Ўзбекистонда курьерлик қилиш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда курьерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди. Бу ҳақда 18 июнь куни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган “Электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомда сўз боради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025-йилнинг май ойида иккиламчи бозорда автомобиллар нархининг ўзгариши таҳлил қилинди

Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи. Жорий йилнинг май ойида маҳаллий оммабоп автомобилларнинг ўртача нархи апрель ойидагига нисбатан қуйидагича арзонлашди: «Onix»: кўп фойдаланилгани $800 га ($13 800 дан $13 000 га), ўртача фойдаланилгани $220 га ($13 700 дан $13 480 га); «Lacetti»: кам фойдаланилгани $100 га ($14 800 дан $14 600 га); кўп фойдаланилгани $100 га ($13 000 дан $12 900 га), ўртача фойдаланилгани $75 га ($14 075 дан $14 000 га);-«Cobalt»: кам фойдаланилгани $144 га ($12 700 дан $12 556 га); “Nexia”: ўртача фойдаланилгани $100 га ($11 000 дан $10 900 га); «Spark»: кўп фойдаланилгани $100 га ($8 900 дан $8 800 га); «Damas»: кўп фойдаланилгани $200 га ($7 200 дан $7 000 га), ўртача фойдаланилгани $200 га ($7 800 дан $7 600 га), кам фойдаланилгани $50 га ($8 050 дан $8 000 га).

2025-йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳридаги супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2025-йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди. Мониторинг натижалари 9 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*.

Картошкачилик техникалари импорт божидан озод этилади

Йил бошидан бери Қашқадарёда мева-сабзавот экспорти 2 карра ошиб, 62 миллион долларга етган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда қайд этилди.

Қашқадарёда ҳали ишга солинмаган камида 15 миллиард долларлик салоҳият бор — Президент

Қашқадарёда вилоят “Ислоҳотлар штаби” тузилиши белгиланди. Бу ҳақда 20 июнь куни Қашқадарёни комплекс ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

Самарқандда суд раиси автоҳалокатда вафот этди

Кеча, 17 июнь куни Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

NEER ва REER индекслари: ташқи савдога қандай таъсир кўрсатади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2025-йилнинг январь-апрель ойлари учун номинал (NEER) ва реал самарали алмашув курси (REER) индекслари ҳисоблаб чиқилди. Изоҳ: NEER ва REER индексларини ҳисоблашда савдо ҳамкорларимиз сифатида Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмасида 83 фоиз (2024) ҳиссага эга бўлган 20 та мамлакат, базавий давр сифатида 2019-йилнинг январь ойи танлаб олинди.

2017–2024 йиллар таҳлили: Ўзбекистон экспорти технологик жиҳатдан мураккаблашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан UNCTAD методологияси асосида Ўзбекистоннинг 2017–2024 йиллардаги экспорти таркибининг технологик мураккаблиги таҳлил қилинди. UNCTAD методологиясига кўра, экспорт маҳсулотлари технологик мураккаблиги ва қайта ишланиш даражасига қараб қуйидаги 6 та тоифага ажратилади: Паст технологияли маҳсулотлар (матолар, тайёр кийим-кечаклар, пластмасса буюмлар, мебель, чарм ва ёғоч маҳсулотлари); Ўрта технологияли маҳсулотлар (кимё саноати, полимерлар, ўғитлар, двигателлар, машиналар, маиший техника, автокомпонентлар ва қишлоқ хўжалиги техникалари); Юқори технологияли маҳсулотлар (электроника, электротехника, тиббий ускуналар, фармацевтика маҳсулотлари, аэрокосмик техника ва ўлчов асбоблари); Қайта ишланган ресурсга асосланган маҳсулотлар (ўсимлик ёғи, тамаки маҳсулотлари, шарбатлар, ёғочдан тайёрланган буюмлар, руда, нефть маҳсулотлари, кимёвий хомашё ва металлар); Хомашё маҳсулотлари (пахта толаси, хом нефть, табиий газ, тозаланмаган рудалар, сабзавотлар, мевалар, олтин ва бошқа ер ости бойликлари); Таснифланмаган маҳсулотлар (махсус мақсадли товарлар, олтин (номонетар), хизматлар, электр энергияси, ёки ҳарбий маҳсулотлар).

Йўлдош Муқимов: «Правда» муҳри остидаги журналист

Шу кунларда ХХ— асрнинг нафақат Совет Иттифоқида, балки бутун дунёда эътибор қозонган нуфузли газеталаридан бири билан тақдири чамбарчас боғланган машҳур журналист Йўлдош Муқимовни таваллудининг юз йиллиги нишонланмоқда. Қандай гаплар айтилмасин, ўша пайтларда мамлакатда кўп журналистлар бор эди.

