UFC. Нганну: «Мен MMA тарихидаги энг яхши жангчиман»

UFC’нинг оғир вазндаги собиқ чемпиони Фрэнсис Нганну аралаш яккакурашларга қайтиши олдидан баландпарвоз баёнот бериб, ўзини MMA тарихидаги энг яхши жангчи деб атади. «Мен MMA тарихидаги энг яхши жангчиман.

ХОҚ 2028 йилги Олимпиада ўйинларига бокс бўйича саралаш тизимини тасдиқлади

Халқаро Олимпия қўмитаси 2028 йилги Олимпиада ўйинларига бокс бўйича саралаш тизимини тасдиқлади. Ушбу тизимни  "World Boxing" ташкилоти тақдим этган.

Бокс. Кичик ўсмирларимиз Осиё чемпионатини 27 та медаль билан якунлашди

Тошкент мезбонлик қилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида кичик ўсмирлар ўртасидаги беллашувларнинг финал баҳслари ўз якунига етди. U 15 ёш тоифасини ташкил этган мазкур йўналишда терма жамоамиз 13 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза, жами 27 та медал жамғариб, қитъамизда тенгсиз эканини яна бир бор намойиш этдилар.

Футзал. Ўзбекистон кубоги ярим финал иштирокчилари маълум

Жиззах шаҳридаги вилоят футбол академияси спорт залида икки кун мобайнида Ўзбекистон кубоги-2026 мусобақасининг чорак финал учрашувлари ўтказилди ва ярим финалда куч синашувчи жуфтликлар номи аниқланди. Баҳсларнинг иккинчи куни чорак финал баҳсларини СҚБ ҳамда “”Оил Стар” жамоалари бошлаб беришди.

Ҳалоков профессионал боксдаги 3-жангини ҳиндистонлик жангчига қарши ўтказади

Тошкент шаҳридаги “Ҳумо Арена”да Олимпиада чемпионлари ва жаҳон юлдузлари иштирокида профессионал бокс оқшоми ўтказилади. 29-май куни бўлиб ўтадиган мусобақада Париж Олимпиадаси ғолиби, Жаҳон ва Осиё чемпиони Абдумалик Ҳалоков ҳиндистонлик Аниш Кумарга қарши рингга кўтарилади.

Жавоҳир Синдоров мукофот жамғармаси 475 минг АҚШ долларини ташкил этадиган мусобақада қатнашади

Бугун, 14-май куни Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича Grand Chess Tour 2026 туркумига кирувчи халқаро турнирнинг иккинчи босқичи — 2026 Super Chess Classic Romania мусобақаси старт олади. Мазкур нуфузли мусобақада жаҳоннинг энг кучли 10 нафар гроссмейстери ғолиблик учун баҳс олиб боради.

UFC. Камару Усман Чимаев учун UFC’даги навбатдаги рақибни таклиф қилди

UFC собиқ чемпиони, нигериялик Камару Усманнинг фикрича, ўрта вазн тоифасида собиқ чемпионликка даъвогар (84 кг гача) Хамзат Чимаев навбатдаги жангини бразилиялик Пауло Костага қарши ўтказиши керак. «Пауло Коста Азамат Мурзаканов билан жангда қанчалик ажойиб кўринганини эсланг.

Элмурод Ҳақназаров ва Фазлиддин Ғойибназаров ўртасида жанг ўтказилади

Сўнгги пайтларда ўзини ММА жангчиси сифатида ҳам синаб кўраётган таниқли сўз устаси ва шоумен Элмурод Ҳақназаров навбатдаги жангига тайёргарлик кўрмоқда. Бу сафар унга октагонда бокс бўйича Рио—2016 Олимпиадаси ғолиби Фазлиддин Ғойибназаров рақиблик қилади.

Бокс. Усик дунёнинг энг кучли 5 та боксчиси номини айтди

Оғир вазн тоифасида WBA, WBC, IBF, IBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик вазн тоифасидан қатъи назар (P4P) дунёнинг энг яхши бешта боксчиси номини санаб ўтди. Спортчининг сўзларидан DAZN иқтибос келтирмоқда: «Теренс Кроуфорд, Канело, Шакур, Энтони Жошуа, Фьюри», — деди Александр.

