Америкалик фигурали учувчи бир ўлимдан қолди

Америкалик фигурали учувчи ит туфайли АҚШдаги самолёт ҳалокатидан қутулиб қолди.  Америкалик фигурали учувчи Жон Маравиллага ити сабаб Вашингтонда ҳалокатга учраган самолётга чиқишга рухсат берилмади. "Рўйхатдан ўтиш агенти менга итим жуда катта эканлигини айтди, гарчи бу бизнинг қайтиш рейсимиз бўлса ҳам.

Шахмат. Нидерландияда бўлиб ўтаётган нуфузли турнирда Нодирбек Абдусатторов мағлубиятсиз серия қайд этмоқда

Нидерландияда шахмат бўйича анъанавий Tata Steel Chess 2025 мусобақаси давом этмоқда. Мусобақада Ўзбекистоннинг 2 шахматчиси ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Нодирбек Якуббоев ўзи қўл беришни истамаган ҳиндистонлик шахматчи аёлга гул ва шоколад совға қилди (видео)

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Якуббоев Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида бўлиб ўтаётган Tata Steel Chess мусобақаси доирасида ҳиндистонлик шахматчи аёл Вейшали Рамешбабуга қарши ўйин олдидан рақибига қўл узатишни истамади.Ушбу видео интернет орқали тарқалгач, кўплаб баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди.

Биатлончиларимиз Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларида иштирок этиши мумкин

Биатлон бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дилмурод Абдураҳмонов ва Ролан Раимқулов яқинлашиб келаётган Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларида иштирок этиши кутилмоқда. Ҳозирда ҳар икки спортчимиз Италияда сўнгги тайёргарлик босқичини олиб боришяпти.

Теннис. Девис кубоги: Ўзбекистон – Босния ва Герцеговина баҳсининг жуфтликлари маълум

31-январь – 1-февраль кунлари теннис бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Девис кубогида I жаҳон гуруҳининг плей-офф босқичида иштирок этади. Унда ҳамюртларимиз Босния ва Герцеговинага қарши баҳс олиб боришади.

Париж “Катта Дубулға” турнирига отланган дзюдочиларимизга оқ йўл тиланди

Хабарингиз бор, 1-2-февраль кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи 2025-йилнинг илк мусобақаси ўтказилади. Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи ушбу турнирда уч нафар дзюдочимиз ўз маҳоратини намойиш этади.

Ўйинчоқлар ёмғири — хоккей мавсумининг энг қувноқ ва ажойиб қисмидир

“Ҳумо” хоккей клуби 31-январь ва 1-февраль кунлари 24/25 мавсумнинг мунтазам чемпионат ўйинларини якунлайди. Pro Hokei Ligasy таркибига кирувчи 11 жамоанинг ҳар бири рақиб билан 4 мартадан - 2 мартадан ўз аренасида ва бошқа давлатда - жами 40 мартадан ўйин ўтказади.

Уруш 18 карра жаҳон чемпионининг фаолиятига катта тўсиқ бўлди

Дина Аверина фаолиятини давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди Токио Олимпиадаси вице-чемпиони Дина Аверина фаолиятини давом эттириш ниятида эмас. Бу ҳақда 26 ёшли гимнастикачи РИА Новости агентлигига маълум қилди.

Бокс. Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши боксчилари маълум бўлди

Хабарингиз бор, 21-28 январь кунлари Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда 400 дан ортиқ ҳаваскор боксчилар иштирок этиб, юртимиз биринчилиги учун кураш олиб борди.

Шаҳрам Ғиёсов 2 та камар учун жанг қилади

WBA йўналишида ярим ўрта вазн тоифасида мажбурий даъвогар бўлган Шаҳрам Ғиёсов WBA чемпиони Эймантас Станионис ва IBF чемпиони Жейрон Эннис ўртасида 12 апрель куни бўлиб ўтадиган жангга розилик берди.У бу жангга кейинчалик ушбу жанг ғолиби ўзи билан рингга чиқиш шарти эвазига рози бўлган.