Йўлдош Муқимов: «Правда» муҳри остидаги журналист

Шу кунларда Йўлдош Муқимов — ХХ асрнинг нафақат Совет Иттифоқида, балки бутун дунёда эътибор қозонган нуфузли газеталаридан бири билан тақдири чамбарчас боғланган машҳур журналист Йўлдош Муқимовни таваллудининг юз йиллиги нишонланмоқда. Қандай гаплар айтилмасин, ўша пайтларда мамлакатда кўп журналистлар бор эди.

Митрополит Викентийнинг меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ вазият юзасидан жамиятга мурожаати

Тошкентдаги Ўрта Осиё митрополия округи раҳбари, Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ вазият юзасидан жамиятга мурожаат қилди. Митрополит таъкидлашича, черков ҳар доим «виҷдон овози» бўлиб келган ва инсон Худо суратида яратилганини, унинг қадр-қимматини камситиш ёки зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслигини эслатиб туради.

Шавкат Мирзиёев Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро ҳақида кескин гапирди

Президент Шавкат Мирзиёев Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро ҳақида кескин фикр билдириб, улар ўртасидаги зиддият минтақага ҳам таъсир ўтказишини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида сўз борди.

Камбағал оилалар ижтимоий ҳимояда: Ўзбекистонда камбағаллик реестри шакллантирилади

Бугунги кунда дунё миқёсида ижтимоий тенгсизлик, камбағаллик ва эҳтиёжмандлик масалалари ҳар бир мамлакат олдида долзарб муаммо сифатида турибди. Ўзбекистон ҳам бу борада бефарқ эмас.

Ўзбекистонда буғдой нархини барқарорлаштириш бўйича янги халқаро лойиҳа ишга туширилди

Тошкент, 2025 йил 8 июнь – Буғдой Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини, қишлоқ аҳолисининг даромад манбаларини ва умумий иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Бироқ мамлакат ташқи омиллар, геосиёсий хавфлар ва ички бозорни тартибга солишнинг чекланган имкониятлари туфайли нарх тебранишларига дуч келмоқда.

Тошкентда 110 мингта уй бузиладими?

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бу хабарлар асоссиз эканлигини айтди.

Ўзбекистон сайёҳлик рекордини яна янгилади: май ойида 1,1 миллион нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрди

2025-йил май ойида Ўзбекистонга 1,1 миллион нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган ойдаги рекордни янгилади — ўшанда сайёҳлар сони биринчи марта миллиондан ошганди.

Хотин-қизларни оилавий зўравонликлардан ҳимоя қилиш борасидаги муҳим ислоҳотлар

Маълумки, жамиятимизда кўпчилик аёлларимиз оилавий зўравонликларнинг жабрланувчиси, ҳам қурбонидир. Бу тазйиқлар ва зўравонликлар асосий айбдори аёлнинг ёлғиз турмуш ўртоғи дейишимиз хатó бўлади,бизнингча, сабаби жамиятимизда учинчи шахсларнинг аралашуви , яъниким турмуш ўртоғининг қон-қариндошлари  томонидан ҳам мутассил равишда аёлларга нисбатан тур хил кўринишдаги тазйиқлар, руҳий босимлар ўтказиб бориш ҳолатлари кўп кузатилмоқда.

2017-2024 йилларда мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ўзгаришлар таҳлил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2024 йилларда мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ўзгаришларни таҳлил қилди. Таҳлил давомида қуйидагилар аниқланди:Агар 2017-йилда мамлакатимизда фаолият юритган мактабгача таълим ташкилотлари сони 5186 тани ташкил этган бўлса, 2024-йил сўнгига келганда уларнинг сони 7 баробар ошган ва 38 058 тага етган.

2017-2024 йилларда Ўзбекистонда олий таълим соҳасида олиб борилган ислоҳотлар натижаси таҳлил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2024 йилларда Ўзбекистонда олий таълим соҳасида олиб борилган ислоҳотлар натижасини таҳлил қилди. Агар 2017/2018 ўқув йилида олий таълим муассасалари (ОТМ) сони 72 тани ташкил этган бўлса, 2023/2024 ўқув йилида уларнинг сони 219 тага етди (ўсиш 304 фоиз).

MSA Resort: Ўзбекистонда янги туристик мажмуа очилиши яқинлашмоқда

Тошкент вилоятининг гўзал гўшаларидан бири — Угамо-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳудудида жойлашган ноёб туристик мажмуа — MSA Resort’нинг қурилиши якунига етиб бормоқда. Мамлакатимизда туризм ва барқарор инфратузилмани ривожлантиришга давлат раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли, бундай кўламдаги лойиҳалар зарур қўллаб-қувватлаш ва илҳом олиш имконига эга бўлмоқда.

