Синоптиклар шанба ва якшанба кунларида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундуз куни ёмғир ёғиши давом этади.
Йигит қизнинг шахсий суратларини олиб, уни интернетда тарқатмоқчи бўлган. Уни тарқатмаслик эвазига қиздан 5 минг доллар талаб қилган.
Шунингдек, республикадаги барча ёқилғи қуйиш шохобчалари электр энергияси таъминотининг камида 50 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш панеллари орқали қопланиши талаб этилади. Қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 майдан фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинади.
Андижонлик икки шахс ҳарбий мақсадда фойдаланиладиган радиоактив ва заҳарли қурилмани Самарқандга олиб келиб, маҳаллий фуқарога пуллаётган вақтда қўлга олинган. Самарқанд вилоятида радиоактив ва заҳарли қурилмаларни сотиш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди.
Собиқ депутат, табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев Озодлик радиосининг Ўзбекистон нефть ва газ конлари бўйича суриштирув юзасидан ўз фикрини билдирди. "Тўғрисини айтаман “Озодлик”нинг Ўзбекистон нефть ва газ конлари бўйича суриштирувини кўрганимда анча таъсирландим.
Наманган вилояти ҳокимлиги ушбу тадбирларни ўтказиш бўйича фармойиш лойиҳасини тайёрлашда техник хатога йўл қўйилганини маълум қилди. Аммо, айнан қайси техник хатолиги ҳақида маълумот берилмаган.
"Бандихон илмий-тажриба станцияси" хўжалигининг ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиши натижасида ўсимлик дунёсига 216 млн сўм зарар етган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани "Бандихон илмий тажриба станцияси" хўжалиги томонидан мавжуд дарахтлар ва боғлар ноқонуний кесиб кетилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари бошчилигида сел сув тошқин штаби ишчи гуруҳи тузилиб, ҳолатни бартараф этиш ишлари бажарилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқлар орқали Андижон вилояти Балиқчи тумани "Оқтепа" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёси чап қирғоқ дамбасида емирилиш содир бўлгани ҳақида хабарлар эълон қилинди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида номаълум шахслар Алишер Навоий ҳайкалини йўқ қилди, деб хабар берди Independentpersian.com нашри.
Бунинг учун ушбу иш бажарилган даврда жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлиши керак. Бу бўйича тегишли қонун қабул қилинди.
Қурилиш вазирлиги ҳолат юзасидан текширув ўтказиб, томдаги уйни бузиш учун 15 кун вақт берди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Янгиҳаёт туманининг "Янги турмуш" МФЙда жойлашган "Megapolis building" МЧЖ томонидан 2021 йил қуриб битказилган 10-сон кўп қаватли уйнинг мансарда қисмида мулкдорлар томонидан ноқонуний равишда қўшимча уй қурилган. Мазкур уйга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотларининг бир неча бор огоҳлантиришлари ҳам мулкдорларни ушбу фикрдан қайтармаган.
Ҳафта охирига бориб, Фарғона водийси вилоятларидаги газ қувурларида табиий газ босимининг кўтарилиши кутилмоқда. Ҳафта охирига бориб Фарғона водийси вилоятларидаги (Андижон, Наманган ва Фарғона) газ қувурларида табиий газ босимининг кўтарилиши кутилмоқда.
Бола олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йилнинг 14 февраль куни тахминан соат 16:00 ларда "Белтепа" маҳалласидаги йўлда ҳайдовчи 1968 йилда туғилган У.С.
“Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш бўйича президент қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланди.
Шунингдек, самолёт бортида чақалоқ йўл бешиги, ногиронлар аравачаси ва бошқа нарсаларни олишга рухсат берилади. Транспорт вазирлиги ҳаво транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларига киритилган ўзгартиришларни тасдиқлади. Ўзгартиришларга кўра, йўловчиларга қўл юкидан ташқари, самолёт бортида маълум шахсий буюмларни олиб киришга рухсат берилади.
Камомад, ўзлаштириш ва талон-тарож ҳолатлари бўйича ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. "Ўзсувтаъминот" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродовнинг маълум қилишича, 2022 йил мобайнида Жамият ҳамда унинг тизим ташкилотларида жами 68 та манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланиб, улардан 44 таси бартараф этилган, қолганлари жойлардаги “Одоб ахлоқ” комиссияларига кўриб чиқиш учун юборилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги жорий йил 1 январь ҳолатига кўра аҳоли сони ҳақида маълумот берди. Бугунги кунда Ўзбекистонда аҳолининг сони ва унинг ўсиш суръатлари узлуксиз равишда ортмоқда.
