Париж-2024. Сафина Садуллаева иштирокини бошлади

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Садуллаева ҳамюртларимизнинг бугунги иштирокини бошлаб берди. Баландликка сакраш дастурининг саралаш босқичида иштирок этаётган ҳамюртимиз дастлабки икки уринишни муваффақиятли ўтказди.

Президент метан нархининг асоссиз ошишига йўл қўймаслик бўйича қатъий топшириқлар берди

Энергетика вазирлиги метан нархининг кескин ошиши учун етарли асос йўқлигини айтди. Нархларни асоссиз оширган тадбиркорлар жавобгарликка тортилади.

Япония бош вазири Ўзбекистонга келади

Япония бош вазири Фумио Киcида Марказий Осиё мамлакатларига иқтисодий ёрдам пакетини эълон қилди. Бу ҳақда «Azerbaycan 24» хабар берди.

Чирчиқда 17 ёшли йигит каналда чўкиб кетди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли ўсмир каналда чўкиб кетди. Бу ҳақида “Миллар” дастурида хабар қилинди.

Италия бокс федерацияси Халқаро олимпия қўмитасини айблаб чиқди

Маълумки, "Париж-2024" Олимпиадасида ҳамюртимиз Лазизбек Муллажонов -92 килограмм вазннинг илк жангида италиялик Азиз Аббос Мухидинни мағлубиятга учратганди. Ҳакамлар қароридан норози бўлган Италия бокс федерацияси президенти Флавио Д'Амбрози «Халқаро олимпия қўмитаси ва бокс ҳакамлари Италияни талон-тарож қилди.

UFC. Дана Уайт Конор Макгрегорнинг кейинги жанги ҳақидаги саволга жавоб берди

UFC президенти Дана Уайт аралаш яккакураш бўйича ирландиялик жангчи, икки вазн тоифасида собиқ чемпион Конор Макгрегорнинг октагонга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди. “Конор қачон қайтишини билмайман.

Париж-2024. Британиялик журналист Русланнинг мағлубиятидан норози бўлди

Британиялик журналист Тейлор O'Ҳиггинс Олимпиада ўйинларининг чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси боксчиси Руслан Абдуллаевнинг жанги натижасидан норози бўлди. Вазни 63,5 килограммгача бўлган боксчилар ярим финали учун кечган жангда Абдуллаев канадалик Уайтт Сенфордга ютқазиб қўйди – 1:4. Ҳакамлар фақатгина биринчи раундда ўзбекистонлик спортчининг ғалабасини эътироф этди.

Олимпия шаҳарчасида катта ўғирлик содир этилди

Париждаги Олимпия шаҳарчасида Словакия велоспорт жамоаси талон-тарож қилинди. Бу ҳақда Valeurs actuelles газетаси хабар бермоқда.

Испаниялик триатлончи Олимпиададаги шароитдан нолиди

Испаниялик триатлончи Сенада сузишнинг номақбул шароитларидан шикоят қилди. "Саломатлик биринчи ўринда туриши керак ва улар бизни барча назорат воситалари мавжудлигига ишонтиришди, лекин уларда Б режаси йўқ эди", - деди испаниялик Мариам Касильяс.

Урганч халқаро аэропорти 5 август кунидан бошлаб очилади

Режага мувофиқ таъмирлаш ишлари аэропортда 7 августга қадар амалга оширилиши лозимлиги ҳақида хабар берилганди. Аэропорт икки кун аввал ўз фаолиятини тиклайди.

Теннис. Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси финалга чиқа олмади

Польшалик теннисчи, дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси Ига Свёнтек Париждаги Олимпиада финалига чиқа олмади. Ярим финал баҳсида 23 ёшли польшалик аёл дунёнинг еттинчи ракеткаси хитойлик Чжэн Циньвэнга 2:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой берди.

Маррей фаолиятидаги сўнгги ўйинини ўтказди

Дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси Энди Маррей фаолиятидаги сўнгги ўйинини ўтказди. Дениэль Эванс билан жуфтлик ҳосил қилган британиялик спортчи Олимпиаданинг чорак финалида америкалик Тэйлор Фриц ва Томми Полга 2:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Париж-2024. Жамоавий рапира йўналишида ғолиблар аниқланди

АҚШ терма жамоаси Олимпиадада жамоавий рапира йўналишида олтин медални қўлга киритди. Финалда Жаклин Дубрович, Ли Кифер, Лорен Скраггс ва Майя Вайнтрауб италияликларни 45:39 ҳисобида мағлуб этди.

ХОҚ Олимпиададаги аёл боксчилар билан юз берган можаро юзасидан баёнот берди

ХОҚ Умар Кремлёв бошчилигидаги ИБАни Олимпия ўйинларида аёл боксчилар билан жанжалда айблади. ХОҚ 2023 йилги жаҳон чемпионатида гендер тестидан ўта олмаган спортчилар Халқаро бокс ассоциациясининг “тўсатдан ва ўзбошимчалик билан қабул қилинган қарори қурбони” бўлганини айтди.

Олимпиадада сузиш бўйича навбатдаги медаллар қўлга киритилди

Олимпиадада сузиш бўйича навбатдаги медаллар қўлга киритилди. 200 м баттерфляй 1. Саммер Макинтош (Канада) - 2:03.03 (Олимпия рекорди)2. Реган Смит (АҚШ) - 2.03.843. Чжан Юфей (Хитой) - 2.05.09 200 м чалқанча сузиш 1. Хуберт Кош (Венгрия) - 1.54.262. Апостолос Кристоу (Греция) - 1,54,823. Роман Митюков (Швейцария) - 1,54,85 200 м брасс усулида сузиш 1. Кате Дугласс (АҚШ) - 2.19.242. Татяна Смит (Жанубий Африка) - 2.19.603. Тес Схаутен(Нидерландия) - 21.05 4х200 м эркин усулда эстафета 1. Австралия (Молли О’Каллаган, Лани Паллистер, Брианна Тросселл, Ариарне Титмус) - 7:38.08 (Олимпия рекорди)2. АҚШ - 7:40,863. Хитой - 7:42,34.