ФАО Қорақалпоғистонда экологик муаммоларга қарши курашиш учун олтита замонавий метеорологик стансия ўрнатди

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Оролбўйи минтақасида муҳим аҳамиятга эга бўлган навбатдаги ташаббусни амалга оширди. ФАО томонидан «Ҳаво сифати, ер ва сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш орқали экологик беқарорлик муаммоларини инновацион ёндашув орқали ечиш учун Оролбўйи минтақасидаги ҳамжамиятнинг билим ва кўникмаларини ошириш» қўшма дастури доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг 3 та туманида олтита замонавий метеорологик стансия ўрнатилди.

Нодавлат олий таълим муассасалари: нигоҳда Халқаро Инновацион Университети

Ҳар қандай жамиятда тараққиёт ва юксакликка эришиш илм-фан, таълим ва маърифат орқалигина амалга оширилади. Дарҳақиқат мамлакатимизда илм-маърифат ва таълим йўналишида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Тарифларни эркинлаштириш орқали энергия ресурслардан оқилона фойдаланиш ва самарадорлигини ошириш

Тошкент, 2025 йил, июнь. Ўсиб бораётган талабни ҳисобга олган ҳолда барқарор бозор механизмларини яратиш ва инвестицияларни жалб этишга қаратилган тарифларнинг эркинлаштирилиши энергетика соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг давоми бўлди.

Ўзбекистон энергетика трансформацияси: бозор механизмларига босқичма-босқич ўтиш

Тошкент, 2025 йил, июнь 2017 йилдан буён Ўзбекистонда энергетика соҳасида самарадорликни ошириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва бозор механизмларига ўтишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 2017 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда электр энергия соҳасининг норматив-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди, жумладан, 8 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 90 тадан ортиқ ҳужжатлари қабул қилинди 2016-2024 йилларда мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 38%га ошиб, 2016 йилдаги 59 млрд кВт/соатдан 2024 йилда 81,5 миллиард кВт/соатга етди.

«Ucell» оммавий оферта шартларига ўзгартириш киритишига тўғри келди

Рақобат қўмитасига фуқародан келиб тушган мурожаат асосида «Ucell» компаниясининг оммавий офертасидаги айрим шартлар қонунчиликка мувофиқлаштирилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.

Наманганда “Nexia-3” ёниб кетди

Жорий йилнинг 25 май куни Наманган вилоятида “Nexia-3” автомашинаси дарахтга урилиб, ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати маълум қилди.

Европа Иттифоқи Ўзбекистонда гендер сезгир бюджетлаштиришни қўллаб-қувватлайди

Тошкент, Ўзбекистон – 2025-йил 26-май – Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Гендерга йўналтирилган сиёсат ва бюджетларни илгари суриш: Ўзбекистонда шаффоф, инклюзив ва ҳисобдор бошқарув сари” лойиҳаси расман ишга туширилди. Мазкур янги лойиҳани Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш бўйича тузилмаси – БМТ Аёллар амалга оширади.

Уларнинг хотираси — қалбимизда мангу яшайди!

Ватанимиз ўзининг қадимий ва шонли тарихида кўп оғир синов ва машаққатларни бошидан кечиргани, уларнинг барчаси беқиёс мардлик ва сабр-матонат билан енгиб ўтилгани ҳаммамизга айён. Тарихсиз келажак йўқ деганларидек, тарихий маълумотларга таянадиган бўлсак, қадим замонлардан бошлаб бобо-момоларимиз илму-фанга қўшган чексиз ҳиссаси билан бир қаторда ватан озодлиги учун ҳам ҳақиқий қаҳрамонликлар кўрсатишган.

Ўзбекистон оиласининг миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланган ҳимоя

Оила Ўзбекистонда жамиятнинг асосий элементидир ва унинг жамиятдаги ролининг аҳамияти катта. Маданий анъаналар ва миллий қадриятларга мос равишда, оилага нисбатан ижтимоий ҳимояни шакллантириш махсус аҳамиятга эга бўлиб, давлат сиёсати, анъаналар ва диний нормаларнинг мураккаб уйғунлашуви билан шаклланади.

Теҳронда Ўзбекистон — Эрон бизнес форуми ўтказилди

11 май куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон — Эрон бизнес форуми бўлиб ўтди. Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Эрон Ислом Республикаси Биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ореф сўзга чиқдилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.