Зуфар Нарзуллаев «Ўзбекистон темир йўллари» раиси в.б. бўлди

Зуфар Нарзуллаев «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Президент собиқ раҳбар Ҳуснутдин Хосиловни фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун ишдан олганди.

Жамшид Турсунов Автомобиль йўллари қўмитасига раҳбар бўлди

Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Автойўл раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган Жамшид Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси бўлди. У аввалроқ ишдан бўшатилган, соҳага 20 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган Абдураҳмон Абдувалиевнинг ўрнини эгаллади.

Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси 14 июль куни бўлиб ўтади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг сайланган президент Шавкат Мирзиёевнинг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 14 июль, жума куни бўлиб ўтади.Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 14 июль куни бўлиб ўтади.

Тошкентдаги 19 гектар майдондаги 18 минг дарахт кесилишига йўл қўйилмайди — Экология вазирлиги

«Газета.uz» эътибор қаратгач, Тошкентдаги 19 гектар ердаги 18 минг дарахт кесилишига йўл қўйилмайдиган бўлди. Аввалроқ бу ердаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институти Андижонга кўчирилиши сабабли унинг ўрнида завод қурилиши ва дарахтлар кесилишидан хавотирланган аҳоли ҳукуматга мурожаат қилганди.

Хитойнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Юй Цзюнь Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. 51 ёшли дипломат шу йил бошида 5 йиллик миссиясини якунлаган Цзян Яннинг ўрнини эгаллади.

«Хиёнат қилганга ўрин йўқ». Президент — «Автойўл», «Темир йўллар» раҳбарлари ва бошқалар ишдан олиниши ҳақида

Президент «Автойўл», «Темир йўллар» ва «Ўзсувтаъминот» раҳбарлари, сув хўжалиги ва транспорт вазирлари ўринбосарлари ишдан олинганини эълон қилар экан, «Хиёнат қилганга ўрин йўқ», деди. «Ўзтўқимачиликсаноат», «ИЭС» ва «Ўзсаноатқурилишбанк» раҳбарларига берилган огоҳлантириш «сўнггиси» эканини айтди.

«Халқ ишончини оқлаш учун жонимни фидо қилишга тайёрман» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланганидан кейинги илк нутқида халқнинг юксак ишончини оқлаш учун бор билим, тажриба ва кучини сарфлашини, керак бўлса, бунинг учун жонини ҳам беришга тайёрлигини таъкидлади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сешанба куни мамлакатга хорижий сармояларни жалб этиш масалаларига бағишланган йиғилишда якшанба куни бўлиб ўтган сайлов якунларини сарҳисоб қилар экан, «донишманд халқимиз жуда катта сиёсий тадбирни юқори савияда, ёруғ юз билан ўтказди», дея таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев «Темир йўл», «Автойўл», «Сувтаъминот» раҳбарлари ва бошқа амалдорларни ишдан олди

Президент видеоселектор йиғилишида сусткашликка йўл қўйганликлари учун сув хўжалиги вазири ўринбосари, транспорт вазири ўринбосари, «Сувтаъминот» раҳбари Соҳиб Саифназаров, «Темир йўл» раҳбари Ҳуснутдин Хосилов ва «Автойўл» раҳбари Абдураҳмон Абдувалиевни лавозимидан озод этди.Президент Шавкат Мирзиёев ўзи раислигида инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилишида бир қатор раҳбарларни ишдан олди.

12 нафар ҳоким ишдан бўшатилди, Бош прокуратура уларнинг фаолиятини текширади

Шавкат Мирзиёев 10 та туман ва 2 та шаҳар ҳокимини инвестиция кўрсаткичи қониқарсизлиги учун ишдан бўшатиш бўйича топшириқ берди. Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига уларнинг фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Марказий сайлов комиссияси президент сайловлари натижаларини тасдиқлади. Шавкат Мирзиёев 87,05% овоз билан ғалаба қозонди

Ўзбекистон президентининг муддатидан олдин ўтказилган сайловида овоз беришнинг якуний натижаларига кўра, Шавкат Мирзиёев 87,05% овоз билан ғалаба қозонди. Робахон Маҳмудова 4,43%, Улуғбек Иноятов 4,02%, Абдушукур Ҳамзаев 3,74% овоз тўплади.