Париж-2024. Аёллар теннисида финалчилар номи маълум бўлди

Хорватиялик теннисчи Донна Векич словакиялик Анна Каролина Шмидловани 6:4, 6:0 ҳисобида енгиб, Олимпиада финалига чиқди. У ҳал қилувчи баҳсда хитойлик Чжэн Циньвэнга қарши кортга чиқади.

Париж-2024. Медаллар жамғариш бўйича ким пешқадам?

1 август ҳолатига кўра Олимпиадада медаллар жамғариш бўйича ҳолат билан танишиб чиқинг.

Туркияда Instagram блокланди

Туркияда 2 август куни эрталаб Инстаграм ижтимоий тармоғига кириш блокланди. Бу ҳақда Туркия Ахборот технологиялари ва коммуникациялар бошқармаси қарор қабул қилди.

2 августдан Тошкентда автобуслар йўналишларига ўзгартириш киритилди

Тошкент шаҳар жамоат транспорти фаолиятини мақбуллаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида, 2024 йилнинг 2 август кунидан бошлаб, автобус йўналишлари бўйича ўзгаришлар киритилмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати хабар қилди.

ФАО ва USAID Ўзбекистонда ҳайвонлар саломатлигини яхшилаш бўйича тренинглар ўтказмоқда

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) нинг АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилаётган “Глобал саломатлик хавфсизлиги – Ўзбекистонда ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш, “ягона саломатлик” ва антимикроб резистентлик борасида салоҳиятни ошириш ва зооноз таҳдидларни юмшатиш” лойиҳаси доирасида Эпидемиологик назорат ва ҳайвонлар саломатлиги учун хавфларни баҳолаш бўйича 5 кунлик ўқув семинари бўлиб ўтди. Семинарда ветеринария қўмитаси вакиллари, ҳудудий бошқармалар ходимлари, ҳайвонларни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар, лаборатория ходимлари ва ветеринария эпидемиологияси соҳасидаги олимлар иштирок этди.

Савдо-саноат палатаси раиси электромобиллар импорти учун божхона тўловларни қайтариш бўйича таклифларга изоҳ берди (видео)

Даврон Ваҳобовнинг фикрича, нол тариф ставкалари Хитой электромобилларининг кафолатсиз оммавий равишда олиб кирилишига олиб келади, бу эса сифатли хизмат кўрсатилмагани ва маҳаллий шароитга мослашмагани учун истеъмолчилар учун катта харажатларга сабаб бўлади. Аввалроқ ADM Jizzakh бош директори Дониёр Давлетяров электромобиллар импорти учун божларни қайтаришни таклиф қилган эди.

Париж-2024. 2 август куни баҳсларда иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати

Париж олимпидасининг навбатдаги кунида ўзбекистонлик қуйидаги спортчилар баҳсларда иштирок этишади: Манба: stadion.uz

Париж—2024. Лазизбек Муллажонов бразилиялик рақибини мағлуб этиб, олимпиада медалини нақд қилди

-92 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Муллажонов чорак финалда бразилиялик Кено Мачадога қарши баҳс олиб борди.Биринчи раундда Лазизбек 3:2 ҳисобида устун келди.

“Метан нархини бозор белгилайди”

Унда метан нархининг юқори чегарасини бекор қилиш масаласи муҳокама қилинди. Эндиликда давлат бу соҳада нарх белгилашга аралашмайди, нархни бозор белгилайди.

Париж-2024. Дзюдодан яна бир медални қўлга киритдик!

Париж олимпиадасининг дзюдо бўйича эркаклар ўртасидаги мусобақа якунига етиб бормоқда. 100 кг.

Париж-2024. Навбаҳор Ҳамидова чорак финалга йўл олди

Боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова Олимпия ўйинларидаги дастлабки жангини муваффақиятли ўтказди. Ҳамюртимиз унда АҚШ вакили Морелле Маккенега қарши рингга кўтарилиб, ажойиб ғалабага эришди ва чорак финалга йўл олди.

Олимпиада-2024. Дзюдо. Музаффарбек Тўрабоев бронза медали учун курашади

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Музаффарбек Тўрабоев ярим финал беллашувини ўтказди. Амалдаги жаҳон чемпиони, рейтинг пешқадами озарбайжонлик Зелим Котсоев билан курашган ҳамюртимиз имкониятни бой берди.

Диёра Келдиёрованинг кимоноси ХОҚ музейидан жой олди

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, дзюдочимиз Диёра Келдиёрова мусобақада курашган кимоносини Халқаро Олимпия қўмитасининг музейига совға қилди. Ўйинларнинг Асосий матбуот марказида ушбу тадбирга бағишланган анжуман ўтказилди.

Париж-2024. Русланбек Абдуллаев мағлубиятга учради

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Руслан Абдуллаев (-63.5 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади. Чорак финалда канадалик Уайт Стенфорд билан жанг қилган Абдуллаев имкониятни бой бериб, Олимпиададаги иштирокини тугатди.

Туркиялик спортчи мемлар қаҳрамонига айланди (фото)

Туркиялик спортчи Юсуф Дикеч аралаш жуфтликларда 10 метрга пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича Олимпиада кумуш медалини қўлга киритгач, мемлар қаҳрамонига айланди. Сабаби, 51 ёшли фуқаро аксар ҳамкасбларидан фарқли равишда махсус жиҳозлардан фойдаланишдан бош тортган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.