Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги Миллий статистика қўмитаси сифатида қайта ташкил этилади. Бу ҳақда “Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонида сўз боради.
Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 27 февраль куни автобус дарахтга бориб урилди. Пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Италия музейлари вакиллари ва коллекционерлари Ўзбекистон маданий меросини оммалаштириш ғоясини қўллаб-қувватлаб, Ислом цивилизацияси маркази очилиши муносабати билан халқаро кўргазма ўтказиш ташаббусига ижобий муносабат билдирди. Асрлар давомида Ўзбекистон маданий меросига оид намуналар дунё бўйлаб тарқалиб, энг йирик музей ва шахсий коллекцияларнинг дурдоналарига айланди.
Италия музейлари вакиллари ва коллекционерлари Ўзбекистон маданий меросини оммалаштириш ғоясини қўллаб-қувватлаб, Ислом цивилизацияси маркази очилиши муносабати билан халқаро кўргазма ўтказиш ташаббусига ижобий муносабат билдирди. Асрлар давомида Ўзбекистон маданий меросига оид намуналар дунё бўйлаб тарқалиб, энг йирик музей ва шахсий коллекцияларнинг дурдоналарига айланди.
Семинар буғдой занг касалликларини янада самарали бошқариш бўйича миллий салоҳиятни мустаҳкамлаш ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ўсимликларни ҳимоя қилиш, наслчилик, уруғчилик билан шуғулланувчи ҳукумат вакиллари, тадқиқотчилар ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги асосий манфаатдор томонлар бирлаштирди.Буғдой занг касаллиги Ўрта Осиё ва Кавказда буғдой экинлари учун жиддий трансчегаравий таҳдид ҳисобланади.
26 февраль куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қирғизистонда бундан буён марҳум чиққан уйида биринчи уч кун давомида қорамол сўйиш ва меҳмонларга таом тортиш тақиқланади. «Уч, тўрт, етти, йигирма, қирқ» ва бошқа маросимларни ўтказиш ҳам жоиз эмас.
Самарқанд вилоятида содир этилган жиноятларнинг учдан бир қисмидан кўпроғини кибержиноят ташкил этади Самарқанд вилоятида жиноятчилик 2024 йилда олдинги йилга нисбатан 3961 тага ёки 72,8 фоизга ошганлигини эшитган кишининг ҳайратга тушиши табиий. Бир йил давомида жиноятлар сони шу даражада ҳам кўпаядими, деган савол ўз-ўзидан пайдо бўлади ва сабабани билишга интиламиз.
ФАО Бош директори ўринбосари Виорел Гуту ФАОнинг Будапештдаги минтақавий ваколатхонасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Делегация таркибидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар бўйича агентлик вакили Улуғбек Хусаинов, Президент администрацияси вакиллари Обиджон Хуррамов ҳамда Азамат Курултаев ўрин олди.
Chery Tiggo 9 тўсиқ билан ён зарба бериш бўйича Euro NCAP тестидан ишончли тарзда ўтди. Автомобил 60 км/соат тезлик билан тўқнашувда ажойиб хавфсизлик кўрсаткичларини намойиш этди: А, Б, C устунлар ва эшиклар бутун қолиб, йўловчиларга ҳимоя муҳитини та’минлади.
Давлат тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилишнинг янги электрон механизми яратилди. Бу ҳақида ССВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари ички туризмнинг ривожланишини баҳолашга қаратилган офлайн сўров ўтказди. Сўровда барча вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан жами 3172 нафар респондент иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати мазкур оила фарзандларининг академик натижаларига қандай таъсир қилиши ўрганилди. Таълим ва унинг сифати иқтисодий ривожланиш билан чамбарчас боғлиқ.
Таъмирлаш ва газ сизиб чиқиш ҳолатларини бартараф этиш ишлари сабабли 20 февраль куни айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб хабар бермоқда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати. Унга кўра, Тошкент шаҳарнинг Мирзо Улуғбек туманида 10:00 дан 18:00 гача 484 та аҳоли ва 6 та улгуржи истеъмолчи; Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларида 13:00 дан 17:00 гача, Зангиота ва Тошкент туманларида 09:00 дан 17:00 гача 4625 та аҳоли ва 82 та улгуржи истеъмолчи; Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри, Боёвут ва Гулистон туманларида 10:00 дан 18:00 гача 16933 та аҳоли ва 209 та улгуржи истеъмолчи; Бухоро вилоятининг Жондор тумани да 13:00 дан 17:00 гача 580 та аҳоли истеъмолчи; Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри () ва Қарши туманида 10:00 дан 17:00 гача 7020 та аҳоли ва 22 та улгуржи истеъмолчи; Сурхондарё вилоятининг Термиз ва Шеробод туманларида 08:30 дан 17:00 гача 13892 та аҳоли ва 365 та улгуржи истеъмолчи; Навоий вилоятининг Ғазғон шаҳрида 04:00 дан 17:00 гача 1154 та аҳоли ва 11 та улгуржи истеъмолчи; Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Шовот туманларида 10:00 дан 17:00 гача 893 та аҳоли ва 12 та улгуржи истеъмолчи; Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир ва Хўжайли туманларида 14:00 дан 18:00 гача 8110 та аҳоли истеъмолчи.
