,4 млрд сўм сарфланди

Электрон платформа барча маҳаллаларида иш бошлаган ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини самарали ташкил қилиш мақсадида ишлаб чиқилган. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги “Онлайн маҳалла” платформасини ривожлантириш учун 8,4 миллиард сўм ( 755 минг доллар) сарфлади.

Ўзбекистон президенти янги тайинланган элчиларни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси, Қирғизистон, Жазоир, Қозоғистон ва АҚШ давлатларининг янги элчиларини қабул қилди. Президент Ўзбекистондаги «кенг кўламли ва муқаррар ислоҳотлар» ҳақида сўзлаб, элчиларни алоқаларни янада ривожлантиришда «бор билим ва куч-ғайратини сафарбар этишга» чақирди.

Шавкат Мирзиёев декабрда Қирғизистонга боради

Шавкат Мирзиёев келгуси ойда Қирғизистонга ташриф буюради. Президент матбуот хизмати қайд этишича, «эришилган келишувлар асосида чегара масалалари ҳал қилингани мисли кўрилмаган ютуғ бўлди».

Тошкентда 5 та ширкатлар мансабдорлари одамлар тўлаган коммунал тўловларни “еб юборишди”

400 млн сўмдан кўм маблағларни кирим қилмасдан, ўзлаштиришган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Учтепа туманида коммунал тўловлар учун ундирилган пулларни ўзлаштирган ширкатлар аниқланди.

Йил давомида тўрт марта қизил чироқдан ўтган ҳайдовчи "права"сидан маҳрум бўлади

Мазкур қарор жорий йилнинг 1 декабрь кунидан кучга киради. 2022 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидаги тартибни назарда тутувчи ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади.

Самарқандда банк юристи пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кредит масалалари бўйича давлат божи ва суд ишини ҳал қилиб бериш эвазига 3 минг доллар сўраган. Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Самарқанд вилоятдаги банкларнинг бирида бўлим юристи лавозимида ишловчи, оқдарёлик 42 ёшли Т.Ш.

“Ўзйўлинспекция" масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Инспекция масъул ходимлари Андижондаги йўл қурилишида асфальтбетон қатламини лойиҳа ҳужжатларига қўшиб ёзишган. Натижада, салкам $90 минг иш ҳажми қўшиб ёзилганлиги маълум бўлган.

Бухорода оиласи бор эркакнинг интим видеосини тарқатмаслик учун 200 млн сўм талаб қилган аёл ушланди — видео

28 ёшли эркак 30 ёшли аёл билан жинсий алоқада бўлган. Аммо, аёл буни камерага тушириб олган.

Бош прокуратура талон-торож қилинган банк номларини нега яшириб келишини маълум қилди

Юридик ва жисмоний шахсларнинг номлари уларнинг айби қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқланмагунча қисқартирилган шаклларда тақдим этилади. Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар беришда талон-торож қилинган банк номини яшириб келмоқда.

«Путин Россияни империяга айлантиришни орзу қилиб, бор қудратига ҳам зарба бериб қўйди» — Камолиддин Раббимов

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Европарламент Россияни «террор ҳомийси бўлган давлат» сифатида тан олганини изоҳлар экан, «Путин Россияни империяга айлантиришни орзу қилиб, бор қудратига ҳам тарихий зарба бериб қўйди», деди. Унинг фикрича, «Россия бу вазиятдан заиф ва ўта заиф ҳолатда чиқади».

Тошкент шаҳрининг ичимлик сув таъминотига 218 миллион евродан зиёд маблағ йўналтирилади

“Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини трансформация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори имзоланди.Ҳужжатга мувофиқ лойиҳа қиймати 218 миллион еврони ташкил этиб, ундан 154,5 миллион евро Франция ғазначилиги ва Европа банклари, 64,3 миллион евро – Ўзбекистон томонидан молиялаштирилади.

Тошкент шаҳрининг ичимлик сув таъминотига 218 млн евродан кўп маблағ йўналтирилади

Лойиҳа доирасида масофадан маълумот узатувчи 673 мингта “ақлли” сув ҳисоблагич ўрнатиш, сув йўқотишларини камайтириш каби режалар амалга оширилади. “Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини трансформация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.  Ҳужжатга мувофиқ Лойиҳа қиймати 218 млн еврони ташкил этади, шундан 154,5 млн евро Франция ғазначилиги ва Европа банклари, 64,3 млн евро – Ўзбекистон томонидан молиялаштирилади.

Бокс. Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар аъзоси Испаниядаги жаҳон чемпионати финалига йўл олди

Айни кунларда Испанияда бокс бўйича ўсмир йигитлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Кеча мусобақада ярим финал жанглари бўлиб ўтди.

Шахмат. Ўзбекистон ярим финалда Ҳиндистон билан ўйнайди

Айни кунларда Исроил давлатида шахмат бўйича ФИДE жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси кеча чорак финалда Украинага қарши дона суриб, 2та тўқнашувда 3-1 ва 2,5-1,5 ҳисобида рақибидан устун келди.