Топупия ва Волкановски реванш жангининг санаси ва манзили маълум бўлди

Бу бўйича маълумотни америкалик аралаш якка кураш устаси Бо Никал ошкор қилди. Унинг сўзларига кўра, ярим енгил вазннинг амалдаги чемпиони Илия Топурия ҳамда собиқ чемпион Алекс Волкановски ўртасидаги беллашув 13 апрель куни Флорида штатининг Майами шаҳрида ташкил этиладиган UFC 314 турнири доирасида ўтказилади.

Регбичиларимизнинг халқаро мусобақа олдидан тайёргарлиги авжида

Жорий йил 25 январдан 15 февралгача Тошкент вилоятидаги «Янгиобод» спорт базасида регби спорт тури бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар миллий терма жамоаси аъзоларининг халқаро мусобақага тайёргарлик кўриш юзасидан ўқув-машғулот йиғини ўтказилмоқда. Ушбу ўқув-машғулот йиғини келгуси мусобақаларга тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлиб, жисмоний ва тактик тайёргарликни ўз ичига олади.

Asian Boxing жорий йил учун мусобақалар рўйхатини эълон қилди

Ўзбекистон бокс федерацияси ҳам бу ташкилот аъзосига айланган. Янги ташкилотнинг катталар ўртасидаги илк Осиё чемпионати 1-15 октябрь кунлари ташкил этилади.

Енгил атлетика баҳсларида болға зарбасидан томошабин ҳалок бўлди

АҚШдаги енгил атлетика мусобақасида томошабинлардан бири сектордан учиб чиққан металл тўп туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда ABC хабар бермоқда.

Тошкентда ўтказиладиган проф бокс оқшомининг тўлиқ карди тасдиқланди

Хабар берганимиздек, эртага пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида Lift промоутерлик компанияси томонидан профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Турнир кардидан жами 10 та жанг ўрин олган бўлиб, оқшомнинг марказий тўқнашувида ҳаваскор боксда Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Лазизбек Мулложонов Руслан Мираимовга қарши рингга кўтарилади.

Спорт соҳасида 2025-йилда амалга ошириладиган ишлар концепцияси ижроси юзасидан давра суҳбати ташкил этилди

Тадбирда Спорт вазирлиги Олий ва профессионал спорт таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Фарход Турдиев, Андижон вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Ў.Тошпўлатов ва бошқарма масъул ходимлари ҳамда спорт таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди. Давра суҳбати давомида Президентимизнинг “Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган устувор вазифалар, шунингдек, оммавий спортни ривожлантириш, аҳолидан спорт синовларини қабул қилиш, маҳаллаларда спорт майдончаларини барпо этиш масаласига алоҳида тўхтатилиб ўтилди.

Нодирбек Якуббоев ҳиндистонлик рақибасининг қўлини сиқмагани ортидан танқидларга учради (видео)

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Якуббоев ҳиндистонлик шахматчи билан ўйин олдидан қўлини сиқиб қўймагани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.Ҳодиса Тата Steel Challengers 2025 мусобақасининг 4-турида рўй берган.

Спорт курашлари. Лайлохон Собирова халқаро турнирда шоҳсупага кўтарилди

Шу кунларда Россия Федерациясининг Красноярск шаҳрида спорт курашлари бўйича "Иван Яригин" хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ва нуфузи бўйича жаҳон чемпионатидан кейин эътироф этилувчи ушбу мусобақада Ўзбекистон аёллар кураши терма жамоаси қизлари ҳам муваффақиятли иштирок этишди.  Бир кун аввал Париж-2024 Олимпиадасидаги иштироки орқали тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида қатнашган илк ўзбек курашчи қизига айланган Актенге Кеунимжаева бронза медалига эга чиққанди.

WBC Усикнинг камари учун даъвогарлар кимлигини маълум қилди

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) Александр Усик учун навбатдаги рақиб ким бўлишини маълум қилди. Унга кўра, Агит Кабайел ва Жан Жилей ўртасидаги жанг ғолиби Александр Усикка қарши тўқнаш келади.