19 февраль куни АҚШнинг Аризона штати жанубида иккита кичик самолётнинг тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Америка овози” хабар берди.
Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Маданият Маркази ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур кутубхона директори Умида Тешабоева Ўзбекистонда 12 минг кутубхона мавжуд бўлиб, улардан 200 таси оммавий кутубхоналар эканлигини маълум қилди.
Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Маданият Маркази ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур кутубхона директори Умида Тешабоева Ўзбекистонда 12 минг кутубхона мавжуд бўлиб, улардан 200 таси оммавий кутубхоналар эканлигини маълум қилди.
Мажбурий ижро бюросининг ахборот хизматининг билдиришича, ижтимоий тармоқларда автомобилларга газ ёки ёқилғи қўйиш шохобчаларида фуқароларнинг судлар ёки бошқа органлар ҳужжатларига асосан мавжуд қарздорлиги сабабли, автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш тақиқлангани ҳақидаги хабарлар асосга эга эмас. Фуқароларимизнинг ижро ишлари ҳақидаги қарздорлиги ҳақидаги хабарлар, аввало “СМС хабарномалар” орқали маълум қилиб борилади. Қолаверса, фуқароларимиз юзага келаётган қарздорликлар ҳақида маълумотларни олиш ва хорижга чиқиш олдидан тақиқ бор ёки йўқлигини мобил телефон орқали ҳам билиб бориш мумкин.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи аъзолари беш кун давомида Тошкент шаҳри, Наманган ва Бухоро вилоятларининг энг оли ва чекка ҳудудларида ўз фаолиятини давом эттиришди. Ишчи гуруҳ томонидан бириктирилган ҳудудлардаги маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказилиб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, миграциядаги фуқаролар билан ишлаш шунингдек, белгиланган бошқа масалалар бўйича манзилли ишлар олиб борилди.
Бугунги кунга келиб эпилепсия касаллигини сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш усули яратилди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди.
Халқаро қидирувда бўлган шахс Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА. Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан ўғирлик ва катта миқдорда товламачилик жиноятларини содир этганлик учун халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Т.Х.М.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайт шаҳрида Кувайт ташқи ишлар вазири Абдулла ал-Яҳё билан учрашув ўтказди. Кувайтга амалга оширилаётган тарихий ташриф давомида эришилган келишувлар доирасида фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция-молиявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
18 ёшгача бўлган ёшларимиз 2025-йил 28-февралдан 6-мартгача У18 жаҳон чемпионатининг ИИИБ дивизионида (кучлар бўйича еттинчи) ўйин ўтказадилар. Турнир Бангкок (Таиланд)да бўлиб ўтади.
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида автомобилга газ ускунасини ўрнатиш учун рухсатнома олиш хизмати пайдо бўлди. Хизматдан фойдаланиш учун онлайн ариза тўлдириш керак.
Наманган вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси тезкор гуруҳи томонидан навбатдаги тунги рейд тадбири ўтказилди. Поп ҳудудида ўтказилган рейд тадбирида ҳуқуқбузар И. А.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан Тошкент шаҳрида кўп қаватли уй-жойларга инвестицияларнинг даромадлилиги ўрганилди. Уй-жойга инвестиция қилиш – фақат кўчмас мулкка эгалик қилиш эмас, балки узоқ муддатли молиявий барқарорлик ва даромад олишнинг ишончли манбаларидан бўлиб келган.
Тошкент ҳамда Навоий вилоятининг айрим ҳудудларида маиший чиқинди хизматлари учун тўлов тарифларини тартибга солиш мақсадида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли сессия қарорлари билан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон делегацияси ҳокимлар малака ошириш дастури доирасида тажриба алмашиш ва шаҳарларни режалаштириш ҳамда бошқарувнинг илғор тажрибаларини ўрганиш мақсадида Туркияда бўлиб турибди. Делегацияга «Юксалиш» ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитаси депутати Бобур Бекмуродов раҳбарлик қилмоқда.
Маълумки, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан «Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва ерни қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури» (FOLUR) лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа Глобал экологик жамғорма (GEF) томонидан молиялаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.