Аввалроқ, улар ўз мажбуриятларига лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлгани сабаб ишдан олинганди. Фарғонада ИИБга олиб борилган вояга етмаган бола вафот этгани ва ҳолат юзасидан икки киши қамоққа олингани ҳақида хабар берган эдик.
Маст ҳолатда автомашина бошқарган ҳайдовчи 83 ёшли кекса эркакни уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. Пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввалроқ, унинг хасталиги ҳақида хабар берилганди. Бугун, 14 ноябрь куни Собиқ "Уммон" гуруҳи аъзоси Жасур Рафиқов вафот этди.
Жорий йилда бошқарма конларидан 15,0 млрд куб метр табиий газ қазиб чиқариши кутилмоқда. Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Денгизкўл” конидаги иккинчи сиқув компрессор станцияси ҳамда “Тегирмон-Сомонтепа” газ қувурининг ишга туширилиши муносабати билан тантанали маросим ўтказилди.
Ҳибсхонада 2 нафар ИИО ходими тарбияланувчиларни назоратсиз қолдиргани натижасида жанжал юзага келган. Ходимларнинг бу иши прокуратурага оширилди.
Damas’лар шароитлари мавжуд бўлмаган мактаб филиалларидаги ўқувчиларни асосий мактабларга ташиш учун хизмат қилади. Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 26 та умумтаълим мактабларига 26 та Дамас русумли автомашиналар берилди.
У "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонуннинг қабул қилинганидан кейин тадбиркорликни давом эттириш мақсадида ишдан бўшаш ҳақида мурожаат қилган. Жорий йилнинг 18 октябрь куни Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланган Журъатбек Қувватов ўз хоҳшига кўра лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Телефонларни ноқонуний йўл билан Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган 3 нафар фуқаро жаримага тортилиб, барча телефонлар мусодара қилинди. Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропорти учиб келиш зали ташқарисида фуқаролар З.Ж., Э.А.
Жазони ижро этиш колонияларида қанча маҳкум жазо муддатини ўтаётгани айтилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида бу ҳақда айтиб ўтилди.
Бош прокуратура ҳолат юзасидан текширув бошлади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган тасқара овланганлиги ҳақида хабар эълон қилинган.
Шу сабаб Россияда дўконлардан Ўзбекистон корхонасининг қайнатилган маккажўхорисини сотишга тақиқ қўйилди. “A.I.M-SHAMSHOD” (Ўзбекистон) корхонаси томонидан қайнатилган маккажўхори (450 г) Россияда сотувдан олиб ташланди.
11 ноябрь — Ўзбекистонда «Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» сифатида дам олиш куни деб эълон қилинди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни деб эълон қилинди, дея хабар бермоқда ЎзА.
25 ёшли мактаб ўқитувчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда мактаб ўқитувчиси вояга eтмаган қизни зўрлаб, уятсиз видеоларини интернетга тарқатгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Шунингдек, шундай ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш ҳамда уларда иштирок этиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда. Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш ва тарғиб қилиш билан боғлиқ ҳаракатларга жавобгарликни кучайтириш тўғрисида қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Лойиҳага кўра, қонун билан қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш ҳамда уларда иштирок этиш билан боғлиқ ноқонуний фаолият учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанни "Олий даражали Имом Бухорий" ордени билан мукофотланди. Бугун, 10 ноябрь куни Самарқанд шаҳида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон президенти фармони билан Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған "Олий даражали Имом Бухорий" ордени билан мукофотланди.
Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар ва ўқишини кўчираётган талабаларни ОТМларга қабул қилишнинг сўнгги муддати ҳам айтилди. Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилида ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда ўқишини кўчираётган ва тиклаётган талабалар учун белгиланган контракт тўловларини тўлашнинг сўнгги муддати жорий йилнинг 10 декабрига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Мазкур ташаббус Орол денгизининг Ўзбекистон қисмида янги ўрмон экинларини ўтқазиш орқали ҳудудда ҳаво сифати ва яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишга йўналтирилади. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Орол денгизи ҳудудида чўлланишнинг салбий оқибатлари билан курашиш мақсадида 1,6 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратганини эълон қилди.
Қоидани бузган ҳайдовчи жаримага тортилди. ППХ автомобили эса жарима майдонига қўйилди.