Кеча озодликда чиққан Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара масалалари ҳал қилинганига муносабат билдирди. Кеча, 14 февраль куни озодликқ чиққан Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев журналистларнинг саволларига жавоб бериб, собиқ президент Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара масалалари ҳал қилинганини тарихий ҳодиса деб атади. "Ўзбекистон билан чегара масаласини ҳал қилишга биринчи навбатда тўғри истак ва хоҳишлар туртки бўлган.
“Қазигурт” (“С.Нажимов”) ва “Атамекен” (“Сирдарё”) ўтказиш пунктлари реконструкция қилиниши сабабли пиёдалар, автобус, енгил ва юк автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади. Жорий йилнинг 15 февраль кунидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” ва Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона пости орқали фуқаролар ва енгил автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади, дея хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, ушбу қалбаки хорижий валюталар Қозоғистондан олиб келинган. Давлат хавфсизлик хизматининг хабар қилишича, Қашқадарё вилояти Муборак туманида яшовчи, 1952 йилда туғилган, муқаддам судланган Ш.Э.
Аввалроқ, дунё шаҳарлари орасида ҳаво сифати бўйича тадқиқот натижалари эълон қилиниб, Тошкент унда ҳавоси энг ёмон бўлган топ-20 шаҳарлар орасидан жой олганди. Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиши инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди.
Бола туғилиши билан унга банк ҳисоб рақами очилади. Бола 18 киргунича ҳисоб рақамига пул ўтказиб турилади.
Хавфли ҳаракатларни содир этишга рухсат бергани учун ҳайдовчи жазоланди. Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги тоғ йўлида ҳаракатланаётган автомобилдан қизлар ҳаракат вақтида таналарини ойнадан чиқариб олганлиги акс этган видеолар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Nexia 3 автомобилини Тошкент шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёл фуқаро бошқараётган вақтида содир этилган. Йўловчиларни ҳаётини хавф остига қўйдириб, уларнинг тана қисмини транспорт воситасидан чиқаришига йўл қўйганлиги учун ҳайдовчига МжтКнинг 128-5-моддасига кўра, маъмурий баённома расмийлаштирилган. Қолаверса, ўрганишлар давомида транспорт воситасини муддатидан ўтган 5 та қоидабузарлик юзасидан ундирилмаган жарималар борлиги аниқланиб, автомобиль вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.
14 февральни аксарият инсонлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун сифатида, кимлардир эса "Севишганлар" куни сифатида билади. UzNews.uz мухбири айнан шу мавзуда аҳоли фикрларига юзланди.
2022/2023 ўқув йилида январь ойи учун магистратурага қабул натижалари тасдиқланди. Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан давлат олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликларига январь ойидаги қабул натижалари тасдиқланди.
Давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг хабарига кўра, Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 15 марти этиб белгиланди.
Россия ҳукуматининг тегишли қарори лойиҳаси Россия Меҳнат вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Ўзбекистонлик мигрантларни қурилиш объектларига жалб қилиш дастури 2021 йил октябрь ойида бошланган эди.
Айни пайтда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш факти билан отчопар раҳбарияти алмаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Аввалроқ, ипподром'даги шахсий отхоналарнинг бирида отларга ёлланма ветеринария хизмати кўрсатилмагани ва етарли озуқа жамғарилмагани сабабли отлар нобуд бўлаётгани ҳақида хабар бергандик. Миллий гвардия хабарига кўра, отларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.
Боланинг онаси энагадан шубҳаланиб, хонага камера ўрнатган. Ҳолат камерага тушиб қолган.
18 февраль куни метро темир йўлларида техник ишларнинг сўнгги босқичи амалга оширилади. Тошкент метрополитени хабарига кўра, 2023 йил 18 февраль санасида метро темир йўлларида бажарилиши лозим бўлган техник ишларнинг сўнгги босқичини амалга ошириш мақсадида метрополитеннинг "ер усти ҳалқа йўли" йўналишида поездлар ҳаракати бир кун давомида тўхтатилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.