Наоя Иноуэ кореялик рақибини 4-раундда нокаутга учратди

Япония пойтахти Токио шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Кечанинг марказий жангида биринчи ярименгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик 31 ёшли Наоя "Монстр" Иноуэ (29-0, 26 KO) кореялик 32 яшар Ё Жун Кимга қарши рингга кўтарилди.

Бокс. Станионис ва Эннис ўртасида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади

Яримўрта вазн тоифасида IBF чемпиони Жейрон Эннис (33-0, 29 КО) WBA чемпиони Эймантас Станионис (15-0, 9 КО) билан жанг ўтказиш борасида деярли келишувга эришди. Бирлаштирувчи чемпионлик жанги 12 апрель куни Нью-Жерси штатининг Атлантик-Сити шаҳрида бўлиб ўтади.

Australian Open. Новак Жокович Зверевга қарши ярим финал учрашувини охиригача етказа олмади

ATP рейтингида еттинчи ўринни эгаллаб турган сербиялик Новак Жокович Australian Open ярим финалида Германия вакили, дунёнинг иккинчи ракеткаси Александр Зверевга мағлуб бўлди – 6/7(5). Учрашув 1 соат 22 дақиқа давом этди.

Ўзбекистон футзал федерациясида тайинловлар амалга оширилди

Хабарингиз бор, мамлакатимизда спортнинг футзал турини янада ривожлантириш, Осиё ва Жаҳон миқёсидаги муваффақиятлари салмоғини ошириш, футзалнинг оммавийлигини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Янги ташкил топган федерацияда қатор тайинловлар амалга оширилди.

World Boxing 2025-йил учун мусобақалар тақвимини эълон қилди

World Boxing ташкилоти 2025-йил учун мусобақалар тақвимини эълон қилди. Унда 4 та Жаҳон кубоги босқичи, 1 тадан Жаҳон челленж турнири ва дунё биринчилиги кўрсатиб ўтилган.

Australian Оpen. Новак Жокович Карлос Алькарасни мусобақадан чиқариб юборди ва ярим финалга йўл олди (видео)

“Катта Дубулға” турнирларининг 24 карра ғолиби, сербиялик теннисчи Новак Жокович 2025 йилги Australian Оpen мусобақасининг ярим финалига чиқди.Муросасиз кечган чорак финал учрашувида у 4 карра Grand Slam турнири ғолиби, испаниялик теннисчи Карлос Алькарасни 4:6, 6:4, 6:3, 6:4 ҳисобида енгди.

UFC 311. Ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков турнирда қанча ишлаб топди?

UFC 311 турнири якунига кўра, спортчиларнинг гонорарлари миқдори эълон қилинди. Унга кўра, ўзбекистонлик MMA жангчиси Гусков умумий ҳисобда 86 минг долларга эга чиқди.

Бокс. Баҳодир Жалолов ва Отабек Холматов АҚШга етиб борди ва машғулотларга киришди

Хабарингиз бор, икки карра Олимпиада чемпиони 6 февраль куни Канаданинг Монреаль шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Унга ўша куни франциялик Дэвид Спильмонт рақиблик қилади.

FIDE: 2025 йилдаги 2 та нуфузли мусобақа Самарқандда ўтказилади

FIDE 2025 йилдаги 2 та нуфузли мусобақа Ўзбекистонда ўтказилиши эълон қилди. "Grand Swiss" ва "Women’s Grand Swiss" турнирлари 3–15 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

Бокс. Ўсмирларимиз Россиядаги турнирдан 12 та медаль билан қайтишди

Россия Федерациясининг Тамбов шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнир якунланди. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 13 та вазнда баҳс олиб бориб, 10 та олтин ва 2 та кумуш медалларига эга чиқди.

Australian Open. Жоковичнинг чорак финалдаги рақиби – Карлос Алькарас

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Australian Open турнири давом этмоқда. Дунёнинг еттинчи ракеткаси Новак Жокович мусобақанинг чорак финал иштирокчисига айланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.