48,7% дан 96,5% гача. Тошкентда Шавкат Мирзиёевга қандай овоз беришди? (47 та участка мисолида)

«Газета.uz» Тошкент шаҳридаги 47 та (улар жами 822 та) сайлов участкаси маълумотларини таҳлил қилди. Ғолиб Шавкат Мирзиёев уларда 48,7 фоиздан 96,5 фоизгача овоз тўплади.

АҚШ Ўзбекистон президентининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини билдирди

АҚШ элчихонаси Ўзбекистондаги муддатидан илгари президентлик сайлови якунлари бўйича берган баёнотида Қўшма Штатлар Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастурини амалга ошириш ва мамлакатда бошқарув тизимини такомиллаштиришда ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси якшанба куни бўлиб ўтган муддатидан илгари президентлик сайлови якунлари бўйича баёнот берди.

Рақобат йўқ, лекин яхши ташкил этилган. ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси — президентлик сайлови тўғрисида

Ўзбекистонда президентлик сайлови «яхши тайёргарлик кўрилган» бўлса-да, «ҳақиқий рақобат»дан холи бўлди, дейди ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси. Кузатувчиларга кўра, сайлов куни «сокин ўтди», лекин қонунбузарликларсиз эмас.

Марказий сайлов комиссияси: «Ҳеч ким тазйиқ ўтказгани йўқ, биз мустақилмиз»

Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти ва аъзолари «Amerika Ovozi» мухбирининг саволларига жавоб берар экан, МСКга ҳеч ким тазйиқ ўтказмагани, у мустақиллиги ва Конституцияга асосан фаолият олиб бориши, қолаверса, ЕХҲТ ДИИҲБ «олий ҳакам эмаслиги ва унга ёқиш учун сайлов ўтказилмаслигини» таъкидлашди.Душанба куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси муддатидан илгари президент сайлови натижаларини эълон қилиб бўлгач, маҳаллий ва халқаро кузатувчилар, жумладан ОАВ вакиллари билан фикр алмашди.

МДҲ миссияси: «Ўзбекистонда сайлов шаффоф, очиқ ва адолатли ўтди»

Ўзбекистонда ўтган муддатидан илгари президентлик сайлови бўйича МДҲ кузатувчилари ўз миссиясини якунлади. Миссия «сайлов муқобиллик асосида, шаффоф, очиқ, адолатли ва демократик тамойилларга мос равишда ўтганини» қайд этди.

Шавкат Мирзиёев табрикларни қабул қилишни бошлади

Шавкат Мирзиёевнинг президент сайловидаги ғалабаси эълон қилингач, у қўшни ҳамда ҳамкор давлатлар раҳбарларидан табрикларни қабул қила бошлади. Биринчилардан бўлиб Туркманистон миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов табриклади.

Сайловда судларга ҳеч қандай мурожаатлар келиб тушмади — Олий суд

Олий суд раиси ўринбосари президентлик сайлови вақтида судларга ҳеч қандай мурожаатлар келиб тушмаганини маълум қилди. У бунга аҳолининг ҳуқуқий онги ошгани ва ОАВ вакиллари билан тегишли мулоқот ўрнатилганини сабаб сифатида кўрсатди.

Шавкат Мирзиёев сайловда 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонди

Шавкат Мирзиёев учинчи президентлик сайловида 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонди, деб хабар қилди МСК. Расмий маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 79,88 фоизи жараёнда иштирок этган.

ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди

Анди Аранитаси 1 сентябрдан бошлаб ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори ва раҳбари бўлади. ЕТТБ мамлакат билан ҳамкорликни тиклаган 2017 йилдан бери банк ваколатхонасини Алкис Дракинос бошқариб келаётганди.