Ҳар бир ҳудуд учун АГТКШларнинг иш вақти турлича қилиб белгиланган. Табиий газ истеъмоли ортиши муносабати билан 9 ноябрдан эътиборан барча АГТКШлар фаолияти Энергетика вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан тасдиқланган жадвалга асосан махсус иш тартибига ўтказилиши ҳақида хабар бергандик. “Ўзтрансгаз” АЖ ҳудудлар кесимида автомобилларга табиий газ тўлдириш шохобчаларига киритилган чекловлар вақтини ҳам эълон қилди. Қорақалпоғистон Республикаси - 06:00 - 18:00; • Андижон вилояти - 05:00 - 17:00; • Бухоро вилояти - 06:00 - 19:00; • Жиззах вилояти - 23:00 - 17:00; • Қашқадарё вилояти - 06:00 - 21:00; • Навоий вилояти - 07:00 - 19:00; • Наманган вилояти - 06:00 -18:00; • Самарқанд вилояти - 23:00 - 15:00; • Сирдарё вилояти - 23:00 - 17:00; • Сурхондарё вилояти - 06:00 -19:00; • Тошкент шаҳри - 08:00 - 20:00; • Фарғона вилояти - 06:00 - 18:00; • Хоразм вилояти - 06:00 -18:00.
Президент Администрацияси томонидан ХТВ ва бошқа мутасаддиларга ўқитувчиларга ортиқча вазифаларни инвентаризация қилиш ҳамда уларни тақиқлаш юзасидан тегишли кўрсатма берилди. ЎзАнинг хабар беришича, Президент Администрацияси томонидан Халқ таълими вазирлиги ҳамда тегишли мутасаддиларга ўқитувчилар зиммасига юклатилган барча ортиқча вазифаларни инвентаризация қилиш ҳамда уларни тақиқлаш юзасидан тегишли кўрсатма берилди. Бундан аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда ўқитувчилар уйма-уй юриб, аҳолини рўйхатга олиши буюрилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Давлат солиқ қўмитаси хориж фуқаролари Tax Free хизматидан қандай фойдаланиши ва харидлари бўйича солиқларни қайтариши мумкинлиги ҳақида маълумот берди. “Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизимини жорий этиш тўғрисида” қарор қабул қилинди.
Аввалроқ, вояга етмаган бола ҳибсхонада вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Прокуратура тергов натижасини маълум қилди.
Мазкур рўйхат мусулмон дунёсида сиёсий, иқтисодий, диний ҳамда маданий каби умумий 13 та йўналиш бўйича ўз таъсирига эга бўлган мусулмон шахсларни аниқлаб боради. Шавкат Мирзиёев "500 нафар энг нуфузли мусулмонлар" рўйхатидан жой олди.
Фармон билан бир қатор чекловлар олиб ташланди ҳамда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи воситалар белгилаб қўйилди. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида президент фармони қабул қилинди.
Хусусан, Фарғонада бу тартиб тонгги 06:00 дан тунги 18:00 га қадар этиб белгиланди. Табиий газ истеъмоли ортиши муносабати билан 9 ноябрдан эътиборан барча АГТКШлар фаолияти Энергетика вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан тасдиқланган жадвалга асосан махсус иш тартибига ўтказилади.
Мазкур фуқароларга судланганлик ҳолати тугатилганлиги, олиб ташланганлигидан қатъи назар тақиқ қўйилади. Бу бўйича тегишли қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ушбу қонунда катта ҳажмда тўғридан-тўғри инвестиция киритган хорижий сармоядорларга Ўзбекистон фуқаролигини соддалаштирилган тартибда бериш назарда тутилмоқда.
Мазкур нишон билан кимлар тақдирланиши маълум қилинди. Шунингдек, у Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахсларга ҳам берилади.
Аввалроқ, бир гуруҳ талабалар Шавкат Мирзиёевга мурожаат билан чиқишганди. Аввалроқ, Қрим федерал университети тиббиёт академиясининг ўзбек талабалари ижтимоий тармоқлар орқали Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, ҳозирда Қрим ҳудуди уруш туфайли хавфли ҳудудлар сирасига кираётгани боис уларнинг ҳам ўқишини Ўзбекистон ОТМларига кўчиришда амалий ёрдам сўрашганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.