Жеймс Кемерон “Титаник” филмида суратга тушиш учун Леонардо Ди Каприо ёки Кейт Уинслетни деярли танламади

Жеймс Кемерон келаси ой чиққанига 25 йил тўладиган “Титаник” блокбастер филмининг суратга олинишидаги ҳайратланарли тафсилотлар билан ўртоқлашмоқда. ГҚ га берган янги видео интервюсида таниқли режиссёр Леонардо Ди Каприо ёки Кейт Уинслетни деярли якунламаганини айтди — унинг икки ишқий бош роли Голливуднинг йирик кино юлдузлари сифатидаги карераси Оскар мукофотига сазовор бўлган муҳим филм билан мустаҳкамланган.

Шахмат. Ўзбекистон Украинани мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Айни кунларда Исроил давлатида шахмат бўйича ФИДE жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда 1-ўринни эгаллагач, бугун чорак финал босқичида Украинага қарши баҳсларда иштирок этди.

Тошкентда қарийб 35 минг қути тамаки ёқиб юборилди

Янгиҳаёт туманидаги заводда мусодара қилинган тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди. Бугун пойтахтнинг Янгиҳаёт туманидаги заводлардан бирида республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ноқонуний муомаладан олиб қўйилган тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди.

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси пойтахт атрофида қатновчи тезюрар автобусларнинг томлари нега бўялмаганини айтди

Ижтимоий тармоқларда томлари яшил рангга бўялган кўк автобусларнинг суратлари тарқалди. Бугун, 23 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда бир кун аввал пойтахт кўчаларида ҳаракатлана бошлаган экспресс автобусларнинг томлари бўялмагани акс этган суратлар пайдо бўлди.

Гандбол: Қизларимиз Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетишди

Жорий йилнинг 24 ноябрь – 5 декабрь кунлари Жанубий Кореяда гандбол бўйича қитъамизнинг энг кучли 10 та жамоаси иштирокида XIX Осиё чемпионатида қизларимиз ватанимиз шарафини ҳимоя қилишади. Вакилаларимиз «А» гуруҳида Жанубий Корея, Эрон, Ҳиндистон ва Австралия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Тошкентда трамвай тизимини французлар лойиҳалаштиради

Энг аввало “Янги Ўзбекистон” боғигача трамвай линияси олиб бориш бўйича лойиҳа ишлари бошланади. Президентнинг Францияга ташрифи чоғида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳамда Франция Ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик ва хориждаги фуқаролар бўйича вазирлик ўртасида Тошкент трамвай тизими лойиҳаси бўйича келишув имзоланди.

Тошкентда метрополитен ходими ва ҳоким ёрдамчиси товламачилик жинояти билан ушланди

Улар товламачилик йўли билан талаб қилинган пулларни олаётган вақтда қўлга олинган. Тошкент Метрополитени Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 16 ноябрь куни товламачилик йўли билан талаб қилинган 5000 АҚШ доллардан 5 млн сўм пулни Х.Ж.

USAID Ўзбекистонга 131 тонна озиқ-овқат ёрдами берди

410 минг долларга тенг бўлган мазкур ёрдам соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя муассасалари ва ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилади. Қўшма Штатлар ўзининг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали қиймати 410 минг долларга тенг бўлган 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини Ўзбекистонга етказиб берди.

Самарқандда Spark ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг кўз ўнгида йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатланди

Ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари қоидабузар ҳайдовчини кўриб туриб уни тўхтатиш чорасини кўрмаган. Самарқанд шаҳрида "Регистон майдони" рўпарасида Spark автомобили ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтиб ҳаракатланганлиги ва ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари қоидабузар ҳайдовчини тўхтатиш чорасини кўрмаганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди тарқалди.

Тошкентда янги экспресс автобус йўлга қўйилди

Aвтобус ТТЗ ва “Машинасозлар” метро бекатини боғлайди. Бугун, 23 ноябрь куни пойтахтда янги тезюрар автобус йўналиши очилди, деб хабар бермоқда Транспорт ва йўл инфратузилмаси бош бошқармаси матбуот хизмати.

Бокс. 10 нафар спортчиларимиз ЖЧ ярим финалига чиқди

Айни кунларда Испанияда бокс бўйича ўсмир йигитлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Кеча мусобақада чорак финал босқичи якунига етиб, ярим финалгача етиб келган спортчилар номи аниқ бўлди.

Шахмат. Ўзбекистон чорак финалда Украина билан ўйнайди

Айни кунларда Исроил давлатида шахмат бўйича ФИДE жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Польша қарши дона суриб, 2:2 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Тошкентда қурилиш компанияси томонидан қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди

6 туп дарахт нобуд бўлган, 4 туп дарахтнинг илдизига шикаст етказилган. Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси Дўстлик боғи яқинида ярим тунда дарахтлар кесилганлиги тўғрисида келиб тушган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.