«Бизда қатъий методология мавжуд». ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари — Ўзбекистондаги сайловларни кузатиши ҳақида

Президент сайловини ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясининг 280 дан ортиқ мутахассислари бутун Ўзбекистон бўйлаб кузатиб бормоқда. Улар қатъий методологияни қўллаган ҳолда 80 та саволдан иборат шаклни тўлдиряпти, электрон ручкалар эса маълумотларни онлайн режимда узатиб турибди, деди миссия раҳбари Урсула Гацек.

Президентлик сайловидаги давомат 70 фоизга яқинлашди — МСК

Соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон президенти сайлови бўйича рўйхатга олинган сайловчиларнинг 69,85 фоизи овоз берди, деб хабар қилди МСК.Ўзбекистонда муддатидан илгари президентлик сайловида соат 17:00 ҳолатига кўра сайловчиларнинг 69,85 фоизи иштирок этди, рўйхатга олинган 19,27 миллион сайловчидан 13,459 миллиони овоз берди, деб хабар қилди Марказий сайлов комиссияси.

Президент сайловида иштирок этганлар сони 60 фоиздан ошди — МСК

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистонда муддатидан олдин бўлиб ўтаётган президентлик сайловида соат 15:00 ҳолатига сайловчиларнинг 60,74 фоизи овоз берганини маълум қилди (11 млн 705 минг киши).Ўзбекистонда муддатидан олдин бўлиб ўтган президентлик сайловларида қатнашганлар сони соат 15:00 га келиб, 60,74 фоизни ташкил этди, дея маълум қилди Марказий сайлов комиссияси.

Президент сайловида овоз бериш жараёнлари суратларда

Пломбаланган сайлов қутилари, давлат мадҳияси янграши, бир неча паспорт кўтариб олган фуқаро, оилавий овоз беришга келганлар, президентликка номзодларнинг иштироки — «Газета.uz» мухбирлари пойтахтдаги сайлов участкаларидан фоторепортаж тайёрлади.Ўзбекистонда 9 июль куни соат 8:00 дан сайлов участкаларида мадҳия янграб, муддатидан аввалги президент сайловида овоз бериш бошланди.

Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бошланди

Ўзбекистонда муддатидан илгари президентлик сайлови бошланди.Якшанба куни соат 8:00 да Ўзбекистонда муддатидан илгари президентлик сайлови бўйича сайлов участкалари очилди.

Антикоррупция агентлиги раҳбари унга 1,5 млн долларлик уй совға қилингани ҳақидаги хабарни рад этди

Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов қайнотаси унга 1,5 млн долларга уй олиб бергани ҳақидаги хабарни ёлғон деб атади. «[Бу ҳақдаги хабарни] қайнотамга юбориб қўйдим», — дея ҳазил қилди у Twitter`да.

Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими Шуҳрат Абдуллаев мансаб сохтакорлиги ва ер бериш тартибини бузиш билан айбдор деб топилиб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.Хоразм вилояти Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими Шуҳрат Абдуллаевга суд ҳукми ўқилди, дея хабар қилмоқда Олий суд матбуот хизмати.

Сўровнома: Одамлар бўлажак президентдан нималар кутяпти?

Президентликка номзодларни танийсизми? Номзодларнинг сайловолди дастури билан танишиб чиқдингизми?

«Янгиариқ» полигонида қозоғистонлик ҳарбийлар иштирокидаги ўқув курси якунланди

Қозоғистонлик ҳарбий мутахассислар Хоразм вилоятидаги «Янгиариқ» умумқўшин полигони базасида жойлашган ўқув марказида тажриба алмашди. Икки давлат ҳарбийлари сувли тўсиқлардан ўтиш, жанговар қуролларни қўллаш, ярадорларни жанг майдонидан олиб чиқиш, тиббий ёрдам кўрсатиш кабиларни машқ қилди.

Украина элчихонаси — урушни қўллаб-қувватловчи рус санъаткорларининг Ўзбекистондаги концертлари ҳақида

Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси маданият вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедовнинг Григорий Лепснинг концерти ҳақидаги интервьюси бўйича баёнот берди. Дипломатик миссия бундай гастролларни қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон имижига таҳдид эканини таъкидлаб, қарши чиққан фаолларга миннатдорлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръон ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади

Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилгани ҳақида гапириб, буни ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади. «Биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз», — деди у.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.