Расман. Нурсултон Рўзибоевнинг жанг санаси ва рақиби маълум бўлди (фото)

Ўзбекистонлик аралаш жанг санъати устаси, 32 ёшли Нурсултон Рўзибоев 27 июнь куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC Fight Night турнири доирасида октагонга кўтарилади.Рўзибоевнинг рақиби россиялик Андрей Пуляев бўлади.

UFC. Макгрегорнинг кейинги жанги борасида янги тафсилотлар маълум бўлди

Таниқли инсайдер ва журналист Ариэль Хельвани UFC собиқ чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор ҳамда 66 кг вазн тоифасида собиқ чемпион, америкалик Макс Холлоуэй ўртасидаги жангни ташкил этиш ишлари якуний паллага кирганини маълум қилди. «Ҳозирда томонлар музокараларнинг финиш чизиғида туришибди.

UFC. Чимаевнинг Стрикленд билан жанг қилиш нияти бўлмаган

Ўрта вазн тоифасида (84 кг гача) собиқ UFC чемпиони Ҳамзат Чимаевнинг акаси Артур Чимаев, укаси аслида Ньюаркдаги (АҚШ) UFC 328 турнирида Шон Стрикленд билан жанг қилишни режалаштирмаганини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, 10 май куни бўлиб ўтган ушбу жангда Ҳамзат Чимаев ҳакамларнинг бўлинган қарори билан мағлубиятга учраган эди.

Пике ЖЧ-2026 ғолибини башорат қилди

«Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Жерард Пике 11 июнь куни старт оладиган жаҳон чемпионати борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. The Touchline нашри Пикенинг қуйидаги тахминларини келтирди: Кашфиёт футболчи: Армандо Гонсалес (Мексика).

Бокс. Мейвезер ва Пакьяо реванш жанги борасида келишувга эришдилар

Флойд Мейвезер ва Мэнни Пакьяо расмий профессионал жанг ўтказиш бўйича янгиланган шартнома шартларини келишиб олдилар. Бу ҳақда The Ring нашри хабар бермоқда.

Бокс. The Ring супер оғир вазн тоифаси рейтингини янгилади

Нуфузли The Ring нашри супер оғир вазн тоифасидаги энг яхши боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Нашр талқинига кўра, украиналик Александр Усик чемпионлик камарини ўз қўлида сақлаб турибди.

UFC. Ҳамзат Чимаев Стрикленд билан реванш жангини ўтказмоқчи

Чеченистонлик UFC жангчиси Ҳамзат Чимаев ўрта вазн тоифасининг янги чемпиони, америкалик Шон Стрикленд билан реванш жангини ўтказишга тайёр эканлигини билдирди. Мазкур вазн тоифасидаги титул жанги АҚШнинг Нюарк шаҳрида бўлиб ўтган UFC 328 турнирининг асосий воқеасига айланди.

12 ёшли Фаустино Оро дунёдаги энг ёш иккинчи гроссмейстер бўлди!

Сардинияда ўтаётган турнир шахмат оламига янги рекордчини тақдим этди. Аргентиналик 12 ёшли Фаустино Оро гроссмейстерлик унвони учун сўнгги, учинчи нормани муддатидан олдин бажарди.

Теннис. Мария Тимофеева Истанбул турнирида ғалаба қозонди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида теннис бўйича WTA 125 таснифига кирувчи мусобақа бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мария Тимофеева бош совринни қўлга киритди.

UFC 328: Стрикленд ва Чимаев ўртасидаги тўқнашув ҳакамлар қарори билан якунланди

Бугун, 10 май куни АҚШнинг Ньюарк шаҳрида навбатдаги UFC 328 турнири бўлиб ўтди. Кечанинг марказий жангида БАА шарафини ҳимоя қилувчи Хамзат Чимаев ва америкалик Шон Стрикленд ўзаро тўқнаш келишди.

UFC 328: Энг енгил вазнда чемпион ўзгармaди

АҚШнинг Ньюарк шаҳрида бўлиб ўтаётган UFC 328 турнири доирасида энг енгил вазн тоифасида чемпионлик жанги ўтказилди. Унда мьянмалик Жошуа Ван япониялик Тацуро Тайрага қарши баҳс олиб борди.

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини тантана қилди (ВИДЕО)

Англиянинг Манчестер шаҳри мезбонлик қилаган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди."Cо-Оп Live Arena" мажмуасида кечган баҳсда ҳамюртимизга хорватиялик Агрон Смакичи рақиблик қилди.

Жавоҳир Умматалиев Англиядаги профессионал бокс оқшомида рақибини нокаутга учратди

Англиянинг Манчестер шаҳридаги "Cо-Оп Live Arena" мажмуасида ўтказилаётган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Жавоҳир Умматалиев ўзининг навбатдаги ғалабасини тантана қилди.Ҳаваскор бокс бўйича амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган Умматалиев ярим оғир вазн тоифасида польшалик Дамиан Драбикка қарши рингга кўтарилди.

Футзал. Гуруҳ босқичи баҳслари якунланиб, чорак финалчилар аниқланди

Жиззах шаҳридаги вилоят футбол академиясида ўн кун мобайнида ўтказилган Ўзбекистон кубоги-2026 мусобақасининг гуруҳ босқичи баҳслари поёнига етди. Бош соврин учун курашни давом эттирадиган кучли саккиз жамоанинг номи маълум бўлди.

Гукеш Доммараджу Жавоҳир Синдаровга қарши чемпионлик жанги ҳақида гапирди

Шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу Варшавадаги турнир олдидан берган интервьюсида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Интервьюнинг асосий нуқталари:Номзодлар турнири ҳақида:"Жавоҳир Номзодлар турнирида эришган натижа шунчаки ҳайратланарли ва ўта доминант.

Tepe Sigeman шахмат турнири. Нодирбек Абдусатторов 3-ўринни эгаллади

Швециянинг Мальмё шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича нуфузли Tepe Sigeman турнири якунига етди. Нодирбек Абдусатторов сўнгги тур доирасида нидерландиялик Йорден ван Форестга қарши оқ доналарда ўйнади.

Grand Chess Tour. Синдаров Гукешга мағлуб бўлди: ўзбекистонлик шахматчи Польшадаги нуфузли турнирда муваффақиятсиз иштирок этмоқда

Дунёнинг энг кучли гроссмейстерларини бирлаштирувчи нуфузли Grand Chess Tour мусобақасининг 11-мавсуми бошланди. Мавсум анъанага кўра Польша пойтахти Варшава шаҳри мезбонлик қиладиган рапид ва блиц турнири билан старт олди.

TEPE Sigeman шахмат турнири. Нодирбек Абдусатторов туркиялик шахматчи билан дуранг ўйнади

Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича нуфузли TEPE Sigeman турнирида муваффақиятли иштирок этмоқда. У 6-тур доирасида туркиялик Яғис Каан Эрдоғмушга қарши баҳс олиб борди ва дуранг қайд этди.

Ёш оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатида медалларга эга бўлишди

Айни кунларда Мисрнинг Исмоилия шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ортда қолган кунда 1 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.

TEPE Sigeman шахмат турнири. Абдусатторов аутсайдер билан тезкор дурангга имзо чекди

Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича нуфузли TEPE Sigeman турнирида муваффақиятли иштирок этмоқда. У 5-тур доирасида швециялик Нилс Гранделиусга қарши баҳс олиб борди ва дуранг қайд этди.

Жавоҳир Синдаров бугун Варшавада бошланадиган «Grand Chess Tour: Super Rapid & Blitz» турнирида иштирок этади

5–10 май кунлари Варшава шаҳрида нуфузли "Grand Chess Tour" доирасида "Super Rapid & Blitz" турнири бўлиб ўтади. Жаҳоннинг кучли гроссмейстерлари иштирок этадиган мазкур мусобақа шахмат мухлислари диққат марказида.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.