Қашқадарёда елкасига Ўзбекистон байроғи туширилган тасмани тақиб олган йигит ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилди — видео

Вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда фуқаро елкасига Ўзбекистон байроғини тақиб юргани сабабли ИИБ ходимлари билан ўртасида тортишув келиб чиққани акс этган видео тарқалди.

“Ғалаба боғи” ва “Шон-шараф” давлат музейига кириш вақтинчалик тўхтатилди

Бу 9 май — Хотира ва қадрлаш куни тадбирларига тайёргарлик кўриш ва санитар ишлар ўтказилиши билан боғлиқ. Мудофаа вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни тадбирларига тайёргарлик кўриш ва санитар ишлари ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейига кириш вақтинчалик тўхтатилди.

Намангандаги университет олдида аёлни пичоқлаб ўлдирган эркак қўлга олинди

У аёлни пичоқлаб, сўнг ўзига ҳам бир неча маротаба пичоқ билан жароҳат етказган. Наманган вилояти ИИБ ижтимоий тармоқда йигит яхши кўрган қизини пичоқлаб ўлдиргани ҳақидаги хабар юзасидан маълумот берди.

Бухорода нотаниш хаста эркакни турмуш ўртоғим, дея одамлардан эҳсон пули йиғган аёл ушланди

Аёл фотосуратни Telegram'дан олган. У масжид ёни ва кўчаларда суратни одамларга кўрсатиб, ёрдам пули ундириб келган.

Намангандаги йигит яхши кўрган қизини ўлдиргани ҳолати бўйича ўрганиш ишлари бошланди — видео

Наманган давлат университети тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Наманган вилоятида Наманган давлат университети олдида йигит ўзининг яхши кўрган қизини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди.

Сурхондарёда ҳайдовчи маст ҳолдаги икки кишини уриб юборди — қурбон бор

Юк машинаси ҳайдовчиси автомобилни бошқариб, маст ҳолда йўлдан ўтаётган икки нафар пиёдани уриб юборди. Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йил 5 май куни соат 15:30 ларда Сариосиё туманида яшовчи 1997 йилда туғилган Қ.Б.

Москвада ўзбекистонлик эркак чиқинди қувуридан топиб олган 5 млн рублни эгасига қайтариб берди

Строгино туманида чиқинди тозаловчиси сифатида ишловчи эркак 5 млн рубль топиб, уни эгасига қайтариб берди. Маълум бўлишича, Усмон Мелиев исмли ўзбекистонлик эркак Мосвкада 15 йилдан бери кўп қаватли уйлардан бирида чиқинди тозловчиси сифатида ишлайди.

Андижонда ИИБ ходими фуқаро билан суҳбат қилаётган вақтда фуқаронинг қўлини ойна бўлаги кесиб кетди — видео

Видеода фуқаронинг қўли жиддий жароҳатланганини кўриш мумкин. Ходимнинг хатти-ҳаракатлари қонунийлиги юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Green Card лотереяси натижалари бугун эълон қилинади

Натижаларни 2023 йил 30 сентябрга қадар текшириш мумкин. Бугун, 6 май куни Тошкент вақти билан соат 21:00 дан бошлаб Diversity Visa Programm 2024 (Green Card) натижаларини текшириш мумкин бўлади.

ФИФА раҳбари Мирзиёевга 24 рақамли футболка совға қилди

Жума куни Ўзбекистон Президенти Тошкентда Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантино билан учрашув ўтказди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантино билан 5 май куни ўтказган учрашувда мамлакатда футболни оммалаштириш ва йирик тадбирларни биргаликда ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ravon-3 ва Nexia-2 автомобиллари ўзаро тўқнашиши сабаб икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши шифохонага ётқизилган. Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йил 5 май куни соат тахминан 13:30 ларда давлат аҳамиятдаги 4Р-79 “Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз” автомобиль йўлида Б.М.

"Янги Ўзбекистон" истироҳат боғи яқинидаги йўл бир неча соатга ёпилади — харита

6 май куни City Run мухлислари ўртасида халқаро пойга ўтказилиши муносабати билан кўчанинг бир қисми транспорт ҳаракати учун ёпилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, "Янги Ўзбекистон" боғи ва унга туташ ҳудудда City Run ҳаваскорлар учун халқаро югуриш мусобақаси ўтказилади.

Тошкентда фуқарони Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди

Улар 25 минг эвазига Туркия ва Мексика орқали Қўшма Штатларга киргизиб қўйишни ваъда қилишган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “L.” МЧЖ раҳбари М.У.

Йўловчилар 2000 сўм эвазига бир соат давомида бир неча автобусдан фойдаланишлари мумкин

Тошкент жамоат транспортида янги жорий этилаётган тариф режаси маълум қилинди. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизматининг хабарига кўра, жамоат транспортида қатнаш учун янги тариф жорий этилмоқда.

Қашқадарёда қамоқхонадаги маҳкумни ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахснинг ўзи қамалди

Маълум бўлишича, судланувчи эркак қамалган қўшнисидан ўч олиш мақсадида уни қамоқхонада ўлдиртирмоқчи бўлган. У бунинг учун 150 млн сўм ваъда қилган.

Сурхондарёда анор шарбатлари орасида синтетик гиёҳвандлик воситасини Ўзбекистонга олиб кираётган шахслар ушланди

Пластик идишларга қадоқланган 18 тонна анор шарбатлари орасида шу идишларга ўхшатиб қадоқланиб, ичига 103 кг “Метамфетамин” моддалар қуйилган идишлар борлиги аниқланди. Сурхондарёда ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистонга синтетик гиёҳвандлик воситаларининг яширин равишда олиб кирилишининг олди олинди.

Тошкентда ўғли 6 ёшли қизларга тегажоғлик қилгани айтилган боғча мудираси ишдан олинди

Аввалроқ, Тошкентда бир нечта ота-оналар боғча мудирасининг 15 ёшли ўғли уларнинг 6 ёшли қизларига тегажоғлик қилгани ҳақида ИИББга шикоят қилишганди. Кеча, 4 май куни Тошкентдаги мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи 6 ёшли қизларга шу боғча мудирасининг ўғли бўлган 15 ёшли йигит томонидан тегажоғлик қилингани айтилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Тошкент вилоятидаги "ўсувчи тоғ" ҳақида эшитганмисиз?

Оҳангарон дарёси ўзанида турган қоя одамлар тилида “митти тоғ” дея аталиб, йиллар давомида ўсиб келаётгани тахмин қилинади. UzNews.uz мухбири ушбу қоя жойлашган жойга бориб, маҳаллий аҳоли ва мутахассислар билан суҳбатлашди.

Атир ҳидлаган одамлар вафот этаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди — видео

Тошкент шаҳар ИИББ интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган атир ҳидлаган одамлар вафот этаётганлиги ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. Ижтимоий тармоқларда гўёки Тошкентда атир сотувчи аёллар юрганлиги, улар сотаётган атирни ҳидлаган шахс вафот этаётганлиги ҳақида аудиохабар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Тошкентда боғча мудирининг ўғли боғчадаги тўрт нафар 6 ёшли қизларга тегажоғлиқ қилгани айтилмоқда

ИИББ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди. Бош прокуратура ҳолатни ўз назоратига олди.

Бухорода 4 киши бир аёлнинг уйига келиб, унинг сочларини кесиб, қийноққа солишди — видео

Уч аёл ва бир эркак олдиндан келишмовчилиги бўлган аёлнинг уйига алдов йўли билан киришган ва эшикни қулфлаб, уни самосуд қилишган. Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Когон туманида уч нафар аёл ва бир нафар эркак ўзаро олдиндан тил бириктириб, “Туткунда” маҳалласида яшовчи аёлнинг уйига гўёки Шоҳрух исмли йигитни сўраб келиб, алдов йўли билан уйга киришган.

Апрель ойида 5,5 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди — Энергетика вазирлиги

54 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қиладиган “свет” турли тадбиркорлар ва бошқа ташкилотлар томонидан ишлатиб юборилган. Апрель ойида 225 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан 10,9 млн кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.

Аҳолининг ичимлик сувдан қарзи 1,3 триллион сўмдан ошди

Қарздорликнинг энг юқори даражаси пойтахтда кузатилиб, истеъмолчилар томонидан 256 млрд сўм тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ичимлик ва оқова сув тармоқларига 407 та ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, унинг натижасида жами 3,9 млрд сўмлик зарар етказилган.

Чет элда ўзбекистонлик йигит аёвсиз дўппослангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. ИИВ ҳолат юзасидан дастлабки маълумотларни тақдим этди.

АҚШ кўмагида Жиззах яқинида зилзилаларни аниқловчи замонавий станция очилди

Янги станция АҚШ глобал сейсмик тармоғининг бир қисми бўлиб, зилзилаларни аниқлашда фойдаланиладиган маълумотларни узатади. Жорий йил 3 май куни Жиззах шаҳри яқинидаги Қорасай қишлоғида Сан-Диегодаги Калифорния университети (UCSD) ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Республика Сейсмологик прогноз мониторинги маркази томонидан ўрнатилган янги замонавий сейсмик станциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Наманганда 17 ёшли болалар масжид олдидаги эҳсон пулларини ўғирлаб кетишди

2006 йилда туғилган 4 нафар йигит эҳсон қутисини бузишган ва пулларни олиб кетишган. Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 30 апрель куни Чуст туман "Садача" МФЙда жойлашган "Катта Боғ" жоме масжиди Имом хатиби туман ИИБга мурожаат қилган.

Фарғонада ўқитувчи аёл ўқувчисининг онаси томонидан калтакланди — видео

Ўқитувчи ўқувчи қизга мактабга ота-онаси билан келишини айтган. Бундан онасининг жаҳли чиқиб, мактабга бостириб бориб, жанжал кўтарган.

Журналист Ирина Матвиенко ўлим таҳдиди туфайли Ўзбекистонни тарк этди

"Nemolchi" лойиҳаси асосчиси аноним шахсдан ўлим таҳдиди олганидан кейин бир неча ҳафтага бошқа давлатга учиб кетди. Ўзбекистонда зўравонликка қарши мустақил "Nemolchi" лойиҳа асосчиси Ирина Матвиенко ўлим таҳдиди туфайли мамлакатни вақтинча тарк этишга мажбур бўлди.

Тадбиркорлардан ортиқча йиғилган пулларни ўз вақтида қайтармаганлик учун қамоқ жазоси таҳдид солиши мумкин

Сенаторлар тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қонунни маъқулладилар. Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ноқонуний ўтказиш ёки олиб қўйиш, шунингдек ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик ҳоллари мавжуд бўлиб, амалдаги қонун ҳужжатларида бундай ҳоллар учун жавобгарлик чоралари аниқ белгиланмаган.

БМТ Ўзбекистонга сувнинг ифлосланишига қарши курашда кўмаклашади

Ўзбекистонда радиоактив ва зарарли чиқиндихоналар кўпайиши башорат қилинмоқда. Ўзбекистон БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг радиоактив чиқиндихоналар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тавсияларини ўрганиб чиқди ва бу борада махсус ишчи гуруҳни ташкил қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.