4 март куни Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
4 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўмон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича «Prague Chess Festival» турнири давом этмоқда. Мусобақанинг «Masters» гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик икки шахматчи — Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоев кеча 6-тур доирасида ўзаро тўқнаш келишди.
Яқин Шарқдаги мавжуд вазият шароитида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган 11 ёшли Ўзбекистон фуқароси Қатарда дафн этилди. Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида туғилган бола Қатарда бўлиб турган вақтида транспорт воситаси бошқарувини йўқотиш оқибатида содир бўлган ЙТҲда оғир бош жароҳати олган.
Тошкент шаҳрида 2026 йил 5 апрел куни ўтказиладиган Тошкент International Marathon учун иштирокчилар рўйхатдан ўтиши очилди. Старт ва финиш Humo Arenaда бўлади.
Берлин шаҳрида ўтказилган халқаро туризм кўргазмаси доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор нуфузли халқаро ташкилотлар ва бизнес вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. Мулоқотларда мамлакат туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ва туристик оқимни ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Яқин Шарқдаги беқарор вазият фон ида 500 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Қатар пойтахти — Доҳа шаҳридаги меҳмонхоналарга вақтинча жойлаштирилган. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.
Адлия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлигининг қўшма қарори билан интеллектуал мулкдан қонунга хилоф равишда фойдалангани сабабли фаолияти чекланган веб-сайтлар ҳақидаги маълумотларни халқаро платформага киритиш тартиби тасдиқланди. Мазкур платформа Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти томонидан юритилади ва унга аъзо давлатлар муаллифлик ҳуқуқи бузилгани аниқланган сайт ҳамда иловалар тўғрисидаги ахборотни жойлаштиради.
2 март куни Берлин шаҳрида ўтказилган халқаро туризм кўргазмаси доирасида туризм вазирлари саммити ташкил этилди. Анжуман ривожланаётган йўналишлар имкониятларини кенгайтириш ва соҳанинг салоҳиятини самарадорликка йўналтириш масалаларига бағишланди.
Iran International агентлиги манбаларига кўра, Эрон Оятуллолар кенгаши Мужтабо Хоменейни Ислом Республикасининг янги олий раҳбари этиб сайлаган. Мужтабо — марҳум оятулло Али Хоменаийнинг ўғли.
Тошкент шаҳрида ички ишлар органларининг икки нафар ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Улар хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш ва ноқонуний мукофот пули олишга уринишда гумонланмоқда.
3 март куни Президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва болалар ҳуқуқларини тубдан кучайтиришга қаратилган ташаббуслар пакетини тасдиқлади. Янги чоралар жинсий жиноятлар учун жавобгарликни кескин ошириш, фавқулодда ёрдамнинг рақамли механизмларини жорий этиш ҳамда ёш оналар учун ижтимоий кафолатларни кенгайтиришни назарда тутади.
2026 йил 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, марҳум кичик сержант Эшназаров Хосилбек Бекназар ўғли “Жасорат” медали билан мукофотланди. У Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори сифатида фаолият юритган.
3 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири Саййид Аббос Аракчи билан телефон орқали мулоқот қилди.«Сўнгги воқеалар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этиб, жабрланган оилаларга нисбатан ҳамдардлигимизни билдирдик», — деб ёзди Саидов ўзининг Telegram каналида.
2026 йил 3 март куни соат 18:00 ҳолатига кўра автоматик мониторинг станциялари маълумотларига асосан, Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосида ифлосланиш кўрсаткичлари эълон қилинди. Маълум бўлишича, PM10 майда дисперсли заррачалар миқдори 85 мкг/м³ ни ташкил этган.
3 март куни Ўзбекистон президенти, Қуролли кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳузурида мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистоннинг 18 ёшгача бўлган ўсмирлар хоккей терма жамоаси жаҳон чемпионатининг учинчи “А” дивизионидаги иштирокини ишончли ғалаба билан бошлади. Гонконг шаҳрида ўтказилаётган мусобақанинг очилиш ўйинида ўзбекистонликлар мезбонлар устидан 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Тошкент шаҳрида аввал ҳам Ўзбекистон–Беларусь ишбилармонлар кенгашининг бешинчи йиғилиши ўтказилган эди. Унда икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.
2026 йил январь ойида Ўзбекистонда жами 22 099 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Йўл ҳаракати давомида авариявий ҳолат келтириб чиқарган ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Қоидабузарлик содир этилган транспорт воситаси белгиланган тартибда жарима майдонига жойлаштирилди.
Республика бўйлаб табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган 500 куб метрлик базавий меъёр 2026 йил 15 мартга қадар узайтирилди. Янгиланган об-ҳаво прогнозига кўра, совуқ ҳаво массасининг мамлакатнинг бошқа ҳудудларига кириб келиши эҳтимоли мавжуд.
Ўзбекистонда давлат корхоналари ва тижорат банкларини ислоҳ қилиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар тасдиқланди. 2026 йил 25 февралда қабул қилинган Президент қарори миллий компаниялар самарадорлигини ошириш, бошқарув тизимини модернизация қилиш, шаффофликни кучайтириш ва рақобатбардошликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтказилган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнир сериясида муваффақиятли иштирок этиб, саккизта медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Эроннинг шафқатсиз бомбардимон қилиниши натижасида юзага келган тартибсизликлар ҳаётни барбод қилишда давом этмоқда. Бу футболчиларга ҳам таъсир қилмоқда - хусусан, Эрон терма жамоасининг собиқ дарвозабони Рашид Мазаҳирий Эронда ғойиб бўлди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь ойида мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 5,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 миллиард долларга ёки 29,2 фоизга ошган.
Ўзбекистон ҳукумати ушбу ҳудудларда табиий газ бўйича қишки базавий лимит — 500 куб метр ҳажмни 2026 йил 15 мартгача амал қилишини белгилади. Қарор «Ўзгидромет»нинг мамлакат шимолий ҳудудларида паст ҳарорат сақланиб қолиши ҳақидаги прогнози асосида қабул қилинган.
Тошкент вилоятида прокуратура ходими 9 минг долларни олиш чоғида қўлга олинди. У тадбиркорга жавобгарликдан қутқаришда ёрдам беришни ваъда қилиб, пул талаб қилганликда гумонланмоқда.
Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича «Prague Chess Festival» турнири давом этмоқда. Мусобақанинг «Masters» гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик икки шахматчи — Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоев кеча 5-тур ўйинларини ўтказишди.
Янги Ўзбекистон спорт ва очиқлик орқали жаҳон ҳамжамияти билан интеграцияни изчил давом эттирмоқда. Шу жараёнда Тошкент халқаро марафони мамлакатнинг нуфузли спорт анъаналаридан бирига айланиб бормоқда.
Болгариянинг София шаҳрида 22 февралдан 1 мартга қадар давом этган “Странджа” турнири ўз якунига етди.Мазкур турнирда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси эркаклар ва аёллар ўртасида ҳам умумжамоа ҳисобида 1 ўринни қўлга